ch
Feedback
Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

前往频道在 Telegram

Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.

显示更多
2 600
订阅者
-224 小时
-87
+830
帖子存档
#СИЙРАТ СОЛНОМАСИ Ҳижрий 5 йил, шаввол ойи (милодий 627 йил март): – Аҳзоб (Хандақ) ғазоти бўлди. Ҳижрий 5 йил, зулқаъда ойи
#СИЙРАТ СОЛНОМАСИ Ҳижрий 5 йил, шаввол ойи (милодий 627 йил март): – Аҳзоб (Хандақ) ғазоти бўлди. Ҳижрий 5 йил, зулқаъда ойи (милодий 627 йил апрель): – Бани Қурайза ғазоти бўлди; – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Жаҳш қизи Зайнаб онамизга уйландилар. Ҳижрий 5 йил, зулқаъда ёки зулҳижжа ойи (милодий 627 йил апрель ёки май): – Хайбар яҳудийлари раҳбари Абу Рофиъ Саллом ибн Абул Ҳуқайқни Абдуллоҳ ибн Атик розияллоҳу анҳу бошчилигидаги беш кишилик сария Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг изнлари ила Хайбарга бориб, ўлдириб келишди, у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга озори кўп теккан, яҳудий жиноятчиларининг энг катталаридан, Аҳзоб ғазоти ташкилотчиларидан бири бўлиб, турли жамоаларни мусулмонларга қарши урушга ундаган, уларни озиқ-овқат ва пул-мол билан таъминлаган эди. Ҳижрий 6 йил, 20 муҳаррам (милодий 627 йил 1 июль): – Муҳаммад ибн Маслама розияллоҳу анҳу сарияси бўлди. Ҳижрий 6 йил, рабиъул аввал ёки жумодул аввал ойи (милодий 627 йил июл-август ёки сентябрь-октябрь): – Бани Лиҳён ғазоти бўлди. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Машҳурлик касали Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Имом Авзоий роҳимаҳуллоҳ айтади: «Ато ибн Аби Рабоҳ ўз вақтида энг буюк инсон эди. Унинг мажлисида еттита ёки саккизта инсон бўлар эди». Эътибор беринг. Умавийлар халифасининг жарчиси ўша даврда: «Ҳажда инсонларга фақатгина Ато ибн Аби Рабоҳ фатво беради», деб жар солган эди. Буюк имомлардан Маймун ибн Миҳрон роҳимаҳуллоҳнинг айтишича, Атодан сўнг унга ўхшагани келмаган. Аммо шундай бўлсада, у дарсларида ҳозир бўлган кишиларнинг озлигидан жирканмасдан, дангасалик қилмасдан, зерикмасдан дарсда бардавом бўлган. Имом Аҳмад ибн Ҳанбал роҳимаҳуллоҳ ўзларининг «Муснад»ларини уч кишига мукаммал айтганлар холос. Ҳанбал ибн Исҳоқ айтади: «Аҳмад ибн Ҳанбал мени, Солиҳни ва Абдуллоҳни жамлаб бизга «Муснад»ни ўқиб берди. Уни биздан бошқа ҳеч ким эшитмаган. Ваҳоланки, у бизга бу китобдаги ҳадисларни етти юз эллик минг ҳадис ичидан танлаб олганини айтан эди». Яъни, имом Аҳмад роҳимаҳуллоҳ «Муснад»ни шунча меҳнат ила жамлаган бўлсаларда уни учтагина инсонга имло қилишдан зерикмаганлар Аллоҳ рози бўлсин! Инсон кўпчиликка қизиқади, кўпчилик унга ёқади. Мухлисларининг зиёда бўлганида қувонса, уларнинг камайганидан қалблар маҳзун бўлади. Бу тўғрисида нафслар турлича бўлади. Аммо бу жойда бошқа нарсани сўзламоқчимиз. Ҳақиқий даъватчини тингловчиларнинг озлиги мақсадидан чалғитмаслиги лозим. Унинг дарслари ва мавъизаларига келувчиларнинг озлиги унинг ғайратини сўндирмаслиги керак. Унинг вазифаси бу майдонда фақат етказишдир. Бу Набий алайҳис саломнинг йўлларидир. Баъзи олимларнинг ҳаётига назар соладиган бўлсак уларнинг олдинги фаолиятида ниҳоятда оз инсон тинглагани, кейинчалик эса унинг сабри ва матонати сабаб тингловчилари беҳад кўпайиб кетганини кўрамиз. Шайх Абдулкарим Хузайр ўзининг «Тафсири Қуртубий»ни дарс берганини бундай эслайди: «Бу тафсирни 22 йил дарс бердим. Аввалда ниҳоятда озчилик келди дарсимга. Улар узилиб-узилиб келишар эди. Таълимнинг бошида бу табиий. Кўп толиблар эшитувчиларнинг озлиги учун дарсни ташлаб кетишади. Дарсдан энг кўп фойда оладиган киши устоздир. Мен айтар эдимки, дарсга келадиган бир кишига агар пул берсанг ҳам унинг сенга муҳтожлигидан сенинг унга муҳтожлигинг кўпроқдир!» Абдурраҳмон ибн Маҳдий айтади: «Мен жума намозига борар эдим. У ерда одам кўп бўлса хурсанд бўлар, одам оз бўлса хафа бўлар эдим. Буни Бишр ибн Мансурга айтдим. Шунда у деди: «У ёмон мажлисдир. У ерга қайтиб борма!». Мен қайтиб у масжидга бормадим». Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сабрлари ва матонатлари бу тўғрисида бизга гўзал намунадир. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Амр ибн Абсани исломга даъват қилганларида у Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Сен билан бирга кимлар бор?», деб сўраган эди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: «Бир ҳур ва бир қул», деган эдилар. Ўшанда у зотнинг атрофларида фақатгина Абу Бакр ва Билол розияллоҳу анҳу бор эдилар. Ибнул Жавзий роҳимаҳуллоҳ ўзининг «Талбису Иблис» китобида бундай дейди: "Баъзилар тобеларининг кўплиги билан фахрланади. Шайтон унга "сен толибларнинг кўплигидан фахрланаяпсан, бунда ҳеч қандай ёмонлик йўқ" дейди. Аслида у асҳобларининг кўпайишини, номини чиқаришни, донг таратишни мақсад қилган бўлади. У тобеларининг сўзларидан ужбга кетади. Агар унинг тобелари ўзидан кўра олимроқ бошқа бир инсоннинг олдига кетса, бу унинг нафсига оғирлик қилади. Бу таълимдаги ихлосли кишининг иши эмас". Олимларнинг вазифаси етказиш. Ҳидоят қилиш Аллоҳнинг иши. Маълумки, мўъмин инсон одамлар ҳаққа ижобат қилишмаса хафа бўлади. Ана шу хафа бўлувчилар иккига бўлинади: 1. Инсонлар уни эшитишмагани учун хафа бўлади. 2. Инсонлар ҳақни қабул қилмаганлари учун хафа бўлади. Иккинчиси мақтовга сазовор хафаликдир. Чунки биринчиси ўзига даъват қилади. Иккинчиси эса Аллоҳга даъват қилади. Бишр Ҳофий роҳимаҳуллоҳ: «Машҳурликни севадиган киши Аллоҳдан қўрқмайди», деганлар. Аллоҳ барчамизни ислоҳ қилсин! Абдулқодир Полвонов Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! Янги бир кун эзгу ният, яхши тилаклар билан бошланиши лозим. Чунки тилаклар дуоларга айланади. Ихлосла қили
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! Янги бир кун эзгу ният, яхши тилаклар билан бошланиши лозим. Чунки тилаклар дуоларга айланади. Ихлосла қилинган дуолар эса ижобат бўлади Аллоҳим хайрли дуоларингизни мустажоб қилсин, кунингиз файзу баракотли ўтсин!!! @fitratuz

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024 - ЙИЛ 30-СЕНТЯБР 1446 - ҲИ
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024 - ЙИЛ 30-СЕНТЯБР 1446 - ҲИЖРИЙ 27-РОБИЪУЛ АВВАЛ КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱ТОНГ - 04:59 ⏱БОМДОД - 05:45 (ўқилиш вақти) ⏱ҚУЁШ - 06:18 ⏱ПЕШИН - 13:00 ⏱АСР - 16:25 ⏱ШОМ - 18:11 ⏱ХУФТОН - 19:45 🔗 Улашинг: @diyonatli

#Видео ОТА-ОНА КЕКСАЙГАНДА УЧ НАРСАГА МУҲТОЖ БЎЛИБ ҚОЛАДИ Жасурбек домла Раупов, Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Буюк_имом #иқтибос Аллома Ибн Абдулҳодий Ҳанбалий раҳимаҳуллоҳ Имоми Аъзам ҳақларида: “Имом Абу Ҳанифа Ироқ фақиҳидирлар”, д
#Буюк_имом #иқтибос Аллома Ибн Абдулҳодий Ҳанбалий раҳимаҳуллоҳ Имоми Аъзам ҳақларида: “Имом Абу Ҳанифа Ироқ фақиҳидирлар”, деганлар. 📚 Аллома Шайх Муҳаммад Абдуррошийд Нўмонийнинг "Имом Абу Ҳанифанинг ҳадис илмидаги мартабаси" номли китобидан. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР САВДОДАН КЕЙИН СОТУВЧИНИНГ ҚЎЛИДА ЎЛИБ ҚОЛГАН ҲАЙВОН МАСАЛАСИ CАВОЛ: Иккита қўйни савдолашиб, нархини келишилгач, қўрада туриб турсин, деб бир-икки кунга қолдириб кетилган. Эртаси куни биттаси ўлиб қолган. Ўлган қўйни зарари кимни зиммасига тушади? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сотиб олинган ҳайвонни ўша қўранинг ўзида қолдирилса ва кейин у ҳайвон ўлиб қолса, бу зарар сотувчига бўлади. Чунки бу ерда харидор томонидан ҳайвонни қабз қилиш (қўлга олиш) юзага чиқмаган. Бу ҳақда “Фатовои Оламгирийя” китобида шундай дейилади: اشْتَرَى دَابَّةً مَرِيضَةً فِي إصْطَبْلِ الْبَائِعِ فَقَالَ الْمُشْتَرِي تَكُونُ هُنَا اللَّيْلَةَ فَإِنْ مَاتَتْ مَاتَتْ لِي فَهَلَكَتْ هَلَكَتْ مِنْ مَالِ الْبَائِعِ لَا مِنْ مَالِ الْمُشْتَرِي كَذَا فِي فَتَاوَى قَاضِي خَانْ “Сотувчининг қўрасидан бир ҳайвон сотиб олган харидор: “Бир кеча шу ерда туриб турсин, ўлса менинг зиммамда”, деса ва ўша ҳайвон ўлиб қолса, харидорнинг эмас, сотувчининг моли ҳисобидан ўлган бўлади (“Қозихон”да шундай келган)”. Демак бу масалада харидор томонидан қабз (тўлиқ қўлга олиш) топилмагани учун, гарчи харидор: "Ўлса, менинг зараримга", деса ҳам сотувчининг мулкида ўлмоқда. Табиийки бу ҳолатда харидор ўлган ҳайвоннинг пулини тўламайди. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Видео #Маъруза АЛЛОҲ БАНДАЛАРГА ХИТОБ ҚИЛАДИ Жасурбек домла Раупов Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Ҳадис Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мусулмон кишининг ғойибдан бирод
#Ҳадис Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мусулмон кишининг ғойибдан биродарига қилган дуоси мустажобдир. (Дуо қилувчининг) бош тарафида вакил қилинган фаришта туради. Ҳар гал биродарига яхшилик билан дуо қилганида, фаришта: «Омин, сенга ҳам унинг мислидек бўлсин», дейди», деганлар. Имом Муслим ривояти. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Ассалому алайкум! Аллоҳ раҳмат ва мағфиратини ёғдирадиган кун бўлсин Хайрли кунлар... @fitratuz
Ассалому алайкум! Аллоҳ раҳмат ва мағфиратини ёғдирадиган кун бўлсин Хайрли кунлар... @fitratuz

#СИЙРАТ СОЛНОМАСИ Ҳижрий 4 йил, рабиъус соний ёки жумодул аввал ойи (милодий 625 йил сентябрь-октябрь): – Нажд ғазоти бўлди.
#СИЙРАТ СОЛНОМАСИ Ҳижрий 4 йил, рабиъус соний ёки жумодул аввал ойи (милодий 625 йил сентябрь-октябрь): – Нажд ғазоти бўлди. Ҳижрий 4 йил, шаъбон ойи (милодий 626 йил январь): – Учинчи Бадр ғазоти бўлди (бу ғазот яна «Сўнгги Бадр ғазоти», «Ваъдалашилган Бадр ғазоти» ҳам дейилади). Ҳижрий 4 йил, шаввол ойи охирлари (милодий 626 йил март охири): – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Абу Умайя қизи Умму Салама онамизга уйландилар. Ҳижрий 4 йил, зулқаъда ойи (милодий 626 йил апрель): – Ҳижоб фарз қилинди. Ҳижрий 5 йил, 25 рабиъул аввал (милодий 626 йил 23 август): – Давматул Жандал ғазоти бўлди. Ҳижрий 5 йил, шаъбон ойи (ёки 6 йил шаъбон / милодий 626 ёки 627 йил декабрь): – Бани Мусталиқ (Мурайсиъ) ғазоти бўлди; – ушбу ғазот асносида мунофиқлар бошлиғи Ибн Убай: «Қасамки, агар Мадинага қайтсак, албатта, кучлилар кучсизларни ундан қувиб чиқарур» деб фитна қилди; – уммул мўминин Оиша онамиз шаънига қилинган ифк (уйдирма) воқеаси ҳам мана шу ғазотда содир бўлди; – ушбу ғазотдан сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бани Мусталиқ қабиласи бошлиғи Ҳориснинг қизи Жувайрия онамизга уйландилар. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Идда сақламаслик саратонга сабаб бўлади Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм “ИДДА” НИМА ДЕГАНИ? Динимизда аёл киши эрининг вафотидан
Идда сақламаслик саратонга сабаб бўлади Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм “ИДДА” НИМА ДЕГАНИ? Динимизда аёл киши эрининг вафотидан ёки эри билан ажрашгандан кейин сақлаши лозим бўлган муддатга “идда” дейилади. МУДДАТИ ҚАНЧА? Унинг муддати эри вафот этган аёл учун тўрт ойу ўн кун; ҳомиладор аёлнинг иддаси туққунича, эридан ажралган хотин иддаси талоқдан сўнг уч ҳайз кўриб, учинчи ҳайзидан пок бўлиши билан тугайди. Турли сабабларга кўра ҳайз кўрмайдиган аёл эри билан ажрашса, уч ой идда ўтиради. ҲОМИЛАДОР ЭМАС... Ҳомиладор эмаслиги аниқ бўлган аёллар ҳам идда ўтиришлари лозим. Агар идда ўтирмасдан бошқа кишига никоҳлансалар, никоҳ ботил, ўзлари гуноҳкор бўладилар. САРАТОНГА САБАБ БЎЛАДИ Калифорния университети профессори, биологик текширувлар лабораторияси директори Доктор Жамолиддин Иброҳим бундай ёзади: “Аёлларнинг иммун тизимини ўрганиш натижасида уларда махсус ирсий хотирага эга ҳужайралар мавжудлиги аниқланди. Аёл киши турмуш ўртоғи билан жинсий алоқада бўлганда эрининг ҳужайралари камида 3 ой давомида аёлнинг репродуктив органларида фаол қолади. Агар аёл киши ушбу муддат ўтмасдан туриб бошқа эркак билан жинсий алоқада бўлса, бу иммун тизимини ишдан чиқишига, оқибатда саратон ўсмаларининг пайдо бўлишига олиб келади”. Тақдқиқотчилар идда сақламай иккинчи эр билан жинсий ҳаётни давом этдирган аёлларда кўкрак ва бачадон саратони кўп кузатилишини алоҳида таъкидлайдилар. ИЛМ – ИСЛОМГА ЕТАКЛАР Америкалик эмбриолог Роб Гиллхем АҚШдаги аёллар орасида тадқиқотлар олиб борган. Натижада, муслима аёллар яшайдиган ҳудудда кўкрак ва бачадон саратонига чалинган аёллар бошқа минтақаларга қараганда ниҳоятда кам кузатилишини аниқлаган. Эмбриолог Гиллхем идда сақлаш ҳақидаги Қуръон оятларини ўқиб Исломни қабул қилди. Алберт Эйнштейн институтининг илмий ходимлари ҳам бу борада узоқ йиллар тадқиқотлар олиб бориб, аёл кишининг организми эркак кишининг хромосомасидан тўлиқ тозаланиши учун айнан Аллоҳ таоло буюрган муддат талаб этилишини эълон қилганлар. Миср тиббиёт маркази профессори Доктор Абдулбосит Саъид айтади: “Аёл киши эри билан жинсий алоқада бўлгандан сўнг, аёлнинг организми эркак кишининг хромосомасидан ҳар ойда фақатгина 30 % фоизи тозаланади. Тўлиқ тозаланиш учун эса камида уч ҳайз муддати талаб этилади”. ХУЛОСА Идда ўтиришнинг жуда кўп ҳикматлари бўлиб, уларни Аллоҳнинг ёлғиз Ўзи билади. Келажакда бунга ўхшаш ҳикматлар яна чиқаверишида шубҳа йўқ. Даврон НУРМУҲАММАД Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Видео УЛАРГА ҲЕЧ ҚАЧОН УФФ ДЕМА! Жасурбек домла Раупов, Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram| Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Бесуннатлар («қуръоний»лар) фитнасидан огоҳ бўлинг! Сўнги вақтларда айниқса, интернет тармоқларида набавий ҳадисларни юзсизларча инкор қиладиган, уларни масхаралайдиган айни чоғда эса гўёки диний руҳда мақолалар пост қилиб, илмсиз кишиларнинг бошини айлантириб, ўзларининг залолат ботқоқларига тортаётган жирканч тоифа вакиллари афсуски, ўзбеклар ичида ҳам пайдо бўла бошлади. Уларнинг асл башарасини билмайдиганлар пост қилаётган мақолаларидан таъсирланмоқдалар ёки ҳайратга тушмоқдалар. Бесуннатлар («Қуръоний»лар) 19 — асрда пайдо бўлган залолатдаги тоифа ҳисобланади. Уларнинг заққум илдизи Британия мустамлака қилган даврдаги Ҳиндистонга бориб тақалади. Англия Ҳиндистонни мустамлака қилган даврда у ернинг мусулмон аҳолисини маънан ва руҳан заифлаштириш учун турли туман бузғунчиликлар амалга оширган, ҳар-хил адиб, файласуф ва бошқа хил тоифаларга диний либос кийдириб, улар орқали янги-янги «исломий» фирқаларни вужудга келтирган, шунингдек, миссионерлардан иборат отлиғу пиёда залолат қўшинини бу диёрга йўналтирган. БАТАФСИЛ ЎҚИШ

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР ​​ЖАМОАТ ИМОМ ЁКИ ҚАВМДАН БИРОР КИШИНИ КУТИБ ТУРАДИМИ? CАВОЛ: Масжидда жамоат намозга ҳозир бўлиб турганда имом ёки жамоатдан баъзи одамлар кеч қолса, уларни кутиб туриладими? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Муаззин ҳам, имом ҳам жамоат йиғилгандан кейин бирор кишини кутиб турмайди. Имомни эса одамларга малол келмайдиган миқдорда кутилади. Чунки масжидда имомлик қилишга ундан ҳақлироқ киши йўқ. Ҳадиси шарифларда биров эга ёки ҳақли бўлган жойларда бошқалар имомлик қилишидан қайтарилган. Бу ҳақда Аллома Ибн Нужайм раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар: وَلَا يَنْتَظِرُ الْمُؤَذِّنُ وَلَا الْإِمَامُ لِوَاحِدٍ بِعَيْنِهِ بَعْدَ اجْتِمَاعِ أَهْلِ الْمَحَلَّةِ إلَّا أَنْ يَكُونَ شِرِّيرًا وَفِي الْوَقْتِ سَعَةٌ فَيُعْذَرُ “Муаззин ҳам, имом ҳам маҳалла аҳли йиғилганидан кейин бирор кишини кутиб турмайди. Лекин жуда ёмон (зарар берувчи) киши бўлса ва ҳали намознинг вақти кўп бўлса, уни кутиш жоиз. Бу ҳолат узрли ҳисобланади” (“Баҳрур-роиқ” китоби). Имом Таҳтовий бу масалада шундай дейдилар: والحاصل أن التأخير اليسير للإعانة على الخير غير مكروه ولا بأس أن ينتظر الإمام إنتظارا وسطا كما في المضمرات قوله ( مع مراعاة الوقت المستحب ) فلا يجوز التأخير عنه إلى المكروه مطلقا “Бу масалада хулоса шуки, яхшиликка ёрдам бериш ниятида иқоматни озгина кечиктириш макруҳ эмас. Имом ҳам жамоат йиғилишини ўртача даражада кутса, бунинг зарари йўқ (“Музмарот” китоби). Бу ҳукмлар мустаҳаб вақтни риоя қилиш билан бўлади. Яъни иқоматни мустаҳаб вақтдан макруҳ вақтгача ҳеч ҳам кечиктириш жоиз эмас” (“Хошиятут-Таҳтовий” китоби). Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда, Пайғамбаримиз алайҳиссалом хуфтонни кечанинг учдан бирига кечиктирганлари, кейин масжидга чиққанларида саҳобийлар у зотни кутиб туришгани ҳақида баён қилинади. Бундан жамоат имомни кутиши шариатда жорий экани келиб чиқади. Бунинг устига масжидларда намоз ўқиб беришга энг ҳақли киши – шу ернинг расмий имомидир. У ҳақли бўлган жойда бошқа киши имомлик қилиши тўғри эмас. Шунинг учун одамларга малол келмайдиган вақтгача уни кутилади. Қавм, ҳадиси шарифларда баён қилингани каби, намоз ўқилишини кутиб ўтирган вақтда ҳам намоз ўқиганлик савобини олади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#muftiy_minbari 📹 ТИЛ ЯХШИЛИК КАЛИТИДИР 🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

#Ҳадис Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. «Аллоҳумма инний асъалука мужибати роҳматика ва ъазоима мағфиротика, ва
#Ҳадис Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. «Аллоҳумма инний асъалука мужибати роҳматика ва ъазоима мағфиротика, вассаламата мин кулли исмин вал ғониймата мин кулли биррин вал фавза билжаннати ван нажота минаннар» ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дуоларидан эди. Маъноси: «Аллоҳим, раҳматингга мустаҳиқ бўладиган нарсани, мағфиратингни вожиб қиладиган нарсани, ҳар бир гуноҳдан саломат бўлишни ва ҳар бир яхшиликда ғаниматни ҳамда жаннат билан зафар қозонишни ва дўзахдан нажот топишни сўрайман». Имом Ҳоким ривояти. Бу ҳадис Муслимнинг шартларига биноан саҳиҳдир. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#СИЙРАТ СОЛНОМАСИ Ҳижрий 3 йил, 8 шаввол, якшанба (милодий 625 йил 23 март): – Ҳамроул асад[8] ғазоти бўлди (яъни Макка қўшин
#СИЙРАТ СОЛНОМАСИ Ҳижрий 3 йил, 8 шаввол, якшанба (милодий 625 йил 23 март): – Ҳамроул асад[8] ғазоти бўлди (яъни Макка қўшинини таъқиб қилиш амалиёти ўтказилди). Ҳижрий 3 йил, шаввол ёки 4 йил рабиъул аввал ойи (милодий 625 йил март ёки август-сентябрь): – Уҳуд ғазоти (ёки бани Назир) ғазотидан сўнг хамр-маст қилувчи ичимликларни истеъмол қилиш бутунлай ҳаром қилинди. Ҳижрий 4 йил, муҳаррам ойи боши (милодий 625 йил июнь ўртаси): – Абу Салама розияллоҳу анҳу сарияси бўлди. Ҳижрий 4 йил, 5 муҳаррам (милодий 625 йил 16 июнь): – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Абдуллоҳ ибн Унайс розияллоҳу анҳуни мусулмонларга қарши қўшин тўплаётган Холид ибн Суфён Ҳузалийни тинчитиб келиш учун юбордилар; – шу ойда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Хузайма қизи Зайнаб онамизга уйландилар. Ҳижрий 4 йил, сафар ойи (милодий 625 йил июль-август): – Ражиъ ва Биъру Маъуна фожеалари юз берди. Ҳижрий 4 йил, рабиъул аввал ойи (милодий 625 йил август-сентябрь): – Бани Назир ғазоти бўлди. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Ал
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин! @fitratuz

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024 - ЙИЛ 28-СЕНТЯБР 1446 - ҲИ
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024 - ЙИЛ 28-СЕНТЯБР 1446 - ҲИЖРИЙ 25-РОБИЪУЛ АВВАЛ КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱ТОНГ - 04:57 ⏱БОМДОД - 05:45 (ўқилиш вақти) ⏱ҚУЁШ - 06:16 ⏱ПЕШИН - 13:00 ⏱АСР - 16:30 ⏱ШОМ - 18:14 ⏱ХУФТОН - 19:45 🔗 Улашинг: @diyonatli