Iffatli ayol
前往频道在 Telegram
1 870
订阅者
无数据24 小时
-257 天
-6630 天
帖子存档
1 867
❤️МЕҲР қаерда жойлашган?
➖Юракда эмас, чунки у ерда севги, соғинч, висол каби ашқол-дашқоллар қалашиб ётибди.
➖Мияда ақл.
➖Кўзда зино ва хиёнат яширинган.
➖Юзда эмас, сабаби юз иккиюзламачилик билан бирлашиб кетган.
➖Қошда кибр.
➖Киприкларда ҳасрат.
➖Пешонада тақдир.
➖Яноқларда орият.
➖Бурунда димоғ.
➖Оғизда тартибсизлик.
➖Қулоқларда ишончсизлик.
➖Бошда ташвиш.
➖Бўйинда қарз.
➖Елкаларда бурч ва мажбурият
➖Қўлларда меҳнат.
➖Қоринда нафс.
➖Оёқларда умр бор.
МЕҲР инсон кўксида жойлашган!
🌱ОНА кўксига бош қўйган фарзандда,
🌱Қизини бағрига босган отада,
🌱Боласига кўксини тутган онада....
Ота-онангизни борида қадрига етинг, дўстларим!
Каналга уланиш 👇
1 867
✨Ҳаётда шундай инсон бўлингки, аввал салом бергувчи, бермаганга берадиган, ҳол сўрамагандан аҳволини сўрайдиган, жаҳл қилганга табассумла жавоб бера оладиган, кечирим сўрамасларидан олдин кечириб юборадиган...
✨Шундай самимий бўлингки, ёлғон гапира олишмасин.
Сизни эслашганда, яхши ном билан хурсанд ҳолда, кайфиятлари янада кўтарингки бўлишига сабабчи инсон бўлинг.
✨Кўринмай қолсангиз,
«Шу кунларда сизни эслагандим, ҳаттоки гаплашгим келганди...», дея чин дилдан айта олишсин.
Бир зум кўринмасангиз соғинишадиган, ҳар он меҳрингиз тафтини ҳис этиб яшашларига сабабчи бўлинг.
✨Агар шундай яшаётган бўлсангиз, демак, сиз беҳуда умр ўтказмаяпсиз.
Оқибатингиз давомий, садоқатингиз содиқ бўлиб, орангиздаги ришталар янада мустаҳкам бўлсин.
Кунингиз қувончли лаҳзаларга бой бўлсин, азизлар!
1 867
Оила бу сарой...
Бу саройнинг номи бахт.
Пойдевори иффат...
Ғиштлари сабр.
Девори иймон...
Томи ақл ва ирода.
Безаклари эса саховат, фаросат, мехр.
1 867
📌Мусулмон эркаклар! Аёлингиз сизга Аллоҳнинг энг катта неъмати ва ёрдамчиси эканини унутманг. Чунки, Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам : “Аллоҳ кимга бир солиҳа аёл насиб қилган бўлса, динининг ярмини ўрнига келтириш учун унга ёрдам қилибди. Қолган ярми учун Аллоҳга тақво қилсин-Аллоҳдан қўрқсин” дедилар.
(🦋Жомеъус-Сағийр)
Мусулмон эркаклар! ТВларда, сериалларда, интернетда, кўчаларда номаҳрамларга кўзингизни тикиб, уйдаги аёлингизга ҳурматсизлик қилманг. Болаларингизга оналик қилган, номусингизни қўриган, йилларча қаҳру ғазабингизга дучор бўлган аёлингиз уйда туриб, ҳаромга кўз тикишингиз буюк бир хоинликдан бошқа нарса эмас.
Билингки, Аллоҳ ҳеч бир хоиннинг қилмишини шундоқ ташлаб қўймайди. Унутманг, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам :“Эркаклар! Сиз иффатли бўлингки, аёлларингиз ҳам иффатли бўлсинлар!” дедилар.
(🦋Табароний ривояти)
Мусулмон эркаклар! Аёлингизга вақт ажратишдан, у билан суҳбатлашишдан, унинг дардини тинглашдан бош тортманг. Моддий ва маънавий эҳтиёжларига беписанд қараманг. Унга бепарво бўлманг.
Чунки Пайғамбаримиз саллаллоху алайхи васаллам: “Кишининг ўз қўл остидагиларни (оиласини, хотинини) менсимаслиги унинг учун гуноҳ ўлароқ етарлидир” дедилар.
(🦋Абу Довуд ривояти)
Мусулмон эркаклар! Жуфтингизни бошқа аёллар билан солиштирманг, уни тез-тез алиштирманг. Фақат айб излайдиган, майда-чуйда нарсаларда ҳам тортишадиган, уни қийнайдиган ёмон ахлоқли кишилардан бўлманг.
Шайтоннинг васвасаларига учиб, ўзингизни жуфтингизга қарши қўйманг. Унутманг, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам :“Бир киши жуфтига адоват сақламасин. Унинг бир феълини ёқтирмаса, бошқа бир феълини ёқтиради” дедилар.
(🦋Муслим ривояти)
Иш жойида, кўча-кўйда, одамлар орасида таниш-нотаниш аёлларга кўрсатадиган илтифот, ҳурмат ва эҳтиромни жуфтингиздан ҳам дариғ тутманг. Агар бир илтифот кўрсатилиши лозим бўлса, бунга энг аввал жуфтингиз ҳақли эканини унутманг. Чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳуалайҳи васаллам : “Сизларнинг энг яхшиларингиз аҳли оиласига яхши муомала қиладиганларингиздир” дедилар.
(🦋Термизий ривояти)
Аҳли оиласига яхши муомала қилишнинг, уларга севгисини кўрсатишнинг ва хатто муҳаббат билан қарашнинг ҳам бир солиҳ амал каби савобга эриштиришини ва гуноҳларингизга каффорот бўлишини унутманг.
Чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳуалайҳи васаллам : “Бир эркак хотинига, аёл ҳам эрига муҳаббат билан қарасалар, Аллоҳ таоло ҳам уларга марҳамат қилади. Эркак аёлининг қўлларини кафтлари орасига олса, ҳар иккиларининг гуноҳлари бармоқлари орасидан тўкилади” дедилар.
(🦋Жомеъус-Сағир)
P/S: Фақат аёлларга хитоб қилинадиган бўлиб қолган бугунги кунимизда эркакларга хам бир мурожаат қилинсин дедик.
Зеро, бахтли оила фақат бир томоннинг эмас, ҳар икки томоннинг саъй-ҳаракатлари натижасидир.
┄┄┅┅✿🍃❀🌺❀🍃✿┅┅┄┄
1 867
Инсонлар уртасида йуқ булиб кетиш арафасида турган икки нарса бор, бири
Самимийлик иккинчиси
Мехр - Окибат...!
1 867
Неъматларнинг энг яхшиси - харакат килиб эришилгани.
Дустларнинг энг яхшиси - Аллох таолони эслатгани.
Калбларнинг энг нурлиси - ичида мол - дунё севгиси булмагани.
Абул Хасан Хараконий
Купчилик ёктирмайдиган улим ва камбагаллик кандай ажойиб нарсалардир! Аллохга касамки, бойлик хам, факирлик хам бир неъматдир. Кайсиси билан имтихон килинсам хам, хотиржамман. Бой булган кезлар мухтожларга ёрдам килиш, факирликда эса сабр килиш фазилати бор.
Абдуллох ибн Масъуд
1 867
РАСУЛУЛЛОХ ЖОНИМ ФИДО!
АССАЛАМУ АЛАЙКА Ё РАСУЛУЛЛОХ.
🌸🍃• Аллохумма солли аъла саййидина Мухаммад 🌸🍃•
САЛОВАТЛАРНИ КУПАЙТИРИБ БОРИНГ ВА
ЭНГ БУЮК АЖР САВОБЛАРГА
ЭРИШИНГ АЗИЗЛАРИМ.
1 867
#УМАРНИНГ РАШКИ
• Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:
«Расулуллоҳ алаҳис салом шундай дедилар:
- Тушимда жаннатни кўрдим. Бир аёл кўркам ва улуғвор қаср ҳовлисида ўзига оро бериб турарди. Фаришталардан:
- Бу қаср кимники? -, деб сўрадим. Улар:
- Умар ибн Хаттобники -, дейишди.
Шунда Умарнинг ниҳоятда рашкли эканини эслаб, қасрдан нари кетдим.
• Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу ўша мажлисда эди. Расулуллоҳ соллалоҳу алаҳи васалламнинг бу гапларини эшитиб, тўлқинланиб кетганидан ҳўнграб йиғлаб юборди ва йиғи аралаш:
- Аллоҳнинг Расули! Ота-онам сизга фидо бўлсин, келиб-келиб сиздан рашк қилармидим?!-, деди.
Имом Бухорий роҳимаҳуллоҳ ривояти
1 867
УМРИНГ ЗИЁДА БЎЛГАЙ
📝 Эй Одам фарзанди!
▫️Сабр қилиб, тавозеъли бўл, Ўзим сени баланд қиламан.
▫️Менга шукр қил, Ўзим сени сероб қиламан.
Менга истиғфор айт, Ўзим гуноҳларингни кечираман.
▫️Агар Менга дуо қилсанг, ижобат этаман.
▫️Менга тавба қил, қабул этаман. Мендан сўра, ато қиламан.
▫️Садақа улаш, ризқингни баракали қилиб қўяман.
▫️Қариндошлар билан алоқани узмагин, умрингни зиёда қиламан.
▫️Давомли сиҳат билан Мендан офиятни талаб қил.
▫️Тинчлик танҳоликдадир.
▫️Ихлос рағбатдадир.
▫️Тавбада Аллоҳга тақво бор.
▫️Бойлик қаноатдадир.
"Қирқ ҳадиси қудсий"дан.
1 867
#Кун_ояти___
Иймон келтирганлар учун
Аллохнинг зикрига ва нозил
булган хаққа қалблари юмшаш, айни чоқда, олдин
китоб берилган, сунг муддат утиши билан қалблари қотиб қолган, куплари фосиқ булганларга ухшамаслик вақти келмадими?!
Хадид сураси (16 - оят).
Бошқалари эса, гунохларини
эътироф қилдилар: улар яхши ва ёмон амални аралаштириб
қилганлардир. Шоядки, Аллох уларнинг тавбасини қабул қилса. Албатта, Аллох
мағфиратли ва рахимли Зотдир.
Тавба сураси (102 - оят).
现已上线!2025 年 Telegram 研究 — 年度关键洞察 
