Gorizont
前往频道在 Telegram
📈 Telegram 频道 Gorizont 的分析概览
频道 Gorizont (@gorizont_uz) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 163 751 名订阅者,在 新闻与媒体 类别中位列第 1 190,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 243 位。
📊 受众指标与增长动态
自 невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 163 751 名订阅者。
根据 22 九月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 -3 068,过去 24 小时变化为 -100,整体触达仍然可观。
- 认证状态: 未认证
- 互动率 (ER): 平均受众互动率为 40.10%。内容发布后 24 小时内通常能获得 35.39% 的反应,占订阅者总量。
- 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 65 685 次浏览,首日通常累积 57 980 次浏览。
- 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 773。
📝 描述与内容策略
作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
“Дунёни биз билан кузатинг!🇺🇿🇰🇿🇰🇬🇹🇯🇹🇲🇺🇸🇨🇳🇷🇺🇮🇷🇪🇺🇺🇦
Админ: @bavariyFC”
凭借高频更新(最新数据采集于 24 九月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 新闻与媒体 类别中的关键影响点。
163 751
订阅者
-10024 小时
-4277 天
-3 06830 天
帖子存档
163 750
🇷🇺🇺🇦 Зеленский унга "Москвага қачон борасиз?" деган савол билан ёпишиб олган россиялик мухбирга:
“Ракетада, лаънати!”
Батафсил Gorizontда...
163 750
🇺🇦🇷🇺🇺🇳 Жанг майдонидаги ҳаракатлар бўйича қарорларни сунъий интеллект қабул қила бошлашидан аввал уруш якунланиши керак — Зеленский
"Келаси йилнинг ўзидаёқ жанг майдонидаги қарорларни нафақат инсонлар, балки сунъий интеллект ҳам қабул қила бошлаши эҳтимоли мавжуд. Биз шу босқичга етиб келгунимизга қадар тинчликка эришишимиз зарур", — деди Зеленский.
Унинг сўзларига кўра, технологиялар ва ҳалокатли қуроллар ривожланиши навбатдаги босқичга ўтмасидан аввал уларнинг шиддатли тараққиётини секинлаштириш лозим.
Батафсил Gorizontда...
163 750
🇷🇺🇺🇦 Зеленскийнинг айтишича, фақат шу йилнинг январидан августигача Россия армияси Украинадаги жанг майдонида 248 964 нафар ҳарбий хизматчисини йўқотган.
Батафсил Gorizontда...
163 750
🇺🇦🇷🇺 Қрим масаласи бутунлай ёпилган ва буни ҳамма жуда яхши тушунади — Сергей Лавров.
Сергей Лавровнинг бошқа баёнотлари:
- Россия ҳар қандай форматдаги музокаралар учун “махсус ҳарбий амалиёт”да танаффус қилмайди;
- Борис Жонсон Украинага жанг қилишни буюрган ва Истанбул келишувларини барбод қилган;
- Киев “махсус ҳарбий амалиёт” бошланишидан олдин ўз назоратида бўлмаган Донбасс ҳудудларини куч билан босиб олишга тайёргарлик кўрган;
- Бутун Украина ҳудудида рус тилидан эркин фойдаланиш имконияти яратилиши зиддиятга барҳам беришнинг шартларидан биридир;
- Агар Украина “Минск келишувлари”ни бажарганида эди, у ўз чегараларини сақлаб қолган бўлар эди.
Батафсил Gorizontда...
163 750
🇺🇦🇷🇺 Сибига 3 кунда Украинани босиб олмоқчи бўлган Россия расмийларига кесатиқли савол берди
"Сиз Киевни уч кунда эгалламоқчи эдингиз. Қандай қилиб орадан тўрт йил ўтиб Москва ёнаётган аҳволга тушиб қолди?", — деди Украина ташқи ишлар вазири.
Батафсил Gorizontда...
163 750
🇺🇿🇺🇸 Марко Рубио октябр ойида Самарқандга келади - АҚШдаги элчи
Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчисига кўра, давлат котиби Рубио октябр ойида Марказий Осиё - АҚШ минтақавий мулоқотини ўтказиш учун Самарқандга боради. Америка билан алоқаларимиз ҳеч қачон бу қадар яқин бўлмаган, дейди Фурқат Сидиқов.
Батафсил Gorizontда...
163 750
🇺🇸🇨🇳 Трамп АҚШга расмий ташриф билан келган Хитой раиси Си Цзинпинни шахсан кутиб олди.
Доналд Трамп Қўшма Штатларга давлат ташрифи билан келган хитойлик ҳамкасбини ҳайратлантириш учун B-1 Lancer самолётларини ҳавога кўтарди.
Си Цзинпинга гўёки ўз қудратини кўрсатиб қўйиш мақсадида амалга оширилган бу қадам якунда тескари эффект берди.
Батафсил Gorizontда...
163 750
🇺🇿🇺🇳 Бизга ҳар бир давлатнинг овози эшитиладиган БМТ керак — Саида Мирзиёева
БМТ Бош Ассамблеясининг йиллик сессиясида Ўзбекистон номидан Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева олий минбардан нутқ сўзлади. У ўз нутқида бугунги глобаллашув ва мураккаб даврда инсоният дуч келаётган долзарб муаммолар, халқаро хавфсизлик, минтақавий ҳамкорлик ҳамда Ўзбекистонда амалга оширилаётган туб ислоҳотларнинг инсон қадрига қаратилган устувор йўналишларига алоҳида эътибор қаратди.
Шунингдек, бугун энг қудратли давлатлар ҳам глобал муаммоларни ёлғиз ҳал қила олмаслигини, таҳдидлар чегараларда тўхтаб қолмаслигини айтган Саида Мирзиёева БМТнинг ўрни ҳар қачонгидан муҳимлигини таъкидлади.
Батафсил Gorizontда...
163 750
🇷🇺 FOAB — “Бомбалар отаси” деб номланган Россиянинг жуда катта қувватли термобарик авиабомбаси.
Расмий номи русча АВБПМ — “Авиационная вакуумная бомба повышенной мощности”. У 2007 йил 11 сентябрда синовдан ўтказилган. Оғирлиги тахминан 7,1 тонна. Россия томони билдирган маълумотга кўра, портлаш қуввати 44 тонна тротил эквивалентига тенг. Портлаш таъсири радиуси ҳақида очиқ манбаларда тахминан 300 метр кўрсатилади.
Батафсил Gorizontда...
163 750
🇺🇿 Президент Шавкат Мирзиёев Андижон шаҳрининг Ўрикзор маҳалласида ташкил этилган гастрономик туризм кўчаси билан танишди.
Давлатимиз раҳбари кўча бўйлаб сайр давомида аҳоли билан кўришди.
Батафсил Gorizontда...
163 750
🇺🇿 Президент Шавкат Мирзиёев Асака туманида барпо этилган экотуризм мажмуасига ташриф буюрди, вилоят фаоллари ва меҳнат фахрийлари билан мулоқот қилди.
Батафсил Gorizontда...
163 750
🇺🇿 Шавкат Мирзиёев Андижонда Шинжон усули асосида пахта етиштириш жараёнини кўздан кечирди
Бу усулда томчилатиб суғориш ва озиқлантириш тизими орқали сув ҳамда ўғит бевосита ғўза илдизига етказилади. Натижада ортиқча сарфнинг олди олиниб, сув 40 фоизгача, ўғит эса қарийб 30 фоизга тежалади.
Батафсил Gorizontда...
163 750
🇵🇰🏳️ Покистон-Афғонистон чегарасида беш соатлик отишма юз берди
Пактика вилоятидаги тўқнашув оқибатида бир нечта уйлар зарарланган, айрим инсонлар ўз уйларини ташлаб кетишга мажбур бўлган. Қурбонлар ва жароҳатланганлар ҳақида маълумот йўқ.
Батафсил Gorizontда...
163 750
🚘 Onix-27.710.000
Tracker -33.140.000 FOIZSIZ xarid qiling
✅Boshlang‘ich to‘lov — 15% dan 50% gacha
✅Foizsiz muddatli to‘lov
✅Tez va oson rasmiylashtirish
🎁Har bir xaridorga bonuslar:
• Antiradar
• Evakor poliklar
• Podnomer
⚡️Toshkent shahar, Toshkent viloyatiga beriladi
🚗 Avtomobillar soni cheklangan!
📍Manzil: Toshkent shahar, Chilonzor tumani, Bunyodkor ko‘chasi, 27
📞Telefon: 71-203-43-33
✈️Telegram: @vtomarkaz
163 750
🇹🇷 Туркияда дрон ёрдамида масжидни ичкаридан суратга олмоқчи бўлишди, аммо дрон "маҳаллий ҳаво мудофааси" томонидан уриб туширилди.
Батафсил Gorizontда...
163 750
Google’нинг энг кучли сунъий интеллект Gemini Pro обунаси қиймати 18 ойга 380$. Ҳозирги акция орқали уни 18 ойга атиги 10$ эвазига улаш мумкин. (Ишончли тўловни обуна муваффақиятли улангандан кейин қиласиз, хоҳласангиз.)
‼️ Линклар сони атиги 10 та қолди.
Обуна сизнинг расмий Google аккаунтингизга уланади.
Google AI Pro таркибида:
• Gemini Pro
• Видео яратиш • Расм яратиш
• Coding • Antigravity
• 5 TB булутли хотира • +20 ИмкониятларУлаб бериш нархи бир марталик 10$. Тўловни обуна муваффақиятли уланганидан кейин қилишингиз мумкин. Кимга керак бўлса @javohircoder га «
Gemini 18-ой» деб ёзинг.163 750
🇮🇷🇺🇸🇮🇱 Эрон қўшниларини рақиб деб билмайди – биз кучли қўшниларни хоҳлаймиз - Пезешкиан
Эрон президентининг бошқа баёнотлари:
- Ҳормуз бўғози сувларида биз беқарорлик бўлишини истамаймиз. Биз баъзиларнинг сув йўлидан эркин фойдаланишига йўл қўёлмаймиз, шу билан бирга ундан бизга қарши тажовузкорлик ҳаракатларини амалга ошириш, хавфсизлигимизга таҳдид солиш ва ўз сув йўлларимизга киришимизга тўсқинлик қилишига йўл қўёлмаймиз. - Улар бизнинг ўз сув йўлимизга киришимизни тўсиб қўйишмоқда. Улар бу сув йўлини ўраб турган барча ерларга беқарорлик олиб келиш учун ракеталар ва ҳалокатли ҳарбий технологияларни етказиб беришда давом этмоқдалар. - Фаластинни эътиборсиз қолдириб, тинчлик ҳақида гапира олмаймиз. Ғарбий Осиёда узоқ муддатли тинчлик Фаластин учун адолатсиз бўлиши мумкин эмас. Дунёда истило, тажовуз ва адолатсизлик давом этар экан, қаршилик давом этади. Агар у бир шаклда заифлашса, бошқа шаклларда қайта пайдо бўлади, эҳтимол янада кучаяди. - Минтақавий муаммоларимиз минтақа ичида, минтақа мамлакатлари томонидан, ташқи тажовузкорлар қўлида пиёдага айланмасдан ҳал қилиниши керак. Чет эл давлати билан ҳеч қандай муносабатлар минтақадаги қўшни давлатлар учун таҳдид воситасига айлана олмайди. - Эрон ҳеч қачон, ҳеч қандай шароитда тажовузкор бўлмаган, ҳеч қачон уруш бошламаган ва ҳар доим музокаралар столига содиқлигини намойиш этган. Бизга уруш мажбуран юкланган, аммо биз уруш олиб боришдан қўрқмаслигимизни - мудофаа характерига эга - ва севимли Эронимизни, ватанимизни сўнгги нафасимизгача ҳимоя қилишимизни исботладик. - Атом ва ядровий бомбалар Исроил режимининг қўлида, аммо инспекторлардан Эронга келиш талаб қилинмоқда. Исроил Ғазода 70 000 дан ортиқ бегуноҳ одамларни шафқатсизларча ўлдирди, аммо музокаралар столида ўтирган Эрон бомбардимон қилинди. Исроилда бомбалар бор, оммавий қирғин қуроллари бор, у Ядровий қуролни тарқатмаслик тўғрисидаги шартноманинг иштирокчиси эмас ва ўзининг шармандали тарихида у ҳеч қачон бирорта ҳам текширувга рухсат бермаган, аммо у минтақадаги исталган пойтахтни хоҳлаганча бомбардимон қилиши учун барча зарур воситалар билан мукофотланган. - Исроил ўлдиради ва ўлдиради. Аммо Эрон санкцияларга дучор бўлади. Бу ҳақиқий фожиа бўлиб, уни эшитган ҳар бир кишини, энг яхши ҳолатда ҳам, кулдиради. Улар ўлдирадилар ва бизга қарши санкциялар қўллайдилар. Улар бизни жазолайдилар - касаллар, бегуноҳлар, камбағаллар, жамиятимизнинг энг заиф қатламлари ушбу санкцияларнинг нишонига айланади ва Қўшма Штатлар барча мамлакатларда айнан шу нарсага эришмоқчи: ноқонуний мақсадларга эришиш учун аҳолини қурбон қилиш. - Эрон дунёга қўлини очиқ узатмоқда. Биз дунёни - биз дунёни - заифликдан эмас, балки ўз кучимиз ва бардошлилигимизга чуқур ишончдан, бу минтақада ҳеч ким ёлғиз ўзи хавфсизликка эриша олмаслигига қатъий ишонч асосида ҳамкорлик ва иштирок этишга таклиф қиламиз. Ёки биз уни биргаликда қурамиз, ёки биз биргаликда хавфсизликсизликда яшаймиз. - Трамп Эрон халқининг қаршилиги санкциялар, кучайган босим ва қўрқитишларга қарамай фақат кучайишини билиши керак. Биз ҳеч қачон бошимизни эгмаймиз ёки тиз чўкмаймиз. Жаноб Трамп ва бизни қўрқитишга уринаётганлар Эронни тушунишлари керак: биз мулоқот, дипломатия ва музокараларга тайёрмиз, лекин куч тилини қабул қилмаймиз.Батафсил Gorizontда...
163 750
🇮🇷🇺🇸🇮🇱 Кеча Трамп бизни террорист деб атади. Лекин афсуски биз ўзимиз терроризм қурбони бўлдик - Пезешкиан.
Эрон президентининг бошқа баёнотлари:
- Мен ҳурматли Олий Раҳбаримиз ҳеч қандай қонуний асос ёки сабабсиз ўлдирилган Эронданман. Мен аслида мактаб бомбардимон қилинган Эронданман. Бу болаларни кўряпсизми? Бу болалар АҚШ ва Исроил томонидан қўлланилган қуроллардан бомбалар остида ҳалок бўлишди. Улар бегуноҳ эдилар ва ҳеч қандай жиноят қилмадилар. Бизнинг бегуноҳ халқимиз мамлакатимизга қарши қўрқоқлик билан ҳужумлар нишонига айланди. Биз ўзимизни бор кучимиз билан ҳимоя қилдик. - Америка ва Исроил бизга энг сўнгги технологиялар ёрдамида ҳужум қилишди. Улар бизга зарба беришди, лекин биз тиз чўкмадик. - Биз жавоб бердик, лекин тинч аҳолига зарба бермадик. Улар атрофдаги ҳудудларга кириб, университетларимизга, соғлиқни сақлаш марказларимизга, мактабларимизга, касалхоналаримизга зарба беришди. - Исроил ҳар қандай шаҳар ва ҳар қандай вилоятдаги ҳар қандай маҳаллага ҳужум қилиб, ҳақиқий террорчи каби қотилликни содир этди. - Ғазода 80 000 дан ортиқ тинч аҳоли шафқатсизларча ўлдирилди. Улар ўз ихтиёридаги технологиядан фойдаланиб, геноцидни содир этмоқдалар. Кейин эса бошқаларни террорист деб аташади. - Биз беқарорлик манбаимизми? Йўқ. Биз фақат мустақил яшашга интиламиз. - Сўнгги икки аср давомида Эрон бирон бир мамлакат ёки ҳудудга ҳужум қилмаган, аммо биз ҳар доим ўзимизни қатъият билан ҳимоя қилганмиз. Аммо энди биз минтақадаги беқарорлик манбаи бўлишда айбланмоқдамиз. Бизни террористлар деб аташади. Биз ўз кучимиздан гегемонлик учун фойдаланишни истамаймиз ва ўз хавфсизлигимизни бошқаларнинг хавфсизлиги эвазига қидирмаймиз. - Биз бош эгмаймиз ёки ажралмас ҳуқуқимиздан воз кечмаймиз. Биз буни аниқ айтамиз: ядровий қурол йўқ ва тинч ядровий технологияларга чекловлар йўқ.Батафсил Gorizontда...
163 750
🏴🇺🇿 Англиялик гроссмейстер ва машҳур шахмат шарҳловчиси Девид Ҳауелл:
“Модомики бир кун ўғил кўрсам — исмини Нодирбек қўйишим керак”
Батафсил Gorizontда...
163 750
🇺🇿🇨🇳 Ўзбекистон терма жамоаси шахмат олимпиадасининг 7-турида Хитой устидан ғалаба қозонди.
Шахматчиларимиз Хитой терма жамоасини 3:1 ҳисобида мағлуб этди.
Батафсил Gorizontда...
