Iffatli ayol
前往频道在 Telegram
1 874
订阅者
-924 小时
-337 天
-6830 天
帖子存档
1 872
Агар бирор кишини бахтли қилишга имкон топа олмасангиз, Аллоҳ таолодан уни бахтли қилишини сўраб дуо қилинг. Чунки Аллоҳ унинг нимадан бахтли бўлишни сиздан кўра яхшироқ билади.
Ё Аллоҳ, бизга ва биз яхши кўрган инсонларимизга ортидан бахтсизлик келмайдиган бахт ато эт!🤲🏻
Ҳайрли тун, Азизлар!
Яхши дам олинг!
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
Албатта Яқинларингизга хам юборинг!!
Улашувчи ҳам амал қилганлик савобини олади, Ин Ша Аллоҳ!
☝️
ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒
𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘 ⬇️
👇👇
🌐 @AZAN_UZZ 🇺🇿1 872
🌸🌙ХАЙРЛИ ТУН🌸🌙
🌙 Бугунги неъматлар учун шукрлар бўлсин!
✨Йўл қўйган хато камчиликларимизни Аллоҳ Ўзи кечирсин!
🌛Эртанги кунга барчамизни соғ-омон еткизсин!
💫Хайрли тун азизлар.
Яхши дам олинг.😴
✨Ширин тушлар хамроҳингиз бўлсин.
🌙Тунингиз осуда ўтсин!
Аллох ўз паноҳида асрасин.🤲
➡️Яқинларга юбориб қўямиз
─┅─═इई🌸🌺🌸ईइ═─┅─
https://t.me/iffatli_ayol
1 872
Муҳаббатдаги ажиб нарса шуки, сен бунда фақатгина бир шахс билан боғланмайсан.
Балки, сен ўша шахс билан, унинг оиласи билан, унинг шаҳри билан боғланасан. Ҳатто гапларинг орасида унинг баъзи сўзларини ҳам қўшиб ишлатадиган бўласан.
"Муҳаббат дурдоналари" саҳифасидан
🌸
Хайрли оқшом қадрлигим...
Сизни кимдир кўрмоқчи бўлса вақтингизни қизғонманг илтимос...
Сизга бефарқ инсон " қаердасиз бир кўриб ўтай дегандим " демайди...
Сизни қадрлаганларни қадрланг.. вақтингиз йўқлигини айтаверсангиз қалбини синдирасиз...
Севинг - севилинг, қувониб яшанг...!
🌸❤️🌸❤️🌸❤️🌸❤️🌸
༺🌸༻🌺༺🌸༻
https://t.me/iffatli_ayol
1 872
Қалб покиза бўлса, мулойимлашади.
Мулойимлашса, завқланади.
Завқланса, юксалади.
Юксалса, шавқланади.
Шавқланса, унда Аллоҳга қурбат шабадаси эсади.
Ким завқ олса, Аллоҳни танийди.
Ким Аллоҳни таниса, мақсадига эришади.
🍃
Хайрли окшом қадрлигим...
─┅─═इई🌸🌺🌸ईइ═─┅─
https://t.me/iffatli_ayol
1 872
💕💕💕💕💕💕💕💕💕
Маҳшарда берсалар шундай имконни,
ЖАННАТга олиб кет битта инсонни..
Ўйламай танлардим сизга юзланиб..
Сиз ҳам рози бўлармидиз азиз ИНСОНИМ?
Берсалар; КАВСАРни сизга тутардим
АРШнинг соясида бирга турардим
СИРОТ кўпригидан бирга ўтардим
Насиб қилса ЖАННАТга бирга кирардим.
1 872
Шукрона.
📖Ҳаётий ҳикоя
ЎҒЛИМ СОВҒА ҚИЛГАН МАШИНА
Дарвозамиз олдида яп-янги "Tracker" машинаси ярқираб турибди. Олди тўла гул!
--Сизларни қўшнилар чақиряпти...--неваралар мен ва турмуш ўртоғимни ҳовлига етаклашди.
--Тинчликми?--дея ҳовлиқиб, олдинма-кетин кўчага отилдик.
--Табриклаймиз!--фарзанду, невараларнинг жўрликдаги қутловидан қотиб қолдик.
Болаларимиз менга гул, дадасига машина калитини тутқазар экан:
--Кўп йиллар яшанглар, бахтимизга соғу саломат бўлинглар!--дейишди бараварига.
Қувондик, машина сотиб олган ўғлимни узоқ алқадик!
Қувончданми, ҳаяжонданми кўзларим тўла ёш!
Шу дамда оғир ва машаққатли кечган ўтган кунларимиз кўз ўнгимдан кино лентасидек "лип-лип" ўта бошлади...
... Кўп йиллик тажрибага эга журналистман, турмуш ўртоғим--ўқитувчи, бироқ оладиган маошимиз рўзғор харажатларига зўрға етади. Икки қизим олийгоҳда ўқияпти.
Дадамиз ёзги меҳнат таътилини одамлар қураётган иморатларни суваш билан ўтказадилар. Ҳали ўқувчи ўғлим ҳам дадасига эргашади.
Вилоят телерадиокомпаниясида муҳаррирман. Автобусда бориб келаман. Ишдан қайтибоқ, кийимларимни алмаштириб, молхона томон йўналаман. Кейин иссиқхонада экилган помидор, бодринглар парваришига тушаман... Баъзан туни билан иссиқхонада навбатчилик қилиб чиқамиз. Яна эрта тонгда шаҳарга, ишга отланаман...
Ўзимга ўзим савол бераман:
--Мен кимман? Ижодкорми, деҳқонми, қулми?
Жавоб тополмайман.
Иссиқхона учун маҳаллий ўғит, ўтин ташиш керак. Ҳосилни сотиш учун бир улов жуда зарур эди.
Вобкент тумани бозоридан сотиб олганимиз--эшак арава учун шундай севинганмизку!
Ҳозирги машина учун қувончларимиз унинг олдида ҳолва!
Ўғлим дарсдан бўш пайтлари ўтин, нури ташир, харидордан ортдан помидор, бодрингни аравага ортиб қишлоқма қишлоқ сотиб келарди.
Бир йил кузда 6 сотих ерга атиргул қаламчаларини қадаб, қишда устидан плёнка ёпиб, парвариш қилганмиз. Баҳорда плёнкани очсак, гул кўчатидан бегона ўт кўп чиққан. Уларни ўтаганча бармоқларимни атиргул тиканлари шилиб, қонаб кетган.
Бир йил ўтиб ўша гул кўчатларини вилоят мактаблари, коллежларига тарқатиб берганмиз. Қилинган даромаддан ҳовлимизга дарвоза, узумларимизга хавоза қилганмиз. ..
Ўғлим машаққатли меҳнат орасида улғайди, жуда кўп китоб ўқиди, уқди. Шу боисми ҳаёт чархпалагида эрта пишди. Университетда ўз кучи билан кирди, тил ўрганди, хорижда ўқиш учун йўлланма олди...
Бир неча машиналар олдик. Лекин, бугунги-- фарзандларнинг совғаси бўлакча!
Ўғлим совға қилаётган машина ўз-ўзидан келмаганини, ортида йиллаб чекилган меҳнат, машаққат борлигини такрор, такрор айтгим келади.
Кимлардир осонгина ҳаёт зинапояларидан илдамлагиси келар, лекин машаққатли йўлни ҳалол босиб ўтмоқликнинг гашти бўлак.Шукронаси бошқа!..
--Нега, йиғлайсиз?
Болаларнинг саволидан ўзимга келаман.
--Қувонганимдан, болаларим, қувонганимдан....
Махфират АТОЕВА.
1 872
Ибрат бекати
АЛЛОҲ БИЗГА МЕҲРИБОН.
Тиббиёт факултетида таълим олаётган талабани дарсга бораётганида машина уриб юборди. Уни дарҳол шифохонага олиб бориб жарроҳлик столига ётқизишди. Табиблар уни текшириб битта буйрагини дарҳол олиб ташлаш кераклигини айтишди. Чунки ундан шиддат билан қон кетаётган эди. Унинг оиласига хабар бериб бир хулосага келишларини айтишди...
Амалиёт муваффақиятли якун топди. Бир неча кундан кейин унда амалиёт ўтказган табиб унинг олдига кириб табассум билан деди:
— Қачонлардир қазо ва қадар ҳақида эшитганмисан?
— Ҳа эшитганман. Аммо мен буйрагимдан ажралдим доктор!
— Мен ҳам ўз кўзим билан кўргунимча сендай ўйлаган эдим. Сенинг буйрагингни олиб ташлаш чоғида бўйрагингдаги ғалати тўқималарни кўрдик. Уни олиб бўлгач таҳлил учун лабараторияга юбордик. Текширув натижасидан даҳшатга тушдик. Унда саратон бошланган экан.
Талаба деди:
— Бу билан сиз, ўша машина сени иккинчи ҳаётга қайтариш учун айнан жароҳатланган жойингни топиб урган, демоқчимисиз?!
Доктор:
— Сенчи, бу воқеани оддий тўқнашув деб ўйлайсанми?
Талаба кулиб деди:
— Бу аниқ қазо ва қадар!
Муҳаммад Ротиб Набулсий.
—————————————————
Банда гоҳида воқеаларнинг зоҳирига боқиб улардан хафа бўлади. Аммо кейинчалик вақт ўтгач уни ўзи учун хайр эканини англайди. Роббимиз бизга ҳоҳлаган нарсаларнинг ҳаммасида яхшилик бор.
1 872
Ё Роббим!
Тилларимизни ёлғон ва ғийбатдан, қалбларимизни ҳасад, кибр ва риёдан Ўзинг асра. Бизни ҳамиша Тўғри йўлингда собитқадам қил. Сўнгги нафасимизгача иймонимизни мустаҳкам айлаб, Жаннатингда ёруғ юз билан кўришишни насиб эт. Амийн
1 872
📖 Ҳикоялар
ҲАЛОЛ
Жўрақул қаршисидаги харидорга бир қур назар ташлади-да, табақалари катта қилиб очиб қўйилган деразанинг юқори қисмидаги бир қарашда михни эслатувчи темир илгакка осилган қўй гўштидан кеса бошлади. Ёғликкина еридан ажратиб, бир четда турган суякни болта билан чопди-ю, ўйланиб қолди. Қишлоқда ҳа деганда савдо ҳам бўлавермаётганлиги учун бу кетишда тузукроқ фойда қўролмаслигига кўзи етди. Яхшиси тарозидан “уради”. Олувчи соддагина кишига ўхшайди, сезиб ўтирибдими.
— Беш кило дедингиз а? — деди у тузуккина гўштни “бир ёқли” қилар экан.
— Ҳа, шунча, — кутиб қолган ҳаридор сесканди. Чўнтагидан рўмолчасини чиқариб, пешонасидаги терни артди-ю, тағин гап бошлади. — Шу денг, уч-тўртта одам чақириб, уйда эҳсон қилмоқчи эдим...
— Яхши қиласиз, ўзи ҳар-ҳар замонда қилиб туриш керак шунақа нарсалар ҳам.
— Қурбон ҳайити яқин, аслида жонлиқ сўйишни ният қилгандим-у, ҳалиги томондан жиндек қийналиб қолдим-да.
— Шуям ҳарна-да ака, Худони берганидан қўймасин. Муҳими кўнгилдагиси.
— Тўғри айтасиз, — у елим халтага ўралган гўштни олар екан, йўлнинг нариги бетидаги дўконга имлади, — Яна ул-бул олай, ҳар ҳолда дастурхон қуруқ бўлмасин.
— Ҳа майли, бемалол, келиб туринг ака.
— Раҳмат, бор бўлинг.
Қушхонага яна сукунат чўкди. Визиллаб, тиним билмаётган арилар учиб келиб ўзини гўштга уради. Жўрақул бояги киши кириб кетган дўконга бир муддат кўз тикиб турди-да, “Ҳиҳ, топгани уч сўм пул-у, яна еҳсон қилармиш”, деди энсаси қотиб.
Кўп ўтмай гўшт кўтарган киши дўкондан чиқдиб, шу томонга шаҳд билан юриб кела бошлади. У ердан ҳеч нима сотиб олмаган шекилли, қўлида бояги елим халтадан бошқа нарса кўринмади.
Жўрақулнинг юрагига ғулғула кирди. “Бу, қурғур, дўкончининг тарозисида ўлчаб кўрди шекилли, йўқса тағин нима иши бор менда”, деб уйлади йўлдан шошиб ўтиб келаётган кишига қараганча. Ўзича миясида ҳар-хил баҳоналарни пишитиб қўйди.
— Бир нарсани унутган эканман, — деди у ҳали яқинига келиб улгурмаган кишига қарата баланд оҳангда.
Талмовсираганча пастдан боя “уриб қўйганини” олиб, шошиб ўрай кетди. “Жа-а ҳақини бериб қўймайди булар. Бир тийинни устида умбалоқ ошади ҳа десанг”, деди ҳаёлида.
— Ҳалол луқма яхши-да.., — киши шошиб келгани учун оғзини катта-катта очиб нафас ростлади.
Жўрақулнинг асаби қўзиди.
— Кечирасиз, мендан ўтибди, ёдимдан кўтарилган экан.
— Қўйинг-э, нега ундай дейсиз, аслида мен узр сўрагани келдим. Пул беришни унутган эканман, мана, олинг!..
Шаҳзод ЭРГАШАЛИЕВ
1 872
Ибрат бекати
Сизлар борсизлар — дунё турибди, яхшилар!..
Бундан анча йиллар аввал, жума куни, жоме масжидда минбардан туриб домла эълон қилдилар: «биродарлар, катта миқдорда пул топиб олинган. Ким йўқотган бўлса менга, ёки фалончига учрашсин.» Ҳамма ўзи билан бўлиб, кимдир эътибор берди, кимдир эътибор бермади. Кейинги жума эса ҳаммани лол қолдирган воқеани домла айтиб бердилар. Пул йўқотган одам пулдан умидини узган, эълонни дўсти эшитиб қолиб, ўша одамни манзилини домладан олиб, умидини узган дўстини мажбурлаб олиб борган. Суҳбат қуйидаги шаклда рўй берган:
— ака, пул топиб олган экансиз?
— ҳа, шундай бўлди. Сизлар пул йўқотдингларми?
— мен эмас, мана бу дўстим йўқотган.
— ҳўш, қанча йўқотгансиз?
— анча кўп. Мени умидим ҳам йўқ. Дўстим мажбур олиб келди.
— айтинг, қанча йўқотгансиз?
— биласизми… хуллас, ўттиз минг доллар йўқотдим.
Орага бир оз жимлик чўккан. Уй эгаси индамай ўрнидан турганда селофанга ўралган бир даста пулни стол устига қўйган. Ҳайрон бўлган йигитлар «биз йўқотган пул бу пакетда эмасди», деган. Уй эгаси эса чўнтагидан пакетни чиқариб «мана бу пакетдамиди?» — деб, гапини ҳам тугатмасидан, йигитлар пулни очиб кўришган. Ҳай-ҳайлаганча хурсандликдан раҳматни ҳам унутиб, чиқиб кетишган. Орадан анча вақт ўтиб, қайтиб келиб миннатдорлик ва пул беришган. Пулни топган одам «олмайман», дейишига қарамай, йигитлар пулни берган. Кейин маълум бўлишича: пул топиб олган одам қарздор экан. Аллоҳни марҳамати билан қарзидан ҳам қутилган.
__
Бир куни бозорга чиқдим. Дўстим кийим-кечак сотади. Ёнига бориб, бир зум гаплашиб турдим. Шу вақт ичида бир аёл ҳаллослаганча келиб қолди. Уёқ-буёққа қараб юрарди. Дўстим аёлни чақириб “ҳа, келин ойи, нима йўқотдиз?” — деди. Аёл шоша пиша “кашелогимни йўқотдим…”, деб гапини ҳам тугатмасидан, дўстим стол тагидан ҳамённи олиб узатди. Аёл йиғлаб юборди ва дуо қилди. Айтишича қизига тўйга сарпо қилгани чиққан экан.
__
Бизда “запчаст” бозор деб аталадиган бозорга бордим. Айланиб юрдим ва керакли нарсаларни ҳарид қилиб, бозордан чиқдим. Бошқа ишларимни ҳам қилдим. Орадан анча вақт ўтиб телефоним йўқлигини сездим. Машинани қарадим йўқ. Дўстимни телефонидан қўнғироқ қилдим. Телефон ўчиқ. Тамом, дедим. Телефонни жанозасини ўқидим. Умидни уздим. Кечга яқин онам олдимга келиб «телефон йўқотдингми?», дедилар. Ҳайрон қолдим. Чунки ҳеч кимга айтмагам эдим. Савол назари билан қараб турганимни билиб «бир одам телефон қилди. «Телефон топиб олдим. Онам деб ёзилгани учун шу номерга телефон қиляпман“, деди. Мана номери. Ҳа, болам тушмагур-а” — дедилар. У одамга дарров телефон қилдим. “Ака, минг бир узр. Телефониз заряди тугаб ўчиб қолган экан. Менда ундай зарядник бўлмагани сабаб, бировдан олиб, зарядлаб сизга телефон қиляпман” — деди. Мени мулкимни қайтиб бераётган одам, мендан узр сўрарди.
__
Ислом нақадар гўзал-а? Бу нарсани иймон ҳаловатини тотганлар билади. Аллоҳдан чин маънода қўрққанлар билади.
Мана шундай воқеа ва ҳодисаларга дуч келсам, хурсанд бўлиб кетаман. Яхшилар борлигига, иймонли инсонлар атрофимда юрганига шукроналар қиламан. Сизлар борсизлар — дунё турибди, яхшилар.
«Ҳикоя ва қиссалар»гуруҳидан олинди.
1 872
💰 Ҳаётий ҳикоя
ҚАЗО ВА ПУЛ.
Банкомат. Нақд пул ечиб олишга навбат. Шом намози яқинлашяпти...
Йигит ўзидан кейин келган ёш болали аёлга навбатини берди. Олдинга ўтказиб юборди.
Бироз ўтиб ўрта ёшлардаги акахон йигитга юзланди:
– Ука, илтимос, навбатингни бер. Шомга кеч қоляпман.
– Йўқ, менинг ҳам вақтим зиқ. Шошилиб турибман, – сурбетлик қилди йигит.
Намозхон аканинг авзойи бузилди.
Йигит банкоматга яқинлашаркан, намозхон аканинг тоқати тоқ бўла бошлади. Эътирози ортиб бораверди, диққати ошди...
– Нега тоқатингиз тоқ бўляпти? – йигит акахонга юзланди.
– Ахир намозга кеч қолдим, – дарҳақиқат, бу вақтга келиб шом қазо бўлганди.
– Ака, аввало, сизга навбат бермаганим боиси, менга ўзингиз учун бўлган ибодатни пеш қилдингиз. Қолаверса, сизнинг эътиқодингизни синамоқчи бўлдим. Агар навбатимни бермаган пайтим намозга шошилганингизда, сизни илтимос қилиб тўхтатишга тайёр эдим. Ундай қилмадингиз. Намоздан нақд пулни афзал кўрдингиз. Узр энди, сабр қилинг.
Исомиддин ПЎЛАТОВ.
1 872
😊Қалби гўзал
ўзи гўзал сўзи гўзал
😊Гўзалим
Бу гуллар сиз учун🌹
😀😀😀😀😀😀
😀😀😀😀😀😀
😀😀😀😀😀😀
😀😀😀😀😀😀
Юбориб қўйинг..! 🌹
1 872
ПОСТЛАРИМИЗГА ЛАЙК БОСГАН МУХЛИСАЛАРИМИЗ СИЗГА ХАЁТ ЙУЛЛАРИНГИЗДА БАХТ, ОМАД ВА ЯХШИЛИК ХАМРОХ БУЛСИН ДОИМ!!!
ЛАЙК БОСГАН ҚУЛЛАРИНГИЗ АСЛО ДАРД КУРМАСИН АЗИЗЛАРИМ!
https://t.me/iffatli_ayol
现已上线!2025 年 Telegram 研究 — 年度关键洞察 
