Iffatli ayol
前往频道在 Telegram
1 868
订阅者
无数据24 小时
-237 天
-6530 天
帖子存档
1 863
ГЎДАКНИНГ БЕГОНАСИ БЎЛМАЙДИ.
Йўлдан кетаяпсан шошилиб ишга,
Дуч келмайин дея бирор ташвишга.
Олдингда дуч келар бир мурғак гўдак,
Йиғидан кўзлари қизарган андак.
Барча юмушларни унутиб дарҳол,
Уни овутмоқлик келмайди малол.
Ҳар қандайин бола қадрдон бизга,
Болалик пайтимиз тушади эсга.
Майли ишларимиз тўхтаб қолса ҳам,
Гўдаклар дардига бўлайлик малҳам.
У сизнинг ё бизнинг севимли фарзанд,
Унга меҳр бериб бўлайлик пайванд.
Гўдаклик ҳеч қачон танламас миллат,
Гўдакни авайланг, этингиз хизмат.
Болалар байрами эмасдир бир кун,
Болаликнинг ўзи байрамдир бутун.
https://t.me/iffatli_ayol
1 863
Бугун қандай кун? Бугун ЁЗ! 🤗
Бугун Қўшалоқ байрам 🎉
🎉🎉🎉🎉🎉🎉🎉🎉🎉
Ана ёзгаям етиб келдик!
Ҳар йили болалар бу кунни орзиқиб кутишарди! Ростда улар учун бугун муҳим байрам- Болалар куни!
Хуллас бугун ҳамма-ҳамма болажонларимизнинг энг катта байрами! Уларни шундай мазза кун билан табриклайман! Илоҳим ҳаммамизнинг болаларимиз соғу саломат бўлишсин! 🎉 Айтмоқчи,ичингиздаги болажонни ҳам табриклайман! У доим сиз билан бирга бўлиб, яхши ва ёмон кунларингизда сизга далда бўлганини аниқ биламан. Ўз даврида шўх, дарахтдан пастга тушмаган, мультфильм деса, фақат "Ну, погоди" кўрган, беш олишни ўзининг ЭНГ катта пионерлик бурчи деб билган, дўстларига ёрдам қўлини чўзган советлар даврида туғилиб ўсган болакайларни ҳам табриклайман! Зўр бўлганда, болалигимиз!😊
Ҳозиргилар болалик деганда паркни, интернетни ва "маша ва медведь"ни тушунади 😉. Майлида! Нима бўлганда ҳам уларнинг болалиги ўзлари учун ажойиб! 🤗
Байрамингиз Муборак булсин азиз катта ва кичик болажонлар!🤗
https://t.me/iffatli_ayol
1 863
1-Июнь болаларни химоя қилиш куни билан табриклайман!
Болалар бу бизнинг келажагимиз.
Доимо бахтимизга соғ саломат бўлиб узоқ узоқ умр кўришсин🤲
Ватанимизнинг ишончли, мард жасур, диёнатли, зиёли, ақилли муслим ва муслималари бўлишсин!
https://t.me/iffatli_ayol
现已上线!2025 年 Telegram 研究 — 年度关键洞察 
