Iffatli ayol
前往频道在 Telegram
1 849
订阅者
-524 小时
-177 天
-6330 天
帖子存档
1 849
Дунёда шундай кўнгил одамлари борки, на уларни бойлик, на мансаб, на амал қизиқтиради. Улар шунчаки оқ кўнгил билан ҳаммага яхшилик, меҳр улашади... Ҳаа, шунчаки...
1 849
Арафа дуо вақти
▫️Аллоҳим, Арафа кунида тақсимлаган яхшиликларингни менга ҳам насиб эт. Ҳукмингни мен учун хайрли хотима билан якунла ва мени саодатли бандаларинг қаторида қил.
▫️Аллоҳим, бу кунда менинг ва зурриётимнинг исмларини саодатмандлар рўйхатига, руҳимни шаҳидлар билан бирга, қилган яхшиликларимни "иллийин"да қил ва гуноҳларимни мағфират айла.
▫️Аллоҳим, Ўз халқларинг, авлиёларинг ва Сенга итоат қилган бандаларинг учун очган барча яхшилик эшикларини мен учун ҳам оч ва уларни мендан ёпма. Ўз фазлинг билан мени ҳалол ва пок ризқ ила ризқлантир.
▫️Аллоҳим, зикр ва шукрларимни ҳусни қабул ила қабул айла. Қилган камчиликларим, бепарволигим ва зое қилган вақтларимни Ўз раҳматинг ила кечир, эй раҳмлиларнинг Раҳмлиси.
▫️Аллоҳим, мени, аҳлимни, зурриётимни ва барча мусулмонларни дўзахдан озод бўлган бандаларингдан қил. Аллоҳим, мени Ўзинг назар солиб раҳм қилган, дуосини эшитиб ижобат қилган бандаларингдан қил.
▫️Аллоҳим, бизни биронта гуноҳимизни қолдирмай кечир, беморларимизга шифо бер, ўтганларимизни раҳматингга ол, дуоларимизни ижобат қил, тавбаларимизни қабул эт, камбағалларимизни бой қил, мўминларни собитқадам қил, толиби илмларга зафар бер.
▫️Дунё ва охиратдаги Сен рози бўладиган ва биз учун хайрли бўлган барча ҳожатларимизни Ўз раҳматинг ила осон қил ва раво эт. Эй ҳожатларни раво қилгувчи, эй дуоларни ижобат қилгувчи Зот!
▫️Эй ғамларни аритгувчи, эй ташвишларни кетказгувчи, эй музтар қолганларнинг дуосини ижобат қилгувчи Зот, Сенга бизнинг ҳеч бир ишимиз махфий эмас. Сендан мискинлардек сўраймиз ва гуноҳкор, хор бандалардек Сенга илтижо қиламиз.
▫️Аллоҳим, Сенга бўйин эккан, жисми Сенга таслим бўлган, ҳузурингда хокисор бўлган ва Сен учун кўзларидан ёш тўккан ҳолда Сенга дуо қиламиз. Эй чорасиз қолган банда дуо қилса ижобат қилувчи ва ёмонликларни кетказувчи Зот!
▫️Роббимиз, умримизнинг энг яхши қисмини охиргисини, амалларимизнинг энг яхшисини хотимасини ва кунларимизнинг энг яхшисини Сенга йўлиқадиган кунимизни қилгин. Ўз фазлинг билан бизни Ўзингдан бошқага муҳтож қилма.
▫️Аллоҳим, бизга саййидимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларини насиб эт, у зотнинг Ҳавзларига олиб бор ва муборак қўлларидан бизга шундай ичимлик ичирки, ундан кейин асло чанқамайлик.
▫️Аллоҳим, ушбу Арафа кунида эшигингни қоқдим... Самоларинг эшигини мен учун оч ва мени катта балолардан асра. Эй кучлиларни заифларга бўйин эгдирган, жинларни Сулаймон алайҳиссаломга, қушларни ва темирни Довуд алайҳиссаломга, оловни Иброҳим алайҳиссаломга бўйин эгдирган Зот, менга ҳам солиҳ бандаларингни ёрдамчи эт, ишларимни осон қил ва мени ўзим кутмаган томондан ризқлантир.
▫️ Эй Вадуд, эй буюк Арш соҳиби, эй Мубдиъ, эй Муъид, эй хоҳлаган нарсасини қилгувчи Зот! Аршинг устунларини тўлдирган нуринг билан, барча маҳлуқотингга қодир бўлган қудратинг билан ва ҳар бир нарсани қамраб олган раҳматинг билан сўрайман, Сендан ўзга илоҳ йўқ.
▫️ Эй ёрдам берувчи Зот, бизга ёрдам бер! Эй ёрдам берувчи Зот, бизга ёрдам бер! Эй ёрдам берувчи Зот, бизга ёрдам бер!
▫️ Ҳай ва Қоййум бўлган, Ўзидан ўзга илоҳ бўлмаган Буюк Аллоҳдан мағфират сўрайман ва Унга тавба қиламан (3 марта).
▫️ Аллоҳим, Сендан динда зиёдалик, умрда барака, танда соғлиқ, ризқда кенглик, ўлимдан олдин тавба, ўлим пайтида шаҳодат, ўлимдан кейин мағфират, ҳисоб-китоб пайтида авф, азобдан омонлик, жаннатдан насиба ва Сенинг карим бўлган Юзингга назар солишни сўраймиз.
▫️Аллоҳим, ўтганларимизни раҳматингга ол, беморларимизга шифо бер, ғамларимизни арит, бизни, ота-онамизни ва барча мусулмон ўтганларни мағфират қил. Эй Роббларнинг Робби, эй Буюк Зот, эй Карим, эй Ваҳҳоб!
▫️Роббим, дуоимни тўсма, сўраганимни қайтарма, мени ўз куч-қувватимга ташлаб қўйма, ожизлигимга раҳм қил. Юрагим сиқилди ва ишимда имконсиз, ҳайрон қолдим. Сен эса менинг сири ошкоримни Билувчисан, ғамларимни аритишга ва қийинчиликларимни осон қилишга Қодирсан.
1 849
🎵 💦💦💦💦💦💦💦
music 🎧✨❤️
Ajoyib musiqa hamrohingiz bolsin
Dostlarga ulashing🙌👻
🍃🌼🌼🌼🌼🌼🌼🌼
1 849
Repost from ШИФОИЙ УЗ
#ТИНГЛАНГ👆👆
@SAXIYLAR_UZ ЭҲСОН ГУРУХИ НОМИДАН
ТАБРИКЛАЙМИЗ!!!
27-МАЙ, 2026 ЙИЛИ ҚУРБОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН.
🐑 ШОШИЛИНГ!!!
БИЗ БИЛАН БИРГА, ЯЪНИ
« @SAXIYLAR_UZ »
ҚУРБОН ҲАЙИТИ УЧУН
ЭҲСОН ТАШАББУСИГА ҚЎШИЛИНГ !!!
✅✅✅✅✅✅✅
Азиз юртдошлар ва саховатпеша инсонлар!
Яқинлашиб келаётган муборак Қурбон ҳайити муносабати билан « @SAXIYLAR_UZ » ўзининг анъанавий
«Ҳайит қувончи» хайрия акциясини эълон қилади.
Бу йил ҳам ЭХСОН қилиш истагида бўлган, аммо вақти ёки шароити йўқ юртдошларимиз учун қулай имконият яратдик. Бизнинг КАРТАЛАРИМИЗГА ташлаган эҳсон пулларизга
Шароити оғир бемори бор, етими бор хонадонларга
1.ГЎШТ
2.ГУРУЧ
3.САЛАТ ЁҒИ
4. НОН 4-донадан
5. ТУЗ
6.САБЗИ
7. ПИЁЗ
8. КАРТОШКА
Йиғилган умумий маблағлар рўзғорлик Арафа кунига кам таъминланган, бемори бор, етими бор оилаларга ва муҳтожларга тарқатилади.
Шунингдек, ўз Эҳсонини биз орқали муҳтожларга тўлиқ етказиб беришни истовчиларга ҳам қўлай.
😃 Улуғ айём кунларида бирлашайлик ва саховатимиз билан минглаб хонадонларга ҳайит қувончини олиб кирайлик!
📲 ✔️ Эзгу ишларни “ @SAXIYLAR_UZ ишончли расмий гурух билан
бирга амалга оширинг!
Эҳсон қилиш учун: 💳👇👇✅➖ @SAXIYLAR_UZ 🖱🖱🖱 KARTALARI Xamkor bank Uzkard 👇👇 5614 6818 1370 2556 ⬅️ Ashurova Z. 👇👇 Хамкор банк Хумо 9860 1601 2070 2487 👈 Ashurova Z. nomida Агро Банк 👇👇 4073 4200 5525 1403 👈 Ashurova Z. PAYNET RAKAM 👇👇 +998 77 702 37 17 🖱 Uz Mobail Exson xisobot 👇👇 ⬅️🖱 @Shifoiy_uz 👁👁 ⬅️xisobot kiring ko‘ring ishonch uchun!!! @Saxiylar_uz rasmiy. @AZAN_UZZ
1 849
🤲Роббимдан сизга;
✨Бақувват иймон
✨Бақувват сиҳат
✨Бақувват мушаклар
✨Бақувват дўст
✨Бақувват улов
✨Бақувват йўлдош
✨Ва осуда кечани тилайман
🌙 ХАЙРЛИ ОКШОМ АЗИЗЛАРИМ 🌙
Дўстларингизга ҳам улашинг!👇
https://t.me/iffatli_ayol
1 849
Дунё гўзал сен бор учун...
Борсан бахту озор учун.
Мен яшайман соғинчларда...
Бир лаҳзалик дийдор учун.
Хайрли окшом азизларим!
https://t.me/iffatli_ayol
1 849
ХАЙРЛИ ОҚШОМ ! 💫✨
Шу сўзларни ўқиётган азиз қадри баланд қадрдоним,
Хамиша Бахтли бўлинг😊
Юзингиздан қувонч порлаб турсин.
Борингизга шукр 🤗
🌸 Сешанба оқшомингиз хайрли ва барокатли бўлсин АЗИЗЛАР!!! 💐
https://t.me/iffatli_ayol
1 849
Азизларим барчангизга гўзал оқшом хайрли бўлсин !
Бу оқшом унутилмас ширин лаҳзаларга бой бўлсин..
Оқшомнинг гўзал бўлиши , албатта , сиз азизларимнинг , қалб гўзаллигингизга ва кайфиятингизга боғлиқ.
Оқшом сиз билан янада гўзалроқдир 😊
ХАЙРЛИ ГЎЗАЛ ФАЙЗЛИ ОҚШОМ АЗИЗЛАРИМ!❤️
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇
1 849
ГРУПАМИЗ УЧУН.
🌺🌺🌺🌺
Хаммамиз хам, ҳар жойда,
Сухбат бўлар, бир жойда.
Оқибатли, бўлайлик....
Групамиз, чиройли...
🌺
Сухбатлари, маъноли,
Сўзлари хам, чиройли.
Хавас қилса, арзийди,
Групамиз, чиройли..
🌺
Бир биримиз, йўқлаймиз...
Кўринмаса, излаймиз....
Кетманг асло, дўстларим,
Групамиз, чиройли.....
🌺
Сену менга, бормаймиз,
Иноқ бўлиб, яшаймиз.
Гўё бизни, уйимиз........
Групамиз, чиройли....
🌺
Хавас қилса, арзийди...
Бошлиқ бўлса, қизийди.
Чатга чиқиб, яйрайсиз,
Групамиз, чиройли...
🌺
Йўқолмасин, оқибат....
Доим бўлинг, саломат.
Борлигингиз, дўстларим,
Қамбар учун, бир омад....
Яқинларга Улашинг.. 🌸
Каналимизга обуна
бўлинг👇
1 849
Кўнгил дарвозаси
Замира кечгача ишда, ҳали нафақага чиқишига уч-тўрт йил бор. Кимдандир эшитганми, охирги йилларда кўпроқ ишласа, нафақа пулини яхши олармиш. Ҳа, худонинг буюрганида. Ишлаб юраверсин-чи. Катта келинини олганда қирқ икки ёшда эди, иккинчисини олгунича эликка яқинлашиб қолди.
Илк қайнона бўлган кунларини эслади. Узоқ-яқиндан келган меҳмонлар уй-уйига тарқагач, гулдек нозик, гўзал келинчак уч марта эгилиб салом қилди, кейин тиз чўкиб ўтирганча қайнонасини маҳкам қучиб олди.
—Ассалому алайкум, ойижон!
Шошиб қолди Замира. Қизи йўқлиги учунми, бунақа илтифотни биринчи марта кўриб турарди. Келинининг хуш ифори димоғига ўтириб қолди. Вужудига аллақандай хушбахтлик кириб келди.
Уйига файз кирди. Қувноқ эди Баҳора, исмидек баҳор эди. Ишга тушиб кетган келинчак ҳаммасига улгурарди. Айланиб келиб "Ойижон", деб хитоб қилар, баъзан унинг тиззасига бош қўйиб, эркаланиб ётарди.
Кейин унга невара ҳадя этди келини. Бувилик мақомига олиб чиқди. Иккита болалик бўлганида алоҳида бўлиб чиқиб кетдилар.
Бу хонадонга яна битта келин келаётганди...
Замира аввалига тўй ташвишлари билан Баҳоранинг йўқлигини сезмай қолди. Тўй ўтди. Янги келинчак уч марта эгилиб салом қилди. Сўнг, салом бериб чой узатди.
Замира Баҳорани, унинг ҳар тонг салом бериб, бағрига отилишини эслади.
Келинчак шаҳло кўз, чаққон, меҳрибон эди, аммо, Замира Баҳоранинг ҳар лаҳзада
" Ойижон " деб қиладиган хитобини соғинганди.
Зарнигор эди келиннинг исми. Талаба эди қиз. Ўқишига ҳам, уй ишига ҳам улгурар, турмуш ўртоғини қаттиқ ҳурмат қилар, ҳамширалик қўлидан келар, ҳамманинг корига ярар,ўзи эса самимий эди. Аммо, нимадир бошқача эди.
Замира хола бир куни келинини ёнига чорлади. Ўша куни уйда иккисидан бошқа ҳеч ким йўқ эди.
—Болажоним, мен Баҳорани соғиняпман, —деди оҳиста. Унинг тинимсиз "Ойижон" деб чақиришини, ҳар куни қучоқлаб салом беришларини соғиндим! Кейин йиғлаб юборди.
Уни диққат билан тинглаётган келинчак
—Ман сизни тушундим, Ойижон, —деди меҳрибон овозда.. Кейин шундоқ қайнонасининг ёнига тиззалаб ўтирганча уни маҳкам қучоқлаб олди.
—Ассалому алайкум, Ойиижон, Ойижоним!
Замира ҳам ақлли, зийрак келинчакни маҳкам бағрига босди.
—Ва алайкум ассалом, кўнглимга хуш келдингиз, қизим! Аёлнинг қалбига яна хушбахтлик насимлари эсиб кира бошлади...
Феруза Салходжаева
🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸
1 849
- Allohdan pulga sotib ololmaydigan narsalaringizni so’rang! -Masalan? -Solih yoki soliha juftingizni🤎🌝
Кanalga Obuna bo'ling👇
➥
1 849
Ҳайит кунида қилиниши керак бўлган суннат амаллар
✅ Яқинларингизга ҳам улашинг
✔️Албатта яқинларингизга ҳам тарқатинг!!!☝️
«ШАЙХ САБОҚЛАРИ» Ишончли маърифий оммабоп канал.✅
🌙 Кимки уйқудан олдин шу дуоларни ўқиса Аллоҳ таоло унинг барча гуноҳларини кечиради. Ҳатто денгиз кўпигичалик кўп бўлса ҳам. ИншаАллоҳ
📖ДУОНИ ЎҚИШ:📿
1 849
Қулаб тушмас том учун шукур,
Кундуз учун, шом учун шукур
Бир кун тӯлар жом учун шукур
Тангрим кечир - гуноҳларимиз...
🤲🤲🤲🤲🤲
