Terapiya markazi (rasmiy kanal)
前往频道在 Telegram
Respublika ixtisoslashtirilgan terapiya va tibbiy reabilitatsiya ilmiy-amaliy tibbiyot markazi Manzil: 100084, Toshkent shahri, Osiyo ko'chasi 4-uy Telefon: +998712347109 Колл марказ: +998997925555 +998997935555 email: info@therapy.uz 🌐 therapy.uz
显示更多337
订阅者
无数据24 小时
+17 天
-230 天
帖子存档
Ўзбекистон Республикаси Тиббиёт туризми ассоциацияси томонидан жойир йилнинг 6-декабрь куни Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институтида бўлиб ўтган тадбирда Ҳиндистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон
ва Ўзбекистон “Тиббиёт-курорт ва соғломлаштириш туризми: муаммолар, инновациялар ва истиқболлар” мавзусидаги анжуманда Терапия ва Тиббий Реабилитация марказидан Тиббий туризмни ривожлантириш бўлими бошлиғи Холмуминов С.С. иштирок этди.
Ўзбекистон Республикаси Тиббиёт туризми ассоциацияси томонидан жойир йилнинг 6-декабрь куни Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни институтида бўлиб ўтган тадбирда Ҳиндистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон
ва Ўзбекистон “Тиббиёт-курорт ва соғломлаштириш туризми: муаммолар, инновациялар ва истиқболлар” мавзусидаги анжуманда Терапия ва Тиббий Реабилитация марказидан Тиббий туризмни ривожлантириш бўлими бошлиғи Холмуминов С.С. иштирок этди.
🇺🇿🇹🇷 Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази Тиббий туризмни ривожлантириш бўлими бошлиғи Холмуминов С.С ва Туркия Республикасини Бурса шахрида жойлашган “ROMMER INTERNONATIONAL” клиникаси президенти Метин Юрдакош ўртасида телемулоқот бўлиб ўтди. Телемулоқотдан кўзланган асосий мақсад беморларни эрта реабилитация қилиш ва хамкорлик ҳақида гаплашилди. Метин Юрдакош
марказ директори рофессор Бахром Анисхонович ва унинг жамоаси алангалик саломлар юллаб булажак хамкорлик иккала ҳалқларга тиббий хизмат самарадорлигини оширишини такидлаб ўтди.
#Qabul_imtihoni
#Doktorantura
📣РЕСПУБЛИКА ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН ТЕРАПИЯ ВА ТИББИЙ РЕАБЛИТАЦИЯ ИЛМИЙ-АМАЛИЙ ТИББИЁТ МАРКАЗИ ТАЯНЧ ДОКТОРАНТУРАГА ҚИРИШ УЧУН ҚАБУЛ ИМТИХОНИНИ ЎТКАЗАДИ
Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказида,
Давлат бюджет маблағлари ҳисобидан ўқитиш, 2024 йил учун қуйидаги ихтисосликлар бўйича таянч докторантурага қабул имтиҳони 2023 йил 27 ноябр куни соат 11.00 ўтказилиши эълон қилинади:
🔹14.00.05 – Ички касалликлар
🔹14.00.06 – Кардиология
Манзил: концеренция зал, Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази, Тошкент шаҳри, Осиё кўчаси, 4 уй.
🔗Онлайн трансляция: https://us06web.zoom.us/j/77472526629?pwd=Q0lVOHRDN3g2MGVNMElkRmRaZ0NCUT09
🔐 Конференция ID: 774 7252 6629
Кириш коди: eBiE02
Farg'ona 24, 20-noyabr______Tibbiyotdagi islohotlar, mahorat darslari
#Инсон қадри учун!
“ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИ” куни билан ҳамда фидокорона меҳнатлари марказимизни шифокор ва фидоий ходимлари:
- Пирмухамедова Сурайё Гулямкадировна – Марказни дорихона мудираси Соғлиқни Сақлаш Вазиринг “ТАШАККУРНОМА” си билан
-“Соғлиқни Сақлаш Вазирлини Аълочиси” кўкрак нишони билан марказнинг – интенсив терапия бўлими шифокори Эргашов Жахонгир Ягмирович ҳамда,
- “Соғлиқни Сақлаш Вазирлини Аълочиси” кўкрак нишони билан марказнинг – интенсив терапия бўлими хамшира Абидова Шахноза Бахтияровна тақдирландилар.
Хотира
Республика Ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази жамоаси Марказ директори ўринбосари Камилова Умида Кабировнанинг вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.
Камилова Умида Кабировна – тиббиёт фанлари доктори, профессор, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари эди.
Умида Кабировна 1962 йилда туғилган.
2008 йилдан Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказида ишлаб келаётган эди. Унинг илмий фаолиятининг асосий йўналишлари сурункали юрак этишмовчилигини (ЧФ) эрта ташхислаш, беморларнинг прогнози ва ҳаёт сифатини яхшилаш учун ЧФни даволашга ёндашувларни оптималлаштириш эди.
У Халқаро юрак етишмовчилиги ассоциацияси (WҲФС) аъзоси, Ўзбекистон кардиологлар уюшмаси ва терапевтлар ассоциацияси Президиуми аъзоси, Тошкент тиббиёт малакасини ошириш институти қошидаги “Ички касалликлар” ихтисослаштирилган кенгаши аъзоси. Ўқув ишлари, терапия мутахассислиги бўйича шифокорлар аттестация комиссияси, “Ўзбекистон кардиологияси” ва “Ўзбекистон Терапевтик ахборотномаси” таҳририяти вакили эди.
Унинг 380 дан ортиқ нашрлари, 10 та услубий қўлланма ва қўлланмалари, 9 та ахборот хати, 6 та компютер дастурига эга эди. Илмий ишлари Канада, Туркия, Италия, Греция, AҚШ ва бошқа мамлакатларда чоп этилган эди.
Бевосита унинг раҳбарлигида кардиология мутахассислиги бўйича 6 нафар фан номзоди ва 1 нафар фан доктори тайёрланган эди.
Умида Кабировна 1985 йилда Тошкент давлат тиббиёт институтини, 1985 йилдан 1987 йилгача кардиология бўйича клиник ординатурани тамомлаган.
1991 йилда “Ўткир миокард инфарктида фосфокреатин ва коринфарумни биргаликда қўллаш” мавзусида номзодлик диссертациясини, 1998 йилда “Коронар артерия касаллиги билан оғриган беморларда маҳаллий доривор флорадан дори воситаларининг гиполипидемик таъсири” мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилган. Унга 2007 йилда профессор илмий унвони берилган эди.
Умида Кабировна кўп йиллар давомида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирилигида бош терапевт сифатида ҳам самарали фаолият олиб борди.
Умида Кабировна ўтган умри давомида халқ соғлиги учун ўзини бор билим ва тажрибасини кўрсатиб келди. Эгаллаган билим ва тажрибаларини ёшларга ўргатиб устоз-шогирд анъанасини изчил давом эттириб келди.
Барчамиз учун қадрли бу инсон ҳаётда ўзидан яхши ном, яхши из, билимли шогирдлар ва хотиралар қолдирди. “Юрт учун, инсонлар соғлиги учун фидо бўлиш— ўлим эмас, аслида қайта туғилиш”, дейди донолар. Умида Кабировнанинг номи ва ёрқин хотираси ҳам бугун қайта туғилмоқда, Марказимиз саҳифаларига абадий муҳрланмоқда.
Умида Кабировнанинг ёрқин хотираси Марказимиз жамоаси ва бутун шогирдлари қалбида абадий сақланиб қолади.
Раҳбарият
Repost from Sog‘liqni saqlash vazirligi
ТАЪЗИЯ
Соғлиқни сақлаш тизимида самарали фаолият олиб борган тиббиёт фанлари доктори, профессор Умида Камилова 61 ёшида вафот этди.
У. Камилова 1962 йилда туғилган. Тошкент давлат тиббиёт институтида бакалавр ва клиник ординатурани тамомлаган.
Фаолиятини 1987 йил Кардиология илмий-текшириш институти поликлиникасида врач-кардиолог сифатида бошлаган. 2009–2023 йилларда Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказида турли масъул лавозимларда меҳнат қилган.
2016 йилда “Меҳнат шуҳрати” ордени билан тақдирланган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги бутун умрини тиббиётга бахшида этган фидойи шифокор Умида Камилова Кабировнанинг вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Repost from Sog‘liqni saqlash vazirligi
Бугун — Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи қабул қилинган кун
🇺🇿 Қадимдан ҳар бир халқ ўз давлати, ҳукмронлик тимсолига эга эканини ўз байроғи ва туғи билан билдирган. Яъни, "байроқли халқ — давлатли халқ" деган қараш шаклланган.
Хусусан, соҳибқирон Амир Темур байроғида акс этган уч ҳалқа тасвири уч иқлим ҳукмдори, адолат ҳимоячиси деган маъноларни билдирган.
Мустақил Ўзбекистон байроғи ҳам давлатимизнинг асосий ғоялари, бу ўлкада яшовчи халқларнинг эзгу орзу-умидларини ўзида мужассам этгани билан қадрли.
Давлатимиз байроғида қадимий ўтмишимиз мужассам, бугунимиз зоҳир, келажагимиз ифодаланган. Ватанни қандай севсак, бу улуғ тимсолни ҳам шундай қадрлаш, ардоқлаш — бурчимиз.
Бугун — ҳар бир юртдошимиз қалбида уриб турган юрак яна бир бор ҳаприқадиган, қувонадиган кун. Халқимиз учун катта байрам! Соғлиқни сақлаш вазирлиги ана шу қутлуғ сана билан барча ватандошларимизни муборакбод этади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi |Facebook | Instagram
Repost from Sog‘liqni saqlash vazirligi
📌 Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманида оммавий тиббий кўриклар ташкил этилди.
🏥 Унда пойтахтдаги етакчи шифохоналарнинг малакали мутахассислари ҳамда маҳаллий шифокорлардан иборат махсус гуруҳ ҳар бир беморни чуқур текширувдан ўтказиб, улар тиббий ёрдамга муҳтожлик даражасига кўра таснифланди.
📹 ССВ Матбуот хизмати томонидан тайёрланган юқоридаги видеолавҳада ушбу тадбир тафсилотлари ҳақида сўз боради.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
#Инсон қадри учун!
Жорий йилнинг 13-18 ноябр кунлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Сурхондарё вилояти бўйлаб оммавий тиббий кўрикларда йигирмадан ортиқ мутахассислик бўйича республика ихтисослаштирилган тиббий марказларнинг малакали шифокорлари ҳамда Терапия ва Тиббий Реабилитация Маркази бош шифокор ўринбосари Давлатова Л. ва вилоят ҳамда туманнинг етук тиббий мутахассислари томонидан аҳолини тиббий кўрикдан ўтказилди. Унда ҳар бир беморни чуқур текширувдан ўтказиб, улар тиббий ёрдамга муҳтожлик даражасига кўра таснифланди, керакли тавсиялар берилди.
#Инсон қадри учун!
Жорий йилнинг 13-18 ноябр кунлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Сурхондарё вилояти бўйлаб оммавий тиббий кўрикларида йигирмадан ортиқ мутахассислик бўйича республика ихтисослаштирилган тиббий марказларнинг малакали шифокорлари, ҳамда Терапия ва Тиббий Реабилитация Маркази бош шифкор ўринбосари Давлатова Л. ва вилоят ҳамда туманнинг етук тиббий мутахассислари томонидан аҳолини тиббий кўрикдан ўтказилди. Унда ҳар бир беморни чуқур текширувдан ўтказиб, улар тиббий ёрдамга муҳтожлик даражасига кўра таснифланди, керакли тавсиялар берилди.
Repost from Sog‘liqni saqlash vazirligi
💐 CОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРИНИНГ ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИГА БАЙРАМ ТАБРИГИ
❗️Ҳурматли тиббиёт ходимлари! Буюк Ибн Сино издошлари!
Халқ саломатлиги йўлида сидқидилдан меҳнат қилиб келаётган Сиз, азиз ҳамкасбларимни юртимизда кенг нишонланаётган Тиббиёт ходимлари куни билан самимий муборакбод этаман. Ушбу байрам ҳар йили мамлакатимиз миқёсида нишонланиб, бу кунда соҳада салмоқли натижаларга эришган тиббиёт ходимлари давлатимизнинг нуфузли мукофотлари билан тақдирланиши эзгу анъанага айланиб улгурди.
Барчамизга яхши маълум, миллий тиббиётимиз кўплаб синовлар, мураккаб шароитлардан ўтиб, бугун соҳада мутлақо янги трансформация жараёнлари кечмоқда. Таъбир жоиз бўлса, Ўзбекистонда тиббиёт трансформацияси узоқ муддатга мўлжалланган стратегия, умуммиллий лойиҳа даражасида муҳим аҳамият касб этмоқда.
Ушбу лойиҳани амалга оширишдаги энг катта куч, шубҳасиз, Cиз — малакали шифокорлар, маҳоратли устозлар, меҳрибон ҳамширалар ҳисобланасиз.
Ҳурматли Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг соҳага қаратаётган юксак эътиборига “лаббай” деб жавоб беришимиз, халқимиз саломатлигини сақлаш, уларни тизимдан рози қилишимиз учун барча шароитлар муҳайё қилинмоқда.
❗️Азиз шифокорлар!
Бугун соғлиқни сақлаш тизимидаги улкан ўзгаришларни ҳаммамиз ич-ичимиздан ҳис қилиб турибмиз. Бир неча йил олдин фақат ўзаро мулоқотлардагина халқаро тажрибада тиббий суғурта тизимининг юқори натижалари ҳақида суҳбатлашишимиз мумкин эди. Мана, ҳозирда давлат тиббий суғуртаси механизмлари тиббиётимизга шиддат билан жорий қилинмоқда.
Соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштириш, инновацион даво усулларини жорий этиш, “электрон поликлиника” тизимининг соҳага татбиқ қилиниши тиббиёт ходимларини ортиқча қоғозбозликдан, беморларни эса турли оворагарчиликлардан халос этмоқда.
Мен ишонч билан айтишим мумкин, бугун ўзбек шифокорлари ҳар қандай мураккаб, юқори технологияли амалиётларни бемалол бажаришга қодир!
Сўнгги йилларда хирургларимиз томонидан янги туғилган чақалоқларда ўтказилаётган ноёб амалиётлар, сиам эгизакларини ажратиб олиш операцияси, турли мураккабликдаги кардиохирургик амалиётлар, буйрак, жигар ва ўзак ҳужайралари трансплантацияси ва робот хирург ёрдамида амалга оширилаётган онко-жарроҳлик операциялар фикримиз исботи бўла олади.
Дунё ҳамжамияти ўзбек тиббиёти эришаётган ютуқларни тан олмоқда. Хусусан, мамлакатимизнинг силга қарши кураш бўйича тажрибаси яна бир бор Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти доирасида юксак баҳолангани фаолиятимизга берилган халқаро даражадаги эътирофдир.
✅ Шу йилнинг сентябрь ойида Ўзбекистон Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг сил касаллиги бўйича юқори даражадаги сессиясига раислик қилиши ушбу эътирофнинг юксак намунасидир.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг ушбу нуфузли анжуманида мамлакатимиз соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида маъруза қилиш, вазир, қолаверса, тиббиёт соҳасининг бир вакили сифатида менга чексиз ғурур бағишлади.
❗️Қадрли ҳамкасблар!
Одамлар бирор хасталикдан дард чекса, жони оғриса, энг аввало, кимдан нажот кутади? Албатта, кечаю кундуз ёрдамга шай, ўз касбига, қасамёдига содиқ тиббиёт ходимларидан! Буюк олим Гиппократ: “Табобат – барча илм ва ҳунарлар ичида энг қийини ва шарафлиси”, деганда нақадар ҳақ эди.
Халқимиз тиббиёт ходимларини дунёдаги энг улуғ касб эгалари, фидойи инсонлар сифатида билади ва машаққатли меҳнатини юксак қадрлайди. Бу эса, сизу-бизга катта масъулият юклайди.
Тилагим, шу халқ, шу Ватан учун чин дилдан хизмат қилиш, элнинг меҳрига сазовор бўлиш шу миллат фарзанди сифатида барчамизга насиб этсин! Сизга узоқ умр, сиҳат-саломатлик, оилавий хотиржамлик, файзу барака тилайман.
Байрамингиз муборак бўлсин!
Амрилло Иноятов,
Соғлиқни сақлаш вазири.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Repost from Sog‘liqni saqlash vazirligi
Бугун тиббиёт ходимлари куни
—————
Сегодня День медицинских работников
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Repost from Sog‘liqni saqlash vazirligi
Юртимизда терапия ва тиббий реабилитация бўйича қандай янги амалиётлар йўлга қўйилмоқда?
Баҳромжон Аляви,
Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази директори:
🏥 — Муассасамиз ички касалликлар, хусусан, юрак-қон томир, ошқозон-ичак, нафас олиш тизими ва ревматологик хасталикларни даволаш, олдини олиш ҳамда реабилитация қилишга ихтисослашган.
🔬 Бу ерда республика даражасида 20 турдаги юқори технологик операциялар, вилоят миқёсида 20 ҳамда туман даражасида 15 турдаги янги даволаш ва диагностика усуллари жорий қилинди.
💉 Натижада йилига 500 минг нафар аҳолига ўз яшаш ҳудудида малакали тиббий хизмат кўрсатиш имконияти юзага келди.
📊 Хусусан, ўтган йили 172 нафар мутахассисимиз томонидан вилоятларга борган ҳолда, 9824 нафар беморга амалий ёрдам кўрсатилди.
🖥 Телетиббиёт орқали 1289 нафар беморга тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича онлайн консультациялар ва 1032 нафар фуқарода консилиумлар олиб борилди.
🔎 Марказда илк бор ўсимталарнинг микротўлқин аблацияси, муассасанинг Бухоро филиалида диабетик оёқ синдромида транслюминал балон ангиопластикаси амалиётлари жорий этилди.
📌 Президентимизнинг тегишли топшириқлари асосида 2023-2026 йиллар давомида:
👩🏻🏫 Ҳудудларда 500 нафар, марказда 100 нафар ва хорижда 30 нафар мутахассис малака ошириб, 50 турдаги янги амалиётлар ўзлаштирилади.
🩺 Жойларда ташкил қилинадиган тиббий кўрикларда 15 минг нафар аҳоли чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилиб, хасталик аниқланган беморларга ҳудуднинг ўзида амбулатор ва стационар ёрдам кўрсатилади.
✅ Марказда илк бор ўсма касаллиги (қалқонсимон без тугунчалари)нинг микротўлқин жарроҳлик амалиёти, Бухорода диабетик тўпиқда баллон ангиопластикаси йўлга қўйилади. Натижада йилига 300 нафар беморнинг юқори технологик операциялар учун хорижга боришига ҳожат қолмайди.
📍 Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Бухоро, Жиззах, Тошкент ва Хоразм вилоятларида гастроэнтерологик, Сирдарё, Навоий, Самарқандда ревматологик касалликларни эрта аниқлаш ва реабилитация қилишнинг замонавий усуллари амалиётга татбиқ этилади.
▶️ Жойларда COVID-19 инфекцияси асоратлари профилактикаси ва эрта реабилитацияси жорий қилиниб, йилига 12 минг нафар аҳолига ҳудудларнинг ўзида тиббий ёрдам кўрсатиш имконияти яратилади.
❗️Натижада беморлар орасида касалликлар асоратларини 20 фоизгача, ногиронликни эса 30 фоизгача камайтиришга эришилади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram
Repost from Sog‘liqni saqlash vazirligi
#Миллий_рейтинг
❗️Республика терапия ва тиббий реабилитация маркази илмий ташкилотлар рейтингида 2-ўринни эгаллади
📊 Мамлакатимизда бўлиб ўтаётган “InnoWeek.Uz-2023” халқаро инновацион ғоялар ҳафталиги доирасида илмий ташкилотларнинг миллий рейтинги эълон қилинди.
🔎 Бунинг учун жорий йил 118 та илмий ташкилот томонидан илмий-инновацион фаолиятига оид тақдим этилган расмий маълумотлар 27 та йўналишда, 75 та кўрсаткич бўйича баҳоланди.
➡️🟢 Таҳлил натижаларига кўра, илмий ташкилотларнинг 2022 йилдаги илмий-инновацион фаолияти натижалари бўйича миллий рейтинги ишлаб чиқилди.
📌 Унга кўра, Республика ихтисослашган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази 2-ўриндан жой олди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
👍@ssvuz |👍@ssvmatbuotkotibi |🌐 Facebook |🌐 Instagram
#Milliy_reyting
RESPUBLIKA IXTISOSLASHTIRILGAN TERAPIYA VA TIBBIY REABILITATSIYA ILMIY-AMALIY TIBBIYOT MARKAZI 2022-YILDAGI ILMIY-INNOVATSION FAOLIYATI NATIJALARI BO‘YICHA MILLIY REYTINGIDA YUQORI 10 TALIGIGA KIRDI VA 2-O‘RINNI EGALLADI
To‘liq ro‘yxat 👉 bu yerda
