ch
Feedback
Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

前往频道在 Telegram

Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.

显示更多
2 675
订阅者
+124 小时
+27 天
+4130 天
帖子存档
#asl_mohiyat ❗️Уламоларга эргашинг ✅Жалолиддин домла Ҳамроқулов, «Новза» масжиди имом-хатиби @Fitratuz

🕋🕋🕋🕋 #КУН_ОЯТИ Агар Аллоҳнинг неъмат(лар)ини санасангизлар, саноғига ета олмайсизлар. Ҳақиқатан, Аллоҳ кечиримли ва раҳмл
🕋🕋🕋🕋 #КУН_ОЯТИ Агар Аллоҳнинг неъмат(лар)ини санасангизлар, саноғига ета олмайсизлар. Ҳақиқатан, Аллоҳ кечиримли ва раҳмлидир. Наҳл  сураси 18-оят Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: 👤Facebook 🎥Youtube ✈️Telegram 📸 Instagram

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР СУНЪИЙ ИНТЕЛЛЕКТ ОРҚАЛИ ВАФОТ ЭТГАНЛАРНИ ГАПИРТИРИШ САВОЛ: Бугунги кунда баъзилар сунъий интеллектдан фойдала
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР СУНЪИЙ ИНТЕЛЛЕКТ ОРҚАЛИ ВАФОТ ЭТГАНЛАРНИ ГАПИРТИРИШ САВОЛ: Бугунги кунда баъзилар сунъий интеллектдан фойдаланиб вафот этган одамларни расмини гапиртириб, видео ясашмоқда. Бу қанчалик тўғри? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бундай нарсалардан четда бўлиш тавсия этилади. Чунки бу каби ишлар кўп томонлама хато саналади. Биринчидан, инсоннинг, айниқса, ота-онанинг ҳурмати уларнинг вафотидан кейин ҳам давом этади. Унинг суратидан видео ясаб, гапиртириш уларнинг ҳурматига маълум маънода зид ҳисобланади. Чунки улар видеодаги гапларни ҳақиқатда гапиргани йўқ. Демак, бу иш уларнинг тилидан ёлғон ахборот тарқатиш, уларнинг номидан ёлғон маълумот бериш ҳисобланади. Иккинчидан, бундай ишнинг хатарли жойи бандалар учун ғайб ишларидан бири бўлган қабрдаги ҳаётга оид ҳолатларга журъат билан аралашиш бўлади. Бу инсон эътиқоди ва иймони учун хавфли саналади. Чунки айрим видеоларда ота-оналарнинг “биз яхшимиз, сизларни кўриб турибмиз, кузатиб турибмиз”, деган жойлари бор. Уларнинг қабрдаги аҳволи қандай эканини СИ ёки шу видеони ясаётганлар қаердан билмоқдалар?! Учинчидан, мазкур технология шахсларнинг ҳаракатсиз суратларини қисқа видеороликларга айлантириш орқали сурат эгасининг табассум қилиши, кўзини қисиши ва бошини қимирлатиши каби ҳаракатларни бажартириши мумкин. Буни ҳар қандай тирик ёки вафот этган инсоннинг сурати билан ҳам амалга ошириш мумкин. Бу баъзи компаниялар томонидан амалга оширилаётган бир турдаги ўйин-кулгидир, аммо келажакда кўз ва бош ҳаракатидан ҳам ўтиб кетиши, киноя ва масхара қилиш, ҳақиқатларни сохталаштириш ва бузишда ишлатилиши мумкин. Янги технология "Deepfakes" (чуқур сохталар) деб номланувчи туркумга мансуб бўлиб, мутахассислар томонидан "номақбул технологиялар" қаторига киритилган. Ушбу технология айрим шахслар томонидан жиноий мақсадларда ва бегуноҳ одамларнинг суратларини бирлаштириб, сохта видеолар яратиш орқали шантаж қилишда қўлланилмоқда. Улар ушбу зарарли технологиянинг қурбонига айланмоқдалар. Мазкур (технологиянинг) зарарларидан бири шуки, оилавий суратлар ва маълумотлар ана шу компанияларнинг қўлига ўтиб қолади ва уларнинг махсус иловаси қурилмаларига ўрнатилади! Қолаверса, асли ғоянинг зарарларидан бири: суратларга ва ўтганларга боғланиб қолиш ҳамда ғам-қайғуларни янгилашдир. Агар сурат қурилмада мавжуд бўлса ва бу технология сохталаштириш, қалбакилаштириш ёки масхара қилишда ишлатилмаса ҳам, бу иловадан эҳтиёт бўлиш ва у билан муомала қилмаслик керак. Шу боис мўмин-мусулмон инсон одамлар қилаётган ишларга кўр-кўрона эргашиб кетавермасдан, унинг тўғри ёки нотўғри эканини аниқлаши ва шунга қараб иш тутмоғи лозим бўлади. Қолаверса, динимиз ота онани дунё ҳаётида розилигини олиш, вафотидан кейин солиҳ амаллар қилиб, уларнинг руҳларини шод этишга тарғиб қилади. Расм ёки видеосига қараб, йиғи-сиғи қилиш билан ҳеч нарса ўзгариб қолмайди, балки уларнинг қилаётган гуноҳлари туфайли улар маҳзун бўладилар. Зеро Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда шундай дейилган: “Набий соллалоҳу алайҳи васаллам: «Албатта сизларнинг амалларингиз вафот қилган қариндош-уруғларингизга кўрсатилади. У(амал)лар яхши бўлса, хурсанд бўладилар. Агар ундай бўлмаса: «Аллоҳ, уларни бизни ҳидоят қилганингдек ҳидоят қилмагунингча вафот эттирмагин», дейишади», дедилар” (Имом Аҳмад ривояти). Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#muftiy_minbari Умрдан узун амаллар 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари @FITRATUZ

#Ҳадис Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Бу дунёда ғариб (мусофир) ва йўловчидай бўлинг. Ва ўзингизни дунёни та
#Ҳадис Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Бу дунёда ғариб (мусофир) ва йўловчидай бўлинг. Ва ўзингизни дунёни тарк этганлар қаторида ҳисобланг. Тонг отганда нафсингизга шом ҳақида, кеч кирганда эса эртанги тонг ҳақида гапирманг (унгача яшайман деб чамаламанг, кафолатингиз йўқ). Касаллик келгунча соғлиқдан, қарилик келгунча ёшликдан, бирор иш билан банд бўлгунча бўш пайтингиздан, ўлим келгунча яшаб турган ҳаётингиздан фойдаланинг! Ҳақиқатда эртага сизни ким деб аташларини билмайсиз”. Ибн Умардан ривоят қилинган, Термизий ривояти. ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Бугун Ватанимиз байроғи қабул қилинган кун! 1991 йил 18 ноябр — Ўзбекистон Республикасининг "Давлат байроғи тўғрисида"ги қонуни қабул қилинган кун. Барча юртдошларимизни ушбу сана билан табриклаймиз, қутлаймиз! Ўзбекистондаги тинчлик ва осойишталик бардавом бўлсин, байроғимиз баланд-баландларда мудом ҳилпирайверсин! @fitratuz

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2025 - ЙИЛ 18-НОЯБР 1447 - ҲИЖР
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2025 - ЙИЛ 18-НОЯБР 1447 - ҲИЖРИЙ 27-ЖУМОДУЛ АВВАЛ ОЙИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱️ТОНГ - 05:50 ⏱️БОМДОД - 06:45 (ўқилиш вақти) ⏱️ҚУЁШ - 07:10 ⏱️ПЕШИН - 13:00 ⏱️АСР - 15:30 ⏱️ШОМ - 17:07 ⏱️ХУФТОН - 18:40 🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli

🕋🕋🕋🕋 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин! @fitratuz

Қабрдаги савол-жавоб ҳадиси Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўғиллари Иброҳим эндигина ў
Қабрдаги савол-жавоб ҳадиси Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўғиллари Иброҳим эндигина ўн олти ойлик бўлганида унга ўлим яқинлашди. Расулуллоҳ алайҳиссалом Мория онамизнинг қўлидаги фарзандига қараб: “Эй Иброҳим, сен учун қўлимдан ҳеч нарса келмайди”, дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кенжа фарзандлари Иброҳим вафот этди. Уни кўтариб тупроққа қўйдилар ва: “Эй Иброҳим, агар олдингга фаришталар келса, уларга Роббим Аллоҳ, отам Расулуллоҳ, диним Ислом, деб айтгин”, дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ортларига қараб, Умар розияллоҳу анҳунинг йиғлаётганларини кўрди. “Эй Умар, нима учун йиғлаяпсиз?” дедилар. Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу: “Ё Расулуллоҳ! Ўғлингиз балоғат ёшига ҳам етмади, тақдир қалами унга ҳеч нарса ёзмади, тавҳид калимасини талқин қилишга ҳожат бўлмади. Шу ҳолда ҳам савол-жавоб бўлишидан огоҳ этяпсиз. Энди Ибн Хаттобнинг ҳоли не кечаркин, деб ўйлаяпман. Ахир у балоғатга етган, тақдир қалами унинг қилган амалларини ёзган, ўлим вақтида сиздек ўргатувчи топа олмаса, нима қилади?” деди. Умар розияллоҳу анҳунинг хавотирли саволига жавоб ўлароқ Оламлар Роббидан жавоб нозил бўлди: “Аллоҳ иймон келтирганларни бу дунё ҳаётида ҳам, охиратда ҳам собит сўз ила собитқадам қилур. Аллоҳ золимларни залолатга кетказур. Аллоҳ хоҳлаганини қилур” (Иброҳим сураси, 27-оят). "Солиҳлар даврасида" китобидан ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Prezidentlar bo‘lib o‘tgan muzokaralar yakunlarini sarhisob qildilar. ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР ИДДАДАГИ АЁЛГА СОВЧИ ҚЎЙИШ САВОЛ: Танишимнинг эри вафот этди. Ҳозир иддада ўтирибди. Шу вақтда унга бир киши
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР ИДДАДАГИ АЁЛГА СОВЧИ ҚЎЙИШ САВОЛ: Танишимнинг эри вафот этди. Ҳозир иддада ўтирибди. Шу вақтда унга бир киши совчи қўймоқчи. Умуман олганда иддада ўтирган аёлга совчи қўйиш мумкинми? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Аёл киши иддада ўтиришига талоқ ёки эри вафот этиши сабаб бўлади. Талоқ сабабли иддада ўтирган вақтида унга очиқчасига ҳам, киноя қилиб ҳам совчи қўйиб бўлмайди. Очиқчасига совчи қўйиш: «Сенга уйланмоқчиман», дейиш билан, киноя қилиб совчи қўйиш эса, ўша аёлни назарда тутиб: «Диндор аёлга уйланмоқчиман», каби иборалар билан бўлади. Эри вафот этиши сабабли иддада ўтирган аёлга очиқчасига совчи қўйиш мумкин эмас. Лекин унга киноя орқали буни билдиришнинг зарари йўқ. Шунга кўра, сиз айтган ҳолатда совчи қўймоқчи бўлган киши иддадаги аёлга очиқчасига буни изҳор қила олмайди. Лекин киноя сўзлар билан билдирса бўлади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Muslim_podcast  📱🗣70 ULAMODAN RUXSAT OLMASDAN FATVO BERMAGAN KISHI Imom Molik rahmatullohi alayh aytadilar: “Men uchratgan chuqur bilim va tafakkurga ega bo‘lgan shaxslardan savol so‘ralganda halqumlariga jonlari tiqilgudek holatga tushishar edi. Bizning davrimizdagi fatvo beruvchilar esa fatvo berishga oshiqadi. Vaholanki, ularni qiyomat kuni nima kutib turganini bilmaydilar. Agar bilganlarida edi, bunday yo‘l tutmasdilar”. U zot yana: “Men chuqur bilimga ega bo‘lgan yetmishta shaxs fatvo berishga loyiqligim to‘g‘risida guvohlik bermagunlaricha fatvo bermaganman”, – degan ekanlar. 📝 Manbalar asosida tayyorlandi. 🎙 Suhandon: Muhammad Nur ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Prezident Shavkat Mirziyoyev raisligida Markaziy Osiyo davlatlari rahbarlarining navbatdagi Maslahat uchrashuvi bo‘lib o‘tdi. ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР МОТАМ ВА ТАЪЗИЯ ҚАЧОНДАН БОШЛАНАДИ? САВОЛ: Пешин вақтида бир онахон вафот этдилар. Шом намозидан кейин майитн
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР МОТАМ ВА ТАЪЗИЯ ҚАЧОНДАН БОШЛАНАДИ? САВОЛ: Пешин вақтида бир онахон вафот этдилар. Шом намозидан кейин майитни қабрга қўйдик. Бизни бир савол қийнамоқда мотам ва таъзия пешин вақтидан бошланадими ёки шом вақтидан бошлаб ҳисобланадими? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Мазкур ҳолатда мотам пешин вақтидан бошлаб ҳисобланади. Таъзия билдириш эса шом намозидан, яъни марҳума дафн қилинган вақтдан бошланади. Бу борада “Фатовои оламгирийя” китобида шундай зикр қилинган: “Мотам ва таъзия маййитнинг жони узилган вақтдан бошлаб, уч кунгача давом этади. Уч кундан кейин макруҳ саналади. Фақат таъзия билдирувчи ёки билдирилувчи киши ғойиб бўлса, уч кундан кейин ҳам таъзия билдиришнинг зарари йўқдир. Таъзия билдириш дафндан кейин бошланиши яхшироқдир. Бу мусибат аҳлларидан қаттиқ қайғуриш кўринмаган ҳолатга тегишлидир. Агар маййит эгалари қаттиқ қайғуга тушган бўлсалар, у ҳолда таъзия билдиришни дафндан олдин бошлаш ҳам мумкин.... (“Ас-Сирожул-ваҳҳож” китоби)”. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Muslim_podcast  📱🗣ILMSIZ FАTVO BERISH QАNDAY OQIBATLARGA OLIB KELADI❓ ✅ Ekspert: Hikmatulloh domla Toshtemirov – Oʼzbekiston musulmonlari idorasi Fatvo markazi ilmiy xodimi 🎞 Toʼliq👉FULL HD: https://youtu.be/QMpmgiM2HhQ?si=G1AzowL_MUlvTf1x @FITRATUZ

Эрталаб ва кечқурун ўқиладиган дуо Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм عَنْ أَبِي بَكْرٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّهُ قَالَ: يَا رَسُول
Эрталаб ва кечқурун ўқиладиган дуо Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм عَنْ أَبِي بَكْرٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّهُ قَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ مُرْنِي بِكَلِمَاتٍ أَقُولُهُنَّ إِذَا أَصْبَحْتُ وَإِذَا أَمْسَيْتُ قَالَ: قُلِ اللَّهُمَّ فَاطِرَ السَّمَوَاتِ وَالْأَرْضِ عَالِمَ الْغَيْبِ وَالشَّهَادَةِ رَبَّ كُلِّ شَيْءٍ وَمَلِيكَهُ أَشْهَدُ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا أَنْتَ أَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ نَفْسِي وَشَرِّ الشَّيْطَانِ وَشِرْكِهِ قَالَ: قُلْهَا إِذَا أَصْبَحْتَ وَإِذَا أَمْسَيْتَ وَإِذَا أَخَذْتَ مَضْجَعَكَ. «Абу Бакр розияллоҳу анҳу: «Ё Аллоҳнинг Расули! Менга тонг оттирганимда ва кунни кеч қилганимда айтиб юрадиган сўзларимни амр қилинг», деди. Шунда у зот: «Аллоҳумма! фотирас самавати вал арзи, ъалимал ғайби ваш-шаҳадати, Робба кулли шайъин ва малийкаҳу. Ашҳаду ан лаа илааҳа иллаа анта. Аъузу бика мин шарри нафсии ва мин шарриш-шайтони ва ширкиҳи», деб айт. Уларни тонг оттирганингда ҳам, кунни кеч қилганингда ҳам ва ётар жойингни олганингда ҳам айт», дедилар». Дуонинг маъноси: «Аллоҳим! Эй осмонлар ва ерни йўқдан бор қилувчи Зот! Ғайбни ва ҳозирни билувчи Зот! Ҳар бир нарсанинг Робби ва эгаси бўлган Зот! Албатта, Сендан ўзга илоҳи маъбуд йўқлигига шаҳодат келтираман. Сендан нафсимнинг шарридан ва шайтоннинг шарри ва ширкидан паноҳ тилайман». «Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 35-жузи ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Ҳадис Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Даволанинглар! Аллоҳ азза ва жалла қайси бир дардни берган бўлса, унинг шифоси
#Ҳадис Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Даволанинглар! Аллоҳ азза ва жалла қайси бир дардни берган бўлса, унинг шифосини ҳам берган”, дедилар (Имом Бухорий ривояти). ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2025 - ЙИЛ 17-НОЯБР 1447 - ҲИЖР
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2025 - ЙИЛ 17-НОЯБР 1447 - ҲИЖРИЙ 26-ЖУМОДУЛ АВВАЛ ОЙИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱️ТОНГ - 05:49 ⏱️БОМДОД - 06:40 (ўқилиш вақти) ⏱️ҚУЁШ - 07:09 ⏱️ПЕШИН - 13:00 ⏱️АСР - 15:30 ⏱️ШОМ - 17:07 ⏱️ХУФТОН - 18:40 🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli

🕋🕋🕋🕋 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин! @fitratuz

#xabar #masjid #daraxt 🌳 МАСЖИДЛАР АТРОФИДА 33 МИНГГА ЯҚИН КЎЧАТ ЭКИЛДИ 🌳 Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ташабб
+9
#xabar #masjid #daraxt 🌳 МАСЖИДЛАР АТРОФИДА 33 МИНГГА ЯҚИН КЎЧАТ ЭКИЛДИ 🌳 Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуслари билан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги вакилликлар, масжидлар ва уларга яқин ҳудудларда мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди.
🌍 Иқлим ўзгаришининг салбий оқибатларига бефарқ бўлмаслик, табиатни асраб-авайлаш мақсадида кузги дарахт экиш ишлари жадаллик билан амалга оширилди. Мазкур хайрли ишлар соҳа ходимлари ўртасида "Табиат – Аллоҳ таолонинг омонатидир" шиори остида ўтказилди. Зотан, халқимизда минг йиллардан бери давом этиб келаётган гўзал анъаналар, урф-одатларимиз борки, улар динимиз бизга таълим берган гўзал ахлоқ, одамийлик, ўзаро муҳаббат, ҳамжиҳатлик, ободонлаштириш каби олийжаноб ишларни ўз ичига олади.
🌙 Динимиз Исломда ҳам дарахт экиш жуда катта савобли, баракали ва пайғамбарлар суннатларига мувофиқ амаллиги кўп бора айтилган. Қуръон ва ҳадисларда бу амалнинг фазилатлари баён қилинган. Жумладан: “Бирор мусулмон дарахт экса ёки экин экса, ундан одам, ҳайвон ёки қуш еса, бу унинг учун садақа бўлади” дейилади (Имом Бухорий ривояти).
🌳🌲Мазкур савобли амалнинг ижроси учун бел боғлаган Қорақалпоғистон Республикаси қозиёти, Тошкент шаҳри ва вилоятлар вакилликлари ўз ҳудудлари ҳамда Республикамиздаги 2147 та масжид ҳудудида бош имом-хатиблар бошчилигида жойлардаги маҳалла фаоллари томонидан жами 32 минг 670 туп дарахт кўчатлари экилди. Шундан 22 минг 775 таси манзарали, 9 минг 632 таси мевали кўчат ҳисобланади.
ℹ️ Маълумот ўрнида айтиб ўтиш мумкинки, кўчат экиш муддати навдан, иқлимдан ва кўчатнинг туридан келиб чиқиб фарқланади. Бироқ, одатда кўчат экиш учун энг яхши вақт куздан баҳоргача бўлган оралиқ ҳисобланади. Чунки бу даврда кўчатлар яхши томирлаган ҳолда тупроққа обдон ўрнашиб, ёзги иссиқларга чидамли бўлиб етишади. ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 🟢 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook