Mitti Farishta 🖇 || blogi
前往频道在 Telegram
🇰🇷Koreya hayoti 🕊Islomiy statuslar 📖Ma‘noli satrlar 🖇Psixologiya 🔗Mulohaza Hammasi o‘tib ketadi... Yaxshi kunlar hali oldinda... Adminka: Risliqoy💍 @Umr_Falsafasi @Risliqoy99
显示更多544
订阅者
-124 小时
-127 天
-3030 天
帖子存档
💥 Бугун 16 декабр – Халқаро Ҳолажонлар куни
Онамдайин энг меҳрибоним - ҳолажоним!
Онамга ўхшаган нурли юзлигим,
Тўйиб эркалатган ширин сўзлигим,
Осмонда юлдузим, оҳу кўзлигим,
Меҳр-ла сийлаган, гулим жонажон.
Жониз омон бўлсин, жоним Ҳолажон!
Байрамингиз муборак азиз ҳолажонлар!👇
Hali yana 2 yil chidashim kerakligini o‘ylaganimda...
Eng baxtli talaba - bitiruvchi talaba!
@Dilbar_Ismatullayeva
Бугунни ўзгартира оласизми?
(Бу қоидаларга амал қилсангиз, кимдир сизни "ўристабиат" деб атайди, бироқ бу аслида тўғрима-тўғри муносабат ўрнатишингизда яхшигина асқотади!)
🍃Кимнидир ёқтирсангиз, яхши одамлигига ишонсангиз, муболаға ишлатмаган ҳолда албатта буни ўзига билдириб қўйинг!
(Яхши бўлишдан зерикканлар- балки яна аслича қолар...)
🍃 Бировнинг ёмон одатини сезсангиз ҳам жим кетманг! Фақат буни донолик билан оғриқ ботмайдиган кўринишда билдиринг!
(Кимнидир балки ёмон нарсаларга одатланиб қолишидан тўхтатиб қолган бўларсиз!)
🍃 Соғинган одамларингизга қўнғироқ қилиб, ҳиссиётларингизни билдириб қўйишдан тортинманг...
🍃 Тушунмаган нарсаларингизни аввал кузатинг, ростдан тушунарсиз туюлса, нега шундай эканлиги ҳақида биладиганлардан сўранг.
🍃 Кечирим сўрашингиз шарт бўлган вазиятларда орқага тиранманг...
(Кечирим сўрагандан сўнг ҳам одам ажойиб бир енгиллик ҳис қилади, бу нарсадан ўзингизни маҳрум этманг!)
🍃 Ниманидир хоҳласангиз — сўранг, бермаса қайтиб сўраманг!
🍃 Ҳеч қачон билмаган мавзуйингизда баҳслашманг. Бунақа холатда фақат кулгуга қоласиз холос!
🍃 Тушунишларини хоҳласангиз — тушунтиринг. Вақти келганда тушуниб етар дея кетиш- кўпроқ ғўр одамларга дуч келгандагина содир бўлади. Уларни албатта сиз пишириб қўёлмайсиз!
🍃 Агар айбдор бўлсангиз, тан олинг. Ўзингизни оқламанг. Бу четдан қараганда жуда хунук кўринади!
🍃 Эсингизда тутинг! Ҳар кимнинг ҳам ўз ҳақиқати бор, лекин бу ҳақиқат сизники билан тўғри келмай қолиши мумкин.
🍃 Аҳмоқлар билан алоқада бўлманг.
🍃 Жуда бой яшайдиган одамлар ҳам энг қимматли нарса вақт эканлигини билади. Вақтни қадрланг ва билинг-ки ундан-да қимматли нарса бу- одамзоддир. Вақтлар келади- сиз ўша қидирган одамингизни кейин тополмай қоласиз.
🍃 Ҳамма инсоннинг муаммоси — унинг фақат миясида жойлашган бўлади. Озгина суҳбатлашсангиз у ўша муаммони озгина сездириб қўяди. Оғриқли нуқтани сезган бўлсангиз, унга тегманг!
🍃 Бизни ўраб турган дунё яхши ҳам эмас, ёмон ҳам. Унинг, сизнинг борлигингиз билан умуман иши йўқ. Шунинг учун ўткинчи дунёда ортиқча гап сўзларга эътибор бермасликка харакат қилинг.
🍃 Ҳар бир дақиқа бетакрор. Эртангиз бугунингиздан кўра яхши бўлишига тиришинг. Кеча шошқалоқ эдингиз- бугун сабрли бўлинг, кеча ҳамма нарсага ишониб кетаверардингиз- бугун эса аввал текшириб кўрадиганлардан бўлишга харакат қилинг. Кеча билмай кўп гапириб қўядиган бўлсангиз- энди сокин бўлинг. Шунда ўз устингизда ишлаган, умрни беҳуда яшамаган бўласиз.
🍃 Унутманг, эртага худди бугунгига ўхшаган кун келади, лекин номи ва санаси бошқа бўлганидек, келадигани бошқа кун. Фурсатни ғанимат билинг.
🍃 Зиқна бўлманг, тамомила исрофгар ҳам...
🍃 Телевизор кўрманг, акс ҳолда ишёқмасга айланасиз. Телефонга ҳам муккасидан кетишдан сақланинг.
🍃 Ўзингиз таъсир этолмайдиган, ўзгартириш қўлингиздан келмайдиган нарсалар бор. Масалан соатлаб сиёсат ҳақида гаплашиш сизни зерикарли инсонга айлантиради. Кучингизни ва билимингизни чамаланг, етса гапириб ўтирмасдан ниманидир ўзгартиришга киришинг.
🍃 Ҳаётда ҳар доим ўзингиздан ёрдам сўранг. Бу ҳеч кимга боғланиб қолмаслигингизни таъминлайди. Ўзи билиб сизга ёрдам берган инсонларни эса қадрланг!
Ummu Zaynab Ummu
Ростдан шунақа аёллар борми? 😂
Мани кўпроқ телефон эътиборимни тортди "ёнғоқчақар" телефонни чехолга қўйиб олибди-я
#Санъат дарғалари...
НИМАДАН ҚЎРҚСАНГ – ШУНДАН ЎЛАСАН
“Қўлга тушмас қасоскорлар”, “Иван Васильевич касбини ўзгартиради” каби ўнлаб комедия фильмларида ўйнаган машҳур совет актёри Савелий Крамаровни танимаган одам бўлмаса керак.
Унинг онаси 40 ёшга етганида саратон касаллигидан касалланиб, қийналиб ўлганди. Буни кўрган 16 ёшли Савелий шу касалликдан қўрққанидан бир умр соғлом турмуш тарзи асосида яшашга интилди. Соғлом турмуш тарзининг фанатига айланди. Ҳар куни турганидан жисмоний тарбия қилар, югурар, сузиш, йога билан шуғулланар, ичмас, чекмас, овқатда гўшт ишлатмас, сут махсулотлари овқат рационидан чиқариб ташлаганди, туз ва шакарнику умуман заҳар деб ҳисобларди. Барча врачларни маслаҳатларига амал қилиб, олдига бош мақсад қилиб “140 ёшгача яшаш!” ни қўйган эди. Совуқ сувда чўмилар, турли машқлар қиларди ва ҳоказо....
Олдига қўйилган нарсаларни еб кетаверадиган, ароқ ичиб, сигарета чекадиган дўстларини у огоҳлантирар, “эрта ўлим” билан қўрқитарди.
Актёр Америкага кўчиб ўтганидан кейин бунданда қатъийроқ қилиб вегетариан оч қолиш машқларини ҳам қила бошлади.
Бироқ 1995 йилнинг январида қорнининг чап томонида оғриқ сезди. Врачлар йўғон ичак саратони деган даҳшатли ташхис қўйишди. Бироқ операция қилинса яна бемалол 5-10 йил яшаш мукинлигини айтишди. Операция яхши ўтди. Кейин унга химиятерапия белгилашди.
Ҳаммаси шундан кейин бошланди, бутун тана бўйлаб томирларда, ҳатто миядаги майда томирларда ҳам тромблар ҳосил бўла борди. Инсультлар бирин-кетин бошланди. Оқибатда қимирлаш, гапириш ва кўришдан ҳам маҳрум бўлди. Уни инсульт енгди. 1995 йилнинг 6 июнида машҳур актёр вафот этди.
Ўзини ҳаддан ташқари асраган, 140 ёшни орзу қилган актёр 61 ёшида вафот этди....У тергаган, - тўғри келган нарсаларни еб юрган дўстларининг кўпчилиги эса 90 дан ошишди.
85 ёшида тамакидонга тамакини бостириб, бурқсатиб чекаётган чолларни, 100 ёшида Кахетия виноси билан кабоб еётган гуржи қарияларини кўрганман...Бу билан соғлом турмуш тарзи зиён демоқчи эмасман. Бироқ ҳаммаси инсоф билан-да... Организм ниманидир ейишни истаса қайтармаслик керак.
Врачлар Савелий ўзини ўта асрайман деб, организмини касалликка қарши курашишга ярамайдиган қилиб қўйган, шунинг учун химиятерапияни кўтаролмади, ҳам деб ҳисоблайдилар....Яна билмадик... Оллоҳ қанча умр берган бўлса – шуни яшаймизда, азизлар!.....
Обид Сўфихонов
БУГУНГА ТАШХИС
Нега газ бермасликларини биласизми? Чунки, ис газидан ўлишимизни исташмайди.
Ток уриб ўлдирмаслиги учун чироқни беришмайди.
Ёрилиб ўлмаслигимиз учун ойликлар кам.
Телефондан кўп гаплашиш зарарлиги учун алоқа яхшимас.
Ҳар хил видеолар кўриб, миямиз айнимаслиги учун ИНТЕРНЕТ секин ишлайди.
Пулимиз кўпайиб, ҳаловатимиз йўқолмаслиги учун ҳар хил солиқлар ташкил қилинган.
Aвтоҳалокатлар сони кам бўлиши учун машиналар нархи қиммат.
Ҳаммаси бизнинг фойдамиз учун аслида, ношукурлик қилаверманглар.
ЭНГ РЕЙТИНГИ БАЛАНД ҲАЖВИЙ КЎРСАТУВЛАРДАН БИРИ БЎЛГАН
"ГАП ЙЎҚ" кўрсатуви илк бора 1994 йилда "Ўзбекистон" телеканалида "Ёшлар оқшоми” номи билан эфирга ўзатилади. Кейинчалик 1995-йилнинг ўртаcидан эса "Гап йўқ” номи билан томошабинларга ўзининг янада қизиқарли чиқиши билан ҳурсанд этишни бошлайди.
Илк бора "Ўзбекистон" телеканалининг “Ёшлик студияси"да "Ёшлар оқшоми”, “Yoshlar"да "Гап йўқ", "Toshkent " телеканалида эса "Мен Сизга айтсам" ва айни кунда эса яна "Yoshlar" телеканалида "Гап йўқ” номи билан тақдим этилмоқда.
Самимий инсон ва ўз ишининг устаси, режиссёр Тухтамурод Махкамов ёнига энг яхши ижодкорларни жамлай олган. Булар: Алишер Абзалов, Олим Ҳожишарипов, Баҳодир Ҳожибеков, Бахтиёр Мансуровдир.
Актёрларни ижроcи эса бугунги кунгача томошабинларни ёдида бўлиши аниқ. Дилфуза Исмоилова, Каромат Исомова, Анвар Салимов, Равшан Бобожонов, Рихсивой Алиев, Абдумалик Шерматов, Саида Хайбатова, Вазира Тошмуҳамедова, Файзулла Дарвешовлар ... Бабирир буларни қаерда кўриб қолсак, булар ўша "Гап йўқ" деб қўямиз.
БОЛАЛИККА ҚАЙТИБ...
"Бўй ўстирувчи дармон дори" мультфильм
Дубляжда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Мирзабек Холмедов
Комил Ёрматов номидаги "Ўзбекфильм" кино студиясида дубляж қилинган, 1988 йил
"Беш нарса беш нарса билан катталашади:
1. Гулхан – ўтин билан;
2. Шубҳа – гумон билан;
3. Қўполлик – ёмон муомала билан;
4. Хусумат – хатоларни ўзаро кечириб юбормаслик билан;
5. Яқинлар ўртасидаги алоқаларнинг узилиши – ҳол-аҳвол сўраб турмаслик билан...
Энди шу беш нарсани жамлаб, ўз ҳолис фикримни ёзсам:
Хатоларни кечирмаслик, ўринсиз шубҳаларга берилиш, совуқ муносабатлар, оқибат ришталарини кўр-кўрона узиш бари-бариси қалб ичидаги ҳусумат оловини кундан-кунга баландлатиб, катталаштириб юбораверади.
Вақти-ки, бу ўт шунчалик баландлаб кетади-ки, одам ўзи учун- ўзи жаҳаннам оташини бино қилганини жуда кеч тушуниб етади.
Унутманг, катта оловларни ўчириш қийин...
Кичиклигида бир пуф билан ўчадигани- кейинчалик дарё-дарё сувларга ҳам ўчмайди...
Шубҳа-гумон ҳақида эса бир байт ёдимга тушди:
"Қўйнингга солма- гумонни
Туғиб берар, мингта шайтонни..."
Кейин ўша мингтаси сизни авраб, оқни-қора деб кўрсатаверади!
Қўпол муомала қиладиганлар бамисли бир буқа- ундайлар қаршисидан мудом нозик қалблилар чиқаркан, диллар шикаста топаверади.
Бундайларга сабрлилар дуч келсагина- катта-катта урушлар олди олинади!
Хусуматга берилувчилар- асли қалби шифога муҳтож одамлардир...
Улар этагингиз шамолини ҳам тўфон каби қабул қилади!
Ва ниҳоят...
Алоқалар қачон мустаҳкам бўлади: сиз яқинингиз билан ўртангиздаги "ва" ни унутиб қўймасангиз...
"Ассалому алайкум" га бежиз "ВА алайкум ассалом" деб жавоб берилмайди...
Сизга интилганга "мен ҳам" дея интилинг, сизга соғлиқ тилаганга "мен ҳам сенга шуни тилайман" дея табассум қилинг, сизга қўл чўзганга- қўл тутинг...
Агар шундай яшасангиз- бир кун унинг дуоларида иккинчи умрингизни яшай бошлайсиз...
Шундай яшасангиз- доимий ўрнингиз ҳамиша унинг қалби тўрида қолади...
Унутманг, баъзи ришталарни ўзингиз, баъзисини ота-онангиз, баъзисини эса тақдири илоҳий улаган бўлади...
Ва ҳар бири учун албатта Аллоҳ таолонинг ўзига ҳисоб берасиз...
Ummu Zaynab Ummu
Қишга хам айтгули гапим бор экан...
Бекор тавозелар қишга керакмас-
У мени тинглади қорлари билан,
Совуқлари билан бахс айлади, бахс.
Аёзли кечада боғларни кездик,
Юлдузлар чирсиллаб учди фалакка...
-Азиз қиш, ёзда хам дилни муз эзди,
Харорат колмади зарра юракда...
Кифтимга қорлари оққушдай қўнди,
Елкамда сирғанди совуқ қўллари:
-Дунё тўрт фаслдир-бу холат кўнгин,
Ўтар тўрт фаслдан умр йўллари...
Бу содда насихат этмади хайрон,
Аммо бу жўнликда кўпдир саволлар:
-Саратон чоғида туйдим қахратон,
Юрагимга тушди нечун заволлар.
Баттарроқ сочилди қишнинг қорлари,
Шамол ўйинларин бошлади - тўзғин.
-Энди кимга керак, оғам зорларинг,
Умрингни шошириб яшаган ўзинг...
Усмон Азим
Қизлар оқ отдаги шахзодасини кутади. Йигитлар бу борада анчагина камтар. Уларга малика керак эмас. Хизматкор бўлса етарли.
Gavhar Nasrulloh tarjimasi
