Rahimboy Jumaniyozov - Notiqlik san'ati akademiyasi
前往频道在 Telegram
Notiq - Rahimboy Jumaniyozovning rasmiy kanali Kurslarga ro'yxatdan o'tish uchun: @Notiqlik_akademiyasi_menejeri +998935446510 Bizning ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz: taplink.cc/rahimboyjumaniyozov
显示更多3 809
订阅者
无数据24 小时
-227 天
-8230 天
帖子存档
Repost from Kitobxonlik madaniyati
🗣 O‘zbekiston Yozuvchilar uyushmasi a’zosi, "Notiqlik san’ati akademiyasi" ta’lim muassasasi rahbari, professor Rahimboy Jumaniyozovning “Dunyo mamlakatlari” haqidagi fikri
- Ustoz. Nega doim mana shu kitobni o‘qiyverasiz?
- Dunyo mamlakatlarini bilish uchun o‘qiymiz-da. Aynan dunyo degan so‘zga e’tibor qilib o‘qiyman. Ulug‘ donishmandlardan biri aytadi: "dunyoni ko‘r, dunyoni angla, dunyoni bil, dunyoni sayr et va zinhor-bazinhor yodingda bo‘lsin, dunyo sening ichingga kirmasin". Ma’nisini, mag‘zini chaqing.
✈️ Kitobning bosma nashrini sotib olish uchun @Lazizbek11111 telegram manziliga murojaat qiling!
KITOBXONLIK MADANIYATI TELEGRAM KANALI!
#тонг_ҳикматлари
🌱Қачон гапиришни билишинг тарбиядир.
🌱Гапираётган кишини эшитишинг ахлоқдир.
🌱Гапираётган кишининг гапини бўлмаслик одобдир.
🌱Гапирилаётган нарсани англаш ҳикматдир.
🌱Гапираётган ҳар бир кишини тасдиқламаслик зукколикдир.
«ҲАМКАСБЛАР»
Бўрилар итни ўраб олишди ва ғажиб ташламоқчи бўлишди. Ит улардан ўлдирмасликни сўради, бунинг эвазига қўйларни овлашга ёрдам беришга ваъда қилди.
Бўрилар ўйлаб кўриб, итни тўдада қолдиришди. Икки йил давомида ит уларга яхши ёрдам берди, ҳамма нарсани ўргатди, тирикчилик учун қулай жойларни кўрсатди, улар билан ов қилди...
Сўнг совуқ қиш келди, очлик уларни қийнай бошлади. Овлар муваффақиятсиз, бўрилар эса умидсиз эди. Нима қилиш керак? Улар барибир итни ейишга қарор қилишди. Ейишди. Суякларини кўмишди.
Кейин қабр тоши қўймоқчи бўлишди. Унга нима деб ёзишни ўйлаб, бошлари қотди.«Хўш, кимдан деб ёзамиз?»
«Дўстлардан» дейишсинми? Йўғ-е, улар қанақа дўст... Ахир уни еб қўйишди-ку... «Душманлардан» деб ёзишсинми? Бу ҳам мос эмас, ахир икки йил давомида у билан ёнма-ён яшашди, ов қилишди, биров-бировдан хафа бўлмади ...
Охири, «Ҳамкасблардан» деб ёзишди.
Манзура БАХТИЁР таржимаси.
Қайтар дунё бу дунё,
Қайсар дунё бу дунё.
Бир кун сўнгги сўзини
Айтар дунё бу дунё.
Саволи кўп жавобсиз,
Яшаш қийин ниқобсиз.
Ҳар амалнинг ажри бор,
Эмас ҳисоб-китобсиз.
Яхшилик қил, сувга от,
Қолсин десанг, яхши от.
Молу давлат ўткинчи,
Пуллик эмас пулсирот.
Ўтар дунё бу дунё,
Кетар дунё бу дунё.
Кўп талашма, барчага,
Етар дунё бу дунё.
Ташвиши ҳеч кетмайди,
Дил яраси битмайди.
Қанча маъно излама,
Бутун умринг етмайди.
Шафқат билмас бу дунё,
Вафо қилмас бу дунё.
Амалу мансабингни
Кўзга илмас бу дунё.
Билганимча айтдим мен,
Сўрамайман қайтим мен.
Айтар сўзим кўп эди,
Вақт етмади... қайтдим мен.
©️ Жаҳонгир ШАРОФБОЕВ.
Қачон ичимиздаги жараён юзимизда акс этади???
Ҳар бир миямизга келган салбий ҳиссиётларни фильтрдан ўтказмасак ташқи кўринишимизда акс этади:
1. Нафратли қалбни кулгу сездириб қўяди.
2. Ҳасадни юз ранги сездиради.
3. Ёлғонни нигоҳдаги мувозанатсизлик сездиради.
Агар ўзимиз билан самимий бўлмасак, атрофимиздан кута бошлаймиз.
Кутган инсон қарам инсондир...
Сиз ва биз бугунги кунимизни шодлик ва бахтга тўлдириб яшайлик!!!
Ўрадаги бахт
Кунлардан бирида уч ака-ука сафарга чиқибди. Узоқ йўл босиб ўтган инилар бир дарахтнинг соясида нафас ростламоқчи бўлишибди. Лекин дарахт ёнига яқинлашиб, унинг остида бир чуқурни кўриб қолишди. Бу ўрага Бахт тушиб кетган ва ўзи мустақил равишда тепага чиқишни уддалай олмаётган экан. Шунда йигитлардан тўнғичи чуқурга яқинлашибди. Бахт ундан:
– Сен нимани истайсан? – деб сўрабди.
– Бадавлат бўлишни хоҳлайман, – дея жавоб берибди йигит.
Бахт унинг қаршисида кўп пул ва зебу зиёнатлар пайдо қилибди. Катта ўғил уларни олиб, йўлида давом этибди.
Бахт ўрага яқинлашган ўртанча ўғилга ҳам худди шу саволни берибди. У эса бироз ўйланиб:
– Дунёдаги энг гўзал аёлга уйланишни истайман, – дебди.
Бахт унинг хоҳишини ҳам муҳайё қилибди. Ахийри чуқурга яқинлашган кичик ўғил Бахтнинг «Қандай истагинг бор?» деган саволига жавоб бериш ўрнига «Ўзинг нимани истайсан?» деб сўрабди.
– Менга шу чуқурдан чиқиб олишимга ёрдам бер.
Кенжа ўғил Бахтни ўрадан тортиб олиб, уни қутқарибди. Бахт эса унинг ортидан эргашибди.
Гулчеҳра АЗИМОВА
таржимаси.
Repost from Mansur Yunus
Қарзга қашир эмиш эшак эшакни,
Нодонга отмагай нодон кесакни.
Улар осонгина тил топишиб сўнг
Бирга тош отишар кўзлаб юксакни!
Amir Xudoyberdi
СУКУТДА ҲАМ ҲИКМАТ БОР
Зафар вақтидаги сукут – ишончдир.
Ғазаб вақтида сукут – қувватдир.
Иш вақтида сукут – ижодкорликдир.
Ёмонлик вақтида сукут – ҳикматдир.
Мазах вақтида сукут – олижанобликдир.
Фитна вақтида сукут- ғалабадир.
Насиҳат вақтида сукут – одобдир.
Қайғу вақтида сукут – шикоятинг фақат Аллоҳга эканидир.
Repost from Abdunabi Hamro ijodi
* * *
Балки мавҳумликда бирон сир бордир,
Гарчи кўп қатори оддий аёлсан,
Шу ҳақда ўйладим... Ва топдим охир:
Сен “аниқ” эмассан. Сен – “эҳтимол”сан.
Сен сира шошмайсан, соатлар шошар,
Келишинг ҳам мумкин, келмаслигинг ҳам,
Эҳтимол, ҳур қизлар мангу яшашар,
Ўлишинг ҳам мумкин, ўлмаслигинг ҳам.
Қадимул айёмда кўрилган фолсан,
Бу дунё аниқдир. Сен –эҳтимолсан...
* * *
Румийни ўқидим. Юмдим кўзимни,
Кўзга айланмади ва лекин кўнглим,
Сичқоннинг инига урдим ўзимни,
Барибир йироққа кетмади ўлим.
Остонамдан бир кун ҳатлар у тайин,
Аммо, пок бўлмайин ўла олмадим,
Кўрина олмадим бўлганимдайин,
Кўринганим каби бўла олмадим.
Авлиё эмасман, эмасман набий,
Гуноҳкор бандаман мен... Абдунаби.
* * *
Иста – фарёд қилгин, ҳоҳ оёқ тира,
Енга олмайсан бу ўжар қудратни,
Бир пойингдан ортга тортса хотира,
Бир пойингдан орзу олдга судрайди.
Қанийди бир ерда муқим туролсанг,
Бироқ, тоғ эмассан, ҳатто дарахт ҳам!
Сен инсонсан... Икки томонингда жанг,
Аросатда қолган бечора одам!
Бош устингда эса мангуликдай нақд,
Қаҳ-қаҳ уриб кулар умрбоқий Вақт...
Абдунаби Ҳамро
Япон ҳикматлари
* Ким юқорига кўтарилишни чин дилдан истаса, ўзи учун зина барпо қилади.
* Ёмон инсоннинг дўсти бўлгандан, яхши инсоннинг душмани бўлган афзал.
* Дарахт шохини чизаётганингда, шамол нафасини ҳис этмоқ лозим.
* Оила аъзолари табассум қилган хонадонга бахт ташриф буюради.
* Ғалаба ўз рақибига қараганда ярим соат кўпроқ бардош берган инсонга насиб бўлади.
* Оддий инсонларсиз буюк инсонлар бўлмайди.
* Қуёш ҳақ ёки ноҳақни танимайди. У ҳаммага бирдек нур сочади. Ўзлигини топган қуёш кабидир.
* Кетаётган одамни ушлаб турма, келганни эса ҳайдама.
* Денгиз кичик дарёлардан жирканмагани учун ҳам буюкдир.
* Узун йўл ҳам кичик йўлдан бошланади.
* Қўлингдан келгунча ҳаракат қил ва интил, қолганини тақдир измига ташлаб қўй.
Гулчеҳра АЗИМОВА
тайёрлади.
#ҳикмат
Ҳақиқий инсон ҳамиша илм ва ҳунар олишга интилади. Илм бир дарахт бўлса, одоб унинг мевасидир. Одобсиз олим мевасиз дарахтдир!
Муҳаммадий ЗЕҲНИЙ
http://notiq.uz/archives/8485
HAR DAMDA, HAR QADAMDA ZARUR — MAʼLUMOTLARGA BOY QOMUSIY KITOB
