Mr Freeman
前往频道在 Telegram
Fayzbog.uz асосчиси Темур Маликнинг кичик канали. Бу ерда муаллиф ижоддан кўра кўпроқ ички дунёсидаги "мен"ига мурожаат қилади (Асосий ижодлар эса @fayzboguz каналида)
显示更多2 552
订阅者
-224 小时
-97 天
+2030 天
帖子存档
2 551
ЕЧЛда энг тезкор футболчилар рейтинги. Ҳусунов биринчи ўринда. Ўзбекистонлик футболчи рейтингда Мбаппе, Экитике ва Ҳоланддан юқорида.
2 551
Бугунги сиёсатда бир амаллаб системага яқин одам бўволсанг бўлди, қандай кадр эканинг муҳиммас – сени ҳеч қачон ишсиз қолдиришмайди. Жазо сифатида бошқа жойга раҳбар қилиб тайинлаб қўяверишади)
2 551
Ютуб блокланди, Мета экстремист, Телеграм тезлиги ҳам максимал сусайтирилди. Путин ёшлигини шу даражада қаттиқ қўмсаган эканки, СССР давридагидек телевидениени яна асосий маълумот манбасига олиб чиқди. Энди Шимолий Россияда одамлар эрталабдан кечгача ОРТ телеканалини кўриб ўтиришяптимуш: “Время”, “КВН”, “Спокойной ночи, малыши” каби кўрсатувлар яна трендда)
2 551
Sega асосчиси Хидэки Сато 77 ёшида оламдан ўтибди. Ёрқин болалик учун акахонга ташаккур билдирамиз❤️
2 551
“Риа новости” хабар беряпти: Россиянинг Пермь шаҳрида “Ҳушёр югуриш”, яъни маст бўлмаганларнинг югуриш марафони иштирокчилар сони етарли бўлмагани сабаб бекор қилинибди. Бу латифа эмас.
2 551
Холислик ҳақида
Давлат қуриб берган хизмат уйида нарколаборатория ташкил қилган участковой мелисанинг суди бўлиб ўтиб, айби бўйнига қўйилиб, 12 йилга қамалган бўлса ҳам исми ва юзи ошкор қилинмаяпти.
2 551
Хусанов Англияда ўрнашиб олгач, анча дадиллашиб қоляпти. Ливерпулга қарши ўйинда берган мана бу пасига қаранглар, рақиб прессингини бузиб, ярим жамоани кесиб ташлайдиган олтинга тенг пас беряпти. Бундан аввалги ўйинда ҳам шунга ўхшаш паси билан Мармушни дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқариб берган эди.
2 551
Собослаининг голида дарвозабоннинг хатоси катта эди. Сити ўйинчиси Силва бўш нуқтани ёпмоқчи бўлганида, Доннарума унга “қочиб тур” деган ишорани берган. Натижада, Собо айнан ўша зонага зарба йўллади.
2 551
Рус пропагандонларининг аккилаб қолишлари бекоргамасди. Бугунги замонавий урушлар кенг миқёсли киберҳужумлардан бошланади. Тайёргарлик кўравериш керак, шекилли.
2 551
Ўрис нацист раҳбариятида ўтирган одамлар шу даражада тупойки, мавжуд тузумга максимал равишда лоял бўлган мамлакатдаги энг машҳур стендапчидан ўзларига душман ясаб, йўқ жойдан уни мухолифат қаҳрамонига айлантириб қўйишди. Энди Сабуров миллионлаб ёш рус фанатларини Россия ҳукуматига қарши позицияда тарбиялаши мумкин.
2 551
“Россияда “Урушга қаршимиз” деган шиор учун 7 йилга қамашар экан. Зўрлаш учун эса атиги 5 йил. Шунда мен ўйлаб қолдим: урушга қаршилигимни айтиб, 7 йилга қамалиб кетгандан кўра, урушни қўллайдиган одамни зўрлаб, 5 йилга қамалишим яхшироқмасми? Ўртада перекур қилиш учун яна икки йил вақтим ҳам қолар экан”.
Александр Незлобин, рус стендаперчи, актер
