Iffatli ayol
前往频道在 Telegram
1 864
订阅者
-424 小时
-237 天
-6130 天
帖子存档
1 865
Қаерда бахт ифори бўлса, бутун олам уша томонга талпинади, топиб боради, яна бахтга тулдираверади...
Хонадонингизда бахт ифори уфуриб турсин яхши инсоним!
❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️❤️
https://t.me/iffatli_ayol
1 865
бораман десанг,олдига жўнатаман.Меҳнатдан қочмайсан,биламан.Қизларинг катта бўлишяпти.Бундан буён ташвишинг ҳам катталашаверади.Йўл кирадан,ташвиш тортма.Ишлаб топганингда қайтарарсан ўғлим.
Орадан бир ҳафта ўтиб Илҳомжон Екатеринбург шаҳридаги заводлардан бирида электрик бўлиб иш бошлади.
-Чиройли уйлар қурдим.Қимматбаҳо машинала олдим.Энди онамни олиб Умра зиёратига боришни ният қилиб турибман дейди дўстим.-Лекин ўша кунни,дастурхондаги охирги нонни онам ушатган кунни ҳали ҳануз кўзимда ёш билан эслайман.Онамнинг дуо қилиб қолганлари ҳамон қулоғим остида.Доим дастурхонга дуо қилганимда ҳар йигитни Йигит пирим қўллаб ,Худо ёр бўлсин деб.дуо қиламан.Айтганча Латиф олифтанинг русскийлар ишлайдиган фирмасида Латифнинг ўзига ўхшаган олифталар ишлар экан.Фаолияти тўхтаган завод ва фабрикаларнинг мотор ва станокларини ўғрилаб олиб чиқиб,ичидан? рангли металлни ажратиб олиб сотишаркан.Русдалигимда эшитдим,қўлга тушиб қамалибти..Яхшиям «русскийлар ишлайдиган»фирмага ишга олинмапман Лейла хоним....
Азиз йигитларимиз.Акаларим,укаларим!Мен ҳам дуо қилдим.Ҳаммангизга Худо ёр бўлиб,Йигит пирим қўлласин!
Тамом.
Муаллиф: ЗейлЛейлаМустафасаяр
Эътиборингиз ун ташаккурларим.
#БирХамирликУн
1 865
ир нарса демоқчи бўлиб энди оғиз жуфтлаган эди ҳамки ортларидан овоз эшитилди.
-Ассалом Алекўўўўўм.Мумкинмииии?
Уста шогирд баравар ўгирилиб эшик ромига қўлини қўйиб турган Латиф олифтани кўришди.Қишлоқда Латиф десанг биров танимайди.Олифта десанг ҳамма билади.Ўзиям ғалати қилиқлари бор.Қип қизил пиджак киядимиееей....Ипдек ингичка мўйлов қўядимиеееей....Нексиясининг олд ойнаси атторнинг дўконига ўхшайди.Осилмаган тароқ билан ўғил боланинг сумаги қолган бўлса қолгандир,бошқа ҳамма нарса осилганга ўхшарди.Бу ҳам камдай икки эшигидаги ойнасига иккита пластмасса атиргул қистириб қўйганини айтмайсизми?Латиф олифтанинг шаҳарда нима иш қилишини билмайдию,лекин қўлида беш ўн одам ишлайди ва яхшигина иш ҳаққи олишади деб эшитган Илҳомжон ундан иш сўраб борган эди.Латиф олифта Илҳомжонни биринчи марта кўриб тургандек бошдан оёқ бир бир қараб эшитгандида,кейин худди олийгоҳга ўқишга қабул қилаётган домладек -Русчани биласизми?-дея сўраганди.
-Русчани...?Биламану,жа унчаликмасда ака ....
Илҳомнинг мўлтираган кўзларига беписанд боққанча рад жавобини берганди.
-Ўшанчалик билганда келарсиз ука !Менинг фирмамда рускийлар ишлашади.
Ҳозир ўша гаплари эсига тушиб Илҳомнинг кўзига Латиф олифта балодек кўриниб кетди.Лекин тишини тишига қўйиб ичидагини сиртига чиқармади.
-Келинг...Хизмат Латифжон?-деди Акром уста хушламайроқ.
-Шу десангиз уста янги телевизор олгандим.Эскиси жой эгаллаб ётибтида десангиз.Шуни бирор харидор топилса сотиб берасизми деб....
-Олиб келаверинг деди уста унинг гапини бўлиб.
-Илҳомжон,шундоқ машинамнинг орқа ўриндиғида.Олиб келинг деди Латиф олифта буйруқ оҳангида.Акром уста унга еб қўйгудек ўқрайиб қаради.Ҳар тугул Илҳомдан жавоб кутиб унга қараб турган олифта сезмади-Илҳомнинг иши бор деди уста қовоғини уюб.-Ўзингиз олиб келаверинг!
Латиф олифтанинг юпқа лаби қийшайиб пир пир учдию,лекин ҳеч нарса демади.Ўзи бориб телевизорни кўтариб олиб келди.
-Мана уста деди телевизорнинг устига шапиллатиб.-Радуга!Чистый Ленинградский.Ранги тиниқ,янгидек.
Акром ака телевизорни ишлатиб кўриб қониқиш ҳосил қилгандек бош қимирлатиб қўйиб сўради:
-Қанчага бермоқчисиз?
-Олти минг!
Латиф олифта айтган нархига устанинг жавобини кутиб ингичка мўйловини силаб синовчан қараб турди.Уста мийиғида кулиб қўйди.
-Янги пульт билан бошқариладиган Гольдстар етти минг турганда магазинда сизнинг ўн беш йил ишлаган телевизорингиз олти мингми?Саккиз юз сўм.Бундан ошмайди.Хоҳламасангиз бозорга олиб боринг ўзингиз.
Олифта у деди,уста бу деди,хуллас баббаравар минг сўмга келишилди.
-Сотилса пулини уйингизга етказарман деди уста Олифтага энди кетавер дегандек.Латиф олифта минғиллаганча хайрлашиб чиқиб кетгач уста Илҳомжонга деди:
-Илҳомжон,менинг велосипедимни олда буни бозорга олиб бор ҳозир.Қанчага сотсанг,фойдаси ўзингники.Борақол,омадингни берсин!
Илҳомжоннинг жони кирди.Бозорга учиб келди чоғи ўзиям.Ишлатилган электр буюмлари сотиладиган растага бориб телевизорни қўйдиямки уч тўрт киши тўпланиб қолди бир пасда.Савдолашиш қизиб уч тўрт кишидан ўнтага етиб қолди.Омадини берди Илҳомнинг.Телевизор икки ярим мингга баҳоланиб сотилганда юраги қинидан чиққудай гуппиларди.Пулни ола солиб озиқ овқат магазинига югурди.
-Бир хамирлик ун беринг опа деди сотувчи аёлга салом ҳам эсидан чиқиб.Аёл кулиб юборди.
-Аёлингиз бир ёпганда нечита нон ёпишини айтсангиз бир хамирлигини чўтлаб берай ука деди у Илҳомнинг соддалигидан завқланиб куларкан.
-Узр опа,узр.Саккиз кило беринг деди Илҳомжон ҳам унга қўшилиб куларкан.Тушга яқин давозадан хуш хандон кириб келган Илҳомжонни онаси қаршилади.Велосипед багажидан қопга солинган унни туширгач,велосипед рулидан елим пакет олиб онасига тутқазаркан тайинлади:
-Бу гўшт.Кечга бир ош қилсин келинингиз онажон.Уста билан келаман.
-Гўшт...пулни қаердан олдинг болам?
Илҳомжон онасига қараб кўзини қисди.-Худодан сўраган экансиз,бериб.юборди онажон.Тез олиб бор деб юборди.
-Ҳазилинг ҳам бор бўлсинда онаси уни кузатиб қоларкан енгил тин олиб -Ўзига шукр!-деб қўйди.
Кечқурун ошни еб бўлишгач уста Илҳомжонга чой устида шундай деди:
-Биласан,укам Русда ишлаяпти.Худога шукр,яхшигина пул жўнатиб турибти.Сен ҳаққингда айтиб,маслаҳат солдим.Агар
1 865
БИР ХАМИРЛИК УН.
Гр:🔥Ҳикоя ва қиссалар🔥
Наҳот ҳалол меҳнатингни пулини еб,ош қилиб юборадиган даражада ноинсоф инсонлар бор?Бировнинг ҳаққи ош бўлмайди дердиларку раҳматлик дадам?
Ўйлайвериб бошига оғриқ кирадиган бўлиб қолган эди унинг охирги пайтлар.Йўқчилик йиқитар йигит зўрини деган гап ҳақ экан дея хаёлидан ўтказди.
Илҳом пешанасига кафтини босди.Зора бош оғриғи қолса деб ўйлади у.Ўзи ишлаётган Тўқимачилик комбинати ёпилганига бир йил тўлаяпти.Етти ойлик қолиб кетган ойлигини ололмай сарсон-саргардонлар сафида у ва хотини Розия ҳам бор.Мустаққилликдан бери ўтган етти йил ичида Илҳомнинг бинойигина тўкин сочин рўзғори кун сайин камхаржлашиб бориб,мана бир хамирлик унга пул тополмай хуноб бўлиб ўтирибти.Ўтган ҳафта Вилоят ҳокимлигига арз қилиб борган собиқ комбинат ишчиларидан бир гуруҳига «Пул йўқ.Бўлса албатта етказамиз!»деган одатдаги ваъдани бериб ортга қайтаришибти.Ишхонаси ёпилгач марҳум отасининг дўсти Акром уста ёнига шогирд қилиб олди.Акром уста маҳаллада кичкина телевизор тузатадиган устахонанинг эгаси.Маҳалладошларининг телевизор,дазмол,соч қуритгичларини тузатиб бериб,шунингдек шу каби ишлатилган буюмларни сотиб ҳам берарди.
-Чўнтагинг пулга тўлиб юрмасада,ҳар ҳолда қозонинг қайнаб туради деганди Акром уста уни шогирдликка олаётиб.Етти ой ичида зўр уста бўлмасада,яхшигина қўли келишиб қолди Илҳомжоннинг ҳам бу ишга.
-Дадасиии...Ширчой совумасин.Ойим кутиб қолдилар.
Хотини иккинчи марта нонуштага чақирди Илҳомни.Агар ойим кутиб қолдилар демаса хотини чиқмасди.Секин чиқиб ишга жўнаворарди.Сабаби...ҳозир дастурхонга охирги нонни қўяди хотини.Уйда ун қолмаган.Аксига олиб устахонада ҳам мижоз йўқ.Жимжитлик.Ўтган ой Акром уста томорқасида экиб етиштирилган буғдойдан бир қоп бериб юборган эди.Илҳомларнинг эса буғдойи шу йил бўлмади.Бир хамирлик ун...Бир хамирликкина унга пулни қанақа сўрасам экан дея ўйларди Илҳом дастурхон бошида ҳам.Дастурхонда сариёғ солинган ширчой,косада қаймоқ,майиз ва биттагина нон бор эди. Яхшиям қишлоқда яшарканмиз дея хаёлидан ўтказди у.Сариёғ,сут,қаймоқ ,савзи -пиёз ҳар на ўзларидан чиқиб турибти.Ўша биттагина нонни бурдалаб онаси энг катта бўлакни унинг олдига қўйди.Сўнг неваралари,Илҳомнинг қизалоқлари Дилафрўз ва Дилдоранинг олдига қўйиб бир бўлакдан,бир бўлакдан нонни сумкаларингга солиб оларсанлар дея дастурхон четига қўйди.Келини Розияга ҳам каттароқ бўлакни олдига қўйиб деди:-Куни бўйи тинмайсан болам.Ширчойга тўғра.
Ўзи эса қўлида қолган кичикроқ бурдани олдига қўяркан -Кўп есам ошқозоним шишади деб қўйди.Ўша кичик бурдани ҳам Илҳомнинг косасига тўғради ярмини қўярда қўймай.
-Ишга борасан сен болам.Қорнингни тўйғазиб ол дея уни қаршилигини енгиб,емаганига қўймади.
-Бир хамирлик уннинг иложини қила оласанми болам деди онаси айбдордек Илҳомга мўлтираб.-Худодан ризқ сўраб тураверингларчи она деди у онасининг кўзига қарамай.
-Тишни берган худо ризқни ҳам берар болам.Илоҳим худо ишингни ўнласин.Худо ёринг бўлиб,Йигит пирим қўлласин сени ўғлим!
Боласини дуо қилиб юзига фотиҳа тортган онаизор ўғлининг ортидан кўнгли эзилиб қараб қоларкан кўзини рўмоли учида артиб пичирлади:-Йигитни ризққа зор қилма Аллоҳи олам.Боламни қизил юз билан кириб келишининг тадоригини қил ўзинг Раббим!
Устахонага етиб келган Илҳомжон салом алик қилиб сўрашсада у ерда кимлар ўтирганига аҳамият ҳам бермади.Аҳамият бергудек аҳволда ҳам эмасди.Кўзига ҳеч нарса кўринмади деган гап рост эканини шу топда билди.Агар шу кун бир хамирлик ун олиб бормаса...Кекса онаси ўғлининг ғамгин,аламдан бўғриққан юзига кўзи ёшга тўлиб термилади....
Аёли ноилож мўлтираб индамайгина хўрсиниб қўяди....
Қизалоқлари ...қизалоқлари бўлса дастурхонга қўйилган таомни индамай нонсиз еб,ортиқча савол ҳам беришмайди.Анча мунча нарсани тушуниб қолишган.
Томоғи ачишиб,кўзига ёш келдию,ўзини базўр тутди.Устасининг ниманидир сўраганини ҳам эшитмади.Ўз ўй хаёлига кўмилиб ўтираверди.
-Илҳомжон!
Акром аканинг товушидан чўчиб тушганча -Лаббай уста?-деди Илҳом.
-Нега бу машқинг пастроқ?Нима бўлди?Уй ичи,оиланг ҳамма тинчми?-хавотирланиб суриштира кетди уста.
-Тинч уста,тинч...-иягини қашлаб хижолатомуз бошини эгиб кулимсиради Илҳомжон.Акром уста б
1 865
“Соқов” аёл ҳақида ҳикоя…
Қайсидир замон, қайсидир юртда яшаган бу аёл гапга чечан, доим оила аъзолари, қариндошлари, қўни-қўшниларию ҳамкасблари – ҳамманинг кўнглини олишга ҳаракат қиларкан-у, негадир ҳеч ким билан тил топиша олмас экан.
-Назарида, ўзи ақлли, мулоҳазакору, атрофдагилар уни тушунмас, бировга ёмонлиги йўғ-у, яқинлари яхшилигини ҳам кўролмас экан. Кимгадир юриши, кимгадир туриши, яна
аллакимга қарашлари ёқмас, ҳақлигини исботлайман, деб мудом куйиб-пишар экан. Ҳеч ким уни тушунмаётганини, айтганлари ҳавога учаётганини, умри сафсата билан ўтаётганини англаган аёл қақраган гулдек тобора сўлий бошлабди.
- Бир куни уй юмушларидан толиққан жувоннинг кўзи илиниб, тушида бир киши келиб бундай дебди:
-“Нега бу қадар маҳзунсан, кўнглинг чўккан? Ахир бир аёл орзу қилиши мумкин бўлган ҳамма нарсага эгасан-ку! Оиланг бут, ота-
онанг соғ-омон, шириндан шакар фарзандларинг, ёқтирган касбу коринг бор.
Ўзингни бахтли ҳис қилишинг учун сенга нима етишмайди?”
- Аёл саволга тайинли жавоб беролмабди. Фақат
улкан бу оламда ўзини ниҳоятда ёлғиз, ношуду нотавон ҳис қилаётганини айтиб, юм-юм йиғлабди.
- Бу киши Аёлни ҳаққига Аллоҳга дуо қилиб ғойиб бўлибди.
- Аёл эшикнинг зарб билан тақиллашидан уйғониб
кетибди. Ишдан чарчаб келган эри дастурхон
тузалмаганини кўриб, дарғазаб бўлибди, хотинини
тергабди. Аёл кун бўйи уй юмушларидан ортмаганини, озгина кўзи илинганини тушунтирмоқчи бўлиб оғиз жуфтлаган экан, не
ажабки… тили гапга айланмабди. Ўзини оқлашга
ҳарчанд уринмасин, миқ эта олмасмиш. Кўзлари жавдираб туришдан бошқа иш қилолмасмиш...
Хотинининг одатдагидек дийдиё қилишига шай турган эр бу ҳолатдан ҳайрон бўлибди. Кўнгли юмшаб, сабр билан кечки овқатни кута бошлабди. Ҳар сафар аёл атрофдагиларга ниманидир уқтирмоқчи бўлганида айнан шу вазият
такрорланаверибди. Уйда эрию қайнонаси, ишхонада бошлиғи, боғчада тарбиячи,
кўчада бегоналарга гапираман деб оғиз очиши билан тилдан қолармиш. Олдинига жуда қийналибди. Гапи ичида, заҳри тилида қолаверибди.
- Аста-секин бу ҳолатга кўникиб жимгина ишини
қиладиган, гап-сўзларга парвосиз йўлида
кетадиган бўлибди.
Кунларнинг бирида кўчадан ўтиб кетаётса, ортидан қўшнилари гапирганини эшитиб қолибди:
– Анави жувон бирам оқила-я.
– Гап-сўзлари ҳам жойида!
- Аёл ҳайратдан қотиб қолибди: “Мени гапиришяптими? Наҳотки?! Ахир оғзимдан ҳеч бир сўз чиқмаса…” Вақт ўтиб, бундай гапларни тез-тез эшитадиган бўлибди. Эри уни итоатли
рафиқа, қайнонаси сабрли келин, қўни-қўшнилари
доно суҳбатдош, бошлиғи яхши ходим сифатида кўра бошлабди. Аёл «соқов» бўлиш тили бийронликдан кўра кўпроқ фойда беришини
тушунибди!
Ҳаётдан нолима, озроқ сабр қил,
Йиғлама кўз ёшинг оқмасин бекор.
Бошинга тушганин сабоқ, синов бил,
Ишон дўстим сабрни мукофоти бор!!!
Сабрли, кучли инсон узоқ вақт кутиши мумкин. Лекин кетиб қолса бошқа қайтиб келмайди. Ким сабр қилишни яхши билса, у доим энг яхшисига эга бўлади!
-Безовталик касалликнинг ярмидир.
-Хотиржамлик давонинг ярмидир.
-Сабр шифонинг бошланишидир !
Ҳар қандай қайғунинг икки давоси бор - вақт ва сабр…
Бекзод Ташкентбаевдан баъзи ўзгартиришлар билан олинди
☝️Аёллар учун қиссада яхши ибрат бор экан!
https://t.me/iffatli_ayol1 865
…Вақт ўз ишини қилди. Хайри холани дард енгиб, оламдан ўтди. Зулфия фарзандларини оёққа турғазди. Ўқитди, ишли қилди. Тенгига тенгдош қилиб, узатди. Қуда-андали, неварали бўлди.
…Рустам ҳақида ҳамма “миш-миш” тарқалди. Лекин бундай гапларга Зулфия парво қилмади. Чунки у ўзининг “ширин ташвиш”ларидан ошинмасди.
Бир куни Зулфия набираси билан бозор айланиб юришганди, ортидан кимнинг-дир овози эшитилди, таниш овоз… У ўгирилиб қаради. Қаради-ю, кўзларига ишонмади, бу Рустам эди.
Шу пайт унинг қулоқлари остида онаизорининг қарғишлари жаранглади: “Кўчада қолгин…”.
Ҳа, мазлума билан Аллоҳнинг ўртасида парда йўқ, деган гап рост экан. Рустам катта гуноҳ қилганди. Мол-давлатига ишониб, калта ўйлаганди. Оиласини хор қилди, муштипар қайнонасининг кўнглини синдирди. Энди уни қайнонасининг қарғиши урди.
“Миш-миш”лар ҳақиқат экан. Ўғил фарзанд туққан аёли Рустамнинг давлатига учиб, уни бор-будидан айригач, “Бола сеники эмас”, дея уни ташлаб кетганди. Рустам ишдан бўшади, уйи эса мусодара қилинди…
Зулфия бояги таниш овоз эгасига тикилиб қаради. У:
– Хайр қилинг, Аллоҳ йўлига… – деб, ўтган-кетганларга маъюс нигоҳ билан умидвор тикилиб ўтирганди.
Зулфия юролмай қолди. Ич-ичидан алам билан йиғлаб юборди: “Онажон, онажон…
©Мастурахон НАСРИДДИНОВА
1 865
ҚАЙНОНАНИНГ ҚАРҒИШИ
Бу воқеага анча йиллар бўлди. Яқин танишим Зулфияхон тақдиридан юраги пора-пора бўлиб гапириб берганди. У турмуш ўртоғи билан Тошкент давлат университетидаги бир факультетда, битта гуруҳда таҳсил олганди. Севиб-севилишиб турмуш қуришди. Бундай бўлади, деб сира ўйламаган эди. Ўшанда Рустамжон 30 ёшда эди. Бобосининг айтганича бор эди. “Рустаму достон бўлсин” деб, шу исмни қўйганди.
Рустам қорачадан келган, арслон келбатли йигит бўлса, хотини Зулфияхон нозиккина, лекин жуда гўзал аёл эди. Улар оила қуришиб, аввалига яхши яшашди. Зулфия эри нима деса қилар, ҳатто ишлама деса, ишламай ўтирди. Рустам унга ниҳоятда қўпол муомалада бўлса ҳам унинг феъли шундай деб тўғри қабул қиларди. Лекин юраги бир ҳапқириб қўярди. Ичида: “Муҳаббат деганлари шуми?” – дея савол берарди. Рустам мактабда ўқитувчилик қилди, кейин мактабга директор этиб тайинланди. У ерда анча йиллар ишлади. Ундан сўнг эса юқори лавозимга кўтарилди…
Вақт ўта бошлади. Улар бирин-кетин икки қиз фарзанд кўришди. Лекин оиладан файз кўтарилди. Пул ўлсин, барибир ўзининг шайтоний кучини кўрсатаркан. Рустам маишатга ружу қўйди. Кечқурунлари уйига келмас, “мажлисда эдим” деб, саҳаргача аллақаерларда қолиб кетарди. Зулфияни хотин ўрнида кўрмай қўйди. Ўтирса ўпоқ, турса сўпоқ дейдиган бўлиб қолди.
Шундай кунларнинг бирида… Зулфия учинчи фарзандига оғироёқ эди, базўр инқиллаб юраётганди, эри:
– Юришингни қара, семиз товуққа ўхшайсан-а?! – деди юзини буриштириб.
Зулфиянинг бошидан совуқ сув қуйиб юборилгандай бўлди.
– Вой, дадаси, нима дедингиз? – деди-ю, йўлида юролмай қолди. Унинг дарди тутиб қолган эди.
Аёл ой-кунига етмай туриб, етти ойда қиз кўрди… Унинг ота-онаси, опа-сингиллари келишди. Нима бўлганига тушуна олишмади. Қайнона-қайнотаси ҳам ҳайрон. Чунки Зулфия уйидаги воқеаларни ҳеч кимга айтмас, унга ҳамма ҳавас қиларди-да. Чунки онаси унга доим: “Қизим, оила – муқаддас қўрғон. Уни асраб-авайлагин. Имкон қадар уйингдаги яхшиликларни билсин, одамлар. Рўзғордаги нохушликларни ҳеч қачон остонадан ташқарига чиқармагин”, – дея уқтирарди.
Оналардан барибир сир тутиб бўлмайди. Зулфия ҳеч кимга тиш ёрмаса-да, онаси бир нимани сезди, шекилли куёвига юзланиб:
– Рустамжон, нима бўлди? Мен сизлардан кўнглим тўқ юрардим. Болаларим тинч яшайди, армоним йўқ, дердим. Наҳотки, ўйлаганларим сароб бўлиб чиқса? – деди.
Рустамдан садо чиқмади. Ҳатто туғилган фарзанди ҳам уни севинтирмади. Ўрнидан туриб, индамай ташқарига чиқиб кетди.
Хайри хола чуқур ўйга ботди. “Нима қилсам экан, Зулфияни уйга олиб кетаверсаммикин?”
Шу куни Хайри хола чақалоққа қараб қизиникида қолди. Бироқ Рустамдан дарак бўлмади. Хавотир олаётганини кўрган Зулфия онасини тинчлантирди:
– Бундай йўқ бўлиб кетишлар биринчиси эмас, ойижон, хавотир олманг, саҳар палла келади, куёвингиз.
У оғир “ух” тортди.
Зулфия айтгандай бўлди, фақат Рустам бу сафар уйга келиш тугул, телефон орқали қайнонаси билан кескин оҳангда гаплашгани ортиқча бўлди.
– Алло? Зулфия, гўшакни онангга бер, – деди Рустам.
Кейин у қайнонасига буйруқ оҳангида:
– Маслаҳатли иш бор эди… кетмай турарсиз… – деди.
– Ҳа, майли, болам… Тезроқ келинг, – дея Хайри хола бироз саросимага тушди.
Бир маҳал не кўз билан кўрсинки, куёви қўлида чақалоқ кўтариб олган бир аёл билан уйга кириб келишди.
Хайри хола яна соддалик қилди, қизига:
– Тезроқ тўшак олиб чиқ, меҳмон келди, – деди.
Рустам эса уялмай-нетмай:
– Ойи! Бу… менинг иккинчи хотиним… Исми – Сора. Бу ҳақда сизларга аввалроқ айтмоқчи эдим, лекин фурсати бугун экан…- деди.
…Ҳамма ёқ остин-устин бўлиб кетди. Нима эмиш, Зулфия фақат қиз туғармиш. У аёлдан эса ўғил фарзандли бўлибди… Бор сабаб шу.
Хайри хола юрагини чангаллаб қолди. Лекин Рустам парвойига ҳам олмай:
– Иккаласи ҳам шу уйда яшайверади, – деб сигарета тутатиб ўтирганини кўриб, Зулфиянинг хўрлиги келди.
Кейин қизларининг уст-бошларини йиғиштиришга тушди.
– Кетамиз, ойи! – деди у йиғлаб.
Хайри хола кўзларига жиққа ёш олиб, беихтиёр қўлларини дуога очди:
– Сени Худо хор қилсин! Болаларнинг уволи тутсин! Уйинг ўзингга сийлов, илоҳим, кўчада қолгин сен!..
1 865
Дуо
Роббим, тақво сўрайман Сендан,
Беҳожатлик, ризолик, иффат.
Марҳаматинг, муҳаббатингдан,
Ҳидоятга етарли муддат.
Роббим, қалбга соф иймонни бер,
Қолиб кетмай нафсим изнида.
Мушкулимга энг осонни бер,
Тил айлансин Ҳақнинг зикрида.
Зикрдан дил топсин ҳаловат,
Мени қилма саргардонлардан.
Қиёматда топай шафоат,
Омон бўлай пушаймонлардан.
Роббим, Сендан сўрайман карам,
Аҳлимга бер омонлик, нажот.
Эй Мажидим, эй Ҳолиқ Тўрам,
Дунёларим сен ила обод!
Роббим, яна қилгин иноят,
Кечиктирма тавбамни фақат.
Ожиздирман, етолсам шояд,
Раҳматингга — олий саодат!
1 865
Эҳ.., қанийди онам ёнимда бўлсалар…
Онангиз тирикми?
Унда ҳали кеч эмас…
1. Онажонигизни овозини ёзиб олинг: кулгуси, оддий гаплари, маслаҳатлари… Бир кун келиб бу энг қиммат хотирага айланади
2. Бир куни ёнида ухлаб қолинг — кино кўрибми ёки суҳбатлашибми…. Болаликдагидек
3. Ундан, ҳаётидаги энг катта оғриқ нима бўлганини сўранг… Кўп оналар буни ҳеч қачон ўзлари айтмайдилар. Ҳаёт ҳикоясини эшитинг: нимадан қўрққан, 20 ёшида нимани орзу қилган, нималарни ичига ютган…
4. Оила деб орқага сурган, кечган орзулари ҳақида сўранг
5. Уни ўзингиз кўргандек суратга олинг — чиройли, самимий, ҳақиқий ҳолатда
6. Кўчада қўлидан ушлаб юринг. Одамлар нима дейиши муҳим эмас
7. Имконингиз бўлса сайлга, сафарга ооиб чиқинг. Боғ, ресторан, кино, концерт, дам олиш масканлари, ўзга давлатларга саёҳат.
8. Ҳеч қаёққа шошмай, биргаликда нимадир пиширинг
9. Унга шундай кун совға қилингки, ҳеч нарса қилишга мажбур бўлмасин
10. Бир марта бўлса ҳам, унга нонушта тайёрлаб: “Онажон, сизни яхши кўраман”, денг
11. Оилавий бир хил кийиниб, биргаликда фотосессия қилинг. Ҳар доим яхши кийим-кечак оберинг. Буни кўпроқ расм, видеога олинг.
12. Фақат овозини эшитиш учун қўнғироқ қилинг… Иш билан эмас
13. Ва камида бир марта ростини айтинг: “Мен ҳали ҳам сизга жуда муҳтожман…” денг
Ота-она — биз “кейин”га қолдириб юраверадиган, лекин бир кун келиб энг қаттиқ соғиниладиган инсонлардир… ❤️
Равшан Абадулла
1 865
🌸Сизни Аллоҳ учун яхши кўраман!
🌸Қадрдоним, яқин инсоним,
Сизни Аллоҳ учун яхши кўраман!
1 865
Сура: Тавба оят: 79
ٱلَّذِينَ يَلۡمِزُونَ ٱلۡمُطَّوِّعِينَ مِنَ ٱلۡمُؤۡمِنِينَ فِي ٱلصَّدَقَٰتِ وَٱلَّذِينَ لَا يَجِدُونَ إِلَّا جُهۡدَهُمۡ فَيَسۡخَرُونَ مِنۡهُمۡ سَخِرَ ٱللَّهُ مِنۡهُمۡ وَلَهُمۡ عَذَابٌ أَلِيمٌ
Ал-лазина ялмизуна-л муттаввиъина мина- л-муъминина фи-с-садақоти ва-л-лазина ла яжидуна илла жуҳдаҳум фа ясхаруна минҳум сахираллоҳу минҳум ва лаҳум ъазабун алим
✅ 79. Мўминлардан кўнгилли бўлиб садақа қилувчиларни ва ўз кучлари етгандан бошқани топа олмайдиганларни айблайдиганларни Аллоҳ масхара қиладир ва уларга аламли азоб бордир.
🔘🔘🔘🔘🔘🔘🔘🔘
Эҳсонни ози кўпи йўқ!!!
1000 сўм ҳам садақа, ундан ошғи ҳам садақа.
(Шу сабаб 1000 сўм эҳсон тушса, саҳийлар эҳсон гурухига ташласам, устимдан кулманг. Имкони минг сўмга етибди. Алҳамдулиллоҳ. Аксинча имкони бор бўлиб, умуман эҳсон қилмаганлар бор....)
Exson xisobot
👇👇 ⬅️🖱
@Shifoiy_uz 👁👁 ⬅️xisobot kiring ko‘ring ishonch uchun!!!
@Saxiylar_uz rasmiy.
@AZAN_UZZ
1 865
✅🆘✅🆘🔘🆘🔘🆘✅🆘
Ассалому алайкум азиз саҳоватли биродар ака ука, опа сингилларимиз, 6-ёшли
Жўрабоева Ясинахон Сиз азизларни моддий ёрдамингизгамухтож!
11- май кундан бери Асакадаги Тўртошда касалхонада реанимация бўлимида кома холатида ётибти.
Домини подъезини зинапоясида оғзи ва қулоқларидан қон оқиб ётган холатида хушсиз холда онаси кўриб қолган, хозирда текширувлар натижасида қизча 2-этаждан тушиб кетган деб тахмин қилинябти чунки бош мия суяги синиб анчагина лат еган. Ахволи оғир шунинг учун ёрдам сўраябмиз.
#Барча эҳсончилардан АЛЛОҲ рози бўлсмн. Эҳсонизи ўрнини беҳисоб тўлдириб қўйсин.
@SAXIYLAR_UZ
🖱🖱
KARTALARI
Xamkor bank Uzkard
👇👇
5614 6818 1370 2556 ⬅️
Ashurova Z.
👇👇 Хамкор банк Хумо
9860 1601 2070 2487 👈
Ashurova Z. nomida
Агро Банк
👇👇
4073 4200 5525 1403 👈
Ashurova Z.
PAYNET RAKAM
👇👇
+998 77 702 37 17 🖱
Uz Mobail
Exson xisobot
👇👇 ⬅️🖱
@Shifoiy_uz 👁👁 ⬅️xisobot kiring ko‘ring ishonch uchun!!!
@Saxiylar_uz rasmiy.
@AZAN_UZZ
29.05.2026 ПУЛ ОЛДИ
👇👇✅➖
https://t.me/Shifoiy_uz/27081
1 865
Repost from Йиғлама дил❤️❤️❤️
Ажаб сирлар...
Азизларим, СИЗ дунёдаги ЭНГ ажойиб инсонсиз...🥰
Сиз учун қадрлиларим ❤️
┄┄┅┅✿🍃❀❤️❀🍃✿┅┅┄┄
