Gorizont
前往频道在 Telegram
📈 Telegram 频道 Gorizont 的分析概览
频道 Gorizont (@gorizont_uz) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 163 435 名订阅者,在 新闻与媒体 类别中位列第 1 183,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 241 位。
📊 受众指标与增长动态
自 невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 163 435 名订阅者。
根据 27 九月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 -2 731,过去 24 小时变化为 -85,整体触达仍然可观。
- 认证状态: 未认证
- 互动率 (ER): 平均受众互动率为 39.94%。内容发布后 24 小时内通常能获得 35.84% 的反应,占订阅者总量。
- 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 65 309 次浏览,首日通常累积 58 605 次浏览。
- 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 756。
📝 描述与内容策略
作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
“Дунёни биз билан кузатинг!🇺🇿🇰🇿🇰🇬🇹🇯🇹🇲🇺🇸🇨🇳🇷🇺🇮🇷🇪🇺🇺🇦
Админ: @bavariyFC”
凭借高频更新(最新数据采集于 28 九月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 新闻与媒体 类别中的关键影响点。
163 435
订阅者
-8524 小时
-4207 天
-2 73130 天
帖子存档
163 435
🇷🇺🇺🇦 Зеленский Россиянинг Фанлар академиясига ҳужумига жавоб беришга ваъда берди
"Россия бунга албатта жавоб беради. Россия буларнинг барчаси учун жавоб бериши ва ҳақиқий оқибатларини ҳис қилиши керак", деб ёзди Украина президенти.
Батафсил Gorizontда...
163 435
🇮🇷 Эрон дунёнинг тўртинчи супер кучига айланди — Мўжтаба Хоманаий
"Илгари Эроннинг жанубидаги икки денгиз душман кучлари учун ўйин майдони эди. Аммо бугунги кунда, Ҳормуз бўғозининг жасур жангчилари ва ҳимоячилари қўлида олган оғриқли зарбалардан сўнг, улар Араб денгизидан нарига ўтишга журъат эта олмайдилар.
Улар ҳар сафар бундай таваккал қилишга қарор қилганларида, ўзларига зарар етказишган. Ва Араб денгизи улардан тозаланадиган кун яқин. Бугунги кунда баъзилар бизни дунёнинг тўртинчи супер кучи деб аташади. Албатта, улар буни дунёвий ҳисоб-китобларга асосланиб айтишади. Аммо илоҳий ҳисоб-китобларга кўра, биз дунёнинг етакчи кучи деб ҳисобланамиз", деди Эрон Олий Раҳбари.
Батафсил Gorizontда...
163 435
🇷🇺🇺🇦 Киевдаги Украина Миллий фанлар академиясига дрон ҳужумининг видеоси.
Батафсил Gorizontда...
163 435
🇷🇺🇺🇦 Россиянинг дрон ҳужуми оқибатида Киевдаги Украина Миллий фанлар академияси биносида ёнғин чиқди.
Бинода одамлар борлиги айтилмоқда.
Батафсил Gorizontда...
163 435
🇺🇦🇷🇺 Украина қуролли кучлари Лиман яқинидаги фронт чизиғи бўйлаб катта ғалабаларга эришди - Украина ОАВ
Маьлумотларга кўра, 51 км2 ҳудуд Россиядан қайтариб олинди ва Риднодуб, Нове ва Катерйновка ҳудудлари озод қилинди. Шунингдек, ҳужум пайтида 250 нафар рус аскарлари оммавий равишда таслим бўлишган.
Батафсил Gorizontда...
163 435
🇰🇵🇺🇦🇷🇺🇰🇷 Украина Россия армияси сафида урушда қатнашиб, асирга тушган Шимолий Кореянинг икки нафар ҳарбий хизматчисини Жанубий Кореяга топширган эди.
Жанубий Корея президенти идораси бу маълумотни ошкор қилгани учун Украинадан расмий тушунтириш ва узр сўрашни талаб қилди. Икки давлат ўртасида асирлар топширилишини сир сақлаш бўйича келишув бўлгани айтилмоқда.
Батафсил Gorizontда...
163 435
🇮🇶🇺🇸 Ироқ ташқи ишлар вазири Фуад Ҳусайн Sky News Arabia телеканалига берган интервюсида АҚШ қўшинлари Ироқдан бутунлай чиқиб кетганини маълум қилди.
АҚШ қўшинларининг Ироққа кириши 2003 йил 20 мартда бошланган. Шу куни АҚШ бошчилигидаги коалиция «Ироқ озодлиги» (Operation Iraqi Freedom) ҳарбий операциясини бошлаган. Мана шу 23 йиллик тарих бугун ўз якунига етди.
Видеода 2003 йил 19 март куни АҚШ президенти Жорж Буш америкаликларга мурожаат қилиб, Ироқда ҳарбий операция бошланишини маълум қилгани тасвирланган. Бушнинг таъкидлашича, Саддам Ҳусайн режими БМТ талабларини бажармаган ва оммавий қирқин қуролларини топшириш талабини рад этган. Унинг сўзларига кўра, Ироқ раҳбарияти АҚШ ва бошқа давлатлар хавфсизлигига таҳдид солиши мумкин эди. «Саддам Ҳусайн ва унинг ўғиллари Ироқни тарк этиши керак», деди Буш. Уларга кетиш учун қисқа муддат берилганини, акс ҳолда ҳарбий ҳаракат бошланишини билдирди. Буш АҚШнинг мақсади Ироқ халқини босиб олиш эмас, балки Саддам Ҳусайн режимини ағдариш ва Ироқни оммавий қирқин қуролларидан холи қилиш эканини айтди. У шунингдек, АҚШ ҳарбийлари Ироқда қолишни истамаслигини, операция тугагач, мамлакат назорати ироқликларнинг ўзига қайтарилишини таъкидлади. Эртаси куни — 2003 йил 20 мартда АҚШ бошчилигидаги коалиция Ироққа қарши ҳарбий операцияни бошлади. Кейинчалик Саддам Ҳусайн режими ағдарилди. Бироқ урушига асос бўлган Ироқда оммавий қирқин қуроллари мавжудлиги ҳақидаги асосий даъво кейинчалик тасдиқланмади. Бу масала АҚШнинг Ироқ урушига кириши ҳақидаги энг катта баҳслардан бири бўлиб қолди.Батафсил Gorizontда...
163 435
🇮🇪🇮🇱 Ирландия ва Исроил ўртасидаги УЕФА Миллатлар лигаси учрашуви Венгрияда бошланди
Ирландия футболчилари Дебрецен шаҳридаги ўйинга Ғазодаги можаро давомида ҳалок бўлган барча инсонларни хотирлаш учун қора мотам тасмалари тақиб чиқди. Ирландия футболчилари Исроил терма жамоаси футболчилари билан қўл бериб кўришмади ва Исроил мадҳияси янграётганда бошларини эгиб туришди.
Батафсил Gorizontда...
163 435
🇪🇬🇮🇱🇵🇸 Миср Исроилни 7-октябрь ҳужумидан олдин бир неча бор огоҳлантирган эди – The Wall Street Journal
The Wall Street Journal нашрининг хабар беришича, Миср ҲАМАСнинг 2023-йил 7-октябрдаги ҳужумидан олдин Исроилни бир неча бор огоҳлантирган, жумладан, Миср разведка хизмати раҳбари Аббос Комил ҳужумдан бир неча кун олдин Бош вазир Бинямин Нетаняхуга қўнғироқ қилган. Миср июн ва сентябрь ойларида ҳам олдиндан огоҳлантиришлар берган. Хабарлар ҳужумдан тахминан 48 соат қолгунга қадар давом этган.
Нетаняху ўзига шахсан олдиндан огоҳлантиришлар келиб тушганини рад этиб, Исроил хавфсизлик бошлиқлари уни тўғри тарзда огоҳлантирмаганини даъво қилиб келади. Бу эса Нетаняхунинг ўзи айнан шу нарсани хохлаган деган шубҳаларга олиб келади.
Батафсил Gorizontда...
163 435
🇮🇳 Ҳиндистоннинг Сурат шаҳрида собиқ бухгалтер 120 долларлик тўланмаган иш ҳақи туфайли тахминан 2,7 миллион долларлик тўқимачилик маҳсулотларини ёқиб юборди.
Батафсил Gorizontда...
163 435
50 mln edi. Endi 100 mln bo'ldi
Ipak Yuli Bank'ning yanada kuchaytirilgan «Imkoniyatlar kartasi» kredit kartasini qarshi oling.⚡
Xaridlarda ko'proq erkinlik. Har qanday vaziyatda ko'proq ishonch.
Kartangizga o'z pulingizni qo'yib oddiy karta kabi ishlating. Agar yetarli bo'lmasa — kredit limitidan foydalaning.
Kreditdan foydalanmasangiz — hech narsa to'lamaysiz. Agar sarflagan summani 55 kun ichida qaytarsangiz — ortiqcha to'lovlar ham bo'lmaydi.
Har bir to'lovdan 0,5% keshbek olasiz — O'zbekistonda ham, chet elda ham.
Ipak Yuli Mobile ilovasida bepul rasmiylashtiring va kerak bo'lganda foydalaning.
Hammasi oddiy
Batafsil
#reklama 16+
ru.ipakyulibank.uz
163 435
🇮🇳 Ҳиндистоннинг Сурат шаҳрида собиқ бухгалтер 120 долларлик тўланмаган иш ҳақи туфайли тахминан 2,7 миллион долларлик тўқимачилик маҳсулотларини ёқиб юборди.
Батафсил Gorizontда...
163 435
🇺🇸🇮🇷 Трамп Эрон билан можаро ҳақида:
"Биз бу урушда жуда тез орада ғалаба қозонамиз ва унда ғалаба қозонганимиздан сўнг, нефт нархи урушдан олдинги ҳолатига тушади - сезиларли даражада."
Батафсил Gorizontда...
163 435
🇦🇪🇮🇱🇮🇷 Нетаняху бугун яширинча Абу-Дабига ташриф буюрди ва БАА президенти билан учрашди — N12
Канал маълумотларига кўра, Нетаняху бугун эрталаб БААга шахсий самолётда учиб келган ва куннинг кўп қисмини у ерда ўтказди. Учрашувнинг асосий мавзуси Эрон атрофидаги вазият бўлган.
Батафсил Gorizontда...
163 435
🇺🇸🇮🇷 Журналист: Трамп оралиқ сайловлардан кейин ҳарбий зарбаларни қайта бошлашга тайёргарлик кўраётгани ростми?
АҚШнинг БМТдаги элчиси Майк Уолц: Бу аноним хабарлар. Айтишим мумкинки, президент (Трамп) дунё хавфсизлигини таъминлаш ва Эроннинг дунёни ядровий қурол билан гаровга олишига йўл қўймаслик учун барча вариантларни столда қолдиради. Трамп БМТдаги нутқида сиёсатнинг бунга ҳеч қандай алоқаси йўқлигини жуда аниқ таъкидлади. Гап ядровий қуролга эга Эрон таҳдидидан кейинги авлодни ҳимоя қилиш ҳақида кетмоқда.
Сўнгги 20 йил ичида БМТ Хавфсизлик Кенгаши Эрон ядровий қурол дастурига эга бўла олмаслиги, бўлмаслиги кераклиги ва бўлмаслиги ҳақида бир эмас, иккита эмас, балки еттита резолюция қабул қилди.
Батафсил Gorizontда...
163 435
🇷🇺🇺🇦 Россия дронлари бир кунда Киевдаги иккита болалар боғчаси ва иккита мактабга зарар етказди - Зеленский.
Украина президентининг таъкидлашича, 27-сентябрь куни Россия ҳужум дронлари Киевдаги иккита болалар боғчаси, иккита мактаб, турар-жой биноси, ёқилғи қуйиш шохобчаси, бир нечта омборхона ва алоқа иншоотларига зарар етказган. Унинг қўшимча қилишича, ҳужумлар натижасида ўнлаб одамлар жароҳат олган. Зарар кўрган иншоотлар орасида Саудия Арабистони элчисининг қароргоҳи сифатида фойдаланилган бино ҳам бор. Зеленский шунингдек, Днепропетровск вилоятида спорт мактабига ва Сумидаги минтақавий болалар уйига зарар етказилганини айтди.
Батафсил Gorizontда...
163 435
🇮🇷 Уранни 60% гача бойитиш ноқонуний эмас - Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи.
"Бу тинчлик мақсадларида амалга оширилди ва биз бу саволга аллақачон жавоб берганмиз. Биз аввалги музокаралар давомида барча мавжуд хавотирларни кўриб чиқдик. Агар бу савол ҳали ҳам сақланиб қолса, унда нега улар бизни бомбардимон қилишди? Биласизми, улар ноқонуний деб ҳисоблаган ҳамма нарсани бомбардимон қилиш ҳуқуқига эгами? Бунга ҳеч қандай асос йўқ. Уруш ечим эмас. Бу музокаралар масаласи эди ва биз буни илгари муҳокама қилганмиз. Биз уранни тинч мақсадларда 60% гача бойитдик ва бу бизнинг мажбуриятларимизга мос келади. Биз Ядро қуролини тарқатмаслик тўғрисидаги шартномани бузмаганмиз. Саволлар бор. Биз уларга аввалги музокаралар давомида аллақачон жавоб берганмиз ва яна буни қила оламиз. Ҳарбий операцияга эҳтиёж йўқ," деди вазир Американинг NBC News телеканалига берган интервюсида.Батафсил Gorizontда...
163 435
🇮🇷🇺🇸 Эронликлар келишувга эришилган тақдирда бўғозни очишларини айтишди. Лекин бўғоз шундоқ ҳам очиқ — Бессент
АҚШ Молия вазирининг Fox News телеканалига берган интервюсида айтган бошқа баёнотлари:
- Ҳозирда денгизда атиги 15 миллион баррел Эрон нефти қолди. Эроннинг алмаштирадиган ҳеч нарсаси қолмайди. Улар, эҳтимол, кейинги икки ҳафта ичида Хитойга охирги нефт етказиб беришларини амалга оширадилар ва шундан кейин уларда ҳеч нарса қолмайди.
- Энди бизда Хитой ҳурмат қиладиган президент бор. Хитой Эронга ёрдамни сезиларли даражада камайтирди.
Батафсил Gorizontда...
163 435
🇺🇸🇮🇷 Эрон ичида турли ҳокимият марказлари бор деб ўйлаш нотўғри — Ароқчи
"Биз Ташқи ишлар вазирлигида ҳукумат, ИИҚК, Олий Миллий хавфсизлик кенгаши ва парламент билан яқиндан ҳамкорлик қиламиз. Биз ҳаммамиз бир жабҳада турибмиз ва АҚШ бизга қўяётган барча қийинчиликларга дуч келмоқдамиз... Биласизми, Олий раҳбаримиз ўтган уруш пайтида ноқонуний равишда ўлдирилган ва менимча, биз раҳбаримизни ҳимоя қилишимиз мутлақо мантиқан тўғри. Мўжтаба Хоманаий америкаликлар томонидан таҳдид остида эканлигининг кўплаб белгилари мавжуд, аммо у вазиятни тўлиқ назорат қилаётгани ва буйруқ бераётганининг бошқа белгилари ҳам мавжуд. Биз унинг шарҳлари, кўрсатмалари ва фикрларини оламиз ва қарор қабул қилиш бўйича миллий келишув мавжуд", деди Эрон ташқи ишлар вазири.Батафсил Gorizontда...
