Iffatli ayol
前往频道在 Telegram
1 858
订阅者
-124 小时
-117 天
-5330 天
帖子存档
1 858
+8
Самого доброго и прекрасного утра!
Пусть день начнется с чего-то хорошего, а закончится чем-то замечательным!
https://t.me/iffatli_ayol
1 858
🤩Хайрли_тонг
Биласизми? Тонгнинг ўзи энг зўр мотивация ҳисобланади! Чунки тонгда умид бор! Муҳаббат ва меҳрга тўла лаҳзалар бор. Қувонч бор. Бахт бор. Шукрона бор... Ва Сиз борсиз! Шу лаҳзаларда ҳис этингки, борлиқ Сизда мужассамдир.
Умид қилинг, хайру барака умиддадир. Ассалому алайкум!
https://t.me/iffatli_ayol
1 858
Дуо
📜Аллоҳим, қалблар қаттиқлигининг ёмонлигидан асра!
Эй Раббим, Сен бизнинг заифлигимизни ва Сенинг раҳматингга бўлган эҳтиёжимизни биласан.
Бизнинг устимизда раҳм-шафқатни билмайдиган қалб эгаларини ва панд-насиҳатни олмайдиган инсонларни ғолиб, султон қилма.
Аллоҳим, қалбларимизни яхшилик идишлари ва раҳмат булоқлари қил. Биздан жабру жафо қилувчи ва бағритош инсонларни узоқлаштир.
Эй Ҳай ва Қаййум бўлган Аллоҳ! Бизга қалбларнинг юмшоқлиги ва мулойимлигини ризқ қилиб бер. Бизни Роҳманнинг раҳматига сазовор бўладиган ўзаро раҳм-шафқатли бандалардан қил.
Аллоҳим, қалбларимизни нифоқдан, амалларимизни риёдан, тилларимизни ёлғондан ва кўзларимизни хиёнатдан поклагин.
Зеро, Сен кўзларнинг хиёнатини ҳам, қалблар яширган нарсаларни ҳам биласан, эй раҳмлиларнинг раҳмлиси. Омин.
✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
https://t.me/iffatli_ayol
1 858
✅ ИЛМНИНГ 12 ФОЙДАСИ
1⃣. Илм орқали Аллоҳ танилади ва Унга ибодат қилинади.
2⃣. Илм эътиқодлар ва ибодатларнинг асосидир.
3⃣. Илм талаб қилиш ибодатдир.
4⃣. Илм жаннатга етиш йўлидир.
5⃣. Илм ўз эгасига Аллоҳдан қўрқишни касб қилдиради.
6⃣. Илм ўз эгасига халойиққа нисбатан тавозеъ бўлишни ўргатади.
7⃣. Илмдан, аввало, эгаси, кейин бошқалар ҳам фойда олади.
8⃣. Илмнинг ажри унинг эгасининг ажалидан кейин ҳам боқий қолади.
9⃣. Илм ўз эгасини Пайғамбарлардан кейинги энг юқори мартабага эриштиради.
1⃣0⃣. Илм пастни баланд, хорни азиз ва синганни бутун қилади.
1⃣1⃣. Илм кишини жаҳолат зулматидан маърифат нурига чиқаради.
1⃣2⃣. Илм туфайли силаи раҳм қилинади ва ҳақ-ҳуқуқлар адо этилади.
© Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
✅ Албатта яқинларингизга хам юборинг
https://t.me/iffatli_ayol
1 858
ЗИКРНИНГ 33 ФОЙДАСИ
1. Аллоҳ таолога яқинлаштиради;
2. шайтонни қувади;
3. қалбдан ғам-қайғуни кетказади,
4. қувонч, хотиржамлик, кенглик бахш этади;
5. вужудга ва юракка қувват беради;
6. юзни, қалбни нурлантиради;
7. ризқни кенгайтиради;
8. инсон сиймосини ҳайбатли, ёқимли қилади;
9. илоҳий муҳаббатга сазовор этади;
10. Аллоҳ таолодан қўрқувни орттиради;
11. Аллоҳ таолонинг ҳам зокир бандасини эслашига васила бўлади;
12. қалбни ғафлатдан уйғотади, гуноҳнинг кирларидан тозалайди, жилолантиради;
13. сакинат ва раҳмат ёғилишига, зокирни фаришталар қуршашига сабаб бўлади;
14. тилни ғийбат, чақимчилик, ёлғон, фаҳш ва бекорчи сўзлардан сақлайди;
15. қиёмат кунида бандани пушаймонликдан қутқаради;
16. зикр ибодатларнинг энг устуни, афзали бўлиш билан бирга, энг осони ҳамдир;
17. Аллоҳ таолони зикр этишда давомлилик билан банда дунё ва охиратда Аллоҳни унутиш сабабли келадиган бадбахтликдан омон бўлади.
✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
https://t.me/iffatli_ayol
1 858
#Дуо
🌙Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дуолари
حَسْبِيَ اللَّهُ لا إِلَهَ إِلا هُوَ عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ وَهُوَ رَبُّ الْعَرْشِ الْعَظِيمِ
📖Ўқилиши: “Хасбийаллооҳу лаа илааҳа иллаа ҳува ъалайҳи таваккалту ва ҳува Роббул ъаршил ъазийм”.
🔖Маъноси: “Менга Аллоҳ кифоядир. Ундан ўзга илоҳ йўқдир. Унга таваккул қилдим. У буюк Аршнинг Парвардигоридир!” (Тавба
сураси, 129-оят).
✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
https://t.me/iffatli_ayol
1 858
Гуноҳларнинг кечирилиши сабаблари қайсилар?
▫️Тавба (гуноҳлардан чин дилдан пушаймон бўлиб, Аллоҳга қайтиш)
▫️Солиҳ амаллар ва (ёмонликларни) ўчирувчи яхшиликлар
▫️Яхши амаллар (савоби майитга бағишланадиган солиҳ амаллар ёки вафот этган инсон номидан қилинган садақалар ёки бошқа хайрли ишлар)
▫️Мусибат, балолар (Дунёда мўмин инсон бошига тушган қийинчиликлар, касаллик ва ғам-андуҳлар гуноҳларга каффорат бўлади).
▫️Қиёмат кунининг даҳшатлари (Маҳшар майдонидаги оғир ҳолатлар ва қўрқувлар мўминнинг гуноҳлари тўкилишига сабаб бўлади).
▫️Истиғфор айтиш
▫️Мўминнинг (бошқа бир) мўмин учун қиладиган хайрли дуоси
▫️Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатлари (Қиёмат кунида Расулуллоҳнинг ўз умматларини кечирилиши учун воситачиликлари)
▫️Қабр фитнаси (қабрдаги савол-жавоб, унинг сиқиши ва ундаги машаққатлар сабабли баъзи гуноҳларнинг кечирилиши).
▫️Аллоҳ таолонинг раҳмати ва афви (Аллоҳ таолонинг Ўзи ҳеч қандай сабабсиз фазлига олиб, Ўзининг марҳамати билан кечириб юбориши).
https://t.me/iffatli_ayol
1 858
Ҳаётингда икки инсоннинг ҳиммати кўп-у, лекин кўзингга кўринмайди. Улар:
• Отангнинг сенга қилган ҳаражати;
• Онангнинг сенга қилган хизмати.
Агар шу ҳаражат ва хизматни бегона одамдан кўрганингда, бутун умр ундан уялиб бирор марта ҳам кўнглига озор беролмасдинг. Лекин, отанг ва онанга ғазаб қила оласан, адоват қила оласан, миннат қила оласан, кўнглини оғрита оласан. Чунки, уларники кўринмайди.
✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
https://t.me/iffatli_ayol
1 858
17 нарса қабр азобидан нажот беради:
1. Ота-онага яхшилик қилиш.
2. Намоз.
3. Рамазон рўзаси.
4. Ҳаж ва умра.
5. Яхшиликка буюриб, ёмонликдан
қайтариш.
6. Аллоҳ таолодан қўрқиш.
7. Аллоҳдан умидвор бўлиш.
8. Аллоҳ ҳақида яхши гумонда бўлиш.
9. Доимо таҳоратли юриш.
10. Доимо Аллоҳнинг зикрида юриш.
11. Жунубликдан дарҳол ғусл қилиш.
12. Қариндош-уруғчилик алоқаларини тиклаш (силаи раҳм).
13. Ҳусни хулқ.
14. Гўдаклигида вафот этган фарзанд.
15. Аллоҳдан қўрқиб йиғлаш.
16. «Лаа илааҳа иллаллоҳ»ни кўп айтиш.
17. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтиш.
✅ Албатта яқинларингизга хам юборинг
https://t.me/iffatli_ayol
1 858
#Ҳадис
Кишига вафотидан сўнг ҳам етиб турадиган садақаи жория.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Банда вафот этиб кабрга кирганидан кейин ҳам етти нарсадан унга ажр, савоб етиб туради: Илм ўргатган бўлса, ариқ ўтказган бўлса, қудук қазиган бўлса, хурмо эккан бўлса, масжид қурган бўлса, Куръон мерос қолдирган бўлса ёки ўлганидан кейин унга истиғфор айтиб турадиган фарзанд қолдирган бўлса”.
Имом Баззор ва Байҳақий ривояти.
✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
https://t.me/iffatli_ayol
