ch
Feedback
Mr Freeman

Mr Freeman

前往频道在 Telegram

Fayzbog.uz асосчиси Темур Маликнинг кичик канали. Бу ерда муаллиф ижоддан кўра кўпроқ ички дунёсидаги "мен"ига мурожаат қилади (Асосий ижодлар эса @fayzboguz каналида)

显示更多
2 558
订阅者
-224 小时
-87
+2430
帖子存档

Белоруссияга мигрант жўнатиш ғоясини пачаваси чиқиптику бир пасда… Батька бўмапти, энди Африка томонларга бир бориб сўраш керак, ишчи кучи керакмасмикан уларга. Уйда ётиб олган млнлаб дангасалар роса ҳалақит беряптида ислоҳотларимизга)

Алиев тоға ёряпти. Қизиқ, президент озарлар ўтмиши ҳақида гапираётган гаплари бизнинг бугунимизга ҳам таалуқлидек, а?

Испанияга қоил. Марказни зўр бошқарди: тўп билан чиройли ўйнади, тўпсиз эса французларни агрессив прессинги билан бўғиб ташлади. Якунда айнан шу фактор сабаб, яъни испанларнинг марказдаги тотал устунлиги французларнинг креатив футболчиларига умуман ўйин бермади. Натижада, Франция марказдан тўлиқ узилиб қолди ва ўйин назоратини рақибга бой бериб қўйди. Одатда, майдонни яхши кўра оладиган, техникаси ўта юқори бўлган футболчилар бундай агрессив прессинг остида йўқолиб қолишади. Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, Дешамнинг Олисенинг ўрнига Шеркини тушириш қарори ўзини оқламади: ҳар иккала футболчи ҳам ўз ўйинини кўрсата олмади. Аниқроғи, рақиб бунга имкон бермади. Испания мураббийлар штаби Францияга қарши яхши тайёргарлик кўргани билинди. Франциянинг дастлабки режаси аниқ эди: Испания марказда барибир устунлик қилишини билган Дешам асосий эътиборни тезкор қарши ҳужумларга қаратмоқчи бўлди. Ўйин бошида бир-икки вазиятда бу ўхшаб турганди ҳам, бироқ пеналтидан ҳисоб очилгандан кейин улар А режадан воз кечишга мажбур бўлишди. Б режа эса, юқорида таъкидлаганимдек, испанларнинг марказдаги фаоллиги туфайли иш бермади. Испанияда, аксинча, ўйинга қўйилган иккала режа ҳам иш берди. Испанлар ўзи учун комфорт ҳисобни қайд этиб олгунга қадар майдонда биринчи рақамли сифатида ўйнашди – тўпни кўпроқ назорат қилишди, комбинациялар уюштиришди, асосан марказдан турли ҳужумлар ташкил этишди. Ва жамоа ккинчи голини уриб олганидан кейин Б режага ўтиб олди: тўпни Францияга топшириб, уларни бутун майдон бўйлаб кучли прессинг билан таъқиб қилиб келди. Бу прессинг қанчалик кучли бўлганини тушуниш учун Ямалнинг икки марта ўз жарима майдони яқинигача қайтиб, рақиб футболчисига нисбатан (аввал Мбаппе, кейин Дуэ) агрессив ўйнаб, қоидани бузганини эслаш кифоя. Шу жойда Де Ла Фуэнте ишини алоҳида эътироф этиб ўтиш зарур, у Испанияга ҳақиқий жамоавий ўйин олиб кира олди: прессингда ҳамма тенг меҳнат қилди. Қолаверса, Ямалдек топ футболчиси бор бўлса-да, жамоа мусобақа давомида унга боғланиб қолгани йўқ – ҳужумларини марказ ва чап қанотдан ҳам уюштиришга ҳаракат қилди. Кукурелья-Баэна тандеми ҳам мақтовга арзирли ўйин кўрсатяпти. Франция ЖЧда энг кучли таркибга эга жамоа бўлган бўлса-да, барибир, кўп нарсани айнан жамоавий ўйин ва айниқса марказ назорати ҳал қилар экан. Лекин барибир, бу мамлакатнинг келажаги порлоқ. Айниқса, Дуэ, Олисе, Шерки каби футболчилар яна камида 5-6 йил юқори даражадаги ўйин намойиш этиб беришса керак. Қолаверса, янги кучли авлод футболчилари ҳам етишиб чиқмоқда. Франция кейинги 8 йилликда ҳам ЖЧда ғалаба қозониш учун асосий даъвогарлардан бири сифатида қолишига ишонаман.

Баҳайбат Ҳолландни ёнидаям девдек туриптию акахон)
Баҳайбат Ҳолландни ёнидаям девдек туриптию акахон)

Илҳом Алиев Путин устидан мириқиб кулиб ташлади. Уни устидан кулмаган одамни ўзи қолмади (ну албатта МОдаги содиқлардан ташқари).

Араб мамлакатларида вазият барқарор)

Вот это поворот

Муҳаммад Юсуф шеърига янгича қараш. Болалар хори ва скрипкани ишга солдим) Қўшиқни тингланг, баҳо беринг: https://youtu.be/kL
Муҳаммад Юсуф шеърига янгича қараш. Болалар хори ва скрипкани ишга солдим) Қўшиқни тингланг, баҳо беринг: https://youtu.be/kLmuIHVXDWE?si=zgariURbfJEB490E

Балки катталарга фуқароларни Ўзбекистон ичида иш билан таъминлаш (яъни бунга шароит яратиш) ҳукуматнинг энг минимал функционал вазифаси эканлигини айтармиз? Ёки мигрант экспорти билан шуғулланаверамизми?

​​"The Boys" сериалининг охирги мавсуми анча сиёсий тус олибди. Сериалда диктаторлар қандай пайдо бўлиши ва бундай тузумда юзага келадиган муҳит яхши тушунтириб берилган. Психологлар ҳокимиятга мутлақ чанқоқ бўлган айрим шахсларда болаликдаги руҳий травмалар, меҳр етишмаслиги ёки ўзини доимо камситилган ҳис қилиш каби омиллар учрашини таъкидлашади. Албатта, бу ҳар бир автократнинг айнан шундай шаклланганини англатмайди. Лекин сериал ҳокимиятни шахсий ички бўшлиқни тўлдириш воситаси сифатида кўрадиган инсон образини жуда ишонарли кўрсатган. Еттилик лидери Ҳомландернинг бутун ҳаракатларига эътибор берсангиз, у давлатни бошқаришдан кўра, атрофдагиларнинг муҳаббати ва эътирофига муҳтож одамга ўхшайди. Уни мақташмаса, у ғазабланади. Уни қўллаб-қувватлашмаса, атрофидан душман қидиради. Бу эса шахсга сиғинишга қурилган тузумларнинг энг муҳим белгиларидан биридир. Сериал яна бир муҳим ҳақиқатни ҳам кўрсатади: автократияда ақлли маслаҳатчилар эмас, раҳбарга ёқадиган гапларни айтадиган одамларгина қадрланади. Бундай тизимда ҳеч ким раҳбарга "сиз хато қиляпсиз" дейишга журъат этолмайди. Натижада раҳбар борган сари реал воқеликдан узилиб боради ва ўзининг мутлақ ҳақлигига ишона бошлайди. Бу ҳолат сериалда энг ёрқин эпизодлардан бирида кўринади: ҳатто Ҳомландер ўзини Худо деб эълон қилганида ҳам унинг иттифоқчилари унга қарши гапиролмайди. Аксинча, қўрқув ва манфаатпарастлик иллатлари бу абсурд ғояни ҳам қўллаб-қувватлашга мажбур қилади. Автократиянинг энг хавфли томони ҳам шунда — вақт ўтиши билан ҳатто энг ақлга сиғмайдиган қарорлар ҳам одатий ҳолдек қабул қилина бошлайди. Яна бир эсда қоладиган эпизод диндан сиёсий қурол сифатида тасвирлангани бўлди. Сериалда ҳокимият вакиллари диний қадриятлардан эътиқод учун эмас, балки оммани бошқариш воситаси сифатида фойдаланади. Ҳатто тизимнинг энг машҳур воизи саҳнада айтган гапларига ўзи ҳам ишонмайди. Камера ёқилганда у муқаддаслик тимсоли, саҳна ортида эса ўзи тарғиб қилаётган ахлоқий меъёрларнинг ғирт тескарисига амал қилади. Умуман олганда, "The Boys" бу мавсумда ҳокимият, шахсга сиғиниш, қўрқув, пропаганда кучи ва оммани бошқариш механизмлари ҳақидаги жуда ўткир сиёсий сатирага айланди. Шунинг учун ҳам сериалдаги кўплаб саҳналарни кузатаркансиз, миянгизда беихтиёр реал ҳаётдаги баъзи сиёсий режимлар гавдаланади. Афтидан, сериал ижодкорлари Трампнинг автократик бошқарув тизимидан илҳомланиб бу ишга қўл уришган. Путиннинг Шимолий Россияси билан ўхшашликлар ҳам кўп. Филмдаги воқеалар асосида одамлар кўзларини очиш мақсад қилинган бўлса керак, уйғоқ жамиятларга бундай ижод маҳсули ижобий таъсир қилиши аниқ. 🔥@fayzboguz

Кечаги Аргентинани ғалабасидан кейин ижтимоий тармоқ конспирологик қарашларга тўлиб кетибдию.. Шу мундиалнинг ўта қизиқарли мусобақалиги, бутун дунё уни томоша қилиши бир томондан яхши, лек бошқа томондан эртаси куни футболни нифуя тушунмайдиган оломон интернетда ўйинларни шарҳлашга ўтиши ёмонда. Бош оғриб кетади ҳар хил фикрлардан)

Файзуллаевни, адашмасам, 4 йилдан бери ўйинларини кузатиб келамиз. Энг умидли футболчимиз, энг зўрларидан бири ва ҳоказо гаплар билан мақтаб келамиз. Реклама баннерларида ҳам доим шуни юзини кўрамиз. Орадан шунча вақт ўтди, Файзуллаев ёшлар ўртасидаги ЖЧдаям ўйнади, Олимпиада ва мана энди катталар ўртасидаги ЖЧдаям иштирок этди, лекин ҳанузгача унга топ чемпионат клубларидан қизиқиш билдирилгани йўқ. Биз оғзимиздан бол томиб уни мақтаб юрган пайтимизда, биров танимайдиган Ҳусанов, Каримов, Ўрозовлар ТОП5 лигаларга чиқиб кетяпти. Файзуллаев эса Россия ва Туркиядан нарига ўтолгани йўқ. Хулоса шулки, ҳар қандай футболчини ўз ҳолига қўйишни ўрганишимиз керак, кўтар-кўтар каби расво иллатимиз фақатгина уларнинг зарарига ишлаяпти. Жуда эркалатвордик Аббосни. Бир пайтлар роса мақталган Махситалиев билан Ҳакимовлар қаерда ҳозир?

photo content

Марказий Осиё. Итоги. Жомарт тоға ҳаммамизни боплаб лақиллатибди. Тарқаламиз)
Марказий Осиё. Итоги. Жомарт тоға ҳаммамизни боплаб лақиллатибди. Тарқаламиз)

Интернетдаги диванний экспертлар Балогун билан бўлган машмаша ва Трампнинг аралашуви америкаликларга босим ўтказгани, бельгияликларга эса кўпроқ мативасса берганини таъкидлашяпти. Яна бир иддаога кўра, Трамп нимага аралашса, ўшанинг пухи чиқади. Қўшиламан шунисига. @zambarakning_oqi

Отамни ўлигини текшириб, унда ҳеч қандай қонун бузилиш ҳолатини аниқламаган суд тиббиёт экспертизаси ҳақида ҳам худди шу гапн
Отамни ўлигини текшириб, унда ҳеч қандай қонун бузилиш ҳолатини аниқламаган суд тиббиёт экспертизаси ҳақида ҳам худди шу гапни айтган эди прокурорлар. Ҳааа, деб қўйганман ўшанда)