Iffatli ayol
前往频道在 Telegram
1 895
订阅者
-124 小时
-187 天
-5130 天
帖子存档
1 895
Тонгларим Қуёши, тунларим Ойи,
Меҳримнинг зилоли, ҳисларим сойи.
Яратган ишқингни солган юракка,
Кўнглимнинг ҳаммадан чиройли жойи.
Сўзлари қумрилар нолишимсан сен,
Энг гўзал қўшиғим, ҳонишимсан сен.
Умрим ёмонларин раддибалоси,
Абадий яшашга ҳоҳишимсан сен!
Сен йўқ Жаннатлардан қайтурман, ишон!
Сенсиз ибодат йўқ пайтдурман, ишон!
Сенга мухаббатли қилган Аллоҳга,
Тинмай саловатлар айтурман, ишон!
Кимлар суйгандирлар чиройли кулсанг,
Кимлар шод юрурлар ишқида бўлсанг,
Мен сенинг боринга бахшида бўлдим,
Мен сенинг бахтингдан бахт топдим билсанг!
Сен мени демасанг, менга йўқ ситам,
Дунё ёлғон дунё, доим бири кам.
Сенла бир ҳавони ютмоғим роҳат,
Сенинг борлигингни етарли билсам!
Майли ёнаверай ишқда бир ўзим,
Ҳажрингда сўлисин юзим - қирмизим,
Аммо шу ҳудудсиз маконларида,
Сенла сайёрамиз бирку, азизим!
СЕНЛА САЙЁРАМИЗ БИРКУ, ЁЛҒИЗИМ...
Малика Салимова
1 895
××××××
Кетдим...
Руммон баргларидан тўкилди ҳайрат,
Лоҳут ифорига қоришти ул жон.
Умр — икки олам аро бир сурат,
Жон ичра чақнаб чиқмоқда Субҳон.
Фалакнинг ранглари пешонам ўпар,
Осмон мени излаб, топди охтариб.
Бу кўҳна хароба шаҳридан кетар —
Ўз асл юртини соғинган ғариб.
Энди нa замин бор, на соя, нa из,
Жон ўз аслиятига қайтмоқда алҳол.
Кўзингга кўринган бутун бир денгиз —
Қалбнинг соҳилида қолган бир хаёл.
Жисмнинг вазнидан қутилган лаҳза,
Сукунат бағрида уйғонди бир сас.
Руммон боғларига кирган ўша жон —
Мутлақ Ҳақиқатга айлади нафас...
Келдим..
Фалак чархпалаги айланган маҳал
Жоним жавҳарига туташ тавалло.
Бу ерда сўз ўлди, бошланди азал,
Борлиғинг ичинда тирилдим, Мавло!
Марям Шаропова
1 895
ДУГОНАМ БОР...
Дугонам бор, жонданда азиз,
Юзи доим кулиб туради.
Унга ҳамма хавас-ла боқар,
Уни ШОДЛИК яхши кўради.
Дугонам бор қалблари оташ
Муҳаббатга тўлиб юради.
Ҳар лаҳзаси доим бахтиёр,
Уни БАХТ ҳам яхши кўради.
Дугонам бор, орзулари кўп
Орзусига албат етади.
Чунки унга доим мададкор,
ОМАД уни яхши кўради.
Дугонам бор, атрофида жам
Суҳбатига шошиб юради.
Бир мен десам, мендан-да ўтиб,
Уни ХАММА яхши кўради.
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇
1 895
🐣 ТАРБИЯ — БУ МЕҲР ДЕМАКДИР
"Ҳар куни боғчам остонасидан кириб келаётган жажжи болажонларнинг кўзларига боқиб, бир ҳақиқатни англайман: Бола — оппоқ қоғоз. Унга нимани ёзсак, келажакда ўшани ўқиймиз. ✍️✨
Кўпчилик оналар сўрашади: 'Боламни қандай тарбиялай?' Мен эса жавоб бераман: 'Аввал ўзингизни тарбияланг, бола барибир сизга тақлид қилади'. 👩👧👦
Агар бола меҳр ичида ўсса — севишни ўрганади.
Агар бола қўллаб-қувватлаш ичида ўсса — ишонишни ўрганади.
Агар бола оилада тинчлик кўрса — дунёни севишни ўрганади. 🌸
Бугун боғчамизда бир болакайнинг беғубор кулгисини эшитиб, ичимда бир 'Туғён' уйғонди: Биз катталар, қачон болаликдаги мана шу соддалик ва самимиятни йўқотиб қўйдик? Келинг, бугун фарзандимизга нафақат совға, балки вақтимизни ва чексиз меҳримизни ҳадя қилайлик..." ❤️🧸
1 895
Гўзаллик ва соғлиқ — бизга берилган энг катта омонатлардан биридир. Кун давомида кўпроқ тоза сув ичишни, соғлом овқатланишни ва табассум қилишни унутманг. Ўзингизни севинг ва асранг, чунки сиз оилангиз учун жуда бетакрор ва керакли инсонсиз
🪻🌾🪻🌾🪻🌾🪻🌾🪻🌾🪻🌾
1 895
Сизга қувонч ва муҳаббат учун минглаб сабаблар насиб бўлсин! Ғам учун эса бирорта ҳам сабаб бўлмасин!
🌷
Бахт катта воқеаларда эмас, ҳар куни берилган кичик неъматларни кўра билишдадир. Қалб шукр билан тўлса, ҳаёт ҳам гўзаллашади.
🌷
Қувончни излаган инсон сабаб топади, ғамни излаган инсон ҳам сабаб топади. Ҳаётга қайси нигоҳ билан қарашни инсоннинг ўзи танлайди.
🌷
Ҳар кунингизни шукр билан бошланг. Бор неъматларни қадрласангиз, қалбингизда қувонч кўпаяди, ғам эса кичраяди.
🌷
«Агар шукр қилсангиз, албатта сизларга (неъматимни) зиёда қилурман.»
(Иброҳим сураси, 7-оят)
🌷
Раббим, қалбларимизни шукр билан безатгин. Кўзларимизга неъматларни кўришни, тилларимизга ҳамд айтишни, дилларимизга хотиржамликни насиб этгин. Ҳаётимизда қувончга минглаб сабаблар, ғамга эса сабр ва ажр насиб қилгин.
Шукр бор жойда барака бор. Барака бор жойда эса қалбнинг ҳақиқий саодати бор.
1 895
Узингизни эхтиёт килинг!
Бугунги кун Сиз учун энг
файзли ва савобли
кунлардан бири бўлсин.
Кун давомида Роббимнинг
паноҳида бўлинг.
1 895
👨⚕️👨⚕️👨⚕️👨⚕️👨⚕️👨⚕️
📌 Дорихонада топилмайдиган дорилар
✅Дуо - бу шифо
✅Кулгу - бу шифо
✅Мехр - бу шифо
✅Уйқу - бу шифо
✅Рақс - бу шифо
✅Намоз - бу шифо
✅Мехнат - бу шифо
✅Кечириш - бу шифо
✅Саёҳат - бу шифо
✅Табиат - бу шифо
✅Садақа - бу шифо
✅Сухбатлар - шифо
✅Қалб касби - шифо
✅Ёрдам бериш - шифо
✅Қучоқлашиш - шифо
✅Миннатдорчилик - шифо
✅Жонивор боқиш - шифо
✅Тўғри овқатланиш - шифо.
https://t.me/iffatli_ayol
1 895
👨⚕️👨⚕️👨⚕️👨⚕️👨⚕️👨⚕️
📌 Анимеянинг давоси
✅ Ярим пиёло Бехи ёки Анор шарбатига 1 ошқошиқ асал солиб аралаштириб олинади. Ана шу аралашмадан икки ҳафта давомида эрталаб ва кечқурун ичиб турилади.
✅ Сабзи шарбати ҳам камқонликда жуда ҳам фойдалидир. Ундан кунига бир маҳал ярим пиёладан ичилади. Бу шарбат витаминларга бой бўлгани учун бўй ўстириш ва кўз нури ўткирлигига ҳам ижобий таъсир қилади.
1 895
👨⚕️👨⚕️👨⚕️👨⚕️👨⚕️👨⚕️
📌 Лаванда гули қандай фойдали хусусиятлари билан қадрланади?
✅ Асабни мустаҳкамлайди;
✅ Бронхит ва шамоллашни даволайди;
✅ Ҳароратни пасайтирувчи ва тетиклантирувчи ҳусусиятга эга;
✅ Неврологик касалликларни даволашда фойдали;
✅ Барча турдаги бош оғриғи, бош айланиши, тана титраши, мия чайқалиши ва хотира сусайиши учун фойдалидир;
✅ Уйқучанликни даволайди;
✅ Нафас олиш йўллари инфектсияси ва гриппни даволайди.
1 895
👨⚕️👨⚕️👨⚕️👨⚕️👨⚕️👨⚕️
📌 Хотира сусайишини олдини олиш учун тавсиялар:
✅ Хотира пасаймаслиги учун бир қатор оддий усуллар бор. Улар асаб тизимини соғлом ҳолатда сақлашга ва хотирани кучайтиришга ёрдам беради. профильактик чора-тадбирларга қуйидагилар киради:
✅ Бир кунда камида 2 литр сув ичиш (суюқ овқатлардан ташқари);
✅ Овқатланиш рационига эътибор қаратиш;
✅ Ҳар куни хотирани мустаҳкамлаш учун машқларни бажариш;
✅ Ҳар куни тоза ҳавода сайр қилиш;
✅ Зарарли одатлардан воз кечиш;
✅ Суткасига камида 8 соат ухлаш;
✅ Вақти-вақти билан дам олиб туриш;
✅ Стресслардан максимал даражада қочиш.
1 895
👨⚕️👨⚕️👨⚕️👨⚕️👨⚕️👨⚕️
📌Агар киши бир кунда 100 грамм ўрик истеъмол қилса, организмда қандай ўзгаришлар содир бўлади?
✅Организм витаминларга бўлган бир кеча-кундузлик эҳтиёжини қондиради.
✅Шунча миқдорда истеъмол этилган ўрик 250 грамм сархил мол жигари каби қон таркиб топишига ёрдам беради. Олимларнинг таъкидлашларича, ўрик меваси барча табиат мевалари ичида пангам кистотаси – витамин В15 ни сақлайдиган ягона манба ҳисобланади.
✅Бу витамин сариқ касали, жигар циррози, турли хил заҳарланишларни, юрак қон-томири касалликларини, атеросклерозни, модда алмашинуви, меъда-ичак йўли касалликларини даволашда ва кекса ёшдаги кишиларнинг тез қаримаслигини рағбатлантирувчи восита сифатида
фойдаланилади.
✅Ўрик таркибида шунингдек, калий, натрий, магний, фосфор, олтингугурт, калций, мис, рух, марганетс, кобальт, фтор ва ёд моддалари мавжуд бўлиб, улар инсон организмининг ҳаётий фаолиятида жуда муҳим аҳамиятга эгадир.
现已上线!2025 年 Telegram 研究 — 年度关键洞察 
