Iffatli ayol
前往频道在 Telegram
1 914
订阅者
-624 小时
-77 天
-4830 天
帖子存档
1 914
🌷ОИЛАМИЗ ФАРИШТАСИ ЖАННАТИМ.
ОНАЖОНИМ 💐💐💐
🌷🌝ЖОНИМИЗДАН АЗИЗ ОНАЖОН ХАМИША БАХТИМИЗГА БЎЛИНГ ОМОН ☺️😊
ДУНЁ ТУРГУНЧА ТУРИНГ ОНАЖОН🤗
🌺🙋♀ @iffatli_ayol Аёллар ва қизлар учун Тавсиялар ва ажойиб видеолар бор. 🙋♀🌺
https://t.me/iffatli_ayol
1 914
ХАЙРЛИ КУН, КУНИНГИЗ АЪЛО КАЙФИЯТДА, ЯХШИЛИККА ВА ҚАЛБЛАРИНГИЗ ҚУВОНЧЛАРГА ТУЛИБ УТСИН АЗИЗЛАРИМ!
https://t.me/iffatli_ayol
1 914
Кун давомида ушбу гапларни такрорлаб юрамиз !
⚛ РУҲИЙ ХОТИРЖАМЛИККА ЭРИШИШ УЧУН:
🌸•••Нақадар бахтлиман!
🌸•••Ҳар тонг қувонч билан уйғонаман!
🌸•••Кайфиятим аъло!
🌸•••Ишларим беш!
🌸•••Ўзимни жудаям зўр ҳис қиляпман!
🌸•••Бахли яшаш учун кучли иштиёқни ҳис қиляпман ўзимда!
🌸•••Мен кундан-кунга ўзимни енгил ва хотиржам ҳис қиляпман...
🌸•••Ҳар бир бўлаётган иш менинг яна бир поғона ўсишим учун хизмат қилмоқда!
🌸•••Ҳаётим мени қувонтирадиган бахтли лаҳзаларга бой ва бу севинч энергияси орқали борган сари ёшариб, гўзаллашиб завқ-шавққа тўла яшаяпман!
🌸•••МЕН ЖУДАЯМ БАХТЛИМАН!!!
〰🍃🌿🌸🌺🌸🌿🍃〰
1 914
💖БАХТ нима?
Бу жуда оддий!!!
БАХТ бу➖болам чарчамадингми-деб берилган савол!!!
БАХТ бу-сен учун қилинган дуолар!!!
БАХТ бу➖уйга кирганингда мехрибонларингни саломинга алик олиши!!!
БАХТ нима ?
Бу жуда оддий!!!
БАХТ бу ярим метрли одамча!!!
БАХТ бу-уйда сочилиб етган ўйинчоқлар, дивандаги печения ушоқлари!!!
БАХТ бу➖Худодан сўраганнингдан кўра шукрингни кўпрок бўлиши!!!
БАХТ бу ОТА➖ОНА соғлиги, давомчингни борлиги!!!
БАХТ бу➖ОИЛА
БАХТ бу➖Мен
БАХТ бу➖СИЗ
БАХТ бизнинг борлигимиз!💖
Сизни шу манзилда кутамиз 👇👇👇
https://t.me/iffatli_ayol
1 914
Ҳамиша меҳрли бўлинг,яқинингиздан узоқлашманг....
🍃
Мусулмоннинг энг гўзал хулқларидан бири бу одамларга табассум қилиш, очиқ чеҳрали бўлишдир. Бу амал гарчи кичик кўринса-да, одамлар ўртасида ўзаро муҳаббатни кучайтиради. Турли низоларни олдини олади, бошқаларга хам яхши кайфият улашади. Аслида табассум қилиш учун шароит, ортиқча куч-қувват талаб қилинмайди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хам доимо саҳобаларга очиқ чехра билан муносабатда бўлганлар, Бу ҳақда Абдуллоҳ ибн Ҳорис розияллоҳу анҳу шундай дейди:
“Мен Аллоҳнинг Расулидан кўра очиқ чеҳрали кишини кўрмадим”
(Термизий ривояти).
🍃
Ҳатто уламолар бу амални эҳсон қилиш даражасида эканини таъкидлаб, унга ажр берилади дейишган. Бунга далил қилиб қуйидаги ҳадисни келтиришган:
Абу Зар Ғифорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда:
“Биродаринг юзига қараб табассум қилишинг сенинг хайру эҳсонингдир” дейилган.
(Термизий ривояти).
🍃
Келинглар, биз ҳам доимо табассум қилишни одат қилайлик.
Хайрли тонг меҳрлигим..
1 914
👤SOYA
Муаллиф: 👱♀️Sevara
27-ҚИСМ
— уйга кетсак бўларди! - дедим қуёш буткул ботгач.
— қўрқяпсанми? - сирли жилмайди.
— мен қўрқоқ эмасман - дедим-да, ўрнимдан турдим. Тиниқ осмон остида энди кўриниш бераётган юлдузларга кўз тикдим. Улар айни дам чиройли кўринарди.
Нарсаларни йиғиб, йўлга тушдик.
Иккимиз ҳам сукутда эдик. Лекин ора-орада у менга қараб, кулиб қўяётганини сезсам ҳам сезмаганликка олиб, бошимни ойна томонга тираб, "тентак" деб пичирладим.
Бугун дам олиш куни бўлгани сабаб бемалол эдим.
Уй олдида тўхтаганда, секинлик билан машина эшигига қўлимни олиб бордим-у, бирдан тўхтадим.
— бугун учун раҳмат! - дедим.
— қуруқ раҳматми? - ўша ўйноқи табассуми қайталанди.
— уяциз - юмилган кўзига ва тутилган юзига енгил уриб, машинадан тушдим.
— тезроқ кет ўғри йигит!
Уйга кириб боришимда ойим ва синглим овқатланиб ўтиришарди.
— Севда овқат емайсанми? - лип этиб ўтганимни кўрган ойим ортимдан шундай деди.
— қорним тўқ ойи ўзинглар бемалол. - уларга кетишим олди "дугонам биланман" дея хабар қолдиргандим.
Тонгда туриб, юзимни ювиб, ойим ва дадамни хонаси олдидан ўтаётсам, иккисини овози бехос эшитилди:
— кимлар билан юрибди? Кеча ҳам кўрдим. - деди дадам. Тарбия берган қизингни йиғиштириб ол. Агар ўғил бўлганда бундай бўлмасди.
— нима қил дейсиз? - ойим зарда қилди. — бир ўзим қайси бирига бўлай? Ишлайми? Уйга қарайми? Қизлар тарбиясигами? Ёки газдан, солиқдан қарз бўлмайлик деб жон куйдирайми?
— миннат қиляпсанми? - дадам савол бергани ҳамоно қаттиқ овоз эшитилди. У ойимни урганини пайқадим. Ойим мени деб калтак еди яна. Қиз туғилганимдан бери мени деб калтак ейди.
— сиз ҳам эркак бўлиб, бундоқ уйга қаранг. Кейин қизларни гапирасиз! - ойимни аламли овозини эшитиб, юрак ҳовучлаб хонамга югурдим.
Ҳозир мени олдимга келади.
1 914
👤SOYA
Муаллиф: 👱♀️Sevara
26-КИСМ
— кўчани лағмонини емайман - юзим бироз буришиб, олдига бордим.
— ҳей, нималар деяпсан? Яхшилаб қара. Бу кўчаникидан мутлоқ фарқли, онам пиширган - дея пақққос тушира бошлади.
— ўзинг идишларга солдингми? - ҳайратландим.
— эшик қисганми мени?
Кулгум келди гапидан.
— йўқ албатта. - дедим ёнидан жой олиб. — лекин мен булар билан ея олмайман. - унга ўша Хитойликлар ишлатадиган чўпларни кўтариб ниқтадим. Болалигимдан шу чўпларни кўрсам, доим жанг қилиш учун дея уруштирардим.
— кўп гапирма. Қани оғзингни оч! - деди буюриб. Ҳатто жавоб беришга улгурмасимдан, ўзининг овқатидан олиб оғзимга солиб қўйди.
— қани яна битта - деди ҳали ютиб улгурмасимдан. — ёқдими?
Жавобан бош силкидим.
Ҳатто менга ўша чўпларни қандай ҳаракатлантиришни ўргатди.
Бошида эплолмаганим сабаб, ейишни истамадим. Бироқ, У мени шунга мажбурлади деса ҳам бўлади. Шунчаки сўзлари таъсирида "қила олмайман" дея лағмонни еб қўйдим.
— Тўхта. - деди бирдан. Сўнгги лағмонларни оғзимга солган эдим.
— тур, ўрнингдан - деди-ю, тезда ўрнидан турди. Мени ҳам қўлимдан ушлаб турғизди.
— кўряпсанми буни?
— ҳа - дедим яна ўзидан ўзи табассум келиб бош силкиганча.
Аслида бундай манзарани доим кўрардим. Бундай жойда бўлмаса ҳам. Фақат эътиборимни қаратмасдим. Бундай ҳислар туймасдим. Хурсанд бўлмасдим. Ҳаётнинг гўзал тарафлари мутлоқ сезилмасди.
Шу он У менга тикилганини, қўлларимиз бир-бирига тегар-тегмас турганини пайқадим.
— нима? - дедим тикилгани сабаб, майин шамолда сочларим силкиётгани сабаб уларни олиб.
— ҳеч нима - деди менга ёқимли туюлган табассуми билан.
Бироз этим совқотгани сабаб титраб, ундан кўзларимни уздим-да, елкамни қучоқладим. Шунда У ҳам сергакланиб, машина томон кетди. Ичидан енгил чойшаб олиб ёнимга келди-да устига ташлаб менга бир ёнини очди
— ҳаммасини режа қилгансан. Иккита олсанг бўлмасмиди?! - норози бўлсам ҳам, бир учини ушлаб ўзимга кўпроқ тортдим-у, ундан узоқлашдим.
— унда шундай ёнимда турмасдинг!
1 914
👤SOYA
Муаллиф: 👱♀️Sevara
25-ҚИСМ
— У сен каби қайсар қизи борлигидан бехабар. Бўлмаса бир дақиқа ҳам олиб ўтирмасди. - гапни ҳазилга бургани сабаб, елкасига бир туширдим.
— ўзи қаерга кетяпмиз? - дедим ниҳоят, машина шаҳардан чиққач.
Сафо соатига ва атрофга қаради.
— сирли масканга! - дея бир кўзини қисиб қўйди.
Билмадим, ичимдан ҳеч шубҳа уйғонмади. Шу сабаб бемалол кетавердим. Нияти бузуқ бўлса бошқа илмоқли гап қиларди.
— бўлдими? Шу ерми? - дедим тоғли жойга қараб. Тоғларга ҳали иси келмаган баҳор эрта келган эди чоғи, кичик майсалар униб чиққан, бироқ совуқ шамол эсиб этни ҳуркитар, ҳали эриб улгурмаган қорлар чўққиларда кўринарди. Биз тоғнинг этагида, шаҳар кўринадиган жойда эдик. Лекин унча баландлаб кетмагандик.
— ҳали қизиқ жойи келмади. - деди У яна соатига қараб. Аслида бундай жойларга деярли ҳеч қачон келмаганман. Балки дадам бизни ёмон кўргани сабабдир, оилавий дам олиш мутлоқ бегона эди. Ойим бўлса олиб борадиган, қурби етадиган жой бу доим истироҳат боғи ва рангли фавворалар бўлган. Синфдошларим доим шундай нарсалар ҳақида гапиришганда, уларга ҳавас билан қараб турган қизни ҳеч пайқашмасди.
Сафо аллақачон кичик кўрпача олиб, тўшади. Ҳатто бир неча мева ва ичимликлар ҳам олди. Қўлида эса иккита идиш бор эди.
— ол е, совуб қолмасин - деб қўлимга тутқазган идишга қарадим. Лағмон.
— келсанг-чи? - деди ўтириб, менга қараганча. Етмаганига қўлимга иккита чўп тутқазиб қўйибди.
1 914
✨🌹Менга яхшилик
✨🌹Тилаган
✨🌹Қадирлигим!
✨🌹Сизни Хам,
✨🌹Аллохим...
✨🌹Яхшиликлар билан.
✨🌹Сийласин...
✨🌹Ин ша Аллоҳ
1 914
Ёдда Тут !!!
Ота - Ғурур
Она - Мехир
Ака - Фахир
Ука- Умид
Опа- Ор
Сингил- Номус
Амаки - Қон
Тоға - Дармон
Хола - Хирмон
Хотин -Синов
Фарзад - Сийлов
Келин - Қарз
Киёв - Фарз
Қуда - Бардош
Қошни - Сирдош
Қайнилар - Қариндош
Мехмон - Рисқ
Устоз - Парвона
Шогирт - Бегона
Дўст - Диёнат
Душман - Хиёнат
Оила - Омат
Розғор - Даромат
Ҳаёт - Имкон
Умир - Имтхон
Севги - Камалак
Уйқу- Эрмак
Туш - Ҳаёл
Вақт - Махол
Кун - Жабир
Тун - Сабр
Олим - Хақ
ЯША - БАХТ !!!!!!!❤️
1 914
Қалб оғриғи нима?
У қаердан келади?
Қалб қандай оғрийди?
Оғрик борлиги ичингизда аста-секин сизни ҳаётдан узоқлаштирувчи муаммо борлигини айтади холос.
Муаммо нима?
Кечирмаслик, айблаш, нолиш, хафа бўлиш, кутиш, соғиниш, кўнгил қолиши, жахл қилиш замирида сизнинг кечаги кун билан яшашингиз ётади!
Орқага қараманг!
Кечиринг, яна кечинг!
Орқага қараманг!
Унутинг дуо айланг!
Орқага қараманг!
Соғинманг, кутманг!
Орқага йўл йўқ!
Жахлингизни йиғиштириб қўйиб келажак сари олға юринг..
Енгасиз!
Аллоҳ сиз билан!
Зотан бу дунё қалбга озор беришга арзимайди....
💞💞💞💞💞💞💞💞💞
1 914
Яқинларим ичида қалби уммоним...
Ҳеч кимга ўхшамас энг қадрдоним...Қалби тоза, Дили пок, Ширин забоним
...Сизни доим асрасин, Парвардигорим!!!
Жума муборак энг Қадрдоним!
现已上线!2025 年 Telegram 研究 — 年度关键洞察 
