ch
Feedback
Mashriq Mash'ali o‘quv markazi Namangan filiali

Mashriq Mash'ali o‘quv markazi Namangan filiali

前往频道在 Telegram

Batafsil ma'lumot uchun telefon nomer: +99891 280 07 30 ga murojaat qilishingiz mumkin.

显示更多
181
订阅者
无数据24 小时
无数据7 天
无数据30 天
帖子存档
Болаларнинг 4 ёшдан араб тилини ўргана олишларига ишонасизми? Бизнинг ўқув марказимизнинг малакали устоз мураббийларидан меҳр
Болаларнинг 4 ёшдан араб тилини ўргана олишларига ишонасизми? Бизнинг ўқув марказимизнинг малакали устоз мураббийларидан меҳр ва эътиборга тўла машғулотларимиз фарзандларингиз ва ўзингиз учун фойдали бўлади. 4 ёшдан 12 ёшгача бўлган жажжи болажонлар учун Араб тили. Курс ўқув жараёнида қандай натижаларга эришилади: Белгиланган муддатдан ҳарфларни махражлари билан тўғри талаффуз қилиш Тўғри ўқий олиш Мустақил ёза олиш Луғат бойлиги Курс ҳақида маълумотлар: Давомийлиги: 3 ой. Ҳафтада 3 марта. @mashriqm

Муҳаммад Саид Рамазон Бутий. МашаАллоҳ! Фарзандларимиз яхши одамлар каби бўлишини умид қиламиз... https://t.me/mashriqm

Абу Райҳон Беруний «Мен болалик чоғимданоқ ўз ёшим ва шароитимга қараб, имкони борича кўпроқ билим олишга интилдим. Биз турад
Абу Райҳон Беруний «Мен болалик чоғимданоқ ўз ёшим ва шароитимга қараб, имкони борича кўпроқ билим олишга интилдим. Биз турадиган жойга бир юнон кўчиб келган эди. Мен ҳар хил донлар, уруғлар, мевалар ва ҳоказоларни олиб бориб, унга кўрсатар, бу нарсалар унинг тилида қандай аталишини сўраб, номини ёзиб қўяр эдим», деб ёзган эди Беруний. Инсоният дунёга келтирган энг буюк ақл соҳиби Ғарб даъво қилганидек Эйнштейн эмас, балки, Абу Райҳон Берунийдир. Беруний тиббиёт, фалсафа, химия, физика, математика, геология, астрономия, тарих, доришунослик, география, таржима фанида олим ҳамда геодезия илмининг асосчисидир. 1-қисм https://t.me/mashriqm

«ЖАЗААКАЛЛООҲУ ХОЙРОН» Саҳиҳ ҳадисларда келган "Жазаакаллооҳу хойрон" дуосида жудаям кўп ва хўб хислатлар бор. Ўша хислатлардан бирини ўз мисолимда тушунтиришга ҳаракат қилиб кўрсам. Каминада қарздорлик ҳисси деган нарса жудаям кучли. Кўпинча бу нарса менга азоб ҳам беради. Масалан, озроқ муболаға билан айтсам, баъзан кимдир менга 100$ лик яхшилик қилса, кейинчалик 1000$ лик қилиб қайтарсам ҳам кўнглим жойига тушмайди. Шунча қайтарсам ҳам ўзимни нонкўрдек, қарздордек ҳис қилиб туравераман. Шундай азобда қолганимда илоҳий дуо бўлмиш "Жазаакаллооҳу хойрон" ёрдамга келади. Агар менга яхшилик қилган кишига чин дилдан "Жазаакаллооҳу хойрон" десам, ярим кўнглим тўлгандай бўлади. Зеро, бундай дейишим Пайғамбарим Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васалламнинг тавсияларидир. ✽ ✽ ✽ МИННАТДОРЧИЛИК БИЛДИРИШНИ ЎРНИГА ҚЎЙИНГ Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қиладилар: “Кимга яхшилик қилинганида у (яхшилик) қилувчига: "Жазаакаллооҳу хойрон — جَزَاكَ اللَّهُ خَيْراً ", деса, мақтов айтишни ўрнига қўйибди". (Термизий, Насоий, Ибн Ҳиббон, Табароний ва Байҳақий ривояти. Ривоят санади саҳиҳ.) ✽ ✽ ✽ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қиладилар: “Агар бир киши биродарига: “Жазаакаллооҳу хойрон – جَزَاكَ اللَّهُ خَيْراً ”, деса, унга мукаммал мақтов айтибди”. (Абдураззоқ ва Ибн Абу Шайба ривояти.) Ушбу ҳадисларга кўра, яхшилик кўрган одам яхшилик қилувчи ҳақига: “Жазаакаллооҳу хойрон – جَزَاكَ اللَّهُ خَيْراً Аллоҳ сизни мукофотласин, дунё ва охират яхшилигига эриштирсин!”, деб дуо қилади. ✽ ✽ ✽ Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу дедилар: "Агар сизлардан бирингиз биродарига: "Жазаакаллооҳу хойрон – جَزَاكَ اللَّهُ خَيْراً ", яъни "Аллоҳ сизни яхшиликлар билан мукофотласин", дейишида ўзи учун қанчалик (ажру савоблар) борлигини билгани-да, баъзингиз баъзингиз учун бу дуони кўпайтирган бўлар эди". (Ибн Абу Шайба ривояти 1/436.) ✽ ✽ ✽ Ушбу мақолани ихлос ила охиригача ўқиганларга ва бошқаларга савоб умидида тарқатганларга ҳам “Жазаакаллооҳу хойрон” деб қоламан. @mashriqm

Ассаламу алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Хайрли кун ! Инсон қалби яхшиликсиз, дуосиз музлаб борар экан. Доимо инсонларни дуо қиладиганлари ва бизлар ҳам бошқалар хаққига дуо қиладиганлардан бўлишимиз бизларни икки дунё саодатига етаклар экан. Бизга қоронғу йўлларимизни ойдинлатган, умид эшикларини очган қайси бир кўнгли синиқ кишининг дуоси эканлигини билмаймиз. Агар бир бирларимизни яхши дуолар билан эслаб юрсак, Аллоҳни рахмат ёмғирлари бизлар билан бирга юради. Бизни ва қавмларимизни яхшилик билан дуо қилгувчиларга Аллоҳни энг олий мақомларига сазовор бўлишларига доимо умид қиламиз. Сизни ва яқинларингизни доимо дуолар сийлашларини Яратган насиб қилсин. Аллоҳ таоло вақтимизга, кунимизга ва умримизнинг ҳар лаҳзасига барака ато этсин. @mashriqm

​​Борлиқ яна қора ҳарир пардасини эгнига ёпди.. Ойнинг, юлдузларнинг ёғдуси қандайдир сирли туюлади... Бу оқшом янаям гўзалроқ ва синоатга тўладек назаримда... Негаки, ўтган кунимиз хайрли ва барокатли ўтди..... 🍃 Сирли оқшом чўкди... 🍃 Оқшомингиз хайрли бўлсин , азиз Дилдошим... 🍃 Ҳаётнинг хар- бир они ғанимат.. Ўтаётган умрингизга бир боқинг, нималарга улгурдингиз бугун кулиб турган юзларни қадрланг ва улардан меҳр - муҳаббатингизни аяманг ! Савоб ишни ҳар куни канда қилманг... 🍃 Биз эртага эрта тонг бу ҳаётда бормизми йуқмизми бунга кафолат бера олмаймиз лекин ҳар оқшом ҳар кеч , эрта тонг уйғониш учун соат қўнғироғини керакли вақтга қўямиз ... Бу - УМИД дейилади... https://t.me/mashriqm

#Улуғлар_насиҳати Мусулмон жиддий бўлиши керак Бизнинг динимизда ҳар бир сўзнинг вазни бор. Битта иқрор билан мусулмон бўлган
#Улуғлар_насиҳати Мусулмон жиддий бўлиши керак Бизнинг динимизда ҳар бир сўзнинг вазни бор. Битта иқрор билан мусулмон бўлган шахс, битта инкор билан диндан чиқади. Битта тасдиқ билан ҳалол бўлган аёл, яна битта бошқа сўз билан ҳаромга айланади. Мусулмон - ўйлаб гапирадиган, фойдали гапирадиган, гапи жамиятининг манфаатларига сабаб бўладиган жиддий одам ҳисобланади. Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ https://t.me/mashriqm

👨‍⚕️Тут дарахти пўстлоғининг инсон соғлиғи учун фойдаси 🌱Пўстлоғидан қайнатма, дамлама ва малҳам тайёрланади. Малҳам билан
👨‍⚕️Тут дарахти пўстлоғининг инсон соғлиғи учун фойдаси 🌱Пўстлоғидан қайнатма, дамлама ва малҳам тайёрланади. Малҳам билан йирингли жароҳатларни, терининг куйган ва жароҳатланган қисмини, дерматитни, экзема ва псориазни даволаш мумкин. Малҳамни тайёрлаш учун икки қошиқ майдаланган дарахт пўстлоғини 100 г қиздириб, совутилган писта ёғи билан аралаштирилади ва музлатгичда уч кун давомида тиндириб, олиб яна қайтадан аралаштирилади. Шундай қилиб малҳам дори тайёр бўлади. 🌱Бу малҳам билан терининг касал жойларига кунига тўрт маҳал суртилади. Уни ҳуснбузардан холи бўлиш учун ҳам ишлатилади: юзга ва елка терисига ҳар чўмилиб чиққандан сўнг суртилади.  🌱Одатда тут мевасини янги узиб олинганида истеъмол қилинади, лекин ундан шунингдек, компот, мураббо, кисель, сироп, пишириқлар ичига солиб, пишириб истеъмол қилинади. Тутни яшаш жойига яқин жойда пишиб етилган меваси истеъмол қилинади. Уни узоқ масофага транспорт воситасида олиб бориш ярамайди, етиб боргунича айниб қолади. https://t.me/mashriqm

​​ Ширинликларни оғизда эрийдиганини ўрганмоқчимисиз? Уйғур, Европа ва Миллий таомларнинг энг сараларини сифатли ўқув курслар
​​ Ширинликларни оғизда эрийдиганини ўрганмоқчимисиз? Уйғур, Европа ва Миллий таомларнинг энг сараларини сифатли ўқув курсларида ўрганишни истайсизми? "Машриқ машъали " ўқув марказининг Паззандалик курслари айнан сиз учун! Паззандалик курсларимизда ўқиш орқали сиз 10 турдаги салатлар ҳамда 10 хилдан ортиқ овқатлар таёрлаш технологиясини, янгича ширинликларни 15 хилдан ортиқ турини ўрганишингиз мумкин! Дарслар давомийлиги: 1 ой Ҳафтада 3 марта, 3 соатдан Махоратли устоз Дилдорахон қизларга эринмасдан ошхона сирларини ўргатадилар. Қизларни ошхонадаги бир кунларидан фотолавхалар Келинг, қўли ширин,сўзи ширин Дилдорахонни ошхона сирларини ўрганинг. Мурожаат учун телефон номер +99891 280 07 30 +99891 180 02 77 @mashriqm

Ота-она учун энг яхши туҳфа: Бир умр хизмат қилиб, оқлаб бўлмас, Онанинг бедор ўтказган бир тунини. Дунё яхшиликлари топиб бе
Ота-она учун энг яхши туҳфа: Бир умр хизмат қилиб, оқлаб бўлмас, Онанинг бедор ўтказган бир тунини. Дунё яхшиликлари топиб беролмас, Отанинг ўша кетмон чопган қўлини. Эх..улғайдим мана, ўйлаб қолдим ўтириб.., Ахир, уларни кўнглин олмоғим керак-ку! Мамнун этиш йўлин изладим бош қотириб, Уларни ҳушнуд этмоқ, жаннатдан дарак-ку. Ўйлаб-ўйлаб топдим, етдим ўша мақсадга, То туҳфам қувончи Қиёматда ҳам билинсин! Қуроънни ёд олай, ота-онам учун совғага, Токи қиёматда ҳам, тож билан сийлансин! Ҳар рамазон таровиҳда ортимда турсин, Болам хатм қилмоқда, деб сурур билан. Охиратда ҳам тож остидан кулиб боқсин, Минг шодлик, шодиёна қувонч, бахт билан. Ота-онаси ҳаёт бахтлиларим, ота-онангиз розилигини олиб, жаннатга йўлланма олинг... Ҳамиша ота-она дуоси ҳамроҳингиз бўлсин... Риҳлат қилганларини Аллоҳ раҳматига олсин илоҳим. https://t.me/mashriqm

#Ҳадис. Абдуллоҳ ибн Аббос (р.а)дан ривоят қилинади: “Қайси бир мусулмон фарзанди савоб умиди билан эрталаб ота-онасини зиёрат қилса, Аллоҳ таоло унга жаннатдан иккита эшик очади. Агар улардан бирлари (ҳаёт бўлишса,) уни зиёрат қилса, унга жаннатнинг бир эшиги очилади. Бола ота-онасидан қайси бирини хафа қилса, уни рози қилмагунча Аллоҳ таоло ундан рози бўлмайди”, дедилар. Шунда бир киши: “Ота-оналар болага зулм қилсалар ҳамми?” – деб сўради. У зот: “Ҳа гарчи зулм қилсалар ҳам (бола уларни ранжитмаслиги керак)”, дедилар. Яқинларга улашинг, савобига шерик бўлинг, агар улар сиз туфайли бу ҳадисга риоя этса, не ажаб... @mashriqm

Ассаламу алейкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ! Уйғондикми, демак тирикмиз. То тирик эканмиз бу ёлғончи дунё ҳою ҳавасларига учмасдан охиратимиз учун ҳам нимадир йиғмакка интилайлик! Аллоҳ ҳеч кимни адашганлардан қилмасин, илоҳим. Аллоҳ таоло вақтимизга, кунимизга ва умримизнинг ҳар лаҳзасига барака ато этсин. @mashriqm

Наманган Шарқ тиллари ва хизмат кўрсатиш техникумига Наманганда бўлиб ўтаётган "Халқаро гуллар фестивали"да "Захириддин Мухаммад Бобур" номли истироҳат боғидан 2 та дарвоза ажратилган бўлиб, техникумимизнинг 16 та талабаси жамоатчилик асосида қатнашмоқдалар. Фестивалнинг илк кунида талабаларимиз 31 364 та фестивалга ташриф буюрувчини рўйхатга олишди. Жумладан, Наманган шахридан - 16 994 та, туманлар бўйича: Наманган - 633 Поп - 387 Мингбулоқ - 401 Чуст - 719 Тўрақўргон - 331 Косонсой - 347 Янгиқўргон - 768 Чортоқ - 413 Учқўргон - 575 Уйчи - 923 Норин - 701 Тошкент шахри - 601 Тошкент вилояти - 375 Андижон - 1 755 Фаргона - 3 771 Сирдаре - 167 Жиззах - 81 Самарқанд - 205 Сурхандаре - 105 Қашқадаре - 26 Навоий - 83 Бухоро - 69 Хоразм - 122 Қорақалпогистон - 154 Қиргизистон - 518 Қозогистон - 4 Тожикистон - 22 Туркманистон - 3 Россия - 28 Украина - 2 Белоруссия - 1 Азербайжон - 3 Армения - 2 Туркия - 39 Хиндистон - 10 Афғонистон - 3 Эрон - 2 БАА - 5 Корея - 12 Хитой - 1 Франция - 1 Германия - 2 https://t.me/mashriqm

☝️Ҳаётдаги энг олий мақсадингиз нима? https://t.me/mashriqm

​​❗️Ҳурматли Наманган шаҳри аҳолиси ва шаҳримиз меҳмонлари! 🚧 Наманган шаҳридаги Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги маданият ва истироҳат боғида 60-анъанавий «Гуллар фестивали» тадбирлари ўтказилиши муносабати билан жорий йилнинг 23 май кунидан - 30 май кунига қадар соат 06:00 дан - 00:00 гача қуйидаги кўчаларда зарурат туғилганда автотранспорт воситаларининг ҳаракати қисман чекланади: 📍 – «Алишер Навоий» - «Марғилон» кўчалари чорраҳасидан «Нодим Намонгоний» - «Нодира» кўчалари чорраҳасича бўлган қисми; 📍 – «Нодим Намонгоний» - «Нодира» кўчалари кесишган чорраҳасидан «Ибрат» кўчаси орқали «Бобораҳим Машраб» - «Ибрат» кўчалари чорраҳасигача бўлган қисми; Ўйлаймизки, Халқаро фестивални кўтаринки кайфиятда ўтишида ўзингизнинг намунали фуқаролик бурчингизни кўрсатиб, бизга кўмаклашасиз. Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз! https://t.me/mashriqm

Сизни инглиз тили қизиқтирадими? Бемалол сўзлашув истаги борми? Унда инглиз тилини нолдан бошлаб ўрганишиз учун бизнинг ўқув
Сизни инглиз тили қизиқтирадими? Бемалол сўзлашув истаги борми? Унда инглиз тилини нолдан бошлаб ўрганишиз учун бизнинг ўқув марказида малакали мутахассислар сабоқ берадилар. Ўзингиз учун зарурий касб ва хунар эгасига айланасиз. Айтганча, бизнинг ўқув дастурларимиз энг замонавий талаблар асосида ишлаб чиқарилган. Келинг, ўқинг, хурсанд бўлинг! Батафсил маълумот олиш учун телефон номер +99891 280 07 30 @mashriqm

Садақа ёпиқ ризқ эшикларини очади, беморларга шифо бўлади, ғам ғуссани бартараф қилади ёки гуноҳни ўчиради. Шундай экан, садақа қилиб қолинг! https://t.me/mashriqm

Ва албатта сув ичаётган пайтингизда Пайғамбаримиз(с.а.в) ни суннатларига амал қилган ҳолда ўтириб, идишни ўнг қўлда ушлаган ҳ
Ва албатта сув ичаётган пайтингизда Пайғамбаримиз(с.а.в) ни суннатларига амал қилган ҳолда ўтириб, идишни ўнг қўлда ушлаган ҳолда, тилаклар билдириб, Бисмиллаҳни айтиб, бир нафасда эмас, майдалаб ичишга, ичиб бўлгач Алҳамдулиллаҳ дейишларни фарзандларингиз онгига ҳам сингдириш бу сизга ҳам фарз, ҳам қарз эканлигини унутманг. Унинг учун аввал ўзингиз бунга тўлиқ амал қилишга одатланинг. https://t.me/mashriqm