ch
Feedback
Mr Freeman

Mr Freeman

前往频道在 Telegram

Fayzbog.uz асосчиси Темур Маликнинг кичик канали. Бу ерда муаллиф ижоддан кўра кўпроқ ички дунёсидаги "мен"ига мурожаат қилади (Асосий ижодлар эса @fayzboguz каналида)

显示更多
2 555
订阅者
-224 小时
-97
+2230
帖子存档
Каннаваро 92-дақиқага келибгина, ҳисоб 0-5 бўлиб турган вақтда, бешинчи ҳимоячини олиб ташлаб, 4 ҳимояли схемага ўтиб олди)

Қозоғистон футболида ўзгача вайб

Биз кутган хабарлар)

Bu millat bir umr, bir uy quradi, Umrini chiritar to‘y degan illat. Dunyoga sig‘olmay ranjib yuradi, O‘zining yurtiga sig‘mag
Bu millat bir umr, bir uy quradi, Umrini chiritar to‘y degan illat. Dunyoga sig‘olmay ranjib yuradi, O‘zining yurtiga sig‘magan millat. Bu elga shunchaki yashamoq qayg‘u, Shunchaki nafasi bo‘g‘zida minnat. Yostig‘in ostiga pulni yig‘aru, Hayotdan bir mazmun yig‘magan millat. Янги қўшиқ. Буниси рок жанрида: 👉 https://youtu.be/_kPvDjeGl0M?si=1kC_mFSzJtbZyE9N

Отамни ўлими билан боғлиқ ҳолатни ёпти-ёпти қиворган одамларга нима бўпти бу иш
Отамни ўлими билан боғлиқ ҳолатни ёпти-ёпти қиворган одамларга нима бўпти бу иш

Отамни сирли ўлими билан боғлиқ ҳолат бўйича Бибиси видеоматериал эълон қилди. Унда мен ҳам қатнашиб, умумий воқеа юзасидан оиламиз позицияси ва бизни ўйлантираётган кўплаб саволларни билдирганман. Материал муаллифи Ибрат Сафо ёзяпти: “Темур Маликнинг отаси Тожиддин ака ғойиб бўлиб, сўнг руҳий касалхонадан топилгани ва бир кун ўтиб уйида ўлганига мана икки ойдан ошди, лекин Бош Прокуратура ваъда қилган терговдан дарак йўқ. Самарқанддаги терговчига ҳам боғландим, Тошкентдаги Бош прокуратурага ҳам. Жимжитлик. Оиласига иш ёпилгани айтилган. Бу машъум ҳодиса нафақат ИИБ ва шифокорларнинг жазосизлиги, балки уларнинг Альцгеймер касаллиги борасида қанчалар жоҳил эканини ҳам кўрсатяпти. Беморда нерв системасининг дегенератив касаллиги, яъни Альцгеймер билан оғригани бўйича ташхис бўлган - бундай беморлар вақт ва маконда адашади. Лекин бу асло руҳий касаллик эмас. Буни Самарқанд вилояти руҳий касалхонасидаги тиббий ходимлар наҳотки сезмаган? Ва тергов нега ёпилди? Жуда кўп саволлар очиқ. Аслида, бу кўп ёритилиши ва бу каби ҳолатлар такрорланмаслиги учун ҳуқуқий прецедент бўлиши керак эди”. Видеолавҳани томоша қилинг: https://youtu.be/3hnZSOxo2K0?is=UVXA5ZG9Onzkloe5 🔥@fayzboguz

Қайта кўришамиз бир кун, қачондир, Юрак йиғласа-да, юзда табассум. Сўзсиз, фақат қучиб кўзимиз билан, Етти ёт кимсадек ўтиб к
Қайта кўришамиз бир кун, қачондир, Юрак йиғласа-да, юзда табассум. Сўзсиз, фақат қучиб кўзимиз билан, Етти ёт кимсадек ўтиб кетамиз… AI ёрдамида янги қўшиқ ясадим. Эшитиб баҳо беринглар. Тўлиқ видео: 👉 https://youtu.be/L_MvcAhCF1U?si=e8iNuWRKAYXIpJxf

ЖЧга чиққач азалий орзумиз ушалди. Гап йўқ, йигитларга раҳмат. Ҳозир бундан фаҳрланиб юришимиз мумкин ва бунга ҳақлимиз. Лекин эндиликда кейинги даражага кўтарилиш керак бўлади: олдимизга нафақат мундиалга чиқиш, балки жамоани максимал ёшартириш вазифаси ҳам қўйилиши керак. 30+ жамоа билан ЖЧда иштирок этиб, бу даражада суст ва мазмунсиз ўйинлар ўтказгандан кўра, умуман чиқмаган маъқул. Кейинчалик, дейман-да. Ҳозир энди борига шукр. Юсупов 35 ёшда, Ашурматов 30, Абдуллаев 29, Сайфиев 35, Насруллаев 28, Шукуров 30, Шомуродов 31. Асосий таркибдаги 7 та футболчининг ёши 30 дан ошган. Бундай жамоа билан юқори даражадаги рақиблар билан тенгма-тенг ўйин кўрсатиш иложсиз. Колумбияга қарши ўйинда ҳам бу яққол сезилди. Жуда ва жуда кўп браклар ҳамда жисмоний чарчоқ кузатилди. Кейинги ўйинларгача бу хатоларни тузатиш керак бўлади. Италянча футбол билан ЖЧга чиқиб олдик, энди бундан кейин ёш жамоа билан голландча, немисча ёки испанча футбол тизимини шакллантириш лозим.

Россия инқироз ёқасида, Давлат Думаси депутатлари очиқ танқидларни бошлашди

Шу аудио чиқмаганида ҳеч ким муҳокама қилмасди, умумий вазият ҳам кун тартибида бўлмасди. Ваҳоланки, бу ерда ҳақорат элементл
Шу аудио чиқмаганида ҳеч ким муҳокама қилмасди, умумий вазият ҳам кун тартибида бўлмасди. Ваҳоланки, бу ерда ҳақорат элементларидан кўра ҳоким фермерларни қанақангидир планни бажаришга мажбурлаётгани катта муҳокамаларга сабаб бўлиши керак эди. Табиийки, ҳоким бунақа ишларни юқоридан кўрсатма келмагунча қилмайди. Феодализмни нақ ўзи.

+1
Танлашворинглар-да) 👍 - Tramvay Yoʻlida 🔥 - Tramvay reggae version

Танлашворинглар-да) 👍 - Tramvay Yoʻlida 🔥 - Tramvay reggae version

Эрон МТЖ АҚШ зарбалари натижасида ҳалок бўлган мактаб болалари хотирасига 168 белгиси билан ЖЧга йўл олибди
Эрон МТЖ АҚШ зарбалари натижасида ҳалок бўлган мактаб болалари хотирасига 168 белгиси билан ЖЧга йўл олибди

Акахон Амир Темур ролида)
Акахон Амир Темур ролида)

Мурожаатчини светини ёқиб беришибди. Бу кетишда бировни уйидаги ҳожатхонаси бузилиб қолса ҳам блогерларга мурожаат йўллаб чиқадиган бўлишади, шекилли. Интернетга чиқсагина муаммоси ҳал бўляпти одамларни, акс ҳолатда давлат ташкилотлари умуман ўзини ишини бажараётгани йўқ.

Ие, ЖЧ бошланибдику😳 Қайси томи кетган аҳмоқни калласига мундиални АҚШда ўтказиш фикри келган экан? Эрта саҳар соат 6 да туриб футбол томоша қилишимиз қолувди энди🥴

1989 йили ҳам шундай деб юришарди руслар)
1989 йили ҳам шундай деб юришарди руслар)

Россиянинг Роскомнадзор цензор давлат ташкилоти ўзи блоклаган тармоқларга кириш учун ўзи VPN яратмоқчи экан. Шимолий Рашадан хабарлар)