ЎЗБЕГОЙИМ КАНАЛИ
前往频道在 Telegram
ЗАМОНАВИЙ, ХАЁТИЙ ИБРАТЛИЙ ХИКОЯЛАР КАНАЛИ. Тошкент. @D_Uzbegoyim
显示更多📈 Telegram 频道 ЎЗБЕГОЙИМ КАНАЛИ 的分析概览
频道 ЎЗБЕГОЙИМ КАНАЛИ (@supper_rasm) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 12 622 名订阅者,在 宗教与灵性 类别中位列第 7 114,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 6 397 位。
📊 受众指标与增长动态
自 невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 12 622 名订阅者。
根据 14 七月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 -162,过去 24 小时变化为 -3,整体触达仍然可观。
- 认证状态: 未认证
- 互动率 (ER): 平均受众互动率为 37.77%。内容发布后 24 小时内通常能获得 30.29% 的反应,占订阅者总量。
- 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 4 767 次浏览,首日通常累积 3 823 次浏览。
- 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 54。
📝 描述与内容策略
作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
“ЗАМОНАВИЙ, ХАЁТИЙ ИБРАТЛИЙ ХИКОЯЛАР КАНАЛИ.
Тошкент.
@D_Uzbegoyim”
凭借高频更新(最新数据采集于 15 七月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 宗教与灵性 类别中的关键影响点。
12 622
订阅者
-324 小时
-97 天
-16230 天
帖子存档
12 627
📹 ДУШМАН КЕЛИН
139➖ қисм
🌸 ☘ 🩵
┅অঠই 👑 ইঠঅ┅
🔜 Каналимизга обуна бўлинг
ва БИЗЛАРНИ КУЗАТИШДА давом🌼 🌸 этинг ⤵️
https://t.me/AZIYA67
12 627
ОНАНГ борида учиб юрасан,
🏡
Яқинларга Дўстларга юборамиз СЕН ҚАРАСАНГ, ҚАРАМАСАНГ ҲАМ УЛАР СЕНИ ДУО ҚИЛАДИ 🔆 БИР КУНИГА ЯРАМАСАНГ ҲАМ....! ♥️Реакция босамиз ❤️ 🌸 ☘ 🩵 ┅অঠই 👑 ইঠঅ┅ 🔜 КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ ⤵️
12 627
Соғинч туйғуси
—Маҳмуд соат нечада келди, кутиб-кутиб ухлаб қолибман, —деди Камола сабзи тўғраётган келинидан.
Азиза бир зум тақиллатишдан тўхтаб жавоб берди.
—Кеч келдилар, ойижон, соатга қарамабман.
—Эрта кетиб, кеч келяпди, деярли кўрмаяпман, — ҳар доимгидек сокин овозда гапирди Камола.
—Янги иш бошлаганлар, биласиз-ку бошида шунақа бўлади. Келинчак қайнонасини юпатувчи оҳангда гапирди.
—Ҳа, майли, омадини берсин.
Азиза кичиги уйғогунча улгурай деб яна сабзи тўғрашга тушди.
—Менга беринг, сиз қозонга олов ёқинг, — деди у. Кейин кўп йиллик маҳорати ўлароқ сабзи тўғраб кетди.
Эшикдан невараси кирди.
—Ойижон, ойижон, сизгга ўрик олиб келдим. Болакай қўлида яримта ўрик тутиб турарди.
—Акмалнинг ойиси берди, ярмини сиз енг.
Азиза ортига ўгрилмай, гўшт қовураверди.
—Той, ўзинг еявергин, уй тўла ўрик.
Болакай ҳам қайсарлик қилиб кетмай турар,
—Сизга опкелдим, ойижон, ширин ўрик...
Комиланинг кўзига ёш келди.
—Олинг, болам, ола қолинг. Ҳали бу кунларни ҳам соғиниб юрасиз.
Кейин қўшиб қўйди.
—Отаси ҳам шунақа эди...
Феруза Салходжаева
🌸☘🩵
12 627
Яхшилик қил...
У таваккал қилиб йўлга тушди. Акаларидан фойда йўқ. Хотинининг чизган чизиғидан чиқолмайди. Ёрдам сўраб борганди, насихат эшитиб келди.
Ўша куни қаттиқ чарчаганди. Охирги юкни олиб кетаётиб сал чалғидими, хуллас бировнинг машинасини туртиб юборди. Янги, қимматбаҳо машина экан. Бирпасда одам йиғилди. Машинани таъмирлатиб беришини айтиб қайта-қайта узр сўраб, уйига қайтди. Аммо йигит шунча пул сўрашини туш кўрибдими? Шунақа бўлишини билганда тинчгина ЙПХ ни чақириб қўя қоларди...
Яқинда қизини фотиҳа қилганди. Бу ёқда тўй харажати турибди.
Хотини ҳам далда беришни ўрнига тўмсайиб олиб айблашдан боши чиқмайди. Телефони жиринглади. Синглиси.
—Ака, ўзингиз омонмисиз? Ҳаммасини эшитдим. Бош омон бўлса, пул топилади, ака, мен сизни дуо қиляпман. Сиз манга қанча яхшилик қилгансиз. Оёққа туриб олгунимизча қўлладингиз, ака. Куёвингизга ёздим, ёрдам берадилар Худо хоҳласа. Россиядан пул жўнатсалар учиб олиб бориб бераман. Сиқилманг. Сиз яхши одамсиз, сизни Аллоҳ қўллайди, қилган яхшиликларингиз учун ҳам ўзи бир йўл кўрсатади.
Акобир синглисига раҳматдан бошқа сўз айта олмади, ўпкаси тўлиб келаверди...
Кечга қовоғидан қор ёғаётган хотинининг қўлидан қизининг тўйига аталган пулларни олиб йигит айтган манзилга йўл олди. Бу пуллар машина эгаси талаб қилаётган пулнинг учдан бири ҳам эмас, майли-да, қуруқ боргандан кўра. Гаплашиб кўради.
Уйнинг ўймакор ёғоч дарвозаси олдида бироз туриб қолди, аммо Аллоҳга таваккал қилиб қўнғироқни босди. Йигитнинг ўзи уни ҳовлига бошлаб кирди. Шундоқ ҳовлидаги сўрига ўтирдилар.
—Ада, машинамни уриб олган одам келди, чиқасиз-ми?-деди йигит шийпон ёнидаги уйнинг эшигини очиб.
Акобир бошини эгиб ўтирар экан, сал енгил тортди. Хайрият, уйнинг катталари бор экан!
Ичкаридан қарашлари тийрак, ўзи ҳам ҳали анча тетик кўринадиган қария чиқиб келди. Акобир кўришиш учвн ўрнидан тураркан бир лаҳза бу одамни қаердадир кўрганини эслади. Чол эса.. Чол уни таниди
—Ия, бормисан, болам! Ўз оёғинг билан кебсанда!—дея маҳкам қучоқлаб олди. Кейин ўғлига қарата
—Нега анқайиб турибсан, бор қўрадаги қўчқорни олиб чиқ, акангни оёғини тагига сўямиз! Қандай қилиб танимадинг, шу одам сени қутқариб қолган-ку! Жонини тикиб қудуққа тушиб олиб чиққан, пул берсам, олмай қочиб кетган йигит шу-ку! Камол ўшанда ҳеч нарсани эслаб қолмаган бўлса-да халоскорининг қоши тепасидаги йирик холи негадир хотирасида мухрланиб қолганди.
Узр сўраш учун келган Акобир бир зумда хонадоннинг азиз меҳмонига айланди.
Камол билан ҳам, чол билан ҳам қучоқлашиб хайрлашди. Машинага ўтираркан яна синглиси қўнғироқ қилди
—Ака, ман ҳозир хожат номоз ўқиб, ҳақингизга дуо қилдим. Аллоҳ мушкулларингизни осон қилади, иншааллох, —деди.
Боядан бери ўзини ушлаб турган одам синглисидан ҳам уялмай ҳўнграб йиғлаб юборди
—Бўлди, синглим, бўлди, дуоларинг ижобат бўлди...
Феруза Салходжаева
🌼☘🩵
12 627
А Н О М А Л И С С И Қ
Э М А С 👉 С А Р А Т О Н!
“Аномал иссиқ” дея ғулғула тушди ичга.
Ҳамма тушди ўзича маслаҳатлар беришга.
Аномал эмас бунинг, номи оддий - Саратон.
Ўрта Осиё учун одатий ҳол, Қадрдон.
Июлнинг, ёзнинг, ҳамда чилланинг қоқ, ўртаси.
Бўладида саратон, қўрқитманглар халқни сиз!
Қуёшдаги портлашлар, кучли магнит бўрони.
Бу хабарлар янаям чўчитяпти одамни.
Қирқ, эллик йил яшадик ёз чилласини кўриб.
Олтмиш ёшдан ошганда ўтирамизми қўрқиб?
Ҳозир шароитлар бор - кондиционер ҳар уйда.
Душда тайёр илиқ сув. Чўмил!
Музла бир зумда!
Автобусларни айтинг - салқин жойда кетасиз.
Елпинмай, терлаб пишмай тез манзилга етасиз.
Яххонада ичимлик, идиш, идиш музлар бор.
Истаганда оласан, яхдек ичимлик тайёр.
Ҳовлиларга тепадан мослама сув пуркайди.
Микроклимат дегани жонга оро киради.
Кондиционер бўлмаган бизнинг уйда илгари.
Битта стол вентилятори, у ҳам талаш бўларди.
Баклажкани тешиб шланкага улардик.
Қўлбола фавворада салқинлаб чўмилардик.
Хоналарга пардалар тутиб, қоронғу қилиб.
Ўтирардик, яшардик Аллоҳга шукр қилиб.
Бир уйда бир совутгич, кичкина яххонаси.
Сиғарди озиқ- овқат, гўшт, сут, қатиқ - ҳаммаси.
Ҳозир қўш совутгичга қараб толаман ўйга.
Қандай сиғган экана шунча нарса бир жойга?
Омон бўлса бошимиз бу иссиқдан ўтамиз!
Озгина сабр қилсак куз фаслига етамиз.
Иссиқда пишар мева, полиз, сабзавот - бари.
Тўкин, сочинлик бўлса - бозор арзон бўлади.
Иссиқдан фойдаланинг! Қоқи қилишнинг вақти!
Ёз фаслининг неъмати - совуқ қиш ғанимати!
Бир- икки бор атала қилиб беринг, аёллар!
Чилланинг аталаси иликка хўп куч бўлар!
Бобо Қуёш! Порлайвер нуринг сочиб Оламга!
Қиздир! Куйдир! Чилланинг фойдаси бор Одамга!
Мастура ҳожи она шеъри.
🏡
Яқинларга Дўстларга юборамиз 🔆 ♥️Реакция босамиз ❤️ 🌸 ☘ 🩵 ┅অঠই 👑 ইঠঅ┅ 🔜 КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ ⤵️
12 627
📹 "Tақиқланган мухаббат. " 🌸🌼 🌺 ЎТҚАЗИБ ЮБОРМАНГ
🔹Бўлган воқеа
🌸☘🩵
┄┅অঠই 🕋 ইঠঅ┅┄
📺 КАНАЛМИЗДА ОТАЛАР СЎЗИ.
🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘➖⬇️
12 627
🌍✨ IRODAM TRAVEL CLUB билан унутилмас саёҳатларга йўл олинг! ✨🌍
📅 18 ИЮЛЬ
🌄 ОҚ ТОШ – ҚУЁШ ЧИҚИШ ТУРИ
🍽 Heaven’s Garden ресторанида шведча нонушта
💰 375 000 сўм
📅 24–25 ИЮЛЬ
🏞 ШОҲИМАРДОН – MARMARA RESORT
🛏 2 кунлик дам олиш
💰 1 700 000 сўм
📅 8 АВГУСТ
🕌 ТОШКЕНТ – ИСЛОМ СИВИЛИЗАЦИЯСИ ЭКСКУРСИЯСИ
💰 350 000 сўм
📅 15–16 АВГУСТ
🕌 ТУРКИСТОН
✨ Аҳмад Яссавий зиёрати ва экскурсияси
📅 18–19 АВГУСТ
🏕 АЙДАРКЎЛ – 2 КУНЛИК ТУР
🍽 Барча хизматлар ичида
💰 1 500 000 сўм
📅 22 АВГУСТ
🕌 САМАРҚАНД ЭКСКУРСИЯСИ– ИМОМ АЛ+БУХОРИЙ ЗИЁРАТИ
🚍 1 кунлик экскурсия
💰 600 000 сўм
📌 Жойлар сони чекланган!
📲 Ҳозироқ жойингизни банд қилинг!
📞 +998 99 846 63 40
📞 +998 97 432 53 43
💜 IRODAM TRAVEL CLUB
Биз билан жойлар ўзгаради, хотиралар қолади!
каналга кушилиб олинг👇
https://t.me/irodamtrevelclubi
https://t.me/irodamtrevelclubi
https://t.me/irodamtrevelclubi
12 627
# РАСМИЙ ХАБАР # ТАРҚАТИНГ
⚡️⚡️Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 43°C ва ундан ошса, ишчиларга қўшимча енгилликлар берилади!
Бу ҳақида Адлия вазирлиги расман огоҳлантириб, хабардор қилмоқда.
Қонунчиликка кўра, бундай кучли иссиқда:
🔹Очиқ ҳавода ва совитилмайдиган хоналарда ишловчиларга қўшимча танаффуслар берилиши керак.
🔹 Иш берувчи дам олиш учун совитилган хоналар ташкил қилиши шарт.
🔹 Заруратга қараб ходимлар масофадан ишлашга ўтказилиши мумкин.
⚠️Мутахассислар куннинг энг иссиқ вақтларида ташқарига чиқмаслик, сояда юриш ва кўпроқ сув ичишни тавсия қилмоқда.
ИШХОНА ГРУППАСИГА ТАРҚАТИБ ҚЎЙИНГ
БАРЧАСИ БИЗДА
👉
12 627
📹 Бу кулгулар орқасида қанча истироблар яширинган.
🏡
Яқинларга Дўстларга юборамиз Пул сўрашади ўзимиздан ортмайди... Оддий самимий суҳбат. Ассосийси махтончоқлик йук! Кўринг ўтқазиб юборманг Сизларга энг яхшисини илинадиган канал! ♥️ АВВАЛ БИЗДА СЎНГ БОШҚАЛАРДА 🔆 Реакция босамиз ❤️ 🌸 ☘ 🩵 ┅অঠই 👑 ইঠঅ┅ 🔜 КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ ⤵️ https://t.me/joinchat/AAAAAFU_ki2DuwdoBGuycg
12 627
🔆🌸:
ТАЬҚИБ.
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
51-қисм.
Имрон ортимда туриб, елкамдан оҳиста қучди. Унинг иссиқ нафаси қулоғимга уриларкан, кўзгудаги бахтли жуфтликка қараб, ичимдаги бояги қўрқинчли тасвирлар ёлғон бўлишини шунчалар хоҳладимки...
— Сенга жуда ярашди, — пичирлади у. — Энди бу кўзларни фақат мен кўраман. Иложи бўлса олиб қўйма кўзларингдан.
Лекин мен ўша лаҳзада кўзгу бурчагида, дўкон ойнаси ортидан бизни кузатиб турган бир сояни пайқаб қолдим. Таниш қиёфа... Мардон эмас, бу сафар бошқа биров. У ким биландир телефонда гаплашиб, биз томонга ишора қиларди.
Имкон қадар унга эътибор бермасликка ҳаракат қилдим. Имрон менга бренд сумкалардан, оёқ кийимлардан олиб берди. Мен рад этсам ҳам у туриб олди. Жуфтликлар оёқ кийимидан олдик. Менга аёлларбоп унга эса йигитлар учун чиқарилганидан.
- Қара қанчакар бир биримизга мосмиз.
- Кино бўларди, номи “Тангри яратган жуфтлик“ биз ҳам ҳудди шундай.
Кўзларим қувончдан порлаганча унга гапирдим. Имрон билан ўтган ҳар дақиқам бахтларга тўла бўлди. Ҳар сониямни бахт билан безади у. Ундан айрилгим келмай машинадан тушдим. Чунки дарвозамиз олдига келиб қолгандим.
- Эртагача жодугарим.
- А?
- Мени цехрлаб олдингку.
- Менимча сиз шунақасиз.
Кейин атай ҳаводан ўпич йўллаб уйга кириб кетдим. Остона эса Саъдия билан тўқнашдик.
- Билардим ўзинг унга қармоқ ташлаганингни.
- Саъдия, қонимиз бир. Мен уни ҳатто танимасдим.
- Ҳозир сени кузатиб турдим. Бунақага ўхшамайди.
ТАЬҚИБ:
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
52-қисм
- Менга барибир, нимани ўйласанг ўйлайвер.
Уни туртганча хонамга кириб кетдим. Кўзойнакни такрор таққанча кўзгудаги аксимга тикилдим. Яна ўша ҳолат бошланди. Жинни бўлиб қолмасам бўлгани.
Бир ҳовуч дори... Кимдир уларни майдалаб, чойга аралаштиряпти. Қўллари қалтираяпти, лекин бу қўрқувдан эмас, ҳаяжондан.
— Уни бутунлай йўқотиш керак, — дейди ўша таниш аёл овози. — Имрон уни қидирса ҳам тополмайдиган жойга юборамиз. Барчаси келишилган . Ҳеч ким ис олмайди.
Тасвир ўзгаради. Имрон бўм-бўш хонада турибди. Деворларни уриб бақиряпти: “Муштарий! Қаердасан?!“
Ва ўша таниш, пичирлаган овоз:
— У сени истамади, Имрон... Ўз хоҳиши билан кетди.
Дахшатдан сесканиб кетдим ва кўзойнакни шартта ечиб стол устига қўйдим.
— Кетайлик, Имрон. Менга бу ер ёқмаяпти, — дедим нафасим қисиб. Аммо ҳозир Имрон ёнимда эмас. Демак мени йўқотиш пайида бўлишади. Лекин ким эди улар? Мен англай олмаяпман. Огоҳлантириш бериляпти. Фақат жумбоқни ечолмаяпман.
Бу пичирлаш қулоғим остида қайта-қайта жарангларди. Бу овоз... уни қаердадир эшитганман. На Саъдия, на онам. Бу овозда қандайдир хотиржамлик бор эди. У ҳеч нарсадан қўрқмай барини амалга оширди.
Эшигим тақилламасдан очилиб, хонага аям (дадамнинг хотини) кириб келди.
- Гарангсирамасдан чиқда кечга бирор нима пишир. Ўзи билгандим онангга тортганингни. Бориб сочидан юлиб эримга нимага осилганини сўраганимдаям ўзидан бегуноҳни ясаб олганди. Унга оскар бериш керак. Ролга киришни жудаям қойиллатади. Тезроқ чиқ.
ДАВОМИ БОР...
12 627
🔆🌸:
ТАЬҚИБ:
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
49-қисм
Имроннинг кулгиси ичимдаги барча ғуборларни бир зумда юбиб ташлади. Унинг юзидаги ўша ёрқинликка қараб, дунёдаги бор фожиалар тўхтаб қолгандек туюларди. Аммо бу шунчаки бўрон олдидаги сукунат эканини ич-ичимдан ҳис қилиб турардим.
— Парашут? — дедим кулиб, унинг қўлини маҳкамроқ қисиб. — Сиз сакрасангиз, юрагимни ушлаб тураманми? Йўқ, бирга сакраймиз! Сиз билан ҳатто жарликка ҳам тушишга тайёрман.
— Жарликка тушишингга йўл қўймайман, — деди у жиддийлашиб, менга яқинроқ сурилди. — Биз фақат баландликларга кўтариламиз, Муштарий.
Шу он кўзларим беихтиёр юмилди. Миямда ўша таниш ғувиллаш бошланди, лекин бу галги тасвирлар аввалгиларидан кескин фарқ қиларди. Улар ўтмиш эмас, келажакнинг қонли соялари эди.
Имрон мени ҳамма ердан излаяпти. У телбадек бўлиб қолган. Аммо унга энг яқин одамим айтган гап мени адо қилди.
- У сени истамагани учун ҳозир бу ерда эмас.
Мен қаерда эдим, узуқ юлуқ тасвирлар кошки буни аниқ кўрсатса? Аммо Имронни ҳолатини кўриб ўзимдан нафратландим. Мени ташлаб кета олишим мумкин эмасди.
- Ҳаёлларинг яна қаерга олиб кетди?
Имронни юзи нақд юзим ёнида турарди. Уялгандан ўзимни ортга олдим.
- Ҳаёлингиз бузуқ.
- Ўзим ҳам бузуқман. Ҳали сенга кўрсатаман.
У кўз қисиб қўйди. Икки юзим олмадек қизариб кетди. Машина ойналарини очдим. Гўё шундай қилсам, юзим қизаргани ўз ҳолига қайтадигандек.
Шу куни дўконларни айландик. Кинога тушамиз дегандик, сеанслар бизни вақтга тўғри келмади. Бошқа кунга қолдирдик.
- Сенга кўзойнак олиб бераман.
- Нега?
Унга ҳайрон қарадим.
- Бу чиройли кўзлар, чиройли киприкларни бошқалар кўрмасин. Қизғоняпман.
Кулиб юбордим. Унга ҳар қараганимда қайта қайта ошиқ бўляпман.
ТАЬҚИБ:
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
50-қисм
Бунчалар ошиқман билмайман нега,
Устимдан кулманглар бағримни тилсам…
Энг олий жазони беринглар менга,
Қахваранг кўзларга хиёнат қилсам…
Менга қизиқ эмас тим қора кўзлар,
Мовий кўзлар сира келолмайди мос…
Ҳатто муҳим эмас ой каби юзлар
Қахваранг кўзларни севаман ҳолос…
Ясемин
Имроннинг кўзларига тикилиб, ичимда пичирлаб айтганман деб ўйлаган сатрларимни овоз чиқариб айтганимни, мен тентак сезмабман ҳам. У шеъримни эшитиб, менга шундай бир нигоҳ билан қарадики, бутун вужудим ёниб кетаёзди. Унинг қаҳваранг кўзларидаги меҳр мени адо қилмаса бўлди.
— Қаҳваранг кўзлар сенга ҳеч қачон хиёнатни лойиқ кўрмайди, Муштарий, — деди у овози бироз бўғилиб. — Лекин биласанми, баъзан энг катта хиёнатни инсон ўзига қилади... масалан, бахтдан қўрқиб. Сен қўрқма, хўпми? Бизни фақат ва фақат бахтли кунлар кутяпти.
Мен бош силкидим. Аммо миямдаги ўша “тасма“ — Имроннинг мени қидириб телба бўлиб юргани ҳақидаги тасвир кўз олдимдан кетмасди. Ўша “энг яқин одамим“ ким? Ким Имронга “у сени истамади“ деб пичирлади? Саъдиями? Ёки онамми? Овоз таниш. Орқа ўгириб турганига танимадим.
— Кел, бугун фақат биз ҳақимизда гаплашамиз, — деди Имрон кайфиятни кўтаришга уриниб. — Тўйдан кейин ҳамма нарса бошқача бўлади. Мен сенга ваъда берган ўша денгиз бўйидаги уй, тонгги сайрлар... Ҳаммаси ҳақиқатга айланади.
Биз дўконлар айланиб, кийимлар танладик. Имрон менга кутилмаганда жуда нафис, қора рамкали кўзойнак совға қилди.
— Бу сенинг ўша “сеҳрли“ нигоҳларингни бегоналардан яширади, — деди у ҳазил аралаш.
Мен кўзойнакни тақиб, кўзгуга қарадим. Аксимда ўзимни танимай қолдим. Кўзойнак ортидаги Муштарий анча улғайган, нигоҳларида эса яширин дарди бор аёлга ўхшарди.
12 627
🔆🌸:
ТАЬҚИБ:
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
47-қисм
Имрон машинадан тушиб, менга қараб жилмайди. Ҳудди оламга қуёш чиқиб кетгандек бўлди. Шунчалар ўзига ром қиладими одам дегани?
— Салом Муштарий, — деди у эшикни очиб бераркан. — Бугун кинога кирамизми?
- Майли.
- Истасанг дўконларни айланамиз.
- Сизга нима қулай бўлса шу.
Машина ўрнидан жилди. Мен индамай деразадан ташқарига қараб борардим. Имрон секингина гап бошлади:
— Саъдия сенга айтдими? — у менга қарамай сўради.
- Нимани?
- Хабарларимга жавоб ёзмаганингга ундан сени сўрагандим.
- Мен уни хабарларини ўқиб қолдим.
- Бунга буни аҳамияти йўқ.
Имрон кескин рад этди.
- Имрон, бизни йўлларимиз айро. Мен... Мен сизга кўнгил берсам, кейин айрилиққа чидолмайман. Шу сабабли тўхтайлик дедим ҳаммасини.
- Муштарий мен билан ўйин қиласан шекилли. Ҳаммаси ҳал, яна қандай қилиб айрилишимиз мумкин?
- Билмайман. Аммо менга шундай туйиляпти. Сиз ўйламанг мендан айрилгиси келяпти деб. Мен ҳам хоҳламайман.
- Муштарий, менга сўз бер. Ҳар қандай ҳолатдаям сизни ташлаб кетмайман деб.
Имроннинг бу гаплари юрагимни тубигача етиб борди. У машинани йўл четида тўхтатиб, менга жиддий нигоҳ билан юзланди. Унинг кўзларида мехр мени ўзига ром этади ҳар сафар. Мен эса унинг кафтлари орасида турган қўлларим титраётганини сезиб турардим.
— Сенга сўз бераман, Муштарий, — деди у — Дунё остин-устун бўлиб кетган тақдирда ҳам, ҳатто сенинг ўша даҳшатли тасвирларинг ҳақиқатга айланганида ҳам, мен ёнингда бўламан. Саъдиянинг бўҳтонлари, бошқакарнинг иғволари... буларнинг ҳаммаси вақтинчалик тўсиқлар. Бизни ҳеч ким ажратолмайди.
Мен унга ишонишни шунчалик хоҳлардимки...
Ҳа бу кунлар тугамасин дердим. Ҳаётимнинг энг тотли дамлари эди у кунлар...
ТАЬҚИБ.
48-қисм
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
ТАЬҚИБ:
Ҳар сафар уйғонганимда тинмай ўша кунни кўравераман. Ҳаёт мени тубсиз чоҳга улоқтиришини сезиб турардим , лекин қўлимдан ҳеч нарса келмасди.
Имрон қўлимни қўйиб юбормаслигини сўраб йиғлайвераман. У эса ҳар гал мени ташлаб кетмаслигини, доим ёнимда бўлишини айтиб ваъда бераверади.
***
Имрон ёнимда, мен бахтдан сармаст бўлиб ўтирибман. Бутун қалбим билан севаман уни. Илоҳий ишқ эди бу. Ўзимдан кечиб ҳам севаман уни.
- Имрон Мардон билан орангиздан нима ўтган? Нега сиз билан бу қадар зиддиятга борган?
- Эркаклар орасида бўлиб турадику, арзийдиган нарса эмас ўзи.
Имроннинг бу гаплари мени тинчлантириш ўрнига, ичимдаги шубҳа оловини баттар аланга олдирди. Унинг нигоҳлари узоқларга қадалди, гўё у ерда мен кўролмайдиган, фақат унга аён бўлган даҳшатли манзара бордек .
— Арзийдиган нарса эмас? — пичирладим унинг кўзларига тик қараб. — Имрон, Мардоннинг кўзларида сизга нисбатан шунчаки зиддият эмас, қонли нафрат бор. У бизни пойлаяпти, қадамимизни санаяпти. Нега у айнан сизни нишонга олган?
Имрон оғир хўрсиниб, машина рулини маҳкам қисди.
— Муштарий, баъзан ҳақиқатни билмаслик сенинг хавфсизлигинг учун муҳимроқ. Мен сени бу кирларга аралаштиришни истамайман.
- Аммо мен аралашиб бўлдим. У мени кузатиб юрибди.
Имроннинг ранги ўзгарди.
- Қаердан биласан?
- Биламан. Ҳар қадамимни пойлаяпти. Менимча сизга зарба бериш учун мендан фойдаланмоқчи.
- Сен қўрқма, ҳаммасини ҳал қиламан.
Лабларимни тишладим. Мардоннинг қанақа кучли эканини билганим ҳолда, қандай қўрқмаслигим мумкин? Мен Имрондан ҳавотирдаман. Мардон атрофига ўзига ўхшаган кўча безориларини йиғиб олиб бўлган. Имронда эса иккита дўстидан бошқа ҳеч ким йўқ.
- Яхшиси қаерга саёҳатга борамиз тўйдан кейин ? Шуни гаплашайлик.
- Мен денгизни кўришни хоҳлайман. Океан эса орзуйим. Баланд шаршарани кўрсам дейман.
- Мен эса самалётдан парашут орқали сакрасам дейман, - Имрон кулди. Эй худойим, нимага у бунча чиройли кулади?
12 627
ТАЪҚИБ
Муаллиф биз севган Шамсинур!
42 ➖ 46 қисми
Ҳамма ўқисин зўр хикоя!
☘🩵🌼
https://t.me/joinchat/AAAAAFU_ki2DuwdoBGuycg
12 627
Дориларсиз ҳам соғлом яшаш мункин экан.
🏡
Яқинларга Дўстларга АЛБАТТА юборинг ЎТҚАЗИБ ЮБОРМАНГ ЭШИТИНГ ВИДО ЖУДА ФОЙДАЛИК 🔆 ♥️Реакция босмабсизку😁❤️ 🌸 ☘ 🩵 ┅অঠই 👑 ইঠঅ┅ 🔜 КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ ⤵️
12 627
Ассаламу алайкум ➖ Олисдаги Яқинларим!!!
ҚАДРДОН ДЎСТЛАРИМ!!!
Бугунги 14 / ИЮЛЬ СЕШАНБА кунингиз гўзал ҳайриятларга ва солиҳ амалларга бой бўлишни насиб этсин
Яратган кўплаб ажру савоблардан насибадор этсин!!!
Хасталарга ўз ғайбий
хазинасидан комил
шифолар ато этсин.
Хонадонимизга тинчлик хотиржамлик ўйлаган ниятларингиз ижобат бўлсин
🏡
🌸 КУНИНГИЗ ЯХШИЛИКЛАРГА БОЙ САОДАТЛИЙ ЭНГ ЯХШИ КУН БЎЛСИН !!! 🔆 ♥️Реакция босамиз ❤️ 🌸 ☘ 🩵 ┅অঠই 👑 ইঠঅ┅ АССАЛАМУ АЛАЙКУМ 🔜 КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ ⤵️ https://t.me/joinchat/AAAAAFU_ki2DuwdoBGuycg
12 627
Азиз инсоним СИЗНИ чин қалбимдан Бугунги туғилган кунингиз билан табриклайман!!!
Сизга мустаҳкам соғлиқ, узоқ умр, бахт ва омад тилайман. Орзуларингиз рўёбга чиқиб, барча эзгу ниятларингиз амалга ошсин!
Туғилган кунингиз муборак бўлсин ҚАДРЛИГИМ ! 🎂✨
🏡
🌼 СИЗГА ДУНЁДАГИ БАРЧА ЯХШИЛИКЛАРНИ ТИЛАЙМИЗ! 🔆 ♥️Реакция босамиз ❤️ 🌸 ☘ 🩵 ┅অঠই 👑 ইঠঅ┅ 🔜 КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БЎЛИНГ ⤵️
12 627
14➖Июль 2026йил.
Сешанба куни
29➖ Мухаррам, 1448
БОМДОД - 03:20
ҚУЁШ - 04:57
ПЕШИН - 12:34
АСР - 17:40
ШОМ - 20:01
ХУФТОН - 21:33
НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘➖⬇️
https://t.me/+vCCretz5FHIxOTU6
Фойдамиз тегса, сиздан бир дуо умид қилдик.!🎁🕊
12 627
«– Куннинг учдан икки қисмини ўзингга ажратмасанг — келажакдан умид қилма, деган экан бир аллома...»
Яхши дам олинг азиз
ЗАМОНДОШИМ!!!
Эртагача ҲАЙР.
АЛЛОҲНИНГ панохига
топширдим.
┄┅অঠই 🌙 ইঠঅ┅┄
🏚🏘 ФАЙЗЛИ КЕЧА
ва БИЗЛАРНИ КУЗАТИШДА давом этинг⤵️
https://t.me/ozbegoyimkanali
