ch
Feedback
Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

前往频道在 Telegram

Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.

显示更多
2 598
订阅者
+524 小时
-67
+830
帖子存档
Ассалому алайкум! Аллоҳ хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбинги
Ассалому алайкум! Аллоҳ хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбингиздан меҳр-оқибатни аритмасин! Тонгингиз хайрли, кунингиз мазмунли бўлсин! @fitratuz

#muftiy_minbari 📹 СИЗГА АЛЛОҲНИНГ САЛОМИ БЎЛСИН! 🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook

#ramazon #taroveh #hatm_2024 🕌Toshkent viloyati Piskent tuman "Piskent" jome masjidi 🎤A'zambek qori Abduqodirov 18-Kahf surasi @diyonatli

ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ: 1. Жума учун ғусл қилиш. 2. Хушбўй нарсалар суртиш. 3. Чиройли кийимлар кийиш. 4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш. 5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш. 6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш. 7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш. 8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш. 9. Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш. 10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир. 11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш. 12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши. "Кифоя" китобидан. @diyonatli

ЭҲСОННИНГ МУКОФОТИ - ФАҚАТ ЭҲСОНДИР Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади: “Эркакми, аёлми-ким мўмин бўлган ҳоли
ЭҲСОННИНГ МУКОФОТИ - ФАҚАТ ЭҲСОНДИР Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади: “Эркакми, аёлми-ким мўмин бўлган ҳолида яхшиликлар қилса, ана ўшалар жаннатга кирурлар ва уларга қилча ҳам зулм қилинмас” (Нисо сураси 124-оят). Эй инсон! Умр жуда қисқа, вақт ҳеч қачон ортга қайтмайди. Жон вужудни тарк этмасдан олдин ҳаракат қилиб қол! Охиратда мукофот ёки жазо олишингга қилган амалларинг сабаб бўлади. Бу дунё – бир имтиҳон, синов майдонидир. Беш кунлик дунё дейдилар! Аллоҳ таоло барчамизни яхшилик қилувчи бандаларидан қилсин, кўзлаган яхши ниятларимизни амалга оширишга муваффақ айласин! @diyonatli

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024 - ЙИЛ 6-ДЕКАБР 1446 - ҲИЖР
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024 - ЙИЛ 6-ДЕКАБР 1446 - ҲИЖРИЙ 5-ЖУМАДИС СОНИ КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱️ТОНГ - 06:07 ⏱️БОМДОД - 07:00 (ўқилиш вақти) ⏱️ҚУЁШ - 07:33 ⏱️ПЕШИН - 13:00 ⏱️АСР - 15:25 ⏱️ШОМ - 17:00 ⏱️ХУФТОН - 18:30 🔗 Улашинг: @diyonatli

🗣 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН! 🌙 Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди». (Табароний ривоят қилган) 🌙 АЛЛОҲУММА СОЛЛИ ВА САЛЛИМ ЪАЛА МУҲАММАДИН ВА ЪАЛА ОЛИ МУҲАММАД ☝️ Салавот айтиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига ноил этади. 🕌 Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, бас ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ ва шафоатчи бўламан”, дедилар. (Имом Байҳақий ривояти) #ЖУМА #tabrik MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LINGVA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🌐 Facebook

Шаҳидлик ниқобидаги хунрезлик Ислом дини асослари бўлмиш Қуръони карим оятлари ва Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларида инсон ҳаётига тажовуз этиш, ўзини ўзи ўлдириш қатъиян ман этилади. Ҳаёт Аллоҳ таоло томонидан инсонга топширилган имконият ва масъулиятдир. Аллоҳ таоло “Зорият” сурасида инсон ва жинларни: “Жин ва инсонларни фақатгина Ўзимга ибодат қилишлари учун яратдим”, дея марҳамат қилган. Ушбу оят инсоннинг яратилиш сабаби уни яратган Роббга ибодат қилиши эканини кўрсатмоқда. Аммо баъзи адашган жиҳодчилар Қуръони карим ва ҳадиси шарифларни шу даражада бузиб талқин қиладиларки, уларни тинглаган киши инсон гўё “шаҳидлик” учун яратилган экан, деган фикрга келади. БАТАФСИЛ

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР НАЗР ҚИЛИНГАН ГЎШТДАН ЕЙИШ CАВОЛ: Мен қўй сўйиб гўштини садақа қилишни назр қилган эдим. Битта қўй сўйиб, аёл
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР НАЗР ҚИЛИНГАН ГЎШТДАН ЕЙИШ CАВОЛ: Мен қўй сўйиб гўштини садақа қилишни назр қилган эдим. Битта қўй сўйиб, аёлимнинг акаси муҳтож бўлгани учун унга бердим. Аёлим уларнинг уйига борганда ўша гўштдан ебди. Бу гуноҳ эмасми? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Назр қилувчи киши қилган назридан ўзи, аёли, фарзандлари ва ота-онаси ейишлари мумкин эмас. Назр қилинган нарса фақирларнинг ҳақи ҳисобланиб, уни бойлар ва юқорида саналган шахслар ейиши мумкин эмас. Аёлингизнинг акаси ҳам фақир бўлса, яъни закот оладиган тоифадан бўлса, унга бериб тўғри қилгансиз. Назр қилган гўштни унга топширганингиздан кейин гўшт унинг мулкига айланади. Мулкига ўтгандан кейин уни ейиши мумкин бўлмаган инсонларга берса, улар ейишлари мумкин. Бунга “Сунани Абу Довуд”да келган қуйидаги ҳадис далолат қилади: عَنْ أَنَسٍ: أَنَّ النَّبِىَّ –صلى الله عليه وسلم- أُتِىَ بِلَحْمٍ قَالَ: «مَا هَذَا؟ » ، قَالُوا: شَىْءٌ تُصُدِّقَ بِهِ عَلَى بَرِيرَةَ فَقَالَ: "هُوَ لَهَا صَدَقَةٌ وَلَنَا هَدِيَّةٌ رواه أبو داود Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Гўшт олиб келинганда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Нима бу?” дедилар. (Уйдагилар): “Барира (Оиша розияллоҳу анҳо озод қилган чўри)га садақа қилинган нарса”, – дейишди. Шунда У зот алайҳиссалом: “Бу унга садақа, биз учун ҳадя”, – дедилар (Имом Абу Довуд ривояти). “Базлул мажҳуд” китобида мазкур ҳадис остида қуйидаги масала баён қилинган: والحاصل: أن الصدقة إذا دخلت في ملك الفقير، وبلغت محلها، انتهت كونها صدقة، فلما أعطاها الفقير للغني والهاشمي لا يكون في حقه صدقة، بل تكون هدية “Хулоса шуки, садақа фақирнинг қўлига етиб бориб, унинг мулкига кирди. Шу ҳолатда фақир олган садақасини бой ёки ҳошимий (Али, Ақийл, Жаъфар, Аббос ва Ҳориснинг авлодлари)га берса, уларга садақа бўлиб эмас, ҳадя бўлиб ўтади". Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Видео ИНСОН АЗИЗ ВА МУКАРРАМДИР Жасурбек домла Раупов, Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Ҳадис Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мўмин киши кўп сўкувчи ҳам, кўп
#Ҳадис Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мўмин киши кўп сўкувчи ҳам, кўп лаънатловчи ҳам, фаҳш сўзларни айтувчи ҳам, одобсиз ҳам бўлмайди», дедилар. Имом Термизий ривояти. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Ассалому алайкум! Аллоҳ раҳмат ва мағфиратини ёғдирадиган кун бўлсин Хайрли кунлар... @fitratuz
Ассалому алайкум! Аллоҳ раҳмат ва мағфиратини ёғдирадиган кун бўлсин Хайрли кунлар... @fitratuz

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024 - ЙИЛ 5-ДЕКАБР 1446 - ҲИЖР
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024 - ЙИЛ 5-ДЕКАБР 1446 - ҲИЖРИЙ 4-ЖУМАДИС СОНИ КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱️ТОНГ - 06:07 ⏱️БОМДОД - 07:00 (ўқилиш вақти) ⏱️ҚУЁШ - 07:33 ⏱️ПЕШИН - 13:00 ⏱️АСР - 15:25 ⏱️ШОМ - 17:00 ⏱️ХУФТОН - 18:30 🔗 Улашинг: @diyonatli

Расулуллоҳ ﷺнинг 6 саволлари Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Агар ўғил фарзанд кўрсангиз н
Расулуллоҳ ﷺнинг 6 саволлари Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Агар ўғил фарзанд кўрсангиз нима қиласизлар? Улар: Аллоҳга шукр қилиб бир ой рўза тутамиз. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Агар қиз фарзанд кўрсангизчи? Улар:Унда икки ой рўза тутамиз. Чунки Мусо алайҳиссалом қиз фарзанд тарбиясига сабр қилишга, ўғил тарбиясига сабр қилишдан кўра икки карра ортиқ ажр бор деганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Сизларнинг орангизда зино қиладиганлар борми? Улар: Йўқ, кимда ким зино қилса осмондан бошига тош ёғилади ёки ер ютади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Рибо билан шуғулланасизларми? Улар: Фақат Аллоҳнинг ризқидан ноумид бўлганларгина рибо билан шуғулланади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Касал бўласизларми? Улар: Биз касал ҳам бўлмаймиз, гуноҳ ҳам қилмаймиз. Сизнинг умматингиз гуноҳларига каффорат бўлиши учун касал бўладилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Сизларнинг ерингизда йиртқич ҳайвонлар борми? Улар: Ҳа, бор. Аммо, биз уларга зарар етказмаймиз, улар ҳам бизга зарар етказмайдилар. Шундан кейин Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам уларга шариат аҳкомларини ўргатдилар, беш вақт намоз ўқиш ва закотга буюрдилар. Қуръондан Фотиҳа ва баъзи сураларни ўргатдилар. Ал-Ҳаддодий айтадилар: Маккада нозил бўлган ўнта сурани таълим бердилар. У вақтда намоз билан закотдан бошқа фарзлар нозил бўлмаган эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга шанба куни балиқ овлаш тақиқлангани ҳақидаги ҳукмни тарк этишни, намозни жамоат бўлиб ўқишни ва қиблага қараб юзланишни буюрдилар. Ибн Жарир Табарий айтадилар, Ибн Аббос разияллоҳу анҳу бу оятда зикр этилган қавм ҳақида ушбу оятда баён этилган: “Ундан кейин Биз Бани Исроилга: шу ерни маскан тутинглар. Қачонки ваъда қилинган охират келганида, сизларнинг барчаларингизни бир тўп қилиб келтирурмиз, дедик” (Исро сураси, 104-оят). “Охират ваъдаси” – Исо алайҳиссаломнинг ерга тушишлари, деганлар. Манбалар: Тафсир “жомеъул баён” - Табарий Тафсир “анворут танзил ва асрорут таъвил” – Байзовий Тафсир “мафотийҳул ғойб” – Розий Тафсир “жомеъ лиаҳкомил қуръон” – Қуртубий Тафсир “Кашшоф” – Замахшарий Тафсир “баҳрул улум” – Самарқандий Тафсир “Қуранул азим” – Ибн Касир Тафсир “Руҳул баён” – Ҳаққий Тафсир “Руҳул маъоний” - Улусий Ҳомиджон домла Ишматбеков Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Нега имоми Мотуридий роҳимаҳуллоҳ ҳақида маълумотлар кам? Аҳли сунна вал-жамоанинг имоми саналадиган бу зотнинг ҳаёти ва фаол
Нега имоми Мотуридий роҳимаҳуллоҳ ҳақида маълумотлар кам? Аҳли сунна вал-жамоанинг имоми саналадиган бу зотнинг ҳаёти ва фаолияти машҳур табақот китобларида ёритилмасдан қолгани ёки ёритилганларида ҳам маълумотлар жуда камлиги ҳақида кўплаб сабаблар айтилган. Бу ҳақида Доктор Балқосим Ғолий “Абу Мансур Мотуридий ҳаётуҳу ва арооуҳул ақодия” (Абу Мансур Мотуридийнинг ҳаёти ва эътиқодий қарашлари) асарида қуйидаги тўртта сабабни баён қилган: 1. “Имом Мотуридийнинг Аббосийлар давлати маркази Бағдоддан узоқда бўлгани; 2. Абул Ҳасан Ашъарийнинг эса Бағдодда фаолият олиб боргани ва ўша ерда вафот этгани сабабли аббосий халифалар томонидан ашъария таълимоти қўллаб-қувватлангани; 3. Моликия ва шофеъийя мазҳаблари вакилларининг ашъария мадрасасини ёйилишига ҳисса қўшганлари ва мотуридия мазҳаби эса фақат битта ҳанафия мазҳаби билан ёлғизланиб қолгани; 4. Пойтахт Бағдодда ва унга яқин ҳудудларда асосан ашъария мазҳаби олимларини топиш ва улардан дарс олиш қулай бўлгани”. Мазкур сабабларнинг энг асосийси Абу Мансур Мотуридийнинг ўша пайтдаги аббосийлар давлатининг пойтахти, илм-фан маркази бўлган Бағдоддан узоқда Бағдод билан ўртадаги алоқаси яхши бўлмаган сомонийлар давлатида яшагани ҳисобланади. Бу борада бугунги замонимиз олимларидан Ал-Азҳар Университетида докторлик ишини тамомлаган шайх Аҳмад Даманҳурий "Саддус суғуур би-сийротил имамил-ҳуда Аби Мансур ал-Мотуридий" (Ҳидоят имоми Абу Мансур Мотуридийнинг сийрати борасидаги бўшлиқни тўлдириш) номли илмий изланиш олиб борган ва бу борада кўплаб маълумотларни зикр қилган. Бу ҳақида ҳам сўнгра батафсил тўхталамиз. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР БОЛАНИ ИККИ ЯРИМ ЁШДАН КЕЙИН ҲАМ ЭМИЗИШ МУМКИНМИ? CАВОЛ: Дугонам боласини уч ёшгача эмизишини айтди. Шунда унга узоғи билан болани икки ярим ёшгача эмизиш керак, деб эшитган эдим, дедим. Мен айтган гап тўғрими? Шунга аниқлик киритиб берсангиз. ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Она эмизикли боласини имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳга кўра икки ярим ёш, Имом Абу Юсуф ва Имом Муҳаммад раҳимаҳуллоҳга кўра икки ёшгача эмизиши мумкин. Бу энг охирги муддат. Эр ва хотин боланинг аҳволидан келиб чиқиб, ўзаро маслаҳат қилиб, бу вақтлардан эртароқ сутдан чиқариш ҳам мумкин. Аммо икки ярим йилдан кейин эмизишга рухсат берилмаган. Бу хато ҳисобланади. Чунки шариатимиз кўрсатмасига кўра, инсоннинг бирор жузидан фойдаланиш ҳаром ҳисобланади. Фақатгина эмизикли бола учун истисно тариқасида сут эмишига рухсат берилган. Бу борада фиқҳий манбаларимизда иборалар берилган: وَوَقْتُ الرَّضَاعِ فِي قَوْلِ أَبِي حَنِيفَةَ - رَحِمَهُ اللَّهُ تَعَالَى - مُقَدَّرٌ بِثَلَاثِينَ شَهْرًا وَقَالَا مُقَدَّرٌ بِحَوْلَيْنِ هَكَذَا فِي فَتَاوَى قَاضِي خَانْ “Эмизиш вақти – Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг қавлларига кўра ўттиз ой деб белгиланган. Имом Абу Юсуф ва Имом Муҳаммад раҳимаҳумаллоҳ икки йил деганлар. Фатовои Қозихонда шундай дейилган” (“Фатовои оламгирия” китоби). و في شرح المنظومة الإرضاع بعد مدته حرام؛ لأنه جزء الآدمي و الانتفاع به غير ضرورة حرام على الصحيح “Шарҳи манзума” китобида шундай дейилган: “Эмизишнинг белгиланган муддатидан кейин ҳам эмизиш ҳаром ҳисобланади. Чунки сут инсоннинг бир жузи бўлиб, уламолар тўғриси шу деган гапга кўра заруратсиз инсон жузидан фойдаланиш ҳаром саналади. (“Мажмаул анҳур” китоби). Шунинг учун болани эмизишда муддатга аҳамият бериш лозим. Қолаверса, бола икки ярим ёшгача овқат ейдиган бўлиб қолади. Сут эмишга зарурат қолмайди. Агар бола нимжон ёки бошқа касаллик туфайли фақат сут билан озиқланса, бу ҳолат заруратга айланиб, то сутдан бошқа нарса ея оладиган бўлгунича икки ярим ёшдан кейин ҳам эмизиш жоиз бўлади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Видео ҲАРОМ ЙЎЛ БИЛАН ТОПИЛГАН ПУЛДАН САДАҚА БЕРИШ Жасурбек домла Раупов, Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA