ch
Feedback
Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

前往频道在 Telegram

Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.

显示更多
2 588
订阅者
+324 小时
-137
-130
帖子存档
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР CАВОЛ: Рамазон ойида туғилган фарзандларга хослаб исм қўйиш шартми? Масалан, Рўзивой ёки Рамазон сингари исмл
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР CАВОЛ: Рамазон ойида туғилган фарзандларга хослаб исм қўйиш шартми? Масалан, Рўзивой ёки Рамазон сингари исмларни. ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Шариатимизда Рамазонда туғилган болага рўзага мослаб исм қўйиш шартлиги ҳақида кўрсатма йўқ. Баъзиларнинг: “Бола Рамазон ойида туғилса, Рамазон, Рўзи ва Ҳайит исмини қўйиш керак” деган ва яна шунга ўхшаш гаплари асоссиз ва динимизга алоқаси йўқдир. Мусулмончилик анъаналарига кўра Аллоҳ таолога бандалик маъносини ифодаловчи, пайғамбарлар, саҳобалар, алломалар, солиҳ кишилар ва тақволи оналаримизнинг исмларни қўйиш мақсадга мувофиқдир. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Видео #Маъруза Рамазон суҳбатлари ДАДАМНИ ВАФОТИГА БИР ЙИЛ БЎЛДИ, ЭҲСОННИ ВАФОТ ЭТГАН САНАСИДА ҚИЛИШИМ КEРАКМИ? Жасурбек домла Раупов Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|TelegramInstagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

​СОЛИҲЛАР СУҲБАТИНИ ЛОЗИМ ТУТИНГ! Солиҳлар билан ҳамсуҳбат бўлишингиз сизни олти ҳолатдан олти ҳолатга ўзгартиради: Шак-шубҳа
​СОЛИҲЛАР СУҲБАТИНИ ЛОЗИМ ТУТИНГ! Солиҳлар билан ҳамсуҳбат бўлишингиз сизни олти ҳолатдан олти ҳолатга ўзгартиради: Шак-шубҳа ҳолатидан ишончга, Риё ҳолатидан ихлосга, Ғафлат ҳолатидан зикрга, Дунёга рағбат ҳолатидан охиратга рағбатга, Кибр ҳолатидан камтаринликка, Ёмон ният ҳолатидан гўзал ниятга ўзгартиради. “Ҳикматлар чашмаси”дан Улашинг ⤵️ https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024/1445 Ҳ. ЙИЛ, 28-МАРТ КУНИ
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024/1445 Ҳ. ЙИЛ, 28-МАРТ КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱ТОНГ - 04:53 ⏱БОМДОД - 05:35 (ўқилиш вақти) ⏱ҚУЁШ - 06:12 ⏱ПЕШИН - 13:00 ⏱АСР - 17:05 ⏱ШОМ - 18:51 ⏱ХУФТОН - 20:30 🔗 Улашинг: @diyonatli

#muftiy_minbari 🌙 ОТА-ОНА ДУОСИНИ КАЪБАНИ ОЛДИДА ОЛИШ БАХТ! 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 📨 Батафсил маълумот учун: 📞 +998 99 882-18-58  📞 +998 77 085-18-58 📱 Вилоятлардаги вакилларимиз👈 😎Ўзбекистон мусулмонлари идораси "Ҳаж" ва "Умра" маркази 📍МАНЗИЛ👇 Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани “Новза” масжиди “Ҳаж ва Умра маркази”
Мўлжал: “Новза” масжиди
🌐Обуна бўлинг ва улашинг! 🌐Instagram 🌐Telegram

#Hujjatli_film
📽 ZALOLATGA DALOLAT QILAYOTGANLAR
🌐 Din ishlari boʻyicha qoʻmita Axborot xizmati Telegram | Instagram| Facebook | Twitter

#muftiy_minbari 🌙 ТАЖОВУЗКОР ИНСОН, МУСУЛМОН УММАТИДАН ЭМАС! 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy MUSLIM.UZ | @FITRATUZ

#ҲАДИС Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Рўза қалқондир. Рўза тутган киши ёмон сўзларни сўзламасин, қўполлик қилмасин.
#ҲАДИС Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Рўза қалқондир. Рўза тутган киши ёмон сўзларни сўзламасин, қўполлик қилмасин. Агар бирор киши у билан уришса ёки ҳақорат қилса, икки марта рўзадорман десин” дедилар. Имом Бухорий ривояти. @fitratuz

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!!! Ҳар бир янги кун янгиланган умидларнинг, кўпайган имкониятларнинг хабарчисидир... Янги кун, солиҳ амаллар
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!!! Ҳар бир янги кун янгиланган умидларнинг, кўпайган имкониятларнинг хабарчисидир... Янги кун, солиҳ амаллар учун янги имкониятларга БИСМИЛЛАҲ... Кунингиз файзу баракотли, хайр манфаатли ўтсин!!! @fitratuzi

#Ramazon_2024 27 - МАРТ / РАМАЗОННИНГ ЎН ЕТТИНЧИ КУНИ ЧОРШАНБА САҲАРЛИК: 04:55 ⏰ (Тошкент вақти билан) САҲАРЛИК (ОҒИЗ ЁПИШ) Д
#Ramazon_2024 27 - МАРТ / РАМАЗОННИНГ ЎН ЕТТИНЧИ КУНИ ЧОРШАНБА САҲАРЛИК: 04:55 (Тошкент вақти билан) САҲАРЛИК (ОҒИЗ ЁПИШ) ДУОСИ: نَوَيْتُ أَنْ أَصُومَ صَوْمَ شَهْرَ رَمَضَانَ مِنَ الْفَجْرِ إِلَى الْمَغْرِبِ، خَالِصًا لِلهِ تَعَالَى أَللهُ أَكْبَرُ Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар. Маъноси: Рамазон ойининг рўзасини субхдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Холис Аллоҳ учун. Аллоҳ буюкдир. Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diyonatli

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024/1445 Ҳ. ЙИЛ, 27-МАРТ КУНИ
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024/1445 Ҳ. ЙИЛ, 27-МАРТ КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱ТОНГ - 04:55 ⏱БОМДОД - 05:35 (ўқилиш вақти) ⏱ҚУЁШ - 06:14 ⏱ПЕШИН - 13:00 ⏱АСР - 17:00 ⏱ШОМ - 18:50 ⏱ХУФТОН - 20:30 🔗 Улашинг: @diyonatli

#Ramazon_2024 26 - МАРТ / РАМАЗОННИНГ ЎН ОЛТИНЧИ КУНИ СЕШАНБА ИФТОРЛИК: 18:44 ⏰ (Тошкент вақти билан) ИФТОРЛИК (ОҒИЗ ОЧИШ) ДУ
#Ramazon_2024 26 - МАРТ / РАМАЗОННИНГ ЎН ОЛТИНЧИ КУНИ СЕШАНБА ИФТОРЛИК: 18:44 (Тошкент вақти билан) ИФТОРЛИК (ОҒИЗ ОЧИШ) ДУОСИ: اَللَّهُمَّ لَكَ صُمْتُ وَ بِكَ آمَنْتُ وَ عَلَيْكَ تَوَكَّلْتُ وَ عَلَى رِزْقِكَ أَفْتطرْتُ، فَاغْفِرْ لِى مَا قَدَّمْتُ وَ مَا أَخَّرْتُ بِرَحْمَتِكَ يَا أَرْحَمَ الرَّاحِمِينَ Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва ъалайка таваккалту ва ъала ризқика афтарту, фағфирли я ғоффарума қоддамту ва ма аххорту. Маъноси: Эй Аллоҳ, ушбу рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Эй гуноҳларни афв қилувчи Зот, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгил. Яқинларингизга ҳам эслатинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

ТИНЧЛИКНИ АСРАШ – БАРЧАНИНГ БУРЧИ Бугун дунёда содир бўлаётган воқеа-ҳодисалар ҳар биримиздан ҳар қачонгидан кўра кўпроқ ҳушёрроқ, огоҳроқ бўлиб яшашга чорлайди. Ҳақиқатан, тинчлик учун ҳаракат қилиш – сарҳад остонасида сергак туришдангина иборат эмас. Қолаверса, бугунги глобаллашув жараёнида ахборот хуружи асосий қуролга айланиб қолди. Шундан келиб чиқсак, огоҳлик ва ҳушёрлик ҳар қандай хуружларга қарши тура оладиган воситадир. Бу жараёнда барчани, хусусан, ёшларни огоҳликка чақириш, уларга террорнинг жирканч иллат эканини тушунтириш шарт. Бугун Тошкент вилояти Маънавият ва маърифат маркази мажлислар залида "Тинчликни асраш – барчанинг бурчи" мавзусида имом-хатиблар учун семинар ташкил этилди. Тадбирда Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари Зокир Ҳидоятов, Ўзбекистон халқаро ислом академияси ўқитувчилари Аъзамхон домла Қамбаров, Бектош домла Ҳакимов, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари, Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов, имом-хатиблар иштирок этди. Тадбирда маърузачилар муҳим мавзуларда маърузалар қилишди. – Ислом дини ҳар қандай хунрезлик, кўнгилсизликларга муросасиздир, – дейди Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг 78-сессиясида сўзлаган нутқида: «Мустаҳкам тинчлик ва фаровонликка фақат умумий интилишлар ва биргаликдаги ҳаракатлар билан эришиш мумкин. Бизга ўзаро ишонч, бирдамлик ва ҳамкорлик руҳи ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ зарур», – дея таъкидладилар. Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ҳақиқий мусулмон бошқа мусулмонларга тили билан ҳам, қўли билан ҳам озор етказмаган киишдир” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти), деганлар. Ҳақиқатан, бугун ўзгаларга зулм қилаётган, бегуноҳ инсонларнинг умрига зомин бўлаётган ғаламис кимсаларнинг номлари билан Исломни мутлақо ёнма-ён қўйиб бўлмайди. Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Видолашув ҳажида: "Албатта, қонларингиз ва молларингиз ушбу ойингиз, ушбу юртингиз ва ушбу кунингиз ҳурматидек ҳаромдир. Огоҳ бўлинглар! Жоҳилиятнинг ишларидан ҳар бири менинг оёғим остидир", деганлар. Йиғилишда ана шу жиҳатларга эътибор қаратилиб, имом-хатиблар ўз маърузаларида оила бошлиқларига чет элларда иш ёки хизмат юзасидан юрган фарзандларини огоҳликка чорлаб, ҳар қандай гуруҳларга қўшилмасликка, ўз Ватани, ота-онаси, қариндошларининг юзини ерга қаратмасликка ундашлари тавсия қилинди. Тошкент вилояти вакиллиги Матбуот хизмати Дўстларингизга ҳам улашинг https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Видео #Маъруза Рамазон суҳбатлари АЁЛЛАР ҚУРЪОН ЎҚИГАНДА РЎМОЛ ЎРАШИ ШАРТМИ? Жасурбек домла Раупов Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|TelegramInstagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Аллоҳ таоло ифторликларни даргоҳида қабул қилсин. Савобларини кўпайтириб берсин. Бу хайрли ишларнинг бошида турган азиз инсонлардан Ўзи рози бўлсин. Жасурбек домла РАУПОВ, Тошкент вилояти бош имом-хатиби Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Рамазон сабоқлари МЕҲР-МУРУВВАТ, ХАЙРУ САХОВАТ ОЙИ Куни кеча муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига ташрифлари чоғида бутун мамлакатимиз бўйлаб ўтказилган ифторликда иштирок этиб, юртимиз мўмин-мусулмонларини Рамазон ойи билан яна бир бор табрикладилар. Давлатимиз раҳбари: “Бугун барчамиз – муҳтарам уламоларимиз ва нуронийларимиз, жамоатчилигимиз вакиллари биргаликда ифтор қилмоқдамиз. Ягона, аҳил оила бўлиб яшаётган кўп миллатли Ўзбекистон халқи бугун гўёки бир дастурхон атрофида жам бўлиб ўтирибди. Ўйлайманки, бу савобли тадбир инсон қадрини улуғлашга, ўсиб келаётган ёшларимизни мана шундай олижаноб руҳда тарбиялашга хизмат қилади”, – дея таъкидладилар. Тошкент вилояти туманлар/шаҳарлар бош имом-хатиблари, домлалар, нуроний отахонлар, маҳалла фаоллари билан биргаликда биз ҳам Қибрай туманида ташкил этилган ифторлик дастурхонида иштирок этдик. Рамазон файзли, баракотли ой бўлиши баробарида кўп-кўп хайр-эҳсон қилинадиган, кам таъминланган, эҳтиёжманд, боқувчисини йўқотган оилалар ҳолидан хабар олиш, ўзгалар кўмагига муҳтож инсонлардан кўнгил сўраш, бир сўз билан айтганда, меҳр-оқибат, мурувват, саховат мавсумидир. Салмон Форсий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шаъбон ойининг охирги куни бизга хутба қилиб: “Эй инсонлар улуғ ой, муборак ой, минг ойдан яхши кечаси бор ой сизларга яқин келиб турибди. Аллоҳ унинг рўзасини фарз, тунги бедорлигини нафл қилди. Ким бу ойда яхши амал билан қурбат ҳосил қилса, бошқа (ой)да бир фарзни адо қилган каби бўлади. Ким унда бир фарзни адо қилса, бошқа (ой)да етмишта фарзни адо қилган каби бўлади. У сабр ойидир. Сабрнинг ажри жаннатдир. У кўнгил сўраш ва мўминнинг ризқи зиёда қилинадиган ойдир. Ким унда бирор рўзадорга ифторлик қилиб берса, гуноҳлари мағфират бўлиб, дўзахдан озод қилинади. Рўзадорнинг ажридан бирор нарса камайтирилмай, шу ажр мислича унга (ифторлик қилиб берувчига) бўлади”, дедилар. Шунда саҳобалар: “Эй Аллоҳнинг расули! Ҳаммамиз ҳам рўзадорни ифторлантирадиган нарса топа олмайди”, дедилар. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳ ушбу савобни сув қўшилган сут ёки хурмо ёки бир қултум сув билан рўзадорни ифторлантирган кишига ҳам беради. Ким рўзадорни тўйдирса, Аллоҳ уни менинг ҳавзимдан бир қултум сув билан суғоради ва у жаннатга киргунча чанқамайди. У – аввали раҳмат, ўртаси мағфират, охири дўзахдан озод қилиш ойидир. Ким у ойда қули (қўл остидагилари)нинг ишларини енгиллатса, Аллоҳ уни мағфират қилади ва дўзахдан озод қилади”, дедилар» (Имом Байҳақий ривояти). Ана шу ҳадис ҳам Рамазоннинг улуғ ой эканини очиқ-ойдин баён қилган. Зайд ибн Холид Жуҳаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилган бошқа бир ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Ким рўзадорни ифтор қилдирса, унга унинг ажрича ажр бўлур. Шу билан бирга, рўзадорнинг ажридан ҳеч бир нарса кам бўлмас”, дедилар (Имом Термизий ва Аҳмад ривояти). Давлатимиз Раҳбари ифторликда: “Чиндан ҳам, халқимиз азал-азалдан бир-бирига таянч бўлиб, меҳр-мурувват кўрсатиб яшашни одамийликнинг олий мезони деб билади. Айни шу олижаноб фазилатлар бизларни доимо ягона халқ, ягона миллат этиб бирлаштиради, ҳаёт синовлари ва қийинчиликларини енгиб ўтишда беқиёс куч-қувват беради”, деган сўзлари биз – имом-хатибларни ҳам тўлқинлантириб юборди. Вилоятимиз туман ва шаҳарлари бош имомлари, ноиблар ҳомийлар ва саховатпеша инсонларни жалб қилган ҳолда ҳар куни кам таъминланган, эҳтиёжманд, боқувчисини йўқотган оилалар, жисмоний имконияти чекланган фуқаролар ҳолидан хабар олиб, уларга зарур озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб бериляпти. Амалга оширилаётган бундай хайрли ишларимиз бошқаларни ҳам эзгуликка чорласин деган мақсадда ҳар куни вакилликнинг телеграм каналига суратлари билан жойлаб бориляпти. Мухтасар айтганда, куни кеча бутун республикамиз бўйлаб ташкил этилган ифторликлар нуронийларимизни, имомларимизни, маҳалла фаолларини бир дастурхон атрофида жипслаштиргани сингари барчамизни ягона мақсад – Ватан равнақи, халқимиз маънавиятини янада юксалтириш, шу эл, шу юрт учун хизмат қилишда янада ҳамжиҳат ишлашга чорлайди.

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР CАВОЛ: Рўза тутган одам кун бўйи дам олиб ёки вақтни ухлаб ўтказса бу одамнинг рўзаси қай даражада қабул бўла
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР CАВОЛ: Рўза тутган одам кун бўйи дам олиб ёки вақтни ухлаб ўтказса бу одамнинг рўзаси қай даражада қабул бўлади? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Рўзадор инсон рўзани охиригача етказиш ва кечки ибодатга қувват ҳосил қилиш учун кундузи дам олиши жоиз. Агар қурби етса, кундузлари ҳам ибодат ва Қуръон ўқиш билан машғул бўлса, нур устига нур. Аммо кундузлари кўпроқ ухлаган инсоннинг рўзаси қабул бўлмайди, деган гап йўқ. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA