694
订阅者
-124 小时
-37 天
-2730 天
帖子存档
694
Агар ҳаётингни ўзинг режалаштирмасанг, бошқалар уни сен учун режалаштиради. Агар ўзинг учун мақсад яратмасанг, бошқаларнинг мақсадларига хизмат қилган ҳолда яшайсан. Режасиз яшаган киши тасодифий воқеаларнинг қурбонига айланади.
Шундай экан, йўналишини билмаган одам тўғри йўлни топа олмайди. Вақтини қадрламаган инсонни замон ҳам қадрламайди.
Ҳаёт қисқа, уни эртага аҳамиятсиз бўладиган нарсалар ортидан қувишда сарфлама. Ўзгариш қарордан, муваффақият эса қадамдан бошланади. Ўзгариш учун ҳеч қачон кеч бўлмайди!
694
Биров биров билан иши бўлмаган, ҳамма ўз дарди билан машғул бўлган бир пайтда, ҳаётингда сени ҳар қандай ҳолатда тушунадиган, сен учун қайғурадиган инсон бўлиши ҳақиқий неъматдир.
Ва мен бу неъмат тимсолида–Онамни кўраман.🌸
694
Bizni sog'inganlar bor ekan)🎀
Omonmisiz yaxshilar💓
https://t.me/anonimsavol_bot?start=d3f68924e40442
694
+1
Сизни хурсанд қилиш учун ҳар не қиладиган, йиғингизни кўтара олмайдиган ва сиз учун доим китоб кўтариб келадиган инсон бўлсин..) 📚🤍
694
— Ахир бу оддий нарсаку?
— Аммо мен бошқалар учун оддий кўринган нарсаларга-да эътибор қаратаман ва энг кичик нарсалардан ҳам қалбим оғрийди. Мени оламимга кира олганингда эди.. мени тушунган бўлар эдинг.
Таимаа Саттар
694
Аслида ҳеч биримизга “ўзгача илтифот” керак эмас.
Самимий ҳислар, самимий сўзлар, самимий табассум кифоя.
Самимийликда гап катта, дўстим.
694
«Ваҳб ибн Мунаббаҳ айтади: “Пайғамбарлардан бири эллик йил ибодат қилди. Сўнгра Аллоҳ ваҳий юбориб, уни афв этганини билдирди. Пайғамбар: «Эй Роббим, менинг нимамни афв этасан? Мен гуноҳ қилмаган эдим-ку!» — деганида, Аллоҳ унинг қил томирига тинмай уриб туришни буюрди ва у тун бўйи ухламади. Эрталаб келган ваҳий фариштасига шу ҳақда шикоят қилди. Шунда фаришта унга: «Эллик йиллик ибодатинг ана шу томир уришидан қилган шикоятингдан паст туради», — деди.”»
694
"Кимки бир кеча хасталанса-ю, унга сабр қилса ва Аллоҳга шикоятчи бўлмаса, онасидан туғилган кунидек гуноҳларидан фориғ бўлади. Эй умматим, хасталанган пайтингиз Аллоҳга шикоят қилувчи бўлманг."
Пайғамбаримиз ❕
694
Роббисини таниган киши У Зотга муҳаббат қўяди, дунёни таниган кимса эса ундан қочади.
Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ
694
Баъзи дардлар бор–тошдан қаттиқ, ўлимдан аччиқдек.
Лек иймонимиз шуки–Раббимиз бандаларига тоқатидан ортиқ юкни юкламайди.
Биз Аллоҳникимиз ва биз Унга қайтгувчимиз. (Бақара сураси, 156)
694
Я Роббим,
бизнинг ҳам зурриётларимизни, аҳлимизни намоз вақти масжидга шошилувчилардан қилгин.🤩🐱
🤎
694
"Ёмонлигидан қўрқиб, одамлар ундан ўзини тийган одам қиёмат кунида Аллоҳнинг ҳузуридаги энг ёмон одамдир!"
Пайғамбаримиз ❕
现已上线!2025 年 Telegram 研究 — 年度关键洞察 
