Sof Ibrat 🌙
前往频道在 Telegram
«Sof Ibrat» – Qalblarga ibrat ulashuvchi ilmiy-ma'rifiy kanal 🌙 Ey iymon keltirganlar! Allohni ko‘p zikr qilinglar. (Ahzob surasi, 41-oyat) Tijoriy hamkorlik masalasida
显示更多📈 Telegram 频道 Sof Ibrat 🌙 的分析概览
频道 Sof Ibrat 🌙 (@sof_ibrat) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 22 134 名订阅者,在 宗教与灵性 类别中位列第 3 436,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 3 590 位。
📊 受众指标与增长动态
自 невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 22 134 名订阅者。
根据 12 九月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 -613,过去 24 小时变化为 -19,整体触达仍然可观。
- 认证状态: 未认证
- 互动率 (ER): 平均受众互动率为 0%。内容发布后 24 小时内通常能获得 N/A% 的反应,占订阅者总量。
- 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 0 次浏览,首日通常累积 0 次浏览。
- 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 0。
📝 描述与内容策略
作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
“«Sof Ibrat» – Qalblarga ibrat ulashuvchi ilmiy-ma'rifiy kanal 🌙
Ey iymon keltirganlar! Allohni ko‘p zikr qilinglar.
(Ahzob surasi, 41-oyat)
Tijoriy hamkorlik masalasida”
凭借高频更新(最新数据采集于 13 九月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 宗教与灵性 类别中的关键影响点。
22 134
订阅者
-1924 小时
-1387 天
-61330 天
帖子存档
22 117
Сиз дунёдаги энг бахтли инсонсиз!
Яратган кунингга, берган тан-сиҳат, ҳотиржамлигингга ўзингга шукроналар бўлсин Аллоҳим!🤲 👇
ㅤㅤㅤㅤ
🗣☪️@sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
22 117
ОНАНГ ХИЗМАТИНГГА МУҲТОЖДИР | ФАРЗАНДЛАР УЧУН ИБРАТЛИ ВОҚЕА👇🏻👇🏻
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog: @sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
22 117
ҚИЁМАТ КУНИ ХУРСАНД БЎЛАЙ ДЕСАНГИЗ...
Зубайр ибн Аввом розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: “Кимда-ким номаи аъмолини кўрганда хурсанд бўлай деса, унда истиғфорни кўпайтирсин!”.
Имом Байҳақий, Табароний ривоят қилган.
Абу Минҳолдан ривоят қилинади: “Қабрда банда учун кўп истиғфордан кўра яхшироқ қўшни (яъни, ҳамроҳ) бўлмайди”.
Аҳмад ибн Ҳанбал, “Аз-зуҳд”.
Бакр ибн Абдуллоҳ Музаний шундай деган: “Сизлар кўп гуноҳ қиляпсизлар. Энди истиғфорни ҳам кўпайтиринг! Чунки, банда қиёмат куни номаи аъмолининг ҳар икки қаторида истиғфорни кўрса, боши осмонга етади”.
Ибн Абу Дунё, “Ат-тавба”.
"Истиғфорнинг 40 хосияти" китобидан.👇
ㅤㅤㅤㅤ
🗣☪️@sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
22 117
Имом Ғаззолий раҳимаҳуллоҳ дейди:
“Ривоят қилинади, имом Жунайдни вафотидан сўнг тушда кўришибди. Ундан: “Нима хабарлар, эй Абул Қосим?” деб сўрашганида, у: “Иборалар йўқ бўлди, ишоралар фано бўлди. Бизга фақат тун қўйнида ўқиган икки ракат (таҳажжуд) намозимизгина фойдали бўлди холос”, деб жавоб берган экан.
Имом Ғаззолийнинг “Айюҳал валад” (Эй фарзанд!) асаридан
👇
ㅤㅤㅤㅤ
🗣☪️@sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
22 117
Дарддан азоб чекаётганини сўйлаган одам ё дард
чекмаган, ёки уни тушунмайди.
Аллоҳнинг дард бериши Унинг бандасига бўлган муҳаббатидир.
Банда ўта чорасиз қолса, «Бир сен қолдинг, Аллоҳим!» - дейди.
Бу эса Аллоҳ билан ёлғиз қолиш ҳолатидир.
©hasanxondomlauz👇
ㅤㅤㅤㅤ
🗣☪️@sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
22 117
#ТАБРИК
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва борокатуҳ!
Азизлар, Барчамизга ЖУМА АЙЁМИ МУБОРАК БУЛСИН! Аллоҳим бу кунни барчамизга хайрли қилиб бу кунда яхшиликларга тавфиқ беришини сўраб қоламиз.
Бу кунда, Пайғамбармиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган чин Муҳаббатимизни исботлаб, Салавотни кўп айтайлик!
«Аллоҳумма солли ва саллим аъла Набиййина Муҳаммад»
Бу улуғ кун барокоти, файзи, нури хонадонингизга ёғилсин. Барча ибодатларимизни Аллох қабул этсин Жума кунингиз хайрли ва қувончга тўла бўлсин.
Яқинларингиз ва дўстларингизга улашинг.
👇🏻👇🏻
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog: @sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
22 117
БЕШТА ФОЙДАЛИ МАЪЛУМОТ
1. Азон ниҳоясига етгач, унинг дуосини айтганингиздан сўнг ўзингизни ижобат бўладиган дуодан маҳрум қилманг.
2. Намоз ўқиётганингизда гуноҳларингиз қаерга қўйилади ?
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Агар банда намоз ўқишга киришса, унинг барча гуноҳлари бошига ва елкасига қўйилади. Рукуъ ва сажда қилганда эса гуноҳлари ундан соқит бўлади.
Эй намозини шошиб ўқувчи дўстим ! Гуноҳларинг сендан соқит бўлиши учун имкон қадар рукуъ ва саждаларингни комил қил.Бундай ажр мукофотни ўтказиб юборма.
3. Ҳар намоздан сўнг Оятал Курсийни ўқисангиз, сиз билан жаннат орасида фақат ўлим қолади.
4. Намозни тугатганингиздан сўнг шошилманг, бир оз муддат ўтиринг, чунки фаришталар Роббингизнинг ҳузурида сиз учун дуо қиладилар .
5. Бир солиҳа аёл вафот этибди. Унинг қабрининг тупроғидан хуш бўй ҳид тараларди. Бунинг боисини эридан сўраганларида у, аёлим ҳар доим ухлашдан аввал «Мулк» сурасини тиловат қилишни тарк қилмас эди, бу унинг одатига айланган эди, деди.
Мулк сурасини ўқишга ҳарис бўлинг. Чунки у қабр азобидан нажот берувчидир.
Бу сеҳрли маълумотларни дўстларингиз билан ҳам баҳам кўринг..!👇
ㅤㅤㅤㅤ
🗣☪️@sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
22 117
• Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу шундай деган эканлар: «Уч нарса ҳақида ташвиш қилма:
1. Камбағаллик ҳақида ўйлама, чунки ғаминг кўпайиб кетади. Ғам ғусса эса очкўзликни зиёда қилади.
2. Сенга зулм қилган киши ҳақида ҳам ўйлама, чунки қалбинг ғазабга тўлиб, адоватинг кучайиб, қаҳр-ғазабинг бардавом бўлиб қолади.
3. Дунёда узоқ қолиш ҳақида ҳам ўйлама, чунки мол дунё йиғишга қизиқиб, умрингни зое қиласан, амал қилишни эса ортга сурасан.»👇
ㅤㅤㅤㅤ
🗣☪️@sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
22 117
Сен катта экинзорга эгасан. Ҳаётинг-экинзоринг. Унга хоҳлаганингни эк. Гулми, тикон, ўзинг биласан. Муҳаббатми, ёмон кўриш? ихтиёрингда. Лекин... Эҳтиёт бўл. Эртага экканингни ўрасан. Эҳтиёт бўл. Эртага Роббингга йўлиқасан, гарчи буни хоҳламасангда. Яқинда китобинг топширилади. Ё ўнг ё чап. Тилинг, кўзинг, қулоғинг сенга қарши гувоҳлик беради.👇
ㅤㅤㅤㅤ
🗣☪️@sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
22 117
Фарзандларингизни солиштириш оқибати...👇🏻👇🏻
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog: @sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
22 117
🏦 Доллар ўсишда давом этмоқда:
📈 Эртанги кун доллар курси ПРОГНОЗини билишни хоҳлайсизми унда
@bank_kuni – каналида кузатиб боринг
22 117
Товуқ гўшти 100 йил аввал қандай бўлган?
Американинг қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотларига кўра, 100 йил олдин бир порция товуқ гўшти фақат 16 ккалга тенг бўлган. Бугунги кунда 200 ккалдан ортиқ. Товуқ гўштининг ёғлилиги бир асрда 2 граммдан 23 граммгача ортди. Замонавий товуқлар ўн баробар кўпроқ ёғга эга.
Мол гўшти ишлаб чиқарувчилар ишонч билан айтадики, терисиз товуқ гўшти молнинг турли қисмларидан кесилган гўштларга қараганда кўпроқ қон томирларда тиқин ҳосил қиладиган тўйинган ёғлар сақлайди.👇🏻👇🏻
ㅤㅤㅤㅤ
••┄┄┄❅┄┄┄•••
Ilmiy ma'rifiy blog: @sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
22 117
ЛУҚМОНИ ҲАКИМДАН СЎРАДИЛАР:
- Одамларнинг доноси ким?
- Ҳаёт ташвишларидан дилтанг бўлмагани.
- Баланд ҳимматлик кимдур?
- У дунё неъматларини бу дунё неъматларидан устун қўйган киши.
- Одамларнинг қудратлиси ким?
- Ақли комил бўлгани.
- Ул қандай шаробки, ичувчисини яланғочлайди?
- Шаҳват.
- Ул қандай оловки, ўз ёқувчисини куйдиради?
- Ҳасад.
- Ул қайси биноки, ҳеч хароб бўлмас?
- Адолат.
- Ул қандай аччиқликки, охири ширин бўлур?
- Сабр.
- Ул қандай ширинликки, охири аччиқ бўлур?
- Тезлик.
- Ул қандай беморликки, табиблар унинг муолажасидан ожиздур?
- Аҳмоқлик.👇
ㅤㅤㅤㅤ
🗣☪️@sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
22 117
ҚЎШНИНИНГ ҲАҚИ
Тақий Усмоний ҳикоя қилади: “Маккаи мукаррамада бозорга кириб, бир матони сўрадим. Дўкондор ўша матони топгунга қадар олдимга 20 тача ўрамдаги газламаларни тўкиб солди. Уларнинг ичидан биттаси менга маъқул тушиб, шуни сотиб олмоқчи бўлдим. Нарҳиям маъқул келди. Сотувчи:
— Сизга шу маъқул келди-а?
— Албатта маъқул келди.
— Унда йўлнинг у томонига ўтсангиз, ҳув анави дўконда ҳам шу газламадан бор. Ўша ердан сотиб олинг.
— Ие, нега энди. Ҳамма нарсани шу ерда савдо қилдим, сизнинг ҳам қанча вақтингизни олдим. Нега энди ундан сотиб оларканман. Бунинг сири нимада?
— Тўғридаги сотувчи менинг қўшним, кўряпманки, эрталабдан бери ҳеч нарса сотмади. Мен эса анча нарса сотиб қўйдим…”👇
ㅤㅤㅤㅤ
🗣☪️@sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
22 117
Агар бир одамга эҳсон ёки садақа бериб мен унга яхшилик қилдим деб ўйласангиз адашасиз. Аслида садақангизни олиб у сизга яхшилик қилган бўлади. Чунки сиз унга Аллоҳнинг наздида пашшанинг қанотичалик қадрга эга бўлмаган дунёнинг нарсасини беряпсиз. У эса сизга охират савобини, Аллоҳнинг розилигини бермоқда. Энди бир ўйлаб кўринг қайси бири қадрлироқ.
©ИкромУлуғбоев👇
ㅤㅤㅤㅤ
🗣☪️@sof_ibrat
ㅤㅤㅤ
