ch
Feedback
Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

前往频道在 Telegram

Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.

显示更多
2 675
订阅者
+124 小时
+27 天
+4130 天
帖子存档
🕋🕋🕋🕋 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!!! Ҳар бир янги кун янгиланган умидларнинг, кўпайган имкониятларнинг хабарчисидир... Кунингиз файзу баракотли,  хайр манфаатли ўтсин!!! @fitratuz

#Muslim_podcast  📱🗣FАTVO – АLLOH VА UNING RАSULI NOMIDАN GАPIRISHDIR Islomda fatvoning oʼrni va taʼsiri muhim boʼlishi bilan birga oʼta masʼuliyatli vazifa ham hisoblanadi. Chunki fatvoda Аllohning hukmlarini bayon qilish maqsad qilinib, unda halol-harom, savob-gunoh, jannat-doʼzax orasidagi amallar koʼrsatib beriladi. Imom Shotibiy rahmatullohi alayh fatvo berish masʼuliyati haqida toʼxtalib quyidagilarni taʼkidlaydi: “Muftiy – hukmlarni yetkazishda Rasululloh sallalllohu alayhi vasallamga oʼrinbosar va U zotning merosxoʼri hisoblanadi. Shu bois u Rasululloh sollalllohu alayhi vasallam nomlaridan gapiradi”. 📝 Manbalar asosida tayyorlandi. 🎙 Suhandon: Muhammad Nur 🥺Telegram|🛍Instagram|🤪Facebook|😍YouTube 📲Sahifalarimizga obuna boʼling va ulashing!

#muftiy_minbari Салом мўминнинг шиоридир 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/diyonatli

#xabar #anjuman 🤝🇺🇿ЎЗБЕКИСТОН ДЕЛЕГАЦИЯСИ ИОРДАНИЯДА ИККИ ТОМОНЛАМА МУЗОКАРАЛАР ЎТКАЗАДИ 🗣Шу йилнинг 24–28 ноябрь кунлари
#xabar #anjuman 🤝🇺🇿ЎЗБЕКИСТОН ДЕЛЕГАЦИЯСИ ИОРДАНИЯДА ИККИ ТОМОНЛАМА МУЗОКАРАЛАР ЎТКАЗАДИ
🗣Шу йилнинг 24–28 ноябрь кунлари Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бошчилигидаги делегация Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлигида диний-маърифий соҳадаги ҳамкорликни ривожлантириш бўйича хизмат сафарида бўлади.
💬
Ўзбекистон делегацияси Иордания бош муфтийси ва Фатво маркази раҳбари Аҳмад Ҳасанот ҳазратлари, Вақф, ислом ишлари ва муқаддас қадамжолар вазири Муҳаммад Халояла жаноблари, Подшоҳ Абдуллоҳ II номидаги Имомлар тайёрлаш ва малакасини ошириш институти раҳбари доктор Абдусаттор Қудо, Иордания халқаро ислом илмлари университети раҳбарияти ва бир қатор соҳага дахлдор мутасаддилар билан икки томонлама музокаралар ўтказиши режалаштирилган.
✅Сафар давомида қуйидаги вазифалар амалга оширилади: ⏺- меморандумлар ва қўшма дастурларда белгиланган вазифаларни амалиётга жорий этиш; ⏺- Иордания Фатво маркази ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш ва шаръий масалаларга жавоблар тайёрлаш юзасидан мулоқотлар қилиш; ⏺- Подшоҳ Абдуллоҳ II номидаги Имомлар тайёрлаш ва малакасини ошириш маркази ва шу каби касб-маҳоратни ошириш курсларида диний соҳа ходимлари сонини ошириш; ⏺- иорданиялик олимлар асарларини ўзбек тилига таржима қилиш;  ⏺- илмий марказлар, таълим муассасалари билан алоқаларни йўлга қўйиш, устоз ва талабалар алмашинувини муҳокама қилиш; ⏺- Иорданиянинг вақф мулкчилиги, масжидларни бошқариш, қадамжоларни сақлаш тажрибасини ўрганиш ва ўзаро зиёрат туризмини ривожлантириш;  ⏺- бошқа соҳага дахлдор мутасадди идоралар билан ҳамкорлик масалаларини йўлга қўйиш. ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/diyonatli

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2025 - ЙИЛ 26-НОЯБР 1447 - ҲИЖР
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2025 - ЙИЛ 26-НОЯБР 1447 - ҲИЖРИЙ 5-ЖУМАДУС СОНИ ОЙИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱️ТОНГ - 05:59 ⏱️БОМДОД - 06:50 (ўқилиш вақти) ⏱️ҚУЁШ - 07:20 ⏱️ПЕШИН - 13:00 ⏱️АСР - 15:30 ⏱️ШОМ - 17:02 ⏱️ХУФТОН - 18:40 🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli

#Ҳадис Ростгўйлик жаннатга бошлайди Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва ъалаа олиҳи
#Ҳадис Ростгўйлик жаннатга бошлайди Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва ъалаа олиҳи васаллам бундай дедилар: “Ростгўйликни лозим тутинг. Чунки ростгўйлик эзгуликка бошлайди, эзгулик эса жаннатга бошлайди. Киши фақат рост гапираверса, Аллоҳнинг ҳузурида ростгўй деб ёзилади. Ёлғондан сақланинг. Чунки ёлғон фисқ-фужурга бошлайди, фисқ-фужур эса дўзахга бошлайди. Киши ёлғон гапираверса, Аллоҳнинг ҳузурида каззоб деб ёзилиб қолади”. “Муснади Шоший” асаридан Даврон НУРМУҲАММАД таржимаси Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/diyonatli

#xabar #istisqo #namoz 🕌 ЖУМА КУНИ ИСТИСҚО НАМОЗИ ЎҚИЛАДИ 🌙 Динимиз таълимотида умумманфаатига хизмат қиладиган ишларга ало
#xabar #istisqo #namoz 🕌 ЖУМА КУНИ ИСТИСҚО НАМОЗИ ЎҚИЛАДИ 🌙 Динимиз таълимотида умумманфаатига хизмат қиладиган ишларга алоҳида эътибор қаратилади. Хусусан, Ислом тарихида қурғоқчилик кузатилган пайтларда истисқо намози ўқилгани ва унинг самараси кўрилгани келтирилган. 📿 Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ёмғир ёғмай, сувсизлик бўлган даврларда жамоат билан қиблага юзланиб дуо қилганлари, кейин ўзлари имом бўлиб намоз ўқиганлари ривоят қилинган. Аллоҳ таолодан сув-ёмғир сўраладиган истисқо намози фазилати ҳадис китобларида баён қилинган.
📢 Жорий йилда куз фасли ёмғирсиз ўтаётгани, келгуси кунларда ҳам ёғингарчилик кутилмаётгани, ёмғир эса ризқу рўз, мўл-кўлчилик омили экани эътиборидан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ташаббуслари билан 2025 йил 28 ноябрь куни жума намозидан кейин юртимиздаги барча масжидларда Аллоҳ таолодан тавба-тазарру, истиғфор ила ёмғир сўраб, жамоат билан икки ракат истисқо намози ўқилади.
🗣 Шунингдек, вилоятлар, туман-шаҳарлар марказий масжидлари ва зиёратгоҳларда жонлиқлар сўйилиб, ёрдамга муҳтож оилалар, етим-есирлар, бева-бечоралар, мискинлар, боқувчисини йўқотган кексаларга тарқатилади. 🌙 Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Олий ва ўрта махсус ислом таълим муассасалари устоз ва талабалари томонидан Имом Бухорий “Саҳиҳи Бухорий” асари шу йил 28 ноябрь куни жума намозига қадар хатми кутуб қилинади. Зеро, Имом Бухорийнинг “Саҳиҳ”лари қурғоқчиликда ўқилганда, Aллоҳ таолонинг иродаси ила ёмғир ёққани тарих китобларида ёзилган.
🤲🕋 Маккаи мукаррама ва Мадинаи мунавварада умра зиёратида бўлиб турган элликбоши имом-домлаларимиз Ҳарами шарифларда ўз гуруҳлари иштирокида истисқо намозини ўқишлари тавсия этилади.
🤲🌧 Аллоҳ таоло қилинажак тоат-ибодатлар, дуою тазарруларни даргоҳи илоҳийсида қабул айлаб, диёримизда обиҳаёт неъматини мўл-кўл этсин. ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати https://t.me/diyonatli

#Ҳадис Ростгўйлик жаннатга бошлайди Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва ъалаа олиҳи
#Ҳадис Ростгўйлик жаннатга бошлайди Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва ъалаа олиҳи васаллам бундай дедилар: “Ростгўйликни лозим тутинг. Чунки ростгўйлик эзгуликка бошлайди, эзгулик эса жаннатга бошлайди. Киши фақат рост гапираверса, Аллоҳнинг ҳузурида ростгўй деб ёзилади. Ёлғондан сақланинг. Чунки ёлғон фисқ-фужурга бошлайди, фисқ-фужур эса дўзахга бошлайди. Киши ёлғон гапираверса, Аллоҳнинг ҳузурида каззоб деб ёзилиб қолади”. “Муснади Шоший” асаридан Даврон НУРМУҲАММАД таржимаси ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2025 - ЙИЛ 25-НОЯБР 1447 - ҲИЖР
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2025 - ЙИЛ 25-НОЯБР 1447 - ҲИЖРИЙ 4-ЖУМАДУС СОНИ ОЙИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱️ТОНГ - 05:57 ⏱️БОМДОД - 06:50 (ўқилиш вақти) ⏱️ҚУЁШ - 07:18 ⏱️ПЕШИН - 13:00 ⏱️АСР - 15:30 ⏱️ШОМ - 17:03 ⏱️ХУФТОН - 18:40 🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli

Дард, мусибат ва фақирликни кетказувчи зикр Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтадилар: "Расулуллоҳ со
Дард, мусибат ва фақирликни кетказувчи зикр Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтадилар: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: “Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ”ни айтгин. Албатта, у жаннат хазиналаридан биридир", дедилар". Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ”ни айтса, тўқсон тўққиз дардга даво бўлади. Энг енгили ғамдир", дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким ҳар куни юз марта “Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ”ни айтса, унга фақирлик етмас", дедилар. Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ айтадилар:
“Кимнинг ғам-ташвиш ва мусибатлари кўпайиб кетса: "Лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳ" калимасини кўп айтсин”.
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

🕋🕋🕋🕋 #КУН_ОЯТИ Албатта «Роббимиз Аллоҳдир» деган, сўнгра бунда мустақим турганларга хавф йўқдир ва улар хафа ҳам бўлмасла
🕋🕋🕋🕋 #КУН_ОЯТИ Албатта «Роббимиз Аллоҳдир» деган, сўнгра бунда мустақим турганларга хавф йўқдир ва улар хафа ҳам бўлмаслар. Аҳқоф сураси 13-оят Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: 👤Facebook 🎥Youtube ✈️Telegram 📸 Instagram

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР ЧАП ҚЎЛДА ОВҚАТ ТАЙЁРЛАШ САВОЛ: Мен туғма чапақайман, ишларни ҳам чап қўлимда қиламан. Аммо овқатни ўнг қўлим
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР ЧАП ҚЎЛДА ОВҚАТ ТАЙЁРЛАШ САВОЛ: Мен туғма чапақайман, ишларни ҳам чап қўлимда қиламан. Аммо овқатни ўнг қўлим билан ейман. Лекин гўшт тўғраш ва таом пишириш каби ишларни чап қўлда бажараман. Яқинларим, бу ишинг макруҳ ва жоиз эмас, дейишади. Шу тўғрими? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Йўқ, яқинларингизнинг бу гаплари нотўғри. Албатта, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадиси шарифда: "Сизлардан бирингиз таом еса, ўнг қўли билан есин ва ўнг қўли билан ичсин. Чап қўли билан емасин ва ичмасин! Чунки Шайтон чап қўли билан ейди ва ичади ҳамда чап қўли билан ушлайди ва беради", деганлар (Имом Аҳмад ривояти). Лекин мазкур ҳадисдаги буйруқни уламолар мандублик учун, дейишган. Ҳадиси шарифдаги тақиқ борасида эса, “Бу танзиҳий (ҳалолга яқин) макруҳ бўлиб, у ҳам узрсиз ҳолатларга тегишлидир", деганлар. Шунга кўра, агар ўнг қўлида жароҳат ёки беморлик борлиги сабабли уни ишлата олмаса ёки ишлатиш машаққат туғдирадиган бўлса, у ҳолда чап қўлида таом ейиш ва ичиши ҳамда бошқа ишларни қилиши макруҳ эмасдир”, деганлар (“Умдатул-қорий” китоби). Демак, сиз ҳам туғма чапақай бўлганингиз сабабли таомни ўнг қўлингиз билан еб-ичиб, овқат тайёрлаш ва бошқа ишларни чап қўлда бажарсангиз, ҳеч-бир макруҳликсиз жоиз бўлади. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Muslim_podcast  📱🗣ASOSSIZ FATVOLARNI QANDAY AJRATIB OLISH MUMKIN❓ ✅ Ekspert: Hikmatulloh domla Toshtemirov – Oʼzbekiston musulmonlari idorasi Fatvo markazi ilmiy xodimi 🎞 Toʼliq👉FULL HD: https://youtu.be/QMpmgiM2HhQ?si=G1AzowL_MUlvTf1x ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Ҳадис Адий ибн Ҳотим розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Хурмонинг ярмини инфоқ қили
#Ҳадис Адий ибн Ҳотим розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Хурмонинг ярмини инфоқ қилиб бўлса ҳам дўзахдан сақланинглар», деб айтдилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари. @fitratuz

#muftiy_minbari Савдода ҳалоллик - улуғ фазилат 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари @FITRATUZ

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР АЁЛ УЙИДА ЭРИГА ИҚТИДО ҚИЛИБ НАМОЗ ЎҚИШИ САВОЛ: Аёл киши уйида эрига иқтидо қилиб намоз ўқиса бўладими? Агар
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР АЁЛ УЙИДА ЭРИГА ИҚТИДО ҚИЛИБ НАМОЗ ЎҚИШИ САВОЛ: Аёл киши уйида эрига иқтидо қилиб намоз ўқиса бўладими? Агар жоиз бўлса, аёл қаерда туради? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, аёллар уйда эрлари ёки бошқа эркак маҳрамларига иқтидо қилган ҳолда жамоат бўлиб намоз ўқишлари жоиз бўлади. Бу борада аллома Алоуддин Косоний роҳимаҳуллоҳ шундай зикр қиладилар: “Агар имом билан бир аёл намоз ўқимоқчи бўлса, унинг орқасида туради. Чунки аёлни эркак билан бир сафда ёнма-ён туриши эркакнинг намозини бузади. Агар имомдан ташқари бир эркак ва бир аёл бўлса, эркак имомнинг ўнг томонига ва аёл эса, орқасида туради. Агар имомдан ташқари икки эркак ва битта аёл бўлса, икки эркак имомнинг орқасида ва битта аёл уларнинг орқасида туради. Агар эркаклар ва аёллар ҳамда ёш ўғил ва қиз болалар жамоат бўлиб намоз ўқимоқчи бўлсалар, у ҳолда имомнинг орқасида дастлаб балоғатга етган эркаклар туради. Сўнг балоғатга етмаган ёш ўғил болалар, сўнг балоғатга етган аёллар, сўнг ёш қизлар турадилар” (“Бадоеус-саноеъ” китоби). Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#ilmiy #mõjiza #delfin 🐬 220 КМ УЗОҚЛИКДАН ГАПЛАША ОЛАДИГАН ЖОНЗОТ: Делфинлар ҳақида илмий мўъжизалар ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати @FITRATUZ

#Ҳадис Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан бундай ривоят бор: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Шайтон сизлардан б
#Ҳадис Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан бундай ривоят бор: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Шайтон сизлардан бирингиз ухлаб ётган пайтида гарданига учта тугун тугади. У ҳар бир тугунга ура туриб: «Ҳали тун узоқ, ухлайвер», дейди. Агар (банда) уйғониб, Аллоҳни зикр қилса, битта тугун ечилади. Агар таҳорат қилса, иккинчи тугун ечилади. Агар намоз ўқиса, учинчи тугун ҳам ечилади ҳамда у тетик ва хушҳол бўлиб қолади. Акс ҳолда ланж ва танбал инсонга айланади». Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти. ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2025 - ЙИЛ 23-НОЯБР 1447 - ҲИЖР
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2025 - ЙИЛ 23-НОЯБР 1447 - ҲИЖРИЙ 2-ЖУМАДУС СОНИ ОЙИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱️ТОНГ - 05:56 ⏱️БОМДОД - 06:45 (ўқилиш вақти) ⏱️ҚУЁШ - 07:16 ⏱️ПЕШИН - 13:00 ⏱️АСР - 15:30 ⏱️ШОМ - 17:04 ⏱️ХУФТОН - 18:40 🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli

🕋🕋🕋🕋 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! Янги бир кун эзгу ният, яхши тилаклар билан бошланиши лозим. Чунки тилаклар дуоларга айланади. Ихлосла қилинган дуолар эса ижобат бўлади Аллоҳим хайрли дуоларингизни мустажоб қилсин, кунингиз файзу баракотли ўтсин!!! @fitratuz