Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
前往频道在 Telegram
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
显示更多2 594
订阅者
-424 小时
无数据7 天
+330 天
帖子存档
#Видео #Маъруза
ТЎЙИБ ИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШ ҚАЛБНИ ЎЛДИРАДИ
Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA#Ҳадис
Абу Айюб Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким «Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайъин қодийр», деб ўн марта айтса, Исмоил зурриётидан тўрт кишини озод қилгандек бўлади», дедилар (маъноси: «Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, У ёлғиз, Унинг шериги ҳам йўқ, бутун мулк Уники, ҳамд ҳам Унга хос ва У ҳар бир нарсага қодирдир»).
Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!!!
Ҳар бир янги кун янгиланган умидларнинг, кўпайган имкониятларнинг хабарчисидир...
Янги кун, солиҳ амаллар учун янги имкониятларга БИСМИЛЛАҲ...
Кунингиз файзу баракотли, хайр манфаатли ўтсин!!!
@fitratuzi
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2024/1445 Ҳ. ЙИЛ, 10-ИЮН
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱ТОНГ - 03:06
⏱БОМДОД - 04:15 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 04:50
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 17:50
⏱ШОМ - 20:01
⏱ХУФТОН - 21:40
🔗 Улашинг: @diyonatli
Дунё кунларининг энг афзали
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: "Дунё кунларининг энг афзали ўн кунлик (яъни, зулҳижжанинг ўн куни)дир" (Имом Баззор ривояти).
Уламолар зулҳижжанинг ўн кунлиги афзалми ёки Рамазоннинг охирги ўн кунлиги афзалми, деган масалада ихтилоф қилишган. Аллома Ибн Қаййим бу борада қуйидаги фикрни билдирган:
"Рамазоннинг охирги ўнлигининг тунлари зулҳижжанинг аввалги ўн кечасидан афзалдир. Зулҳижжанинг аввалги ўн куни Рамазоннинг охирги ўн кунидан афзалдир. Арафа ва қурбонлик қилинадиган кун сабабидан зулҳижжанинг аввалги ўн куни афзал. Лайлатул қадр сабабидан рамазоннинг охирги ўн туни афзал саналади".Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилади: "Ойларнинг саййиди – Рамазон, уларнинг ҳурмати, энг баланди зулҳижжадир" (Имом Байҳақий, Баззор ва Ибн Асокир ривояти. Ривоят санади заиф). Уламолар Рамазон ойи зулҳижжадан афзаллигини айтишган. Аслида ой ёки амаллар бир-биридан устун бўлади. Масалан, намоз рўзадан афзал. Бироқ бир кун рўза тутиш икки ракат намоздан яхшироқ. Доримий ва Байҳақий саҳиҳ санад билан келтирган ривоятда айтилишича, Саид ибн Жубайр зулҳижжанинг ўн кунида ибодатга жидду жаҳд билан киришар, бошқа вақтда қилмаган саъй-ҳаракатини айнан шу ўн кунда қиларди. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Видео
МОЛИНГИЗДА ЗАИФЛАРНИНГ ҲАҚҚИ БОР
Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
ҲИЖОМА ҚИЛИНГАН ЖОЙНИ ЮВМАСДАН НАМОЗ ЎҚИШ МУМКИНМИ?
CАВОЛ: Ҳижома қилдирганда қон чиқиб, баданга тегади. Шу ҳолатда ўша қонларни артиб ташлаб, намоз ўқиш мумкинми ёки ювиш керакми?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу ҳолатда учта тоза нам мато ёки учта нам салфетка билан артиб тозаланса, шу билан бадан покланган ҳисобланади. Мана шу иш ювиш билан поклаш ўрнига ўтади. Бу борада фиқҳий манбаларимизда баён қилинган. Жумладан, “Фатово Оламгирия” китобида шундай дейилган:
إذَا مَسَحَ مَوْضِعَ الْمُحْجِمَةِ بِثَلَاثِ خِرْقَاتٍ رِطَابٍ نِظَافٍ أَجْزَأَهُ عَنْ الْغُسْلُ؛ لِأَنَّهُ يَعْمَلُ عَمَلَ الْغَسْلِ. كَذَا فِي مُحِيطِ السَّرَخْسِيِّ.
“Агар ҳижома қилинган жойни учта нам, пок мато билан артиб тозаланса, ювилгандай пок бўлади. Чунки нам мато билан артиш ювишнинг ўрнини боса олади. “Муҳити Сарахсийда шундай”. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Видео #Маъруза
НАФС ТАРБИЯСИ
Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA#Ҳадис
Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Бир аъробий Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келиб: «Менга бир калом ўргатинг, уни айтиб юрай», деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳ. Аллоҳу акбар кабийро валҳамду лиллаҳи касийро ва субҳаналлоҳи роббил ъаламийн, ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳил ъазийзил ҳакийм»ни ўргатдилар. (Маъноси: «Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, У яккаю ёлғиздир. Унинг шериги ҳам йўқ. Аллоҳ жуда буюк, Аллоҳга чексиз ҳамд бўлсин, оламлар Рабби Аллоҳ барча айбу нуқсонлардан покдир, ҳаким ва азиз бўлган Аллоҳдан ўзгада ўзгартириш ҳам, қувват ҳам йўқ».) Кейин ҳалиги аъробий: «Эй Расулуллоҳ, бу айтганларингиз Раббим учун, мен учунчи?» деб сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «(Унда) «Аллоҳуммағфир лий варҳамний ваҳдиний варзуқний», деб айт», дедилар (маъноси: «Аллоҳим, мени мағфират қил, менга раҳм айла, мени ҳидоят эт, мени ризқлантир».
Имом Муслим ривояти.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
БИСМИЛЛАҲИР РОҲMАНИР РОҲИЙМ!
АЛЛОҲИМ, исмингла бошлаган ушбу кунимизга файзу баракот, Ўзингнинг розилигинг учун ихлосла қиладиган ибодатларимизга шижоат, матонат, сабот бер!
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР!
Номаи аъмолингизга хайрла битиладиган кун бўлсин!..
@fitratuz
#Видео #Маъруза
РИЁ
Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
ЗАМЗАМ СУВИДА ТАҲОРАТ ВА ҒУСЛ ҚИЛИШ МУМКИНМИ?
CАВОЛ: Замзам сувида таҳорат олиш ёки ғусл қилиш мумкинми?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Замзам суви билан бетаҳорат кишининг таҳорат олиши, истинжо қилиши, нопок кишининг ғусл қилиши, нопок кийимни поклаши макруҳ экани айтилган. Аммо таҳорати бор инсон табаррук мақсадида замзам билан таҳорат олиши ёки пок кишининг ғусл қилиши макруҳ эмас. Бу ҳақда “Ғунятун носик” китобида шундай дейилган:
ویجوز الاغتسال والتوضي بماء زمزم علی وجه التبرک، ولایستعمل إلا علی شيء طاهر، فلاینبغی أن یغتسل به جنب أو محدث ولا في مکان نجس"
“Замзам суви билан табаррук мақсадида таҳорат ва ғусл қилиш жоиздир. Шунингдек фақат пок нарсага ишлатилади. Жунуб киши замзам суви билан ғусл қилиши, бетаҳорат киши таҳорат олиши ва уни нажосат бор жойда ишлатиш мумкин эмас”.
(ويجوز الاغتسال والتوضؤ بماء زمزم على وجه التبرك) أي لا بأس بما ذكر، الا انه ينبغي أن يستعمله على قصد التبرك بالمسح أو الغسل أو التجديد في الوضوء (ولا يستعمل إلا على شيء طاهر) فلا ينبغي ان یغسل به ثوب نجس ولا أن يغتسل به جنب ولا محدث ولا في مكان نجس (ويكره الإستنجاء به) و كذا إزالة النجاسة الحقیقیة من ثوبه أو بدنه، حتى ذكر بعض العلماء تحريم ذالك، ويقال: إنه استنجى به بعض الناس فحدث به الباسور
“Табаррук мақсадида замзам суви билан ғусл ва таҳорат олиш мумкин. Яъни фақат суртиш, ғусл қилиш ёки таҳорат устига таҳорат қилиш каби табаррук мақсадида ишлатиш лозим. Шунингдек фақат пок нарсага ишлатилади. У билан нажас кийимни ювиш, жунуб ғусл қилиши, бетаҳорат киши таҳорат қилиш каби ишларни қилмаслик керак. У билан истинжо қилиш макруҳдир. Шунингдек замзам билан бадан ёки кийимдаги нажосатни кетказиш макруҳдир. Айрим уламолар буни ҳаром деган. Айтилишича, бир одам замзам билан истинжо қилиб, бавосир(геморрой) касалига учраган”. (“Иршодус сорий ила маносики мулла Али қори” китоби).
Бир неча ҳадиси шарифларда замзам сувининг фазилатлари: очга таом, ташнага сув, беморга шифо бўлиши ҳақида айтилган. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#асл_моҳият
🕌 Фитналарга алданманг!
▶️
Хуршид домла АСЛАНБАЕВ
Янгиер шаҳар "Абдуқаҳҳор хожи" жоме масжиди имом-хатиби
Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz#Видео #Маъруза
40 ЙИЛДАН БЕРИ НАФСИМ НОННИ ҚИЁМГА БОТИРИБ ЕЙИШНИ ХОҲЛАЙДИ
Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA#Ҳадис
Абу Молик Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Поклик иймоннинг ярмидир. «Алҳамдулиллаҳ» калимаси тарозини тўлдиради. «Субҳаналлоҳи валҳамду лиллаҳи» эса ер билан осмонни тўлдиради», дедилар.
Имом Муслим ривояти.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
🌙 2024-2025 ЎҚУВ ЙИЛИ УЧУН ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ДИНИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА ҚАБУЛ ЭЪЛОН ҚИЛИНАДИ
📢 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими 2024-2025 ўқув йили учун олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларига абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш саналарини маълум қилади:⏺ Тошкент ислом институти, Мир Араб олий мадрасаси ва барча ўрта махсус ислом таълим муассасаларига шу йил 20 июндан 20 июлга қадар; ⏺ Ҳадис илми мактабига 20 июндан 10 июлгача; ⏺ Тошкент ислом институтининг Модуль таълим тизимига 10 июлдан 30 июлгача.
🗣Олий диний таълим муассасаларига ўқишга кириш истагида бўлган абитуриентлар Қабул ҳайъатига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:📝 таълим муассасаси ректори номига ариза; 🪪 паспорт ёки ID карта нусхаси (асли кўрсатилади); 📚 ўрта махсус ислом таълим муассасасини тамомлагани тўғрисидаги ҳужжат (диплом) ва унинг иловаси асл нусхада; 👤 3,5 х 4,5 ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат (сўнгги уч ойда олинган ва орқа фони оқ рангда бўлиши талаб этилади); 🏆 ЎМИнинг “Ягона олимпиада” танлови Республика босқичи 1-, 2- ва 3-ўрин ғолиблари эса олий диний таълим муассасаларига кириш учун имтиёз берувчи диплом нусхасини ҳам тақдим этади. 🌐 Хорижий давлатлардаги диний таълим муассасаларини тамомлаган ва мамлакатимизда нострификациядан ўтказилган дипломга эга бўлган абитуриентлар (Ўзбекистон Республикаси фуқаролари) ҳам ҳужжат топширишлари мумкин.
🗣Ўрта махсус ислом таълим муассасаларига ўқишга кириш истагида бўлган абитуриентлар Қабул ҳайъатига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:📝 таълим муассасаси раҳбари номига ариза; 🪪 паспорт ёки ID карта нусхаси (асли кўрсатилади); 📚 маълумоти тўғрисида аттестат ёки диплом (асл нусхаси); 👤 3,5 х 4,5 ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат (сўнгги уч ойда олинган ва орқа фони оқ рангда бўлиши талаб этилади); ✅ чет тилини билиши тўғрисидаги сертификат асл нусхаси (маълумоти тўғрисидаги ҳужжатда кўрсатилган чет тилидан бошқа тилда имтиҳон топширувчилар учун).
🗣Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти Модуль таълим тизимига ўқишга кириш истагида бўлган абитуриентлар Қабул ҳайъатига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:📝 таълим муассасаси ректори номига ариза; 🪪 паспорт ёки ID карта нусхаси (асли кўрсатилади); 📚 ўрта махсус ислом таълим муассасасини тамомлагани тўғрисидаги ҳужжат (диплом) ва унинг иловаси асл нусхада; 👤 3,5 х 4,5 ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат (сўнгги уч ойда олинган ва орқа фони оқ рангда бўлиши талаб этилади); ✅ яшаш жойи бўйича Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Қорақалпоғистон Республикаси қозиёти, вилоятлар ва Тошкент шаҳар вакилидан тавсиянома; 💬 меҳнат дафтарчаси нусхаси (тасдиқланган ҳолда). ☪️ Эслатиб ўтамиз: Модуль таълим тизимига ўрта махсус ислом таълим муассасаларини тамомлаган ҳамда тўрт йил ва ундан ортиқ муддат давомида Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимидаги масжидларда фаолият юритаётган имом-хатиб ва имом ноиблари танлов асосида ўқишга қабул қилинади. 🟢Маълумот ўрнида: Олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларининг тест синовларида иштирок этиши учун абитуриентлардан базавий ҳисоблаш миқдорининг ярим баравари миқдорида тўлов ундирилади. Жорий йилда ўқишни тамомлаган ва ўрта махсус ислом таълим муассасаларига хужжат топширган абитуриентлардан эса тўлов ундирилмайди. 📢 Қабул жараёнига оид сўнгги янгиликларни кузатиб боринг.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook🌙 2024-2025 ЎҚУВ ЙИЛИ УЧУН ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ДИНИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА ҚАБУЛ ЭЪЛОН ҚИЛИНАДИ

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2024/1445 Ҳ. ЙИЛ, 8-ИЮН
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱ТОНГ - 03:06
⏱БОМДОД - 04:15 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 04:50
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 17:50
⏱ШОМ - 20:00
⏱ХУФТОН - 21:40
🔗 Улашинг: @diyonatli
Ассалому алайкум!
Аллоҳ хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбингиздан меҳр-оқибатни аритмасин!
Тонгингиз хайрли, кунингиз мазмунли бўлсин!
@fitratuz
#Видео #Маъруза
НАФСИНИ ЖИЛОВЛАГАН ИНСОНЛАР
Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
现已上线!2025 年 Telegram 研究 — 年度关键洞察 