ch
Feedback
Sof Ibrat 🌙

Sof Ibrat 🌙

前往频道在 Telegram

«Sof Ibrat» – Qalblarga ibrat ulashuvchi ilmiy-ma'rifiy kanal 🌙 Ey iymon keltirganlar! Allohni ko‘p zikr qilinglar. (Ahzob surasi, 41-oyat) Tijoriy hamkorlik masalasida

显示更多

📈 Telegram 频道 Sof Ibrat 🌙 的分析概览

频道 Sof Ibrat 🌙 (@sof_ibrat) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 22 088 名订阅者,在 宗教与灵性 类别中位列第 3 438,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 3 600

📊 受众指标与增长动态

невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 22 088 名订阅者。

根据 14 九月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 -624,过去 24 小时变化为 -24,整体触达仍然可观。

  • 认证状态: 未认证
  • 互动率 (ER): 平均受众互动率为 0%。内容发布后 24 小时内通常能获得 N/A% 的反应,占订阅者总量。
  • 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 0 次浏览,首日通常累积 0 次浏览。
  • 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 0

📝 描述与内容策略

作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
«Sof Ibrat» – Qalblarga ibrat ulashuvchi ilmiy-ma'rifiy kanal 🌙 Ey iymon keltirganlar! Allohni ko‘p zikr qilinglar. (Ahzob surasi, 41-oyat) Tijoriy hamkorlik masalasida

凭借高频更新(最新数据采集于 15 九月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 宗教与灵性 类别中的关键影响点。

22 088
订阅者
-2424 小时
-1327 天
-62430 天
帖子存档
Масжидда жамоат билан намоз ўқидим. Намоз тугаши билан ёнимдаги кекса ёшли отахон қулоғимга пичирлади: — Биринчи сафдаги одам
Масжидда жамоат билан намоз ўқидим. Намоз тугаши билан ёнимдаги кекса ёшли отахон қулоғимга пичирлади: — Биринчи сафдаги одамларга яхшилаб қара. Мен диққат билан уларга қарадим ва отахондан сўрадим: — Узр, бу билан нима демоқчисиз? — Ораларида бирор бой ёки амалдорни кўряпсанми? — Ҳа, лекин озчилик. — Йўқ, уларнинг ҳаммаси оддий ишчилар. Бири фаррош, бири сувчи яна бири оддий хизматчи. — Ҳа... — Аллоҳнинг ҳузуридаги манзилларимиз ҳам ҳудди шундай — деди отахон ва гапида давом этди — менинг ҳозирги ўрнимга ва ўзингникига қара, тўртинчи ё бешинчи сафдамиз. Қиёмат кунида ҳам шундай бўлади! Масжидлар бор бўлсин, бизларни фош қилди, Аллоҳнинг ҳузуридаги манзилларимизни кўрсатиб қўйди! Бу гапдан мен даҳшат ва ҳайрат ичида қолдим. Худди биров чакагимга қаттиқ ургандек бўлди. Аллоҳ таолонинг оятини эсладим: «Ва пешқадамлар, пешқадамлар. Ана ўшалар, (Аллоҳга) яқин бўлганлар». (Воқеа 10, 11) Яна Ҳабибимизнинг ҳадислари ёдимга келди: «(Одамлар) Азон айтишда ва биринчи сафда намоз ўқишда нималар (қандай фазилатлар) борлигини билсалар эди, уларга эмаклаб бўлса ҳам келар эдилар». Эҳ отахон, — дедим хаёлан — намозга кечикиб келганлар ҳақида шундай десангиз, умуман намоз ўқимайдиган ёки фақат жума намозини ўқийдиганлар ҳақида нима дер экансиз!? Икром Шариф таржимаси.👇 ㅤㅤㅤㅤ 🗣☪️@sof_ibrat ㅤㅤㅤ

🤲 Онасининг дуосини олганлар эшитинглар! Сизлар учун хушхабарлар... 💐💐💐 Сиз бугун Онангизнинг дуосини олдингизми? Жума билан дўстингизни табриклайсиз, лекин Онангизни-чи, эсдан чиқармадингизми? (Muxlis.uz) 💠 Устоз Одилхон қори Юнусхон ўғли👇 ㅤㅤㅤㅤ 🗣☪️@sof_ibrat ㅤㅤㅤ

📖 "Ибодати Исломия" китоби Шариатимиз қоидалари аҳли сунна вал жамоа, хусусан, ҳанафий мазҳаби кўрсатмаларига асосан тушунтирилган. Уламмолар тарифи: Дунёдаги ҳамма ҳалол, ҳаром, тирикчилик, рўза, фарз, закот ҳақида ёзилган барча китобларни қозонга солиб қайнатилса қаймоғи шу китоб! ЕТКАЗИБ БЕРИШ БЕПУЛ! Тўлов қўлингизга олганда қиласиз!. 🔥Супер акция нархи 99.000 сўм Буюртма учун 🔻 https://batafsil.com/s/aLNzC https://batafsil.com/s/aLNzC ЕТКАЗИБ БЕРИШ БЕПУЛ! Тўлов қўлингизга олганда қиласиз ♻️ БОШҚА МАХСУЛОТЛАР 👈

🕌 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! Дуога қўл очинг, Толмасин билак, Бугун сўрайверинг, Хар неки тилак. Файзи билан берур, Аллоҳ таборак. Тавба сохибига, «ЖУМА» Муборак🌙 • Суюкли пайғамбаримизга кўп саловат айтинг! • Аллоҳумма солли аълаа саййидина Мухаммад!👇 ㅤㅤㅤㅤ ••┄┄┄❅┄┄┄••• Ilmiy ma'rifiy blog: @sof_ibrat ㅤㅤㅤㅤ

Ота-онани хафа қилганни иши юрмайди. Одилхон қори👇 ㅤㅤㅤㅤ 🗣☪️@sof_ibrat ㅤㅤㅤ

#Долзарб ❗️Сехр қилинган инсоннинг аломатлари. Сехрни қайтариш учун нима қилиш керак?👇 ㅤㅤㅤㅤ 🗣☪️@sof_ibrat ㅤㅤㅤ

Табассум Суқротдан бир шогирди сўради: - Қандай аёлга уйлансам бўлади? Суқрот жавоб берди: - Агар яхши аёлга уйлансанг, бахтли бўласан. Ёмон аёлга уйлансанг файласуф бўласан. - Суқротнинг аёли яхши бўлса керак, деди шогирд. Суқрот айтди: - Иш сен айтгандек бўлганида Суқрот файласуф бўлмас эди.👇 ㅤㅤㅤㅤ 🗣☪️@sof_ibrat ㅤㅤㅤ

Муовия ибн Ҳийда розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Одамларни кулдириш учун ёлғ
Муовия ибн Ҳийда розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Одамларни кулдириш учун ёлғон гапни гапирганга вайл бўлсин, вайл бўлсин, вайл бўлсин», деганларини эшитдим». Абу Довуд, Термизий ва Ҳоким ривоят қилишган. «Вайл бўлсин» – вой бўлсин, шўри қурисин, дўзах бўлсин. Демак, мусулмон инсон доим, ҳатто одамларни кулдириш чоғида ҳам рост гапириши керак. Нозимжон Ҳошимжон👇 ㅤㅤㅤㅤ 🗣☪️@sof_ibrat ㅤㅤㅤ

❇️BO'G'IMLAR OG'RIQLARI ⚡️OG'RIQ SINDIRO'MI ⚡️REVMATOID ARTRID ⚡️OSTEARTROZ ⚡️RADIKULITLAR VA BOSHQALARDA ⚡️QO'LLASH TAVSIYA ETILADI. PARADIK GEL BO'LSA YONINGDA OG'RIQ QOLAR BIR ZUMDA! BATAFSIL MA'LUMOT: Fecebook | Instagram| 📲 +998901671502

ҚУРЪОН ТАМАНИ КЕСАДИ!   Бир киши Умар розиёллоҳу анҳунинг ҳузурига келиб деди: - Мени ҳам бирор-бир мансабга қўйинг! Умар розиёллоҳу анҳу сўради: - Қуръон ўқийсанми? - Йўқ! - Мен қуръон ўқимайдиган кишини мансабга қўймайман!    Ҳалиги киши мансаб умидида илм ўрганди. Қуръон ёдлади. Сўнгра умуман кўринмай кетди. Бир куни Умар розиёллоҳу анҳу уни кўриб қолиб дедилар: - Ҳа, нега кўринмай кетдинг? У деди: - Қуръонни ўргандим. У мени Умардан ҳам, унинг эшигига келишдан ҳам беҳожат қилди!   Сўнгра қуйидаги оятни ўқиди:    "Ким Аллоҳга таваккул қилса бас, унга У зотнинг Ўзи кифоя қилади!". #Мулоҳаза 👇 ㅤㅤㅤㅤ 🗣☪️@sof_ibrat ㅤㅤㅤ

◀️ Аллоҳнинг наздида энг бахтли одам ким?! 🎙️Муҳаммад Бобур домла👇 ㅤㅤㅤㅤ 🗣☪️@sof_ibrat ㅤㅤㅤ

VITEK энди Ўзбекистонда жуда арзон нархда! Қиш ва ёз мавсуми учун кондиционер! Деворга ўрнатилади, хона ҳавосини тозалаб беради. ● Тўрт хил режимда ишлайди ✅ ● Пульт орқали бошқарилади ✅ ● 25-30 квадратни иситади ✅ ● 1-2КВ (экономний) ✅ ● Иситиши +40, совутиши зўр ✅ 🇩🇪 Германия маҳсулоти. 📃 Гарантия 3 йил. ⚡️ Хозирда чегирма: ❌ Эски нархи: 679 000 сўм 💸 Акция нархи: 349 000 сўм ✅ ФАҚАТГИНА 1 КУН ЧEГИРМА! БУЮРТМА БEРИШ:👇 📞 +998913364280 +998913364280 🚚 ЕТКАЗИБ БEРИШ БОР! Тўлов қўлингизга олганда қиласиз.

#Диққат #Тарқатинг ❗️Ҳамма касалликнинг бошланиши асабдан экан. Асабни асранг, қадрдонларим. Сал нарсага асаби бузиладиган танишларга видеони жўнатиб қўйинглар👇 ㅤㅤㅤㅤ 🗣☪️@sof_ibrat ㅤㅤㅤ

❗️Ҳар бир мусулмон билиши шарт бўлган сўз. Шаҳодат ва Иймон калимасини ўзимиз учун қайтариб, ўрганиб оламиз👇 ㅤㅤㅤㅤ 🗣☪️@sof_ibrat ㅤㅤㅤ

Ибодатларнинг даражалари Исломда ибодатлар аҳамиятига кўра даражаланади. Биринчи галда, ҳаромдан сақланиш туради. Ҳаромга учраган киши дарҳол ундан юз ўгирса Аллоҳ унинг имониниқувватлайди. Ҳаромдан тийилиш энг афзал ибодатдир. Зеро, Исломда ҳеч ким осий бўлиб туғилмайди. Кейингиси, фарзларни ибодатларни бажаришдир. Уларни тарк этиш гуноҳдир. Чунки фарзлар Аллоҳнинг буйруқларидир. Фарзлар унутилган, ҳаром кенг тарқалган замонда бу ишни маҳкам тутган кишининг даражаси яна ҳам баланд, ажри улуғ бўлади. Учинчиси, ҳаромга яқин бўлган макруҳлардан тийилиш. Ҳатто бу иш вожибдан ҳам аҳамиятлидир. Тўртинчиси, вожиб амаллар. Улар фарздан кейин тургани боис бажаришнинг савоби улуғ. Бешинчиси, танзиҳи макруҳ (ҳалолга яқин ишлар)дан ҳам эҳтиёт бўлишдир. Олтинчиси, таъкидланган суннатлар. Уларни тарк қилиш гуноҳ бўлмаса-да, узрсиз давомли қилмай юриш яхши эмас. Еттинчиси, нафл ва мустаҳаблар. Бу ишлар одамнинг ихтиёрида. Қилмаса гуноҳ йўқ. Аммо қилса ажр бор. mehrob_uz👇 ㅤㅤㅤㅤ 🗣☪️@sof_ibrat ㅤㅤㅤ

ИБРАТ Расмдаги бу кашмирлик йигитчанинг исми Амир Рашид Уоний. У онасининг иккита дуоси ижобатига сабабчи бўлди. Твиттердаги
ИБРАТ Расмдаги бу кашмирлик йигитчанинг исми Амир Рашид Уоний. У онасининг иккита дуоси ижобатига сабабчи бўлди. Твиттердаги шахсий саҳифасида ёзишича, Амир мактабда ўқиб юрганида онаси унинг ўқувчи картасига «Ёшинг улғайиб, учувчи бўлгин ва мени Маккага олиб боргин» деган мазмунда ёзиб қўйган экан. «Мана бугун мен учувчиман, менинг бошқарувимдаги самолёт бортида эса онам Маккага кетяпти», дейди Амир. • Ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар бир нарса билан Аллоҳ азза ва жалланинг орасида парда бор. Фақатгина «Лаа илааҳа иллаллоҳ» шаҳодати ва ота-онанинг дуоси бундан мустасно», дедилар». • Баъзан фарзандини «Башаранг қурсин…», «Икки дунёда ҳам одам бўлмайсан…» каби сўзлар билан баддуо қилаётган оналар учун яхши дарс бўлибди.👇 ㅤㅤㅤㅤ 🗣☪️@sof_ibrat ㅤㅤㅤ

#Видео ЗАРРАЧА КИБРИ БОР ИНСОН ЖАННАТГА КИРМАЙДИ Жасурбек домла Раупов 👇 ㅤㅤㅤㅤ 🗣☪️@sof_ibrat ㅤㅤㅤ

Пайғамбар алайҳиссалом қўли очиқ ва саховатли киши бўлиб, ул зотнинг ўзлари умматларини ҳам сахийликка қизиқтириб, шижоатлантирган ҳолда шундай дердилар: “Сахий киши Аллоҳга яқин, инсонларга яқин, жаннатга яқин бўлади. Бахил киши Аллоҳдан узоқ, инсонлардан узоқ, жаннатдан узоқ, жаҳаннамга яқин бўлади”. (Имом Термизий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган). Яна бир ҳадиси шарифда шундай дейилган: “Ҳар доим бандалар тонг оттирадиган бўлсалар, икки фаришта Ер юзига тушиб, бири: “Аллоҳим, инфоқ қилувчи кишига ўрнини тўлдиргин”, деса, бошқаси: “Аллоҳим, бахил кишига талофот етказгин”, дейди”. (Имом Муслим ривояти). Яна у зот: “Қизғанчиликдан сақланинг. Чунки у сизлардан аввалгиларни ҳалок қилган”, деганлар. ©️mehrob_uz👇 ㅤㅤㅤㅤ 🗣☪️@sof_ibrat ㅤㅤㅤ

Аллоҳ асрасин шундай "дўст" дан 👇 ㅤㅤㅤㅤ 🗣☪️@sof_ibrat ㅤㅤㅤ

Ота онанинг руҳи шод бўлиши учун, фарзандлар бир бирига оқибатни кучайтириши лозим. ❗️Албатта яқинларингизга улашинг, улар ҳам билиб олишсин!!! 👇 ㅤㅤㅤㅤ 🗣☪️@sof_ibrat ㅤㅤㅤ