ch
Feedback

不要被骗子欺骗!Telemetrio 会找到并标记这些频道 👉 如果想查看标记,请订阅

Mitti Farishta 🖇 || blogi

Mitti Farishta 🖇 || blogi

前往频道在 Telegram

🇰🇷Koreya hayoti 🕊Islomiy statuslar 📖Ma‘noli satrlar 🖇Psixologiya 🔗Mulohaza Hammasi o‘tib ketadi... Yaxshi kunlar hali oldinda... Adminka: Risliqoy💍 @Umr_Falsafasi @Risliqoy99

显示更多
545
订阅者
-124 小时
-127 天
-3030 天
帖子存档
Ушбу расмдаги - кечалари оғриқдан қийналиб, лўнжингизни ушлаб, дунё кўзингизга тор бўлиб, уйқуни йўқотишингизга сабаб бўладиг
Ушбу расмдаги - кечалари оғриқдан қийналиб, лўнжингизни ушлаб, дунё кўзингизга тор бўлиб, уйқуни йўқотишингизга сабаб бўладиган тишнинг яллиғланган асаб толасидир. Қаранг, қанчалар ожиз, заифмиз, шу миттигина асаб толасининг яллиғланиши ўзимизни қўярга жой тополмай қолишимизга сабаб бўлади. Тиши оғриётган инсон тиши оғримаётган инсонни бахтли деб ўйлайди.

Instagram sahifam))
+1
Instagram sahifam))

Hammaga ham oson emas...
Hammaga ham oson emas...

Интернет, ижтимоий тармоқларни қоралаш қулоққа кўп чалинади. Ҳар қандоқ одам чиқаверади, гапираверади, каби салбий оҳангдаги гаплар ҳам оз эмас. Ҳозир бир яхши инсон билан бўлган суҳбатни тингларканман, ўйлаб қолдим: Агар инренет бўлмаса, бу инсоннинг борлигини билмасдим ҳам, эҳтимол. Бу инсоннинг оила, тарбия борасидаги манфаатли сўзлари ҳам кўпчиликка шу интернет воситасида етиб боряпти-да. Айнан ижтимоий тармоқлар орқали фикри теран, дунёқараши кенг, зиёли инсонларни ўзим учун кашф қилиб, уларнинг ёзганлари, улашаётган маълумотлари, айтаётган сўзларидан манфаат топган пайтларим кўп бўлган. Интернет сабаб бўлиб, кўплаб яхши инсонлар билан шахсан танишдим ҳам. Тўғри фойдаланишни уддаласак, маърифат масканига айланиб қолар экан бу тармоқлар. Маънили, савияли контент улашиб борадиганларга ташшаккур дейман. Бор бўлинглар, яхши одамлар! Gavhar Nasrulloh

A princess doesn't cry... Malikalar hech qachon yig'lamaydi. Qimmatli vaqtini yigitlarning chiroyli ko'zlari uchun sarflamaydi...

ЎЛСАМ ЙИҒЛАЙСИЗМИ КЎЗГА ЁШ ОЛИБ?! Ўлсам йиғлайсизми кўзга ёш олиб, Зор бўлиб эшитган юракни эзиб. Оқ кийиб тупроққа қўйганимда бош. Йиғлармисиз асло қайтмасим сезиб... Ўлсам кўкрагимни зах ерга бериб, Тупроққа айланиб кетса гар танам. Оловда музлаган юрагим эриб. Лой тўлиб қолади очиқ кўзга ҳам. Ўлсам тош қўйманглар қабрим бошига, Ҳеч нарса керакмас гул ҳам, кўза ҳам. Вақт топсангиз келинг қабрим қошига, Гар миннат қилсангиз келманг шунда ҳам... Ўлсам нуқсонларим айтиб изимдан, Асло ёмонламанг ёмон бўлсам ҳам. Эшитсам йиринглар оқар кўзимдан, Ғийбатдан қутулмам гарчи ўлсам ҳам... Ўлсам хотирангиздан ўчирсангиз исмим, Шунда қабрим топиш бўлса гар қийин. Энг фақир қабрда бўлади жисмим, Қаровсиз ҳужрада ётишим тайин... Ўлсам тушларингизга кирсам бир сир бор, Қўрқманг ўзим билан олиб кетмайман, Хабар олмай қўйсангиз бир йилда бир бор, Соғиниб, соғиниб ўзим йўқлайман! ‌

Эй, аёл сен оламга қара, Ахир сенсиз дунёлар хира. Осмонда ой, юлдузлар гувоҳ, Сенсиз ўтган тунлардан сўра! Гоҳ кўнглингга озор беришар, Ранжитиб хафа ҳам қилишар. Сен йиғлама, ишон Аллоҳга, Ранжитганлар жавоб беришар! Асли сени соғинганлар бор, Тунда сени зор кутганлар бор. Сенсиз ҳаёт ўхшар саробга, Ёрим бўл деб югурганлар бор! Қалбинг ўзи очилган гулдир, Хонадонни ёритган нурдир. Аллоҳ яратган мўъжизасан, Сенсиз ҳатто эр зоти хордир! Сен кимнинг қалбида ягона, Эр бошида доим парвона. Тунда ой, кундуз шамсу қамар, Бўлгин бахтсизликдан бегона!

Koreyada shunisi yaxshi. Bolani vazniga qarab zakaz qilaverasiz)
Koreyada shunisi yaxshi. Bolani vazniga qarab zakaz qilaverasiz)

Айтилган сўз отилган ўқ, дейдилар. Отилган ўқни қайтиб милтиққа жойлаб бўлмайди. Айтган сўзимизнинг орқасидан қувиб тутиб кел
Айтилган сўз отилган ўқ, дейдилар. Отилган ўқни қайтиб милтиққа жойлаб бўлмайди. Айтган сўзимизнинг орқасидан қувиб тутиб келолмаймиз. Шунинг учун ҳам ҳар бир сўзимиз, ҳар бир сатримиз учун масъулдирмиз. Саид Аҳмад

O'lim o'yini 8/8 Davlat: Janubiy Koreya

O'lim o'yini 7/8 Davlat: Janubiy Koreya

O'lim o'yini 6/8 Davlat: Janubiy Koreya

O'lim o'yini 5/8 Davlat: Janubiy Koreya

z7xaz7u6ehy17to43i.m4a3.38 MB

Shu she'rni eshitsam bolaligim esimga tushaveradi. Sog'inib ketaman o'sha paytlarni. Yoshligimizda qor ko'p yog'ardi. Shamollashdan qo'rqmasdik ham. Rostdan ham go'sht bo'lsa ham ovqatga tuxum solib sho'rva qilinardi. Mazzali bo'lardi...

Repost from Umr Falsafasi
Qaytsam edi muzlab, sovuq yeb, Qarshi olsa pech yongan xona. Oyoq-qo‘ling muzlabdiku, deb, Bir bor koyib bersayding, ona... ✍Malika Salimova 🎙Davronbek Hamidov @Umr_Falsafasi 🍃

Таниш аёлни учратиб қоласан. Беш йил аввал қайнонасидан қандай шикоятлар қилган бўлса, ҳалиям ўша-ўша муаммо билан яшаётган бўлади. Яна бошқа танишинг билан ҳамсуҳбат бўлиб қоласан. Келинининг қилмишлари ҳақидаги эски пластинка уч йил аввалгидек маромида ҳалиям айланиб тургани сени лол қилади. Бирови нақ 7-8 йилдан буён эридан нолийди. Бошқаси 20 йиллик ишхонасидан ёзғиргани ёзғирган. Энг қизиғи нима, биласизми? Уларга муаммосининг ечими учун минг бир усул кўрсатсангиз, иложсиз эканига минг иккита баҳона кўрсатади. Ундан ҳам қизиғи, ўзларининг сабрлари ҳақида гапиришлари. Тасаввур қилинг, уйингизда маълум бир масаллиқлар бор. Газ, электр каби қувват манбаи ёки ўтин-гугурт қўл остингизда мавжуд. Улардан фойдаланиш учун газ плита, электр плита, мультиварка ёки, боринг ана, ўчоқ-қозон топилади. Идиш-товоқлар тахланиб ётибди. Шу ҳолатда муттасил очликдан шикоят қилишни нима деб атардингиз? Бундай вазиятда оч одам ўзини очликка сабр қилаётган собирларданман, деб даъво қилса-чи? Имконимиз етадиган чораларни кўрмасдан шикоят қилавериш ўринсиз иш. Сизни қониқтирмаётган вазиятни ўзгартириш учун қўлингиздан келганки ҳаракатни қилиш ё бўлмаса, шикоят, нолиш ва ёзғиришларни йиғиштириб, лаҳзадан лаззат топиб яшаш — танлов ўзингизда. Учинчи йўл — нолиб яшашни ҳаргиз танламанг. ✍🏻 Gavhar Nasrulloh

Кўриш қобилиятини яхшилаш учун энг муҳим 6 маҳсулот 🥕 Сабзи. Кўп миқдорда А витаминини ўз ичига олади, у кўриш ўткирлигини, айниқса, кечаси кўриш қобилиятини сақлашда жуда муҳимдир. 🥦 Гулкарам. Кўриш қобилиятини яхшилашга ёрдам беради ва кўз озиқланишини яхшилайди. 🥬 Исмалоқ. Исмалоқ кўзни турли касалликлардан, хусусан, катарактадан сақлайди. 🍊Цитрус мевалар: Киви, апельсин, лимон, мандарин қон томирларини, шу жумладан кўз томирларини мустаҳкамлайди. 🐟 Балиқ ва балиқ ёғи. Омега ёғ кислоталарининг асосий манбаи бўлиб, ушбу кислоталар кўплаб кўз касалликларининг олдини олишда жуда муҳимдир. 🫛Дуккаклилар. Ловия А витаминининг жигардан тўғридан тўғри тўр пардага кириб боришига ёрдам беради.

АЁЛЛАР ОМОН БЎЛСИН! Данғиллама уйлар курдирадиган,  Қарсиллатиб туйлар килдирадиган  Эрларининг соқолини хар куни кирдирадиган.  Аёллар омон бўлсин!  Ширин қилар ошингни,  Захар қилар ошингни.  Тергин дея тошингни.  Оғритса хам бошингни.  Аёллар омон булсин!  Айтганини қилса хам,  Устимиздан кулса хам.  Бегона духиларни,  Юз метрдан билса хам.  Аёллар омон булсин!  Тур десанг ўтирса хам ,  Ўтир десанг турса хам.  Кун буйи пардоз килиб  Салонларда юрса хам.  Аёллар омон булсин!  Жахлда шимарса енг,  Нак онамни курдим денг.  Тоқати тоғларга тенг.  Билаги Алпларга тенг.  Аёллар омон булсин!  Бозорларда югурган, Сандиқларни тўлдирган  Хамма ишга улгурган.  Аёллар омон булсин!  Қуда танлаб қидирган.  Суймаганни суйдирган.  Муқом килиб кулдирган.  Келинини кўндирган.  Аёллар омон бўлсин. Мархабо Каримова

ЭСЛАМАСАМ ЭСЛАМАЙСИЗ-А Қадрлисиз қадрингиз бўлак, Соғинчларда ўртанди юрак, Сиздан сира келмас бир дарак, Эсламасам эсламайсиз-а? Қани энди бўлсайди имкон! Дейсиз кўрсам ховлиқиб шу он. Кўзингизга кўриниб ёмон, Эсламасам эсламайсиз-а? Келмасам бир бўлиб имконим, Қийналиблар кетар виждоним. Менга азиз бўлган инсоним! Эсламасам эсламайсиз-а? Мудраб қолган кўзларни очинг, Ёлғизликни йўлидан қочинг, Келдим мана эшикни очинг! Йўқламасам йўқламайсиз-а? Дўст бошқадур бошқадур улфат, Дўст ёнингда турар ҳар фурсат. Шу бўлдими Азизим оқибат? Эсламасам эсламайсиз-а? Ўзгартирар одамларни пул, Ўз нафсига қилиб қўяр қул, Сиз таниқли сиз энди машхур! Танишларни танимайсиз-а?