584
订阅者
无数据24 小时
无数据7 天
无数据30 天
帖子存档
584
Ассалому алайкум.
Аллоҳ ўтаётган Ийд Рамазон ойини хайрли ва муборак қилсин. Барчаларимизни Ўзининг розилиги йўлида холис тутган рўзаларимизни, ибодатларимизни даргоҳида ҳусни мақбул айласин. Бизларга бу дунёда қилаётган ишларимизни хайрли, барокотли, файзли ва манфаатли қилсин. Охиратда Пайғамбаримизнинг шафоати ва олий мукофот ўзининг жамолига барчамизни мушарраф айласин. Аллоҳ берган неъмат беадад ризқ билан уйғонганимиз, дастурхонимиздаги тўкин-сочинлик, фарзандларимиз кулгуси, тани-жонимиз саломатлиги, оиламизнинг хотиржамлиги, хонадонларимиз файзу-ободлиги, элимиз-юртимизнинг тинч ва осойишталиги учун Ўзига ҳамд ва шукрлар бўлсин!
Хонадонларимизга файзу-барокат, дастурхонларимизга тўкин-сочинлик, оилаларимизга бахт ва хотиржамликни ато этиб, барчаларимизга силаи раҳми ва яхшиликлари ила сийласин. Рамазон ойининг сўнги Жумаси СИЗГА хайр барака олиб келсин. Кейинги рамазон ойларига қаторимиздан хато бўлмасдан етиб боришлик насибу рўз айласин.
