Iffatli ayol
前往频道在 Telegram
1 875
订阅者
-524 小时
-297 天
-6230 天
帖子存档
1 875
Мени тупроқ деманг, мен ўша нурман,
Аршнинг устунидан тўкилган садо.
Кимга бир рўёман, кимга зуҳурман,
Бизни танимасдан ўтмоқда дунё.
Оёғим остида юлдузлар титрар,
Хаёлим сиғмайди замин қатига.
Кўксимда чалинган илоҳий торлар,
Жонни боғлаб қўйди Ҳақнинг хатига.
Айтинг, ўша томон шамолларига,
Менинг соғинчимдан олиб кетсин дарс.
Етти қат осмоннинг саволларига,
Юракдан урилган соқов титроқ — фарз!
Сарғайган япроқ деб ўйламанг мени,
Қишнинг қаҳри билан қилманг муҳораба.
Мен Ишқнинг энг яшил, энг тирик куни,
Ўлим — бу ошиққа оддий мартаба!
Зарраман — Худога бойланган зарра!
Тингланг, уйғонмоқда руҳларнинг боғи.
Мен ҳали тирикман, ишонинг, тирик!
Гумбирлаб қулагай кибрнинг тоғи!
Зарраман — Худога бойланган зарра,
Жомимда Илоҳий Ишқнинг шароби.
Фаришталар сажда қилган ўша дам —
Менман ўша сирнинг асл жавоби!
Кўнгил кўзгусидан ўчирилди занг,
Сукунат ичидан янгради Наво.
Ўлмоқ — аслиятга қайтишдир, тингланг,
Абадий Ҳаётга айланди фано!
Кўксимда чалинар илоҳий торлар...
Марям Шаропова
1 875
Оо ёз, ооо ёз
Сен бўлсанг қандай бўлар соз
Ҳурматли кузатувчилар, қадрли обуначилар Сизни ёзнинг хар Кунида айрон- қатиқларнинг, музқаймоқ, яхна ичимликлар мавсумининг бошланиши билан табриклайман!
Етганимиз ёз бўлсин
Ичганимиз айрон
Еганимиз муздек қуртоб бўлсин!
Севганларимиз ёнимизда, қадрлаганларимиз кўнглимизда бўлаверишсин
Омадимиз ёнимизда доим ҳамроҳ бўлсин, қувончли кунларимизнинг кети узилмасин азизим!😇
Кадирдонларимга хайрли кун 🍦🍓
1 875
Оқибат ҳам йўқотиб қўйманг
Курсдошлар, синфдошлар,
Катта, кичик, тенгдошлар.
Ўрнак олади ёшлар,
Йиғилайлик, жигарлар.
Телефонда сим қоқмай,
Узоқдан табрик «отмай»,
Оқибатни йўқотмай,
Йиғилайлик, жигарлар.
1 875
Синглим ишлар билан эсламай қўйдим. Бу гуллар сенга. Сени яхши кўраман 🌹🌼🌸🌺
Яқинларга ҳам улашинг!👇
现已上线!2025 年 Telegram 研究 — 年度关键洞察 
