Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
前往频道在 Telegram
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
显示更多2 589
订阅者
+324 小时
-57 天
-130 天
帖子存档
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2023/1444 Ҳ. ЙИЛ, 26 - ДЕКАБР
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱ТОНГ - 06:22
⏱БОМДОД - 07:00 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 07:47
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 15:30
⏱ШОМ - 17:06
⏱ХУФТОН - 18:40
🔗 Улашинг: @diyonatli
#Видео
ИСРОФ ЁМОН ИЛЛАТ
Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Қуръон маъноларининг хитойча илк тўлиқ таржимаси
Шайх Иляс Ванг Жингчай Қуръон илмлари соҳасида Хитой мусулмон жамиятида кўрган эҳтиёжни инобатга олиб, биринчи марта Қуръони карим маъноларини тўлиқ хитой тилига таржима қилган биринчи шахсдир. Бу ҳақда “ИҚНA” сайти бутун дунё мусулмонлари веб-сайтига таяниб хабар берди. Шу боис Шайх Иляс Хитой мусулмонлари орасидаги мавқеи ортиб, мамлакат мусулмонлари уни Хитойнинг тўрт буюк имомларидан бири деб билишган.
Шайх Иляс Ван Жингчай (1880-1949) Хитой шимоли-шарқидаги “Тянсзин” шаҳрида диний илмлардан хабардор оилада туғилган. Унинг отаси ва бобоси хитойлик мусулмон олимлари, онаси ҳам диний илмлардан жуда билимдон аёл эди.
Шайх Иляс Чой Хитойда Ислом илмларини ўрганган. Шайх диний китобларнинг хитойлик мусулмонлар учун муҳимлигини ўзининг ваъзгўйлик фаолияти давомида ҳис қилган. Шунинг учун у диний китобларни хитой тилига таржима қилишга алоҳида эътибор берган.
Шайх Иляс Чой диний миссионер ва таржимон сифатида Ислом ва араб мамлакатлари олимлари билан учрашиб, улардан сабоқ олишга қизиқарди. Шунинг учун у 1922 йилда бешинчи ўн йилликда бўлганида Мисрга бориб, “ал-Aзҳар” университетига ўқишга кирди. Кейин Маккани зиёрат қилиб, ҳаж зиёратини адо этди. Сўнг Туркияга бориб, 1924 йилда 600 китоб билан Хитойга қайтиб келди.
Хитойга қайтиб, турли китобларни таржима қила бошлади ва уларга 40 йилга яқин вақтини бағишлади ва шу вақт ичида “Aраб маданияти хитой тилида”, “Ислом ва насронийлар”, “Замонавий маданият – араб хитой тилида” китобларини таржима қилди. “Замонавий маданият – арабча-хитойча” профессор Муҳаммад Макиннинг хитойча-арабча луғати нашр этилгунга қадар 30 йил давомида ягона маълумотнома бўлиб қолди.
Шайхнинг энг катта илмий ҳиссаси Қуръони карим маъноларининг хитой тилига биринчи тўлиқ таржимасини нашр этиши бўлди. Уни қарийб 20 йил ичида тугатиб, учта нашри чоп этилган. Ушбу таржима биринчи марта 1932 йилда Пекинда, иккинчиси 1942 йилда Инчуанда ва учинчиси 1946 йилда Шанхайда нашр этилган.
Шайх Иляс Ванг Қуръони карим маъноларининг хитой тилига илк тўлиқ таржимасидан олдин Қуръони каримнинг айрим суралари таржима қилинган.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
Болани товуқ қони билан қонлаш
САВОЛ: Ассалому алайкум! Яқинда фарзандли бўлдик, чилла чиқгунгача бу маросим ўтқазилди. Болларни товуқ қони билан қонлаб чироқ ёқди момолар. Бу киндик товуқ дейиларкан. Бу қанчалик тўғри?
ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Динимизда бундай чилла деган гап ҳам болага товуқ қонини суртиш деган гап ҳам йўқ. Исломдан олдинги мушрикларда кофир жинларни озуқаси бўлсин деб шу каби қон суртиш ишлари бўлган. Ҳозирги фолбинлар ҳам ўшандан фойдаланишиб кофир жинларига озуқа беришади. Бундай ишларни тарк қилиб, улардан қаттиқ сақланиш керак. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Видео #Маъруза
ЭНГ ЯХШИ УММАТ
Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA#Ҳадис
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сафарда юрсалар, орқада қолиб кетардилар. Заифларни олдинда юргизиб ва баъзиларини мингаштириб ҳам олардилар. Ҳамда уларнинг ҳаққига дуода бўлардилар.
Абу Довуд ривоятлари.
@fitratuz
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Аллоҳ таоло кўнглимиздагини ҳаққимизда хайрли қилсин. Ҳаққимизда хайрли бўлганларга кўнглимизни рози қилсин...
Файзу баракотли кун тилаймиз!
@fitratuz
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2023/1444 Ҳ. ЙИЛ, 25 - ДЕКАБР
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱ТОНГ - 06:22
⏱БОМДОД - 07:00 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 07:48
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 15:25
⏱ШОМ - 17:04
⏱ХУФТОН - 18:40
🔗 Улашинг: @diyonatli
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2023/1444 Ҳ. ЙИЛ, 23 - ДЕКАБР
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱ТОНГ - 06:21
⏱БОМДОД - 07:00 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 07:46
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 15:20
⏱ШОМ - 17:04
⏱ХУФТОН - 18:40
🔗 Улашинг: @diyonatli
УВАЙС ҚАРАНИЙДАН 7 ТАЪЛИМ
Ҳақ таолонинг дўсти Увайс Қараний ҳазратлари бу имтиҳон дунёда Аллоҳ азза ва жалланинг розилигига эришишнинг 7 услубини баён қилади.
1. Юксаклик қидирдим, тавозеда топдим.
Ояти каримада марҳамат қилинади: “Раҳмоннинг (суюкли) бандалари ерда камтарона юрадиган... кишилардир” (Фурқон сураси, 63-оят).
Идрис алайҳиссалом насиҳатларидан бирида: “Ақлли кишининг мартабаси юксалса, тавозеси ҳам ортади”, дейилади.
Уруғ ерга қадалмагунича ниш уриб ўсмайди. Шунингдек, инсон ҳам камтар бўлмагунича юксала олмайди. Аллоҳнинг раҳмати кибрлиларни эмас, камтарларни юксалтиради.
Жалолиддин Румийнинг қуйидаги сўзлари ҳам манмансираган ва ўзини ҳаммадан устун қўйганларнинг қазо қиличи ўз зарарларига ишлашини очиқ шаклда ифодалайди: “Қилич бўйни бўлганнинг бўйнига урилади. Соя эса ерга қапишиб ётади, унинг на бўйи ва на бўйни бўлмагани учун яраланмайди, кесилмайди”.
Ғурур, кибр ва ужуб аксарият ҳолларда истеъдодли ва мол-мулк соҳиби бўлган инсонларда юзага келади. Ваҳоланки, инсонга ато этилган неъматларнинг барчаси икки учли кескир пичоқ кабидир. Яхшилик учун ҳам, ёмонлик учун ҳам хизмат қилиши мумкин.
Шундай экан, инсон огоҳ бўлиб, моддий ва маънавий бойликларни яхшилик йўлида сарф қилиши лозим. Уларни зиқналик ва исрофдан узоқ сақлаб, камтарлик ва жўмардлик билан муҳтожларга етказиши керак.
Мўмин банда доимо: “Ўзимга қанча мол-мулк сарфлаяпман, Аллоҳ ризосини қозониш учун бошқаларга қанча эҳсон қиляпман?”, деган саволни ўзига бериб туради.
(Давоми бор.)
Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2023/1444 Ҳ. ЙИЛ, 25 - ДЕКАБР
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱ТОНГ - 06:22
⏱БОМДОД - 07:00 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 07:48
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 15:25
⏱ШОМ - 17:04
⏱ХУФТОН - 18:40
🔗 Улашинг: @diyonatli
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР!
Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!
Янги кунга, Яратганнинг розилиги йўлидаги солиҳ амалларга БИСМИЛЛАҲ!..
@diyonatli
#muftiy_minbari
ЖАННАТНИ ВОЖИБ ҚИЛУВЧИ АМАЛ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🌐@diyonatli
Қуръони каримнинг 5 ҳаққи
1. Тинглаш:
«Қуръон тиловат қилганда уни тингланглар ва жим туринглар, шояд раҳматга эришсангиз» (Аъроф сураси, 204-оят).
2. Тиловат қилиш:
«Биз китоб берганлар ичидан уни ўрнига қўйиб тиловат қиладиганлар – ана ўшалар унга иймон келтирадилар» (Бақара сураси, 121-оят).
3. Ёд олиш:
«Йўқ, (Қуръон) илм ато этилган зотларнинг кўнглида (ёд бўлгувчи) аниқ-равшан оятлардир» (Анкабут сураси, 49-оят).
4. Тафаккур ва тадаббур қилиш:
«(Эй Муҳаммад алайҳиссалом! Ушбу Қуръон – одамлар) унинг оятларини тафаккур қилишлари ва ақл эгалари эслатма-ибрат олишлари учун Биз сизга нозил қилган муборак Китобдир» (Сод сураси, 29-оят).
5. Амал қилиш:
«Сўзга қулоқ тутиб, унинг энг гўзалига (яъни нажотга элтгувчи рост Сўзга) эргашадиган зотларга хушхабар беринг!» (Зумар сураси, 18-оят).
🌐@diyonatli
#muftiy_minbari
ШУКР ТИЛ, ДИЛ ВА АМАЛ БИЛАН БЎЛАДИ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🌐@diyonatli
#tafakkur
Аллоҳдан офият сўранг
Нима учун азоб, ғам-ташвиш, тушкунлик иймон талаби ва Аллоҳ розилигига эришиш воситаси ҳисобланиши керак? Ахир, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам буларнинг барчасини ёмон кўрар ва улардан Аллоҳдан паноҳ сўрардилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам балонинг шиддатидан, бадбахтлик етишидан, қазонинг ёмонлигидан ва душманларнинг сўкишидан паноҳ сўрар эдилар” (Имом Бухорий ривояти).
Саҳоба розияллоҳу анҳумдан бири ана шундай хато гумонга бориб, қийинчиликларга дучор бўлиш гуноҳларга каффорат бўлади, деб ўйлайди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам иш аслида анча енгилроқ эканини унга тушунтирадилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бетобликдан озғин бўлиб қолган кишини кўргани бордилар. Шунда у зот алайҳиссалом: "Аллоҳдан нимани дуо қилиб сўрагандинг?" дедилар. У: "Аллоҳим! Менга охиратда берадиган азобингни бу дунёда бер, деб сўраган эдим", деди. Шунда у зот алайҳиссалом: "Унга тоқатинг етмайди! Ундан кўра: Аллоҳим! Бизга бу дунёда ҳам яхшиликни, охиратда ҳам яхшиликни бергин ва бизни жаҳаннам азобидан қутқаргин, дегин", дедилар.
Пайғамбаримиз алайҳиссалом бир кишининг: "Аллоҳим! Сендан сабр сўрайман", деяётганини эшитдилар ва унга бундай дедилар: "Сен Аллоҳдан бало (синов, имтиҳон) сўрадинг, Ундан офият сўра" (Имом Термизий ривояти).
Муторриф ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу айтади: "Мен учун офиятда бўлиб шукр қилишим синовга учраб сабр қилишимдан кўра яхшироқ. Чунки офият ҳолати тинч-хотиржамликка яқинроқ. Шунинг учун мен шукрни сабр-тоқатдан афзал кўраман. Сабаби сабр – синовдагиларнинг ҳолатидир".
©️ Шайх Муҳаммад Ғаззолий
🌐@diyonatli
Каҳф сурасидаги 7 "раҳмат":
1. "Роббимиз, бизга Ўз ҳузурингдан раҳмат бергин" (10 оят).
2. "Роббингиз сизга Ўз раҳматини таратур" (16 оят).
3. "Роббинг сермағфират, раҳм-шафқат соҳиби бўлган Зотдир" (58 оят).
4. "Биз унга Ўз даргоҳимиздан раҳмат ва Ўз тарафимиздан илм ўргатган эдик" (65 оят).
5. "Бас, Роббилари унинг бадалига уларга ундан кўра яхшироғини, аҳли солиҳроқ ва раҳмлироғини беришни ирода қилди" (81 оят).
6. "Бу Аллоҳнинг раҳмати ила бўлди" (82 оят).
7. "Бу – Роббимнинг раҳматидандир" (98 оят).
Жума куни Каҳф сурасини ўқисангиз, сурадаги ушбу етти раҳмат Сизга кейинги жумагача кифоя қилади. Сизга Аллоҳнинг раҳмати ёғилсин!
🌐@diyonatli
Роббим!
Танангизни сиҳатли,
Кўнгилларингизни шафқатли,
Ҳаётингизни хайрли,
Ахлоқингизни иффатли,
Ризқингизни баракотли айласин!
Ассалому алайкум!
Кунингиз мазмунли ўтсин!..
@fitratuz
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2023/1444 Ҳ. ЙИЛ, 23 - ДЕКАБР
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱ТОНГ - 06:21
⏱БОМДОД - 07:00 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 07:46
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 15:20
⏱ШОМ - 17:04
⏱ХУФТОН - 18:40
🔗 Улашинг: @diyonatli
#tafakkur
Дунё мўмин учун гўзал бўлмаслиги керак(ми?)
Баъзи одамлар дуони эҳтиёжларни тақдим қилиш ва жавоб кутиш деб биладилар. Агар дуо ана шундай тарзда қилинадиган бўлса, орзуларни такрорлаш ва мажҳул келажакдаги енгилликни кутишдан бошқа нарса бўлмай қолади. Бундай дуо беҳуда бўлиб, Аллоҳнинг ҳузурида унинг қиймати йўқ.
Дуо бу – биринчи навбатда йўналишни аниқлаш ва энг олий мақсадни англашдир. Иброҳим алайҳиссалом ҳам "Эй Роббим, мени ва авлодларимни намозни тўкис адо этувчилардан қилгин. Роббим, дуоимни қабул қил" (Иброҳим сураси, 40-оят) дея дуо қилганларида намозни ҳаётий дастур ва асосий машғулот қилган эдилар.
Бандалар: “Роббимиз, Ўзинг бизларга жуфти ҳалолларимиздан ва зурриётларимиздан шод-хуррамлик ҳадя этгин ва бизларни тақводорларга пешво қилгин” (Фурқон сураси, 74-оят) дея дуо қилганларида бу нола ила жамиятдаги барқарор оила ва бахтли хонадон ато этилишини, тақво ва барча яхшилик борасида пешқадамлик берилишини сўраб ёлворганлар. Бу нолага олий мақсадни рўёбга чиқарадиган амалий ҳаракатлар ва унга олиб борадиган қадамлар қўшилишига эса ҳеч қандай шубҳа йўқ.
Баъзи диндорлар Аллоҳга ва охират кунига иймон ҳақиқатини нотўғри тушунадилар. Бу тушунчаларига кўра улар худди Ой тутилиши кечасида Ернинг сояси ой нурини тўсиб қўйганидек, дин оддий ҳаётга тўсқинлик қилади, деб ўйлайдилар. Улар назарида иймоннинг вазифаси бахтли ҳаётни четга суриб, зимистон ва ёлғизлик келтириш бўлиб, дунё мўмин учун гўзал бўлмаслиги керак. Аниқроқ қилиб айтганда, шахс ва жамият ҳаётига қашшоқлик, машаққат, азоб ва қийинчилик олиб келиш иймон тақозосидир.
Бу жуда катта хато ва дин учун буюк бир зулмдир.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳга ибодат қилувчиларнинг энг олийси бўлсалар-да, ҳаётни бундай тушунмаган ва бу йўналишни Исломга юкламаганлар. У зот алайҳиссалом бундай дуо қилардилар: “Аллоҳим! Менга ишимнинг боши бўлган динимни ислоҳ қилгин. Менга унда маошим бўлган дунёмни ислоҳ қилгин. Менга унда қайтар жойим бўлган охиратимни ислоҳ қилгин. Менга ҳаётни ҳар бир яхшиликда зиёда қилгин. Менга ўлимни ҳар бир ёмонликдан роҳат қилгин” (Имом Термизий ривояти).
Айтингчи, ана шундай дуо қилган зот динни юқоридагидек тор талқин қилиши мумкинми?!
©️ Шайх Муҳаммад Ғаззолий
🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
