Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
前往频道在 Telegram
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
显示更多2 689
订阅者
-224 小时
+57 天
+2430 天
帖子存档
#Ҳадис
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Банданинг Раббига энг яқин бўладиган пайти саждада турганидадир. Унда (саждада) дуони кўпайтиринглар», дедилар.
Имом Муслим ривояти.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Ассалому алайкум!
Аллоҳ хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбингиздан меҳр-оқибатни аритмасин!
Тонгингиз хайрли, кунингиз мазмунли бўлсин!
@fitratuz
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2024/1445 Ҳ. ЙИЛ, 30-ИЮН
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱ТОНГ - 03:07
⏱БОМДОД - 04:15 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 04:52
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 17:50
⏱ШОМ - 20:05
⏱ХУФТОН - 21:45
🔗 Улашинг: @diyonatli
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг Ўзбекистон мусулмонлари идораси тизимида хизмат қилаётган ёшларга мурожаатномаси ўқиб эшиттирилди.
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA#duo
Биродаринг ҳаққига дуо қилишни унутма!
Умму Дардо розияллоҳу анҳо айтадилар: "Абу Дардо бундай деди: "Банда ухлаб ётганида ҳам гуноҳи кечирилади".
Мен ҳайрон бўлиб: "Эй Абу Дардо, қандай қилиб ухлаб ётганида гуноҳи кечирилади?" дедим.
У: "Биродари таҳажжудга туриб Аллоҳга дуо қилади ва Аллоҳ дуосини ижобат қилади. Биродарининг ҳаққига ҳам дуо қилади, Аллоҳ уни ҳам ижобат қилади", деди".
🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
#duo
Дуо қилишда шошилди
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир киши Аллоҳга ҳамд ва салавот айтмасдан дуо қилаётганини эшитиб: "Бу киши дуо қилишда шошилди", дедилар. Сўнгра уни чақириб: "Сиздан бирортангиз дуо қилса, Аллоҳга ҳамду сано айтиб, салавот йўллаб, кейин хоҳлаганича дуо қилаверсин", дедилар (Имом Абу Довуд, Имом Термизий, Имом Насоий ривояти).
🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
КАТЕТЕР УЛАНГАН БЕМОР ТАҲОРАТ ВА НАМОЗНИ ҚАНДАЙ БАЖАРАДИ?
CАВОЛ: Сийдик учун катетер уланган одам таҳоратини қандай қилади? Намозини қандай ўқийди?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу каби беморнинг ҳолатига қараб ҳукмлар турлича бўлади. Агар бундай беморда сийдик тинимсиз келиб турса, бу одам соҳиби узр бўлади. Соҳиби узр – тўлиқ бир фарз намозининг вақтича ёки ундан кўпроқ вақт бетаҳоратлик етиб турган кишидир. Бу ҳақида “Мухтасарул-виқоя” китобида шундай дейилган:
"ومن لم يَمضِ عليه وقتُ فرضٍ إلاَّ وبه حدَثٌ من استحاضةٍ أو رُعافٍ أو نحوِهما يتوضَّأُ لِوَقتِ كلِّ فرضٍ له ويُصلِّي به فيه ما شاء فرضاً ونفلاً ويَنقُضُه خروجُ الوقتِ كطلوعِ الشمس لا دخولُه كالزَّوالِ"
“Кимга тўлиқ бир фарз намозининг вақти истиҳоза (касаллик қони), бурундан қон келиши ёки шуларга ўхшаш таҳоратни синдирувчи нарсалар билан ўтса, ҳар бир фарз намозининг вақти учун алоҳида таҳорат қилади ва ушбу таҳорати билан ўша намоз вақтида истаганича фарз ва нафл намозларини ўқийверади. Соҳиби узрнинг таҳоратини қуёш чиқиши каби вақтнинг чиқиши бузади. Завол каби вақтнинг кириши унинг таҳоратини бузмайди” (“Таҳорат боби”).
Агар бемор мазкур таърифга тушмаса, яъни сийдиги вақти вақти билан келиб турсаю шу ўртада таҳорат қилиб намоз ўқишга имкон топса, соҳиби узр бўлмайди.
Бундай беморда сийдик қопчаси ва катетери ўзи билан бирга бўлади. Намоз ўқишда ана шу сийдик қопчасини узиб туришнинг иложи бўлса, узиб қўйиб намоз ўқийди. Акс ҳолда нажосат билан намоз ўқиган бўлиб қолади. Агар узиб туришнинг иложи бўлмаса, шу ҳолатда намоз ўқийверади.
“Фатово Оламгирия” китобида бундай дейилган:
مريض تحته ثياب نجسة إن كان بحال لا يبسط شيء إلا ويتنجس من ساعته يصلي على حاله وکذا إذا لم ینتجس الثاني، لکن یلحقه زیادۃ مشقة بالتحویل
“Беморнинг тагида нажосат мато бўлиб, ушбу мато ўрнига бошқа пок матога солинса-ю, лекин солиниши биланоқ яна нажосат бўлиб қоладиган ҳолатда бўлса, бемор шу ҳолатида(яъни шу нажосат мато устида) намоз ўқийверади. Янги солинган мато нажосат бўлмаса-ю, лекин алмаштириш сабабли беморга машаққат туғилса, бу вазиятда ҳам ўз ҳолатида намоз ўқийверади”. Саволда сўралган бемор ҳам шунга қиёсланади. Яъни беморнинг сийдик қопи ёки катетерини тозасига алмаштиргани билан яна сийдик келиб нопок бўлиб қолса, ёки беморга машаққат туғиладиган бўлса, уни узмаган ҳолатда намоз ўқийверади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#ramazon #taroveh #hatm_2024
🕌Toshkent viloyati Piskent tuman "Piskent" jome masjidi
🎤A'zambek qori Abduqodirov
76-Al-Insan surasi
https://www.instagram.com/reel/C8yc5kgohtQ/?igsh=MXZzZHVnY29iNjBiYg==
@diyonatli
#Видео #Маъруза
ҲОЖИЛАРНИ ЗИЁРАТ ҚИЛИШ ОДОБИ
Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA#Ҳадис
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар бирортангиз охирги ташаҳҳудни ўқиб бўлса, тўртта нарсадан паноҳ сўрасин: жаҳаннам азобидан, қабр азобидан, ҳаёт ва ўлим фитнасидан, Масиҳ Дажжолнинг фитнасидан», деб айтдилар.
Имом Муслим ривояти.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
ФИҚҲИЙ МАЗҲАБЛАР ҚАНДАЙ ПАЙДО БЎЛДИ?
Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг вафотларидан кейиноқ мусулмонларнинг ибодат, муомала, жиноят ва жазо ҳақидаги саволларига жавоб бериш зарурати юзага чиқди. Бу ишни фақиҳ мужтаҳидлар ўз зиммаларига олдилар. Йигирмага яқин мазҳаблар ичида тўрттаси бошқаларга қараганда кўпроқ шогирдлар етиштирди, китоблар ёзишди ва машҳур бўлишди. Натижада бутун Ислом олами бир овоздан бу тўрт мазҳабни тўғри деб қабул қилишди ва бир-бирларини ҳурмат қилган ҳолда улар атрофида бирлашдилар.
@fitratuz
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР!
Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!
Янги кунга, Яратганнинг розилиги йўлидаги солиҳ амалларга БИСМИЛЛАҲ!..
@fitratuz
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2024/1445 Ҳ. ЙИЛ, 29-ИЮН
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱ТОНГ - 03:06
⏱БОМДОД - 04:15 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 04:51
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 17:50
⏱ШОМ - 20:05
⏱ХУФТОН - 21:45
🔗 Улашинг: @diyonatli
#огоҳлик
❗️Iqror manzili: Sodiq Samarqandiyga yangi manqurtlar kerak
©️O‘zbekiston xalqaro islom akademiyasi
🔗 Улашинг: @AhliSunnaValJamoaUz
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
МУШУК ИЧГАН СУТДАН ФОЙДАЛАНИШ МУМКИНМИ?
CАВОЛ: Мушук сутдан ичса, қолган сутдан фойдаланиш мумкинми ёки нажосат бўлиб қоладими?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Мушук сут, овқат, сув ёки шу каби нарсаларга тегса, бу нарсалар ҳаром бўлиб қолмайди. Пок ҳисобланади, лекин ундан фойдаланиш макруҳи танзиҳийдир. Агар оғзида нажосат борлиги аниқ бўлса, у нарсалар нажосатга айланади. Оғзи нопок ёки поклиги маълум бўлмаса, бу ҳолатда ҳам пок ҳисобланади ва у теккан нарсалардан фойдаланиш жоиз. Лекин уламолар фойдаланиш борасида одамларнинг ҳолатига қаралади, деганлар. Бой киши учун макруҳ бўлади, у ишлатмайди. Чунки у ўрнига бошқасини сотиб олиш имкони бор.
Камбағал одам учун макруҳ эмас, чунки у бошқасини сотиб олишга қурби етмайди. Қолаверса, бу турдаги мушук хонаки, одамлар ёнида яшайдиган мушук теккан нарса ҳақидадир. Агар ёввойи мушук бўлса, ундан қолган сув ёки сутлар нажосатга айланади. Бу борада фиқҳий манбаларда батафсил баён қилинган:
وسؤر هرة ... طاهر للضرورة (مكروه) تنزيها في الأصح... بيان ذلك أن القياس في الهرة نجاسة سؤرها؛ لأنه مختلط بلعابها المتولد من لحمها النجس، لكن سقط حكم النجاسة اتفاقا بعلة الطواف المنصوصة بقوله صلى الله عليه وسلم إنها ليست بنجسة، إنها من الطوافين عليكم والطوافات " أخرجه أصحاب السنن الأربعة
“Мушукнинг сарқити (мушукнинг оғзи теккан таом ва ичимликлар) зарурат юзасидан пок ҳисобланади ва энг тўғри сўзга кўра бу нарса танзиҳий макруҳдир. Бунинг тафсилоти қуйидагича: қиёсга кўра мушукнинг сарқити нажосат саналади. Чунки у мушукнинг сўлаги билан аралашган бўлади. Сўлаги эса нажосат бўлган гўштидан пайдо бўлади. Аммо ундаги нажосатлик ҳукми унинг одамлар атрофида айланиб юриши сабабли соқит бўлади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Албатта, у (мушук) нажас эмас, у сизларнинг атрофингизда айланиб юрувчилардандир”, деганлар. Тўрт сунан соҳиблари — Абу Довуд, Термизий, Насаий ва Ибн Можа ривоят қилганлар” (“Раддул муҳтор” китоби).
Бу мавзуда Аллома Ибн Нужайм раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар:
ولا يخفى أن كراهة أكل فضلها تنزيها إنما هو في حق الغني لانه يقدر على غيره، أما في حق الفقير فلا يكره كما صرح به في السراج الوهاج واعلم أن قولهم إن الاصل في سؤر الهرة أن يكون نجسا وإنما سقطت النجاسة بعلة الطواف يفيد أن سؤر الهرة الوحشية نجس
“Мушукнинг қолдиғини ейиш бойлар учун танзиҳий макруҳдир. Чунки бой киши бошқасини олишга қурби етади. Фақир киши учун макруҳ эмас. Уламоларнинг “Мушукнинг сарқити аслида нажосат саналади. Аммо одамлар атрофида айланиб юриши туфайли нажосатлиги соқит бўлади”, деган гаплари шуни кўрсатадики, ёввойи мушукларнинг қолдиғи нажосат ҳисобланади” (“Баҳрур роиқ” китоби).
Агар мушук сувдан ичган бўлса, ундан қолган сувда таҳорат олиш макруҳ саналади. Бошқа сув бўла туриб, бу сувдан таҳорат олинмайди. Бошқа сув бўлмаса, таҳорат қилиши жоиз. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Видео
ОДАМЛАРГА ҲУСНИ ХУЛҚ БИЛАН МУОМАЛАДА БЎЛ
Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#ramazon #taroveh #hatm_2024
🕌Toshkent viloyati Piskent tuman "Piskent" jome masjidi
🎤A'zambek qori Abduqodirov
18-Kahf surasi
@diyonatli
Repost from Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
#ramazon #taroveh #hatm_2024
🕌Toshkent viloyati Piskent tuman "Piskent" jome masjidi
🎤A'zambek qori Abduqodirov
18-Kahf surasi
@diyonatli
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:
1. Жума учун ғусл қилиш.
2. Хушбўй нарсалар суртиш.
3. Чиройли кийимлар кийиш.
4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
9. Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.
10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.
12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.
"Кифоя" китобидан.
@diyonatli
ЭҲСОННИНГ МУКОФОТИ - ФАҚАТ ЭҲСОНДИР
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади: “Эркакми, аёлми-ким мўмин бўлган ҳолида яхшиликлар қилса, ана ўшалар жаннатга кирурлар ва уларга қилча ҳам зулм қилинмас” (Нисо сураси 124-оят).
Эй инсон! Умр жуда қисқа, вақт ҳеч қачон ортга қайтмайди. Жон вужудни тарк этмасдан олдин ҳаракат қилиб қол! Охиратда мукофот ёки жазо олишингга қилган амалларинг сабаб бўлади. Бу дунё – бир имтиҳон, синов майдонидир.
Беш кунлик дунё дейдилар!
Аллоҳ таоло барчамизни яхшилик қилувчи бандаларидан қилсин, кўзлаган яхши ниятларимизни амалга оширишга муваффақ айласин!
@diyonatli
