Sof Ibrat 🌙
前往频道在 Telegram
«Sof Ibrat» – Qalblarga ibrat ulashuvchi ilmiy-ma'rifiy kanal 🌙 Ey iymon keltirganlar! Allohni ko‘p zikr qilinglar. (Ahzob surasi, 41-oyat) Tijoriy hamkorlik masalasida
显示更多📈 Telegram 频道 Sof Ibrat 🌙 的分析概览
频道 Sof Ibrat 🌙 (@sof_ibrat) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 21 360 名订阅者,在 宗教与灵性 类别中位列第 3 665,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 3 774 位。
📊 受众指标与增长动态
自 невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 21 360 名订阅者。
根据 26 十月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 -514,过去 24 小时变化为 -18,整体触达仍然可观。
- 认证状态: 未认证
- 互动率 (ER): 平均受众互动率为 0%。内容发布后 24 小时内通常能获得 N/A% 的反应,占订阅者总量。
- 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 0 次浏览,首日通常累积 0 次浏览。
- 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 0。
📝 描述与内容策略
作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
“«Sof Ibrat» – Qalblarga ibrat ulashuvchi ilmiy-ma'rifiy kanal 🌙
Ey iymon keltirganlar! Allohni ko‘p zikr qilinglar.
(Ahzob surasi, 41-oyat)
Tijoriy hamkorlik masalasida”
凭借高频更新(最新数据采集于 27 十月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 宗教与灵性 类别中的关键影响点。
21 360
订阅者
-1824 小时
-1107 天
-51430 天
帖子存档
21 356
Бир гуруҳ олимлар тадқиқот ўтказишибди. Мақсад: машҳур худосизлар ўлимлари олдидан нима дейишганини аниқлаш.
Мана натижалар:
(ўқиётганда “тавба, тавба” деб турсак яхши бўлади, деб ўйлайман)
Фридрих Ницше.
Эсини йўқотиб қўйган. Кучукдай ҳуриб темир қафас ичида жон берган.
Вольтер. Буюк масхарачи.
Якуни мудҳиш бўлган. Тун бўйи кечирилишини сўраб дод солиб чиққан. Ҳамширасининг сўзлари: “Европанинг ҳамма пулини берса ҳам Вольтернинг ўлимидек ўлимни кўришни истамайман”.
Давид Хьюм – атеист.
Ўлими олдидан тинимсиз: “Мен оловнинг ичидаман!” деб дод солган. Ўлими даҳшатли бўлган.
Наполеон – император.
Унинг табиби қуйидагини ёзган: “Император ёлғизликда, ҳамма уни ташлаб кетган ҳолда ўлди. Унинг ўлим билан олишуви мудхиш бўлди...”
Карл IX.
“Мен ҳалок бўлдим! Мен буни тушуниб турибман”.
Гоббс – инглиз файласуфи.
“Мен мудхиш зулматга сакраш олдида турибман”.
Ленин.
Эси оғган ҳолда ўлди. Стол, стуллардан гуноҳлари учун кечирим сўраган...
Қаранг-ки, у миллионлаб одамлар учун раҳнамо ва идеал бўлган!
Ягода. Совет яширин полицияси бошлиғи.
“Худо мавжуд бўлиши керак! У мени гуноҳларим учун жазолаяпти”.
Зиновьев: – Лениннинг ҳамроҳи.
Сталин буйруғи билан отиб ташланган. “Қулоқ тут, Исроил, Худомиз – Якка Худодир!” – бу атеистик давлат раҳбарларидан бирининг охирги сўзлари.
Ярославский.
Интернационал атеистик ҳаракати президенти: “Ўтинаман, китобларимнинг ҳаммасини ёқиб юборинг! Муқаддасга бир қаранг! У анчадан бери мени кутяпти. У шу ерда!”
Джон Леннон.
Машхурлигининг чўққиси (1966 й.) пайтида Американинг етакчи журналига берган интервьюсида Ийсо алайҳиссалом тўғрисида: “Бугун биз ундан машҳур бўлиб кетдик!” деган. Ажабланарлиси – уни отиб ўлдирган қотил унинг айнан машҳурлигини тортиб олишни, яъни машҳур одамнинг қотили сифатида машҳур бўлишни, мақсад қилган экан.
Бразилия сиёсатшуноси Танкредо ди Амейдо Невес.
Сайлов пайтида: “Агарда мен 500000 овоз олсам ҳатто Худо ҳам мени президентлик лавозимидан тушира олмайди!”, деган.
У шунча овоз олди. Аммо президент бўлишидан бир кун олдин касал бўлиб ўлди.
Бразилиялик композитор, қўшиқчи, шоир.
Рио де Жанейрода ўтказилган шоуда сигаретасининг тутунини осмонга пуфлаб: “Бу сенга, Худо!”, деди. 32 ёшида СПИДдан ҳалок бўлди.
Титаникни ясаган инженер.
Ясаш ишлари якунлангандан кейин репортёрлар кеманинг қай даражада ҳавфсиз эканлигини сўрашганда: “Энди уни Худо ҳам чўктира олмайди!”, деган экан. Албатта ҳар бир киши у билан нима содир бўлганини жуда яхши билади.
Рус тилидан Муҳаммад Шакур таржимаси.
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog: @sof_ibrat
ㅤ
21 356
Aллоҳ ҳар сония биз билан бирга Лаббай дея жавоб беради. Фақат биз сўрашни билмай қолдик... Aниқроғи сўрамай қўйдик😔
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog: @sof_ibrat
ㅤ
21 356
🎙ҚАЛБЛАРНИ ЛАРЗАГА СОЛГАН МАЪРУЗА - Устоз Рустамжон домла
❗️Аудиони савоб учун дўстларингизга ҳам улашинг
Ⓜ️anba: @sof_ibrat
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog: @sof_ibrat
ㅤ
21 356
💵 ҲОЗИРГИ КУНДAГИ ДAРОМAДИНГИЗ СИЗГA ЕТAРЛИМИ?
😟 Кўпчилигимиз ПУЛ ЕТИШМAСЛИГИДAН қийналамиз.
🧲 7 кунлик МАГНИТ курси - ПУЛЛАРНИ ОСОН ЖАЛБ ҚИЛИШ СИРЛАРИ!
Мана шу илмларни сизларга етказишни ният қилганмиз.
📌 7 КУНЛИК МAГНИТ КУРС ДAСТУРИ:
✳️ Курс "TELEGRAM" орқали
✳️ 7 кун давомида
✳️ 7 та Мини тренинг
✳️ 2 та Метидация (Маҳсус)
✳️ Ҳар куни Вазифалар ва Aмалий топшириқлар
✳️ 7 кун Муслим Холдаров билан СAВОЛ-ЖAВОБ
✳️ 24 соат исталган вақтда курсни эшита оласиз
✳️ 7 кун Менторлар кузатуви
✳️ Қўшимса "Сюрприз" тренинглар
БАРЧА ЭШИКЛАРНИ ОЧИШ УЧУН КАЛИТ БЎЛАДИГАН "МAГНИТ 1.0" , "МАГНИТ 2.0" ва "МАГНИТ 3.0" курсларини 📆 1 декабрдан бошлаймиз.
Батафсил маълумот
👉 @Magnitonline
21 356
Иншаллоҳ ҳаммамизнинг Қабримиздан жаннат ифори таралиб турсин👇
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog: @sof_ibrat
ㅤ
21 356
БУ ДУО СИЗ УЧУН
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм!
Роббим сизни ва оилангизни “Ал-Ҳафиз” исми ила ҳар доим асрасин, ҳасталарга “Аш-Шофе” исми ила шифо берсин.
“Ал-Вадуд” исми ила севсин, “Ас-Сомад” исми ила ҳеч кимга муҳтож қилмасин, “Ар-Рофе” исми ила ҳар доим сизни юксалтирсин.
“Ал-Алийм” исми ила илмингизни орттирсин, “Ал-Боқий” исми ила сизга Жаннатда мангу қолишни насиб қилсин.
“Ал-Мужийб” исми ила барча дуоларингизни қабул этсин. Роббим ҳар доим сизларни ўз паноҳида асрасин...
Омин...
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog: @sof_ibrat
ㅤ
21 356
#ибрат
🎙ОНАНИНГ БУЮК ДУОСИ - Устоз Рустамжон домла
❗️Аудиони савоб учун дўстларингизга ҳам улашинг
Ⓜ️anba: @sof_ibrat
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog: @sof_ibrat
ㅤ
21 356
#Мурожаат #тавсия
Aссалому аълайкум ҳурматли каналимиз аъзолари !!!
Жума намозига чиқувчилар ҳамда тадбиркорларимизга ушбу постимизни етказсангиз мамнун бўлар эдик !!!
Кунлар совиб қиш фасли ҳам келиб қолди, жума намозини жамоат билан ўқувчи биродарларимиз баъзилар ишдан чиқиб, баъзилар бозордан чиқиб тўғри масжидга боришади.
⚡️Ҳозирги кунда жоме масжидларимиз камлигини инобатга олган ҳолда , масжидга охирги борганлар ерда ўқишга тўғри келади. Бу ҳолатда ҳаммада ҳам махси бўлмаслиги мумкин. Оёқ кийимларни ечганда оёқдан нам ўтиб соғлигингизга салбий таъсир кўрсатади.
✅ Шу сабабдан ҳозирги кунда оммалашиб бораётган синтефонлар айни муддао бўлиб, яхши синтефонлардан деярли нам ўтмайди. Жойнамозингиз остига 1 метр олиб кўйсангиз ихчам қилиб жойнамоз билан олиб кетаверасиз (яхши синтефон ҳозирда бир метри 5 000 сўм). Ва имкон қадар махси кийиб олганингиз мақсадга мувофиқ , имкон бўлмаса қалинроқ пайпоқ кийиб олинглар!!!
❗️Тадбиркорлар синтефонлардан фойдаланиб жойнамоз остига тикиш орқали сотувни йўлга кўйсалар ҳам булади. (уддабурон тадбиркорларимиз кўп яхши идеалар қилишади)
⚠️ Синтефон ишлаб чиқарувчи ҳамда сотувчилар талаб ошгани ҳисобига товарингизни қимматга сотиб қолай деб гуноҳга ботманг!!!
☘️ Савобталаблар бўлса масжидларга, совуқ уйларда турганларга синтефонлар хайр қилинглар, бу синтефонлар ҳар бир хонадон учун ҳам фойдали нам ўтмайди.
🌨Яна бир илтимос кунлар совуб кўплар ишсиз юрибди. Имконияти борлар кўлдан келгунча ён атрофингиздаги мухтож оилаларга кўмак беринг. Фақат холис Аллоҳ ризолиги учун қилинг. Аллоҳ олиб кўйса улгурмай қоласиз. Ўзи у ишимга пул етмаяпти кейин қиламан деганлар ишонинг умуман етмайди. Чунки сизга Аллоҳ Таолло етмайдиган қилиб кўяди !!!
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog: @sof_ibrat
ㅤ
21 356
Жума намозига борадиганлар бу видеони албатта кўринг!❗️
Видеони савоб учун дўстларингизга ҳам улашинг
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog: @sof_ibrat
ㅤ
21 356
🍃Раҳмонга суюкли, тилга осон, қиёмат куни тарозуда оғир вазн босадиган икки калима:
Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи. Субҳаналлоҳил Азийм.🌼
🌙ЖУМА айёмингиз муборак бўлсин!
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog: @sof_ibrat
ㅤ
21 356
#тарбия
⚡️ Ота-Оналар албатта тингланг, албатта амал қилинг, улгуриб қолинг!!!
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog: @sof_ibrat
ㅤ
21 356
Aмин🌙Янги кун, яна бир имкон, яна бир умид ва саодат муборак🤲🏻
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog: @sof_ibrat
ㅤ
21 356
#долзарб
🎙Бутун дунёга "жар" солинг, эшитмаган ўғил-қизимиз қолмасин - Устоз Рустамжон домла
❗️Видеони савоб учун дўстларингизга ҳам улашинг
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog: @sof_ibrat
ㅤ
21 356
#тафаккур_вақти
Дунё узра сузинг, аммо қалбингизга киришига асло йўл берманг
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog: @sof_ibrat
ㅤ
21 356
#тарбия
-Cизга ўхшаган ақлли бола бўлиш учун нима қилиш керак?
Бу болакайнинг жавобини эшитинг...
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog: @sof_ibrat
ㅤ
21 356
❗️ ГАЗЛИ ИЧИМЛИКЛАР ХОТИРАНИ ЎЛДИРАДИ
🌎 Дунёдаги бир гуруҳ олимлар газланган ичимликлар масаласига алоҳида тўхталиб, уларни меъёридан ортиқ ичиш оқибатда хотирани ўлдириши муқаррарлигини таъкидлашди. Уларнинг фикрича, ҳар куни газли ичимлик ичиш яна инсульт, деменцияга учраш хавфини оширади.
🥤 Бундан ташқари, газли ичимлик мия ҳажмини камайтира боради. Бунинг учун кунига бир маҳал газланган ичимлик ичиш кифоя қилади. Ҳатто мевалардан тайёрланган шарбатлар ҳам газланган бўлса, хотиранинг кушандасига айланади.
🥤 Айнан газли ичимлик қон циркуляцияси бузилишига сабабчи бўлади.
💧 Шундай экан, олимлар иложи бўлса, фақат оддий сув ёки 1 маротаба қайнаган сув ичиб юришни маслаҳат беришади.
❗️Сиз хам Яқинларингизга албатта улашинг!
Бу ишни холис Аллох учун қилинг!
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog: @sof_ibrat
ㅤ
21 356
Росуллуллоҳдан сахобалар "Нима учун дўзахда аёллардан кўп бўларкан"? деб сўрашди.
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog: @sof_ibrat
ㅤ
21 356
#Пайғамбарлар
Расмга қараб пайғамбарларни аниқлай оласизми???
1. Бойликлар эгаси Сулаймон алайҳиссалом
2. Балиқ ютган Юнус алайҳиссалом
3. Фиравн билан олишган Мусо алайҳиссалом
4. Қавмини қаттиқ шамол олиб кетган Ҳуд алайҳиссалом
5. Уйига фаришталар келган Лут алайҳиссалом
6. Туяни ўлдирманглар деганда қавми қулоқ солмаган Солиҳ алайҳиссалом
7. Кема ясаган Нуҳ алайҳиссалом
8. Идрис алайҳиссалом
9. Қудуққа ташланган Юсуф алайҳиссалом
10. Қариган чоғида фарзанд тилаган ва қабул бўлган Закариё алайҳиссалом
11. Ўрнига жаннатдан қўй келган Исмоил алайҳиссалом
12. Фарзанди Юсуф доғида йиғлайвериб кўзлари кўр бўлган Яқуб алайҳиссалом
13. Сўнги пайғамбар Муҳаммад Саллоллоҳу алайҳи васаллам
14. Кабани қурган Иброҳим алайҳиссалом
15. Ер юзида биринчи Одам алайҳиссалом
16. Мусибат етган сабр қилган Aйюб алайҳиссалом
❗️Яқинларингизга ҳам улашинг, улар ҳам билиб олишсин❓
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy kanal: @sof_ibrat
ㅤ
21 356
#Долзарб_яқинларга_улашинг
Тавсия этилмайдиган исмлар (Абдурасул, Гулсанам, Шоҳсанам, Мафтуна, Шоҳрух...)
❓ Савол: Абдурасул исмининг маъноси нима?
❕ Жавоб: Абдурасул исми Пайғамбарнинг бандаси деган маънони англатади. Бундай исмларни ўзгартирган маъқул.
❓ Савол: Менинг исмим Шоҳруҳ. Кўпчилик диндор тақводор танишларим исмингни алиштир деб маслаҳат беришаяпти. Исмим динимизга бироз тўғри келмас экан. Шундайми?
❕ Жавоб: Имконингиз бўлса, алмаштирганингиз яхшидир.
❓ Савол: Қизболага Санам деб исм кўйиш яхши эмас, деб эшитдим. Қизимнинг исми Гулсанамхон, бу исмнинг маъноси қандай ва бу исмни қизболага қўйиш жоизми?
❕ Жавоб: Санам (صنم) дегани араб тилида бут деган маънони англатади. Шунинг ундай исм қўймаслик керак. Ҳар бир ота-она фарзандига исм қўйишда ўзига ёқиб қолган, қулоғига чиройли эшитилган исмни қўйиб юборавермай, у исмнинг маъносини илмли инсонлардан сўраб кейин қўйиши лозим бўлади. Шоҳсанам ёки Гулсанам каби исмларни қўйиш жоиз эмасдир. Валлоҳу аълам.
❓ Савол: Ҳозирда 3-фарзандимга ҳомиладорман. Текширувга борганимда қиз фарзанд дейишди (янаям Аллоҳ билгувчидир). Худо хоҳласа исмини Сафина деб қўймоқчи эдик. Сафина Нуҳ (а. с. ) нинг кемаларининг номи экан. Фарзандимизга шу исмни қўйсак бўладими?
❕ Жавоб: Фарзандингизга яхши маънога далолат қиладиган исмларни қўйишингиз керак. Сиз саволда зикр қилган “Сафина” сўзи араб тилида “кема” деган маънони англатади. Фарзандга гўзал исм қўйиш ота-онанинг вазифаларидан биридир. Валлоҳу аълам.
❔ Савол: Жиянимнинг исми Мафтунахон. Бу исмнинг маъносини яхши эмас деб эшитдим, шу тўғрими?
❕ Жавоб: Араб тилида бу сўз икки хил кўринишда бўлиши мумкин. Мафтуна деган сўзининг араб тилидан таржима қилнган маъноси “Бирор нарсага қаттиқ берилган”, “тўғри йўлдан озган” ва “ақли ўғирланган”, “куйдирилган” каби маъноларни англатади. Шунинг учун бундай исмни қўймасликни маслаҳат берамиз. Валлоҳу аълам.
❓ Савол: Муҳриддин исмининг маьноси хақида сўрамоқчи эдим. Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин.
❕ Жавоб: Араб тилида “Муҳрун” деб тойчоққа айтилади. Бу исм урфимизда бор бўлса-да, лекин диндорлар ичида урф бўлган исмлардан ҳисобланмайди. Бу исмнинг маъносини бирор таъвил билан айтадиган бўлсак, “диннинг ёш ўғлони” ёки “Ёшлигидан диндор” деган маъноларни умид қилиш мумкин. Валлоҳу аълам.
❔ Савол: Яқинда ўғилли бўлдик исмини Алазим қўймоқчимиз. Бу исм Яратганнинг исмларидан бири, бандаларга Абдулазим деб исм қўйилади дейишди. Катта ўғлимнинг исми Алазиз, унинг ҳам исмини ўзгартириш лозим деб айтишди. Ушбу масалада тушунтириш берсангиз.
❕ Жавоб: Ҳа, исм қўйишда Аллоҳ таолонинг гўзал исмлари олдига “абду” сўзини қўйиб, исм қўйилади. Сиз Абдулазим деб исм қўйинг. Катта ўғлингизнинг Алазиз исмини эса Азиз деб ёки Абдулазиз деб ўзгартиринг. Исм қўйиш муҳим амал ҳисобланади. Шунинг учун инсон ўзига ёқиб қолган исмни фарзандига қўйиб юборавермай, бу исмнинг маъноси нима ва шу исмни қўйиш мумкинми ёки йўқми, бу ҳақида илм эгаларидан сўраб, сўнг исм қўйиши лозим бўлади. Минг афсус, мусулмон халқимиздан айрим кишилар ўз фарзандларига мусулмон бўлмаган, ижтимоий ҳаёт тарзи бизга номаълум бўлган футбол юлдузлари каби спортчиларнинг исмини ёки баъзи ҳинд актрисаларининг исмини қўйишяпти. Бундай исм қўйиш фарзанднинг ҳаққини поймол қилиш ҳисобланади.
❓ Савол: Аллоҳ насиб этиб, ўғил фарзандли бўлсам Аъмалмуҳаммад деб исм қўйсам бўладими?
❕ Жавоб: Сиз айтган исм тўғри маънони англатмайди. Шунинг учун бундай исмни қўйишдан сақланинг.
❓ Савол: Турклардаги Элиф исмини қизимизга қўйсак бўладими? Туркияни ҳам мусулмон давлат деб эшитгандим.
❕ Жавоб: Туркчадаги "Элиф" сўзи араб алифбосининг бош ҳарфи "Алиф" деганидир. Бу бир ҳарфнинг номи холос. Бошқа бир маъноси йўқ. Сиз қизингизга бошқа бирор чиройли маънога эга исм қўйганингиз яхшироқ. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog: @sof_ibrat
ㅤ
21 356
🎙Ҳаром бӯлган исмлар.
Ҳозироқ эшитинг ва барчага юборинг❗️
00:00 ●━━───── 07:00
⇆ㅤㅤ◁ㅤ❚❚ㅤ▷ㅤㅤ↻
┅══════════┅
👤🎙 Abdulloh Domla 🎤
➖➖➖➖➖➖➖➖
Эҳсоннинг мукофоти, фақат эҳсондир. (Роҳман - 60)
Бошқаларга ҳам еҳсон қилиб канални улашинг, Аллоҳ ҳам эвазига сизга фақатгина эҳсон қилади ИНШААЛЛОҲ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog: @sof_ibrat
ㅤ