ch
Feedback
Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

前往频道在 Telegram

Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.

显示更多
2 590
订阅者
+124 小时
+17
-330
帖子存档
#Аудио Жамоатни лозим тутиш (46-маъруза) Манба: Шарҳу Ақидатут-Таҳовий Имом Муҳаммад ибн Муҳаммад ал-Бобартий ал-Ҳанафий(124-125 бет) Батафсил Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|TelegramInstagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Ақида Жамоатни лозим тутиш (46-маъруза) Манба: Шарҳу Ақидатут-Таҳовий Имом Муҳаммад ибн Муҳаммад ал-Бобартий ал-Ҳанафий (124-125 бет) Тўлиқ видео: https://youtu.be/dusZmbqKpM8 Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|TelegramInstagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР Ёлғиз қизни дуоси қабулми? САВОЛ: Ассалому алайкум! Оилада ёлғиз фарзанд ёки ўғил фарзандлар орасида ёлғиз қи
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР Ёлғиз қизни дуоси қабулми? САВОЛ: Ассалому алайкум! Оилада ёлғиз фарзанд ёки ўғил фарзандлар орасида ёлғиз қизнинг дуоси қабул бўлади, деган тушунча исломга кўра қанчалик тўғри ёки нотўғри? Баъзан ўзбеклар орасида "Ёлғиз қизсан, дуоинг қабул бўлади" деган гапларни эшитиб қоламан. ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Шариатимизда бундай гап йўқ. Фарзанднинг ёлғизлиги ёки қизлиги дуонинг ижобат бўлишига асос бўлмайди. Валлоҳу аълам! «Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Ҳадис Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Агар тобутдаги ўликни од
#Ҳадис Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Агар тобутдаги ўликни одамлар кўтариб елкаларига қўйишса, ўша тобутдаги киши солиҳ бўлса, мени тезроқ олиб боринглар, дейди. Бордию ёмон бўлса, ўз аҳлига: «Вой бўлсин, бу тобут билан қаeрга олиб кетмоқдасизлар?» дейди. Бу айтган сўзни инсондан бошқа ҳамма эшитади. Агар инсон ҳам эшитганида эди, ҳушидан кетиб йиқилар эди», дедилар. Имом Бухорий ривоятлари. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! Янги бир кун эзгу ният, яхши тилаклар билан бошланиши лозим. Чунки тилаклар дуоларга айланади. Ихлосла қили
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! Янги бир кун эзгу ният, яхши тилаклар билан бошланиши лозим. Чунки тилаклар дуоларга айланади. Ихлосла қилинган дуолар эса ижобат бўлади, иншааллоҳ!.. Аллоҳим хайрли дуоларингизни мустажоб қилсин, кунингиз файзу баракотли ўтсин!!! @fitratuz

#muftiy_minbari ИШИНГИЗ ЮРИШМАЙ ҚОЛСА, ҲАЁТИНГИЗДАН БАРАКА КЕТСА... 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

#tafakkur Кундузини ёруғлик қилиб қўйдик “Биз кеча ва кундузни (қудратимизни кўрсатиб турадиган) икки белги қилиб қўйдик. Кечанинг белгисини ўчирдик. Кундуз аломатини эса, Роббингиздан фазл (ризқ) исташларингиз учун ҳамда йиллар саноғини ва ҳисобини билишингиз учун ёруғлик қилиб қўйдик. Барча нарсани батафсил баён қилиб қўйганмиз” (Исро сураси, 12-оят). Ушбу оятдаги мўъжиза иймон келтириш учун етарли аслида. Аллоҳ таоло “кундузни ёруғлик қилдик” демоқда. Аллоҳ таоло кўрсатиш манбаи сифатида кундузни айтмоқда. Лекин тасвирларни бизнинг кўзимиз кўрсатадими ёки кундузми? Кўпчилик тасвирларни кўзлар кўрсатади деб ўйлайди. Бироқ илмий ҳақиқат шуки биз ёруғлик туфайлигина кўра олар эканмиз. Олимлар аниқлашича қуёшнинг нури бир нарсага тегиб синади. Кейин кўз соққамизга келиб урилади ва биз ўша нарсани кўрамиз. Демак, кўзимиз ўзи мустақил равишда тасвирларни кўра олмас экан. Нарсаларга тушган нур туфайли кўра олар эканмиз. Агар нур йўқ бўлса кўзимиз ҳеч нарсани кўра олмайди. Шундай экан, Аллоҳ таолонинг куздузни кўрсатувчи қилганини англаш қийин эмас. Мана шунинг ўзи энг катта мўъжизалардан бири эмасми, ахир. Шайх Муҳаммад Мутавалли Шаъровийнинг “Аллоҳнинг борлигига ақлий далиллар” номли китобидан олинди. 🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

#hikmat ✅ МОЗИЙДАН САДО Олам фақат насиҳатларга эмас, балки ўрнак, намуна бўладиган шахсларга муҳтождир. 🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

#tafakkur Борлик мўъжизаларга тўла Аслида борлиқ Аллоҳ таолонинг борлигини исботловчи мўъжизаларга тўла. Фақат биз билмаслигимиз мумкин. Аллоҳ таолонинг мўъжизалари сон-саноқсиздир. Ерда юрсангиз ҳам, тоғ-у тошларга чиқсангиз ҳам кўплаб мўъжизаларнинг гувоҳи бўласиз. Ҳатто денгиз остига шўнғисангиз ёки осмонга кўтарилсангиз ҳам мўъжизаларга тўла ҳолатга дуч келаверасиз. Ернинг қаърига тушсангиз чексиз мўъжизаларни кўрасиз. Тоғнинг устида ўсиб турган кичкинагина дарахт ҳам мўъжиза аслида. Бир қараганга тоғ устидаги дарахтнинг танаси мулойим, юмшоқ. Ҳатто қўлингизни ҳам тутиб тура олмайдиган даражада нимжон бўлади. Бироқ шу ҳолатида тошларни теша олади. Тошни ёриб, устидан униб чиққан. Томири тоғларнинг ичигача кириб, у ердан озиқланади. Ажабланасиз. Қандай қилиб нимжонгина дарахт тошни ёриб чиқиши мумкин. Бир ўзингиз тошни ёраман десангиз бунга қанча куч ва аслаҳалар керак бўлади. Лекин сиз Аллоҳ ўша ўсимлик учун тошни юмшоқ қилиб қўйганини ўйлайсиз. Унинг илдизлари учун тоғни юмшоқ қилиб қўйган ҳам Аллоҳ таолодир. Тўғри, бу жараённи исботлаш учун катта илмий кузатув керак бўлади. Бироқ, яхшилаб фикр юритиб ҳам бундай нарсаларнинг нақадар буюк мўъжиза эканини билиш қийин эмас. Ер юзида Аллоҳнинг ягоналигини исботловчи мўъжизалар шу қадар кўпки Аллоҳнинг қудратига тан бермай иложимиз йўқ. Бу нарсаларни билиш ҳам аслида илм ҳисобланади. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: ﴿إِنَّمَا يَخْشَى اللَّهَ مِنْ عِبَادِهِ الْعُلَمَاءُ﴾ “Аллоҳдан фақат олим бандаларигина қўрқади” (Фотир сураси, 28-оят). Аллоҳ таоло нима учун фақат олимлар қўрқишини айтди? Чунки олимларгина ер юзидаги мўъжизалар ҳақида чуқур тафаккур қиладилар. Борлиқдаги ажойиботлар нақадар пухта ва бетакрор яратилганига гувоҳ бўлганлари учун ҳаммадан ҳам олдин улар Аллоҳни тан оладилар. Лекин шунда ҳам айрим моддиятчи олимлар иймон келтириш ўрнига дин ва иймон устидан кулишга ҳаракат қиладилар. Ўзларича борлиқнинг бор синоатини кашф қилдик деб ҳисоблайдилар. Бироқ инсон ҳатто ўзидаги сир синоатларнинг ҳам охирига ета олмайди. Шайх Муҳаммад Мутавалли Шаъровийнинг “Аллоҳнинг борлигига ақлий далиллар” номли китобидан олинди. 🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

#hikmat ✅ МОЗИЙДАН САДО Муваффақиятга эришишни истасанг, биргина “олтин” қоидани унутма! Бу ҳам бўлса: Ўзингни алдама! 🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

Ассалому алайкум! Аллоҳ раҳмат ва мағфиратини ёғдирадиган кун бўлсин, иншааллоҳ!!! Хайрли кунлар... @fitratuz
Ассалому алайкум! Аллоҳ раҳмат ва мағфиратини ёғдирадиган кун бўлсин, иншааллоҳ!!! Хайрли кунлар... @fitratuz

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2023/1444 Ҳ. ЙИЛ, 2 - ДЕКАБР КУ
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2023/1444 Ҳ. ЙИЛ, 2 - ДЕКАБР КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱ТОНГ - 06:06 ⏱БОМДОД - 06:55 (ўқилиш вақти) ⏱ҚУЁШ - 07:30 ⏱ПЕШИН - 13:00 ⏱АСР - 15:25 ⏱ШОМ - 17:01 ⏱ХУФТОН - 18:40 🔗 Улашинг: @diyonatli

#hikmat ✅ МОЗИЙДАН САДО Ёлғонни фош этишнинг энг афзал қурилмаси – кунлардир. 🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

#muftiy_minbari АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛАДИГАН УЧ АМАЛ 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

#hikmat ✅ МОЗИЙДАН САДО Ҳар куни тонгда асло ғазабланмайман деб қарор қиламан. Кунимни бир муддат тинч ўтказаман. Кейин баъзи аҳмоқларга йўлиқиб қоламан. Улар эса менинг қароримни амри маҳол ишга айлантиришади. 🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

#Ҳадис Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Жанозани (дафн этишни) тезлатин
#Ҳадис Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Жанозани (дафн этишни) тезлатинглар. Агар маййит яхши бўлса, яхшиликка тезлатган бўласизлар. Агар маййит ёмон бўлса, бўйинларингиздан тезроқ қўйган бўласизлар», деб айтдилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари. Имом Муслимнинг ривоятларида: «Тезроқ етказишингиз унга яхшироқдир», дейилган. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

ЕҲСОННИНГ МУКОФОТИ - ФАҚАТ ЭҲСОНДИР Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади: “Еркакми, аёлми-ким мўмин бўлган ҳоли
ЕҲСОННИНГ МУКОФОТИ - ФАҚАТ ЭҲСОНДИР Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади: “Еркакми, аёлми-ким мўмин бўлган ҳолида яхшиликлар қилса, ана ўшалар жаннатга кирурлар ва уларга қилча ҳам зулм қилинмас” (Нисо сураси 124-оят). Эй инсон! Умр жуда қисқа, вақт ҳеч қачон ортга қайтмайди. Жон вужудни тарк этмасдан олдин ҳаракат қилиб қол! Охиратда мукофот ёки жазо олишингга қилган амалларинг сабаб бўлади. Бу дунё – бир имтиҳон, синов майдонидир. Беш кунлик дунё дейдилар! Аллоҳ таоло барчамизни яхшилик қилувчи бандаларидан қилсин, кўзлаган яхши ниятларимизни амалга оширишга муваффақ айласин! @diyonatli

Ассалому алайкум! Ушбу файзли куннинг шарофатидан Аллоҳим барча солиҳ амалларимизни қабул қилсин, қалбларимизни иймонга тўлди
Ассалому алайкум! Ушбу файзли куннинг шарофатидан Аллоҳим барча солиҳ амалларимизни қабул қилсин, қалбларимизни иймонга тўлдирсин, гуноҳларга қарши тура оладиган куч баҳшида этсин, икки дунё саодатига мушарраф бўлишимизни таъминласин!!! Кунингиз мазмунли ва баракотли ўтсин. Жума муборак, азизлар! @diyonatli

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2023/1444 Ҳ. ЙИЛ, 1 - ДЕКАБР КУ
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2023/1444 Ҳ. ЙИЛ, 1 - ДЕКАБР КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱ТОНГ - 06:05 ⏱БОМДОД - 06:50 (ўқилиш вақти) ⏱ҚУЁШ - 07:29 ⏱ПЕШИН - 13:00 ⏱АСР - 15:25 ⏱ШОМ - 17:01 ⏱ХУФТОН - 18:40 🔗 Улашинг: @diyonatli