Sof Ibrat 🌙
前往频道在 Telegram
«Sof Ibrat» – Qalblarga ibrat ulashuvchi ilmiy-ma'rifiy kanal 🌙 Ey iymon keltirganlar! Allohni ko‘p zikr qilinglar. (Ahzob surasi, 41-oyat) Tijoriy hamkorlik masalasida
显示更多📈 Telegram 频道 Sof Ibrat 🌙 的分析概览
频道 Sof Ibrat 🌙 (@sof_ibrat) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 21 071 名订阅者,在 宗教与灵性 类别中位列第 3 701,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 3 812 位。
📊 受众指标与增长动态
自 невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 21 071 名订阅者。
根据 14 十一月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 -437,过去 24 小时变化为 0,整体触达仍然可观。
- 认证状态: 未认证
- 互动率 (ER): 平均受众互动率为 0%。内容发布后 24 小时内通常能获得 N/A% 的反应,占订阅者总量。
- 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 0 次浏览,首日通常累积 0 次浏览。
- 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 0。
📝 描述与内容策略
作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
“«Sof Ibrat» – Qalblarga ibrat ulashuvchi ilmiy-ma'rifiy kanal 🌙
Ey iymon keltirganlar! Allohni ko‘p zikr qilinglar.
(Ahzob surasi, 41-oyat)
Tijoriy hamkorlik masalasida”
凭借高频更新(最新数据采集于 15 十一月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 宗教与灵性 类别中的关键影响点。
21 071
订阅者
无数据24 小时
-797 天
-43730 天
帖子存档
21 071
🎙Кечиримли бўлиш ҳақида
#Dolzarb☝🏻⚠️
✿°💦•┈┈┈••ৡ☀️ৡ•┈┈┈•🌓
ЎЗ Яқинларингизга Ҳам
Илиниг‼️👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/joinchat/AAAAAEGnqXGQrz9-UCnHhg
🛑Diqqat Yeglashingiz mumkin😢
21 071
АЛЛОҲ ТАОЛОНИ ТАНИТИШ
4817-савол
Ассалому алайкум! 2 та дўстим динга сиғинмайди. Аллоҳнинг борлигига ишонмайди. 1-дўстим: тарбияли яхши инсон. Олдига мақсад қўйган, лекин фанга берилиб кетган ва Аллоҳ борлигига ишонмайди. Ўлгандан кейин тамом ҳеч нарса йўқ дейди. Унга тушунтиришга ҳаракат қилдим. Мисоллар келтирдим. Охират ҳақида гапирдим. Дунё яратилиши ҳақида билган ҳамма нарсамни айтдим, лекин билимим кучлимас эплай олмаяпман. 2-дўстим: У умаман олдига мақсад қўймаган. Ҳаётга қизиқиши йўқ «бу ҳаётда фақат қийналасан. Қийналишни хоҳламайман ўлишни хоҳлайман» дейди. Унга ўлиб фойда топмаслигини ҳар томонлама тушунтирдим. Ҳеч нима хоҳламаганинг билан ҳаётинг енгиллашмайди деб тушунтирдим. Аллоҳга иймон келтирсанг сени кечиради десам шайтондай умидсизлик қилмоқда. "Мен динга сиғинмайман, жаннатга тушмаслигимни ҳам биламан" дейди. Устозлар қўлимдан келган барини қилаяпман, лекин кучим етмаяпти. Улар ҳеч кимга ёмонлиги тегмаган тарбияли инсон, лекин мусулмонмас. Уларни қандай қилиб ишонтирсам бўлади? Узоқ йўлдан олиб келиш керак деб ўйлайман.
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Сиз уларни ҳақиқий тариқат пешвоси бўлган инсоннинг ҳузурига олиб боринг. Шу уларни ўша ерга боришини уддасидан чиқсангиз бўлди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг замоналаридаги мушриклар ҳам сизни дўстларингиздан чандон-чандон баттар бўлишган. Улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўришгач ўзгаришган. Ҳозирда ҳам у зотнинг суннатларини маҳкам тутган инсонларда у даражада бўлмасада шерикларингизга кифоя қиладиган жозиба бор. Уларга бирор гап айтиш ҳам шарт эмас. Валлоҳу аълам!
Қуйидаги линкда берилган мақолани ўқинг
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✿°💦•┈┈┈••ৡ☀️ৡ•┈┈┈•🌓
ЎЗ Яқинларингизга Ҳам
Илиниг‼️👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/joinchat/AAAAAEGnqXGQrz9-UCnHhg
🛑Diqqat Yeglashingiz mumkin😢
21 071
АЛЛОҲНИ ТАСАВВУР ҚИЛИШ МУМКИНМИ?
4815-савол
Ассалому алайкум! Аллоҳни тасаввур килиш мумкинми? Агарда у ўзидан бошқа ҳеч кимга тавсирламаса?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Тасаввур қилиш мумкин эмас. Чунки инсон Аллоҳ мана бундай бўлса керак – деб қилган тасаввури ҳам Аллоҳга шерик қилиш ҳисобланади. Чунки Аллоҳ хаёлдан ҳам ташқаридаги Зот. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✿°💦•┈┈┈••ৡ☀️ৡ•┈┈┈•🌓
ЎЗ Яқинларингизга Ҳам
Илиниг‼️👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/joinchat/AAAAAEGnqXGQrz9-UCnHhg
🛑Diqqat Yeglashingiz mumkin😢
21 071
70. Сингилга закот бериш мумкинми?
(Аудио савол-жавоблар, 0.5мб) #Ҳикматли_дунё_5
✿°💦•┈┈┈••ৡ☀️ৡ•┈┈┈•🌓
ЎЗ Яқинларингизга Ҳам
Илиниг‼️👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/joinchat/AAAAAEGnqXGQrz9-UCnHhg
🛑Diqqat Yeglashingiz mumkin😢
21 071
#Болажонлар_учун.
•Таҳорат олишни ўрганамиз•
Тарбиявий мультфильм.
✿°💦•┈┈┈••ৡ☀️ৡ•┈┈┈•🌓
ЎЗ Яқинларингизга Ҳам
Илиниг‼️👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/joinchat/AAAAAEGnqXGQrz9-UCnHhg
🛑Diqqat Yeglashingiz mumkin😢
21 071
Сиз буни биласизми? Мусулмонлар ер юзидаги давлатларда қанча?
1. Афганистан 100%
2. Албания 75%
3. Алжир 99%
4. Ангола 25%
5. Аргентина 2%
6. Австралия 2.09%
7. Азербайджан 93%
8. Bahrin 100%
9. Бангладеш 85%
10. Бутан 5%
11. Бразилия 0,6%
12. Бирма 10%
13. Канада 1.48%
14. Cntral africn rpblc 55%
15. Китай 11%
16. Египет 94%
17. Эфиопия 65%
18. Фиджи 11%
19. Франция 7%
20. Грузия 11%
21. Germeny 3.4%
22. Греция 1.5%
23. Гвинея 95%
24. Гайана 15%
25. Гонконг 1%
26. В Индии 14%
27. Индонезия 95%
28. Иран 99%
29. Ирак 97%
30. Израиль-14%
31. Италия 1%
32. Япония 1%
33. Иордания 95%
34. Кения 30%
35. Кувейт 89%
36. Ливан 70%
37. Ливия 100%
38. Мальдивы 100%
39. Malasiya 52%
40. Маврикий 19.5%
41. Майотта 99%
42. Нигерия 75%
43. Оман 100%
44. Пакистан 97%
45. Филиппины 14%
46. Катар 100%
47. Румыния 20%
48. Россия 18%
49. Саудовская арабских 100%
50. Сингапур 17%
51. Сомали 100%
52. Шри-Ланка 9%
53. Судан 85%
54. Сирия 90%
55. Tazakistan 85%
56. Танзания 65%
57. Thiland 14%
58. Туниса 98%
59. Турция-на 99,8%
60. ОАЭ 96%
61. Великобритания 2.5%
62. США 3.75%
63. Узбекистан 88%
Пағамбарлар (алайҳимуссалам) қайси давлатлардан чиқган?
Адам(А.С) - Шри-Ланке
Nooh(ДБМ) - Иордания
Шоаиб(ДБМ) - Сирия
Салех(ДБМ) - Ливане
Ибрахим(ДБМ) - Палестина
Исмаил(ДБМ) - Саудовская Аравия
Yakoob(ДБМ) - Палестина
Исхак(ДБМ) - Палестина
Юсуф(А.С) - Палестина
Looth(ДБМ), - Ирак
Аюб(ДБМ) - Амман
Худ(ДБМ) - Ямен
NABII МУХАММАДА (С.А.С.) - Саудовская Аравия
Пағамбарлар (алайҳимуссалам)қанча умир кўрганлар?
Адам(А.С) - 1000 Лет
Nooh(ДБМ) - 950 Лет
Шоаиб(ДБМ) - 882 Лет
Салех(ДБМ) - 586 Лет
Закарию(ДБМ) - 207 Лет
Ибрахим(ДБМ) - 195 Лет
Sulaymaan(ДБМ) - 150 Лет
Исмаил(ДБМ) - 137 Лет
Yakoob(ДБМ) - 129 Лет
Муса(А.С) - 125 Лет
Исхак(ДБМ) - 120 Лет
Харун(ДБМ) - 119 Лет
Юсуф(А.С) - 110 Лет
Иса(ДБМ) - 95 да
NABII МУХАММАДА(С.А.С.) - 63 Года
не держите это в вашей папке !
1 Ля Иллаха Илаллах, Мухаммадун Расулуллах - пошли это 10 людям кроме меня просто, чтобы произнесли эти хорошие слова. Не ленись ради Аллахa.
✿°💦•┈┈┈••ৡ☀️ৡ•┈┈┈•🌓
ЎЗ Яқинларингизга Ҳам
Илиниг‼️👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/joinchat/AAAAAEGnqXGQrz9-UCnHhg
🛑Diqqat Yeglashingiz mumkin😢
21 071
Огоҳ бўлинг☝️
Ⓜ️🔴Боладаги қобилиятни йўқ қилувчи нарсалар🔴
1. Юзга уриш миядаги 300-400 ҳужайрани ўлдиради. Бошни силаш эса мияда янги ҳужайралар пайдо қилади.
2. Электрон ўйинлар ижтимоий ақлни, луғавий зийракликни барбод қилади. Ҳаддан ортиқ эътибор қаратилганидан мияга қон қуйилишига, мия ҳужайраларининг барвақт ҳалок бўлишига сабаб бўлади. Ёши улғайганда унга маҳорат, тажриба етишмайди.
3. Онани унинг ўғли олдида ҳақорат қилиш болани қўрқоқ, тортинчоқ қилиб қўяди, соғлом фикрлашдан тўхтатади. Чунки сўнгги тадқиқотларга кўра бола қобилиятни онасидан олади.
4. Боланинг фикрлари устидан кулиш, у тақдим қилган ишларни тақдирламаслик натижасида ундаги мотивация пасайиб кетади.
5. Боланинг ёшлигидан у билан суҳбат қуриш эшигининг ёпиқлиги нотўғридир. Бунинг натижасида ундаги сўз бойлиги ва ижтимоий зеҳн йўқолиб боради. Боланинг гапига аҳамият бермаслик, уни жим туришга буюриш, баъзи ҳолларда уни қаттиқ инкор қилиш яхшиликка олиб келмайди.
6. Таълим бериш давомида сув ичишни камайтириш керакми? Йўқ! Миянинг 85% и сувдан иборат. Ҳар 45 дақиқада 1 стакан (кичик шиша идишда) сув ичиш зарур. Агар ичмаса, тана ғайриихтиёрий ҳаракатлар (йўтал, акса уриш, стулни қимирлатиш, столни суриш каби ҳаракатлар) қила бошлайди. Ўқитувчига боладаги ноқулайлик зоҳир бўлади.
7. Нонушта қилмаслик ҳам яхши эмас. Аниқланишича, нонушта қилмайдиган кишиларда қондаги шакар миқдори пасайиб кетади. Бу эса мия ҳужайраларига етарлича озуқа етиб бормаслигини келтириб чиқаради ва ҳужайраларнинг парчаланишига сабаб бўлади. Фаст-фудлардан эҳтиёт бўлиш лозим.
8. Ўқувчининг қобилияти ва қизиқишларини ҳисобга олмай ўқитиш самарали натижага олиб келмайди.
9. Болаларга болаларча табиат билан яшашга имкон бермаслик ва уларни дарсга кўмиб юбориш мумкин эмас. Болаларда деворга ёзиш – бу уларнинг ёшлик чоғларида эркин ёзишга имкон бермаслик натижасидир.
10. Болани дастлабки босқичда хатини (ёзувини) кичик ёзишга мажбурлаш яхши эмас. Катта ёзув ўзига ишончлилик ва эркинлик белгиси ҳисобланади. Агар ёзув кичик бўлса, бунинг маъноси ана шу икки сифат (ўзига ишонч ва эркинлик)нинг йўқлигидир.
Устоз Зиёвуддин Азим
✿°💦•┈┈┈••ৡ☀️ৡ•┈┈┈•🌓
ЎЗ Яқинларингизга Ҳам
Илиниг‼️👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/joinchat/AAAAAEGnqXGQrz9-UCnHhg
🛑Diqqat Yeglashingiz mumkin😢
21 071
Бегимга Ишкий Мактуб 💌
Хўжайиним уйқудан,
Турди авзойи чатоқ.
Сўрасам, индамади,
Туш кўрдими ёмонроқ?
Айтмоқчи эдим, афсус,
Рўзғоримиз камини,
Бундай пайтда чиқариб
Бўларканми дамимни?!
Жаҳли чиқади баттар,
Кечга овқат қилмасам.
Ё хат ёзиб қўлига,
Тутқазсамми, Билмасам?:
“Бу - камчилик рўйхати”
Десам, аниқ, ўламан.
“Сизга ишқий мактуб бор,
Жоним”, - деяқоламан.
Хатни шундай бошладим:
“Салом, қалбим Қуёши!
Қўли очиқ, март, доно,
Оиламизнинг боши,
Сиз - суянчим, сиз – тоғим,
Сиз - жонимнинг парчаси,
Бўшаб қолди, Шунқорим,
Рўзғоримиз халтаси.
“Ахли аёлингизга
Келтирган ҳалол луқма
Садақа бўлади,” деб,
Ёзилган бир ҳадисда.
Сизчи, барака топкур
Қанча жонни боқяпсиз,
Ҳалол пул топиб, сарфлаб,
Тоғ-тоғ савоб оляпсиз.
Бу савоблар олтинга,
Айланишиб, албатта,
Сизга бир қасир бўлиб,
Қад кўтарсин жаннатда.
Ахли аёл сиз учун,
Аллоҳ берган омонат,
Улар деб ҳар бир босган,
Қадамигиз – ибодат.
Мана рўйҳат: Гўшт, гуруч,
Ёғ, шакар, сабзи, пиёз,
Нўхат, пишлаоқ, картошка.
Ун ҳам оласиз бир оз.
Қўй гўшти нафис, енгил,
Суяги ҳам мазали.
Ёғсизгина жойидан,
Оласиз-да, асали.
Айтгандай, охирини,
Едик бугун асални,
Ўзингиз айтасиз-ку,
Асал, ҳайдар касални.
Шоколаднинг ўрнига
Қантак ўрик оласиз,
Ёнғоқ, майиз, наматак,
Ейиш керак боламиз.
Яна меҳмон-измонга,
Писта, мағиз, бодом йўқ.
Бозор қилишда сизга,
Етадиган одам йўқ.
Ёғсиз қатиқ ҳам олинг,
Юзларимга суришга,
Юз ҳам овқат емаса,
Кеб қолади қуришга.
Қалам қошни тўкади,
Ўсма ўстирар майин,
Қошимга ҳам сув керак,
Қайнонам айтгандайин.
Майли унутсангиз ҳам,
Ёзганларим ҳаммасин,
Ўсмам билан қатиғим,
Эсингиздан чиқмасин.
Пахта ўраб бир чўпга,
Тўнкариб пиёлани,
Ўтирибман олдимга,
Қўйволиб тошойнани.
Ахир, ўзингиз учун
Ясанаман, куламан,
Ўсмамни унутсангиз,
Аниқ йиғлаб бераман.
Унутмайсиз, албатта,
Сиз менинг йўғу-борим,
Харид учун олдиндан
Рахмат сизга, Шунқорим.
Сарфлаган ақчангизни,
Аллоҳ ўзи ҳаммасин,
Ҳар сўмини миллион, Йўқ!
Миллиард қилиб қайтарсин.
Сизни ўпиб қолгувчи,
Ва севгувчи умрбод,
Тантиққина ёрингиз,
Маликаи Турандот”.
Шомда қайтди хўжайин,
Ишонч билан ўзига,
Халта-халта нарсани,
Териб қўйди сўрига.
Қатиқ билан ўсмани,
Қўйиб шундоқ олдимга,
Болаларга билдирмай,
Шипшиди қулоғимга:
“Биринчи бор умримда,
Пул сарфлаб яйрадим..
Мана сизга сўз сеҳри😊...
✿°💦•┈┈┈••ৡ☀️ৡ•┈┈┈•🌓
ЎЗ Яқинларингизга Ҳам
Илиниг‼️👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/joinchat/AAAAAEGnqXGQrz9-UCnHhg
🛑Diqqat Yeglashingiz mumkin😢
21 071
ФАЗИЛАТЛИ ОНА..!
Ҳали уч ёшга тўлмаган қизча онасининг орқасидан кийимини тортқилаб:
- Ойижон, бугун Жаннатда қаср қурмаймизми? деб қолди.
Менимча янглиш эшитдим шекилли дедиим.
Йуқ, қизча яна шу гапларни қайтарди.. сўнг опалари келиб синглиси айтган гапларни улар ҳам айтишди.
Фазилатли она кўзларимга қараб кулиб деди:
- Фарзандларим билан жаннатда қандай қилиб қаср қуришимизни кўргингиз келаяптими?
Мен "ҳа" деб, бир чеккада уларни нима деётганларини кузатиб ўтирдим.
Аввал она атрофида фарзандлари тизилиб ўтириб олишди. Фарзандларининг ёшлари тахминан 3 ёшдан 10 ёшгача эди. Ҳаммалари хаяжон билан тайёр ўтиришарди. Она "Ихлос" сурасини ўқий бошлади. Кетидан фарзандлари қайтарар эди.
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм..
Қул ҳуваллоҳу аҳад, Аллоҳус сомад, лам ялийд ва лам йувлад, валам йакун лаҳу, куфуван аҳад.
Сурани 10 марта қайтаришди.
Тугатиб бўлишгач ҳаммалари бир варакайига бор овозлари билан: Алҳамдулиллаҳ, жаннатда қасримизни қурдик, деб ҳурсанд бўлиб кетишди.
Болалари онасига:
- ойижон, энди хазинамиз ҳам бўлсин.
Кейин биргалашиб,
Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ ..
Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ..
Сўнгра фазилатли она сўради:
- энди, ким сизлардан Росулуллоҳ соллаллоҳу ъалайҳи ва саллам унга жавоб беришларини истайди. Ва қўлларидан сув ичиб, ундан кейин чанқоғини унутишини истайди...
Кейин ҳаммалари бирданига:
Аллоҳумма солли ъала Муҳаммадин ва ъала оли Муҳаммад.. кама соллайта ъала Иброҳима ва ъала оли Иброҳим иннака ҳамидум мажийд.. Аллоҳумма борик ъала Муҳаммадин ва ъала оли Муҳаммад.. кама барокта ъала Иброҳима ва ъала оли Иброҳим иннака ҳамидум мажийд.
Кетидан эса тасбеҳ ва такбир ва таҳлил (Ла илаҳа иллаллоҳ)ларни кетма кет этиб чиқишиб , ҳурсанд бўлишиб, ҳар қаёққа тарқалишди. Кимдир дарсига қаради, яна кимларидир ўйинчоқларига киришиб кетди.
Буларни қандай қилиб ургатдингиз, деб сўрадим.
Фазилатли Она:
- Болаларим улар билан ўтиришимни яхши кўришади. Мен ҳам вақтдан фойдаланиб, уларга Аллоҳни зикр қилишларини ўргатаман.
Азизлар бу ҳодисани сизлар билан улашгим келди. Кўп болажонларимиз кўрсатувларда ҳар хил қасрлар қурилишларини томоша қилиб унда яшашларини хоҳлашади ёки бўлмасам мультфильм қахрамонларини хазиналарга қандай эришаётганларини томоша қилишади. Уларга буларнинг ҳаммасига қандай осон йул билан эришишлиги мумкунлигини ўргатсак.
Онанинг вафотидан кейин ҳам она ўргатган азкорларни фарзандлари қайтариб турса, онага эҳсон қилишгандай бўлишади, ҳасанотлари етиб боради ин шаа Аллоҳ. Бу она учун дунё ва охиратдаги энг афзал сармоя.
Аёлингизга, фарзандларингизга ўргатинг. Қолган дўстларингиз билан ҳам улашинг...
✿°💦•┈┈┈••ৡ☀️ৡ•┈┈┈•🌓
ЎЗ Яқинларингизга Ҳам
Илиниг‼️👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/joinchat/AAAAAEGnqXGQrz9-UCnHhg
🛑Diqqat Yeglashingiz mumkin😢
21 071
✿°💦•┈┈┈••ৡ☀️ৡ•┈┈┈•🌓
ЎЗ Яқинларингизга Ҳам
Илиниг‼️👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/joinchat/AAAAAEGnqXGQrz9-UCnHhg
🛑Diqqat Yeglashingiz mumkin😢
21 071
#Ibrat_vaqti
Ko'z yoshingizni tiya olsangiz eshiting 😢 😭
✿°💦•┈┈┈••ৡ☀️ৡ•┈┈┈•🌓
ЎЗ Яқинларингизга Ҳам
Илиниг‼️👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/joinchat/AAAAAEGnqXGQrz9-UCnHhg
🛑Diqqat Yeglashingiz mumkin😢
21 071
🎙Эркакларга насихат
(Жуда керакли гаплар)
✿°💦•┈┈┈••ৡ☀️ৡ•┈┈┈•🌓
ЎЗ Яқинларингизга Ҳам
Илиниг‼️👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/joinchat/AAAAAEGnqXGQrz9-UCnHhg
🛑Diqqat Yeglashingiz mumkin😢
21 071
🎥 Ибратли видео.
📞Кун келиб, шу қўнғриоққа зор бўлишимиз мумкин...😢
✿°💦•┈┈┈••ৡ☀️ৡ•┈┈┈•🌓
ЎЗ Яқинларингизга Ҳам
Илиниг‼️👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/joinchat/AAAAAEGnqXGQrz9-UCnHhg
🛑Diqqat Yeglashingiz mumkin😢
21 071
ҲАММА ДИННИНГ ХУДОСИ БИТТАМИ?
4812-савол
Ассалому алайкум! Бир куни дўстларим ҳамма динга сиғинувчиларнинг худоси битта деб айтишди. Уларнинг фикрича христиан, Ислом, будда ва бошқа динларнинг худоси битта, яъни ҳаммамизнинг худомиз битта дейишди. Мен уларга қўшилмадим. Ҳамма диннинг худоси ҳар хил дедим. Қайси биримизнинг фикримиз тўғри?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Бутун борлиқни яратган Зот Яккаю ёлғиз Аллоҳ таолодир. Улар ҳам буни тан олишади. Аммо ибодат қилишга келганида Аллоҳни норози қилиб, ғазабини келтириб мусулмонлардан бошқа барчаси Аллоҳнинг ибодатига бошқанинг ибодатини шерик қилади ва бу билан ширк келтиришади. Аллоҳ таоло эса Ўзига ширк келтирганларни мағфират қилмайди. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✿°💦•┈┈┈••ৡ☀️ৡ•┈┈┈•🌓
ЎЗ Яқинларингизга Ҳам
Илиниг‼️👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/joinchat/AAAAAEGnqXGQrz9-UCnHhg
🛑Diqqat Yeglashingiz mumkin😢
21 071
КАСАЛГА АТАБ ХЎРОЗ СЎЙИШ
4810-савол
Ассалому алайкум! Турмуш қурганимга 4 йил бўляпти. Уйимизда кекса бувимиз борлар. Саратон касаллиги туфайли тўшакка ётиб қолдилар. Охирги кунларда овқат ҳам, сув ҳам ича олмаяптилар. Жонлари оғриқлар туфайли азобланмоқда. Шу сабабли уларни фарзандлари уйимизга Янги йўллик бир домлани олиб келишмоқчи. У домла қора хўрозни сўйдириб, хўрознинг қонини бемор пешонасига ва юзига суртишни буюрар экан. Сўйилган хўрозни эса сувга оқизиб юбориш керак экан. Шунда бемор соғайиб кетар ёки азобдан қутулар экан. Бу иш шариатимизга тўғри келадими? Агар тўғри келмаса қандай гуноҳларга сабаб бўлиши мумкин? Бу иш шариатимизга тўғри келмаса мен келинлик уйимда қайнона-қайнотамни кандай қилиб қайтаришим мумкин?
ЖАВОБ:
– Ва алайкум ассалом! Шариатимизга тўғри келмайди. Қон шариатда ҳаромлиги билан бирга оғир нажосат ҳам ҳисобланади. У бор жойда кофир жинлар тўпланади. Ўлимидан олдин иймонсиз кетишидан сақлансин. Бу касалликнинг мукофоти Аллоҳнинг ҳузурида улкан бўлади.
عَنْ جَابِرٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: يَوَدُّ أَهْلُ الْعَافِيَةِ يَوْمَ الْقِيَامَةِ حِينَ يُعْطَى أَهْلُ الْبَلَاءِ الثَّوَابَ لَوْ أَنَّ جُلُودَهُمْ كَانَتْ قُرِضَتْ فِي الدُّنْيَا بِالْمَقَارِيضِ. رَوَى التِّرْمِذِيُّ هَذِهِ السَّبْعَةَ
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Қиёмат куни аҳли балоларга савоб берилган пайтда аҳли офиятлар дунёда терилари қайчи билан қийилган бўлишини орзу қиладилар», дедилар».
Ушбу ҳадисларни Термизий ривоят қилган.
Шарҳ: Бу дунёда ўзига етган балоларни Аллоҳ таолонинг ҳукмидан деб билиб, уларга сабр қилган мўмин бандага бериладиган савобларга бу дунёда бало-офатлардан узоқда бўлиб ўтганлар ҳавас қилар эканлар. Шунинг учун Аллоҳ таолонинг иродаси ила етган балоларга сабр қилиб, Аллоҳ таолодан савоб умидида бўлиш лозим. Ушбу ҳадиси шарифда бу дунёда бало-офатларга учраган мўмин банда учун катта тасалли бор. Шу билан бирга, алоҳида таъкидлаш лозимки, мўмин банда савоби кўп бўлар экан, деб, ўзини ўзи балога уриши ёки ўзига ўзи бало етишини тилаши мутлақо мумкин эмас.
عَنْ حُذَيْفَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: كُنَّا مَعَ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم فَقَالَ: أَحْصُوا لِي كَمْ يَلْفِظُ الْإِسْلَامَ؟ فَقُلْنَا: يَا رَسُولَ اللهِ، أَتَخَافُ عَلَيْنَا وَنَحْنُ مَا بَيْنَ السِّتِّ مِائَةٍ إِلَى السَّبْعِ مِائَةٍ، قَالَ: إِنَّكُمْ لَا تَدْرُونَ لَعَلَّكُمْ أَنْ تُبْتَلَوْا، قَالَ: فَابْتُلِيَنَا حَتَّى جَعَلَ الرَّجُلُ مِنَّا لَا يُصَلِّي إِلَّا سِرًّا
Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга эдик. У зот:«Менга Исломни (калимаи шаҳодатни) неча киши талаффуз қилганини санаб беринглар», дедилар.«Эй Аллоҳнинг Расули, биз олти юз билан етти юз орасида бўлсак ҳам, бизга ёмонлик бўлишидан хавф қиласизми?» дедик.«Сизлар билмайсизлар, эҳтимол, ҳали балоларга дучор бўларсизлар», дедилар. Дарҳақиқат, балоларга дучор бўлдик. Ҳатто баъзиларимиз намозни фақат беркитиб ўқийдиган бўлди».
Шарҳ: Ислом янги тарқалаётган пайтда шунга ўхшаш қийинчиликлар жуда ҳам кўп бўлган. Ислом учун мусибатга учраш қадимдан маълум ва машҳур. Шунинг учун Ислом йўлида юрганларга бу нарса доимий равишда эслатиб турилади. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
✿°💦•┈┈┈••ৡ☀️ৡ•┈┈┈•🌓
ЎЗ Яқинларингизга Ҳам
Илиниг‼️👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/joinchat/AAAAAEGnqXGQrz9-UCnHhg
🛑Diqqat Yeglashingiz mumkin😢
21 071
Шундай содиқ, Аллоҳни эслатиб турадиган дўстларимиз бўлса уларга Аллоҳнинг раҳмати ва марҳамати бўлсин, агар бўлмаса шундай дўстлар беришини Аллоҳдан сўрайлик...
✿°💦•┈┈┈••ৡ☀️ৡ•┈┈┈•🌓
ЎЗ Яқинларингизга Ҳам
Илиниг‼️👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/joinchat/AAAAAEGnqXGQrz9-UCnHhg
🛑Diqqat Yeglashingiz mumkin😢
21 071
- Росулуллоҳ ﷺ нинг Абу Бакр разиаллоҳу анҳу билан Маккадан Мадинага ҳижратлари.
- Қизил чизиқ одатий йўл, оқ чизиқ Пайғамбаримизнинг изларидан тушган кофирларга чап берган йўллари.
Мусулмон ҳар бир ишни сабабларни мукаммал қилиб кейин Аллоҳга таваккал қилиши лозим.
✿°💦•┈┈┈••ৡ☀️ৡ•┈┈┈•🌓
ЎЗ Яқинларингизга Ҳам
Илиниг‼️👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/joinchat/AAAAAEGnqXGQrz9-UCnHhg
🛑Diqqat Yeglashingiz mumkin😢
21 071
#Рибо
Умар розияллоҳу анҳу: Ҳалол савдо ва касб-ҳунар қилишга буюриши
Савдогарларни ҳалол-ҳаромни ўрганишга буюриши
Умар Форуқ розияллоҳу анҳу савдо-сотиққа доир ҳукмларни билмаган ҳолда бозорда савдо қилиб ўтирадиган одамларни дарралар, “Рибони билмаган одам бозоримизда ўтирмасин!” дер эди.
Бозорларни айланиб юрар эди, айрим тожирларга дарра ўқталиб: “Савдога оид ҳукмларни билган кишиларгина бозоримизда савдо қилсин, акс ҳолда истаса-истамаса рибо еб қўяди”, дер эди
Барча иш Умарнинг эътибори ва назорати остида эди. У бозорлар учун хос, савдо-сотиқни тартибга солиб турадиган, хиёнат, алдов ва эҳтикор-монополияга йўл қўймайдиган, бир томоннинг манфаати иккинчи томон манфаатини босиб кетмайдиган шаклда тижорат тартиб-қоидаларини ўрнатган, ҳар қандай ноҳақликнинг олдини оладиган ва ҳамма нарсани тартибга соладиган мўъжазгина бир қарор чиқариб қўйган эди: «Ким фақиҳ бўлмаса, бозорларимизда тижорат қилмасин!»
•✿°💦•┈┈┈••ৡ☀️ৡ•┈┈┈•🌓
ЎЗ Яқинларингизга Ҳам
Илиниг‼️👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/joinchat/AAAAAEGnqXGQrz9-UCnHhg
🛑Diqqat Yeglashingiz mumkin😢
21 071
Эй ишга бориш учун уйғониб, бомдодга ухлаган банда! Ризқни Аллоҳ берадими, ё иш?
✿°💦•┈┈┈••ৡ☀️ৡ•┈┈┈•🌓
ЎЗ Яқинларингизга Ҳам
Илиниг‼️👇🏼👇🏼👇🏼
https://t.me/joinchat/AAAAAEGnqXGQrz9-UCnHhg
🛑Diqqat Yeglashingiz mumkin😢
