Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
前往频道在 Telegram
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
显示更多2 675
订阅者
+424 小时
+157 天
+5430 天
帖子存档
Фаришталар савобини ёза олмаган ҳамд дуоси
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Бир банда: "Йа Робби лакал ҳамду кама янбағи лижалаали важҳика ва аъзими султоник" деди. Бу нарса икки фариштага (савобини ёзиш) қийин бўлди. Савобини қандай ёзишни билмай қолдилар.
Аллоҳнинг хузурига кўтарилиб: "Ё Роббимиз бир банданг бир сўзни айтди, уни қандай ёзишни билмаяпмиз" дейишди.
Аллоҳ бандасининг айтганини билгувчи бўлсада: "Бандам нима деди?" деди. Икки фаришта банданг: "Йа Робби лакал ҳамду кама янбағи лижалаали важҳика ва аъзими султоник", деди.
Аллоҳ таоло иккисига: "У калимани бандам айтганидек ёзиб қўяверинглар, Менга йўлиққанда Ўзим мукофотини бераман" деди (Ибн Можа ривоят қилган).
Алҳамдулиллаҳ, алҳамдулиллаҳ кама янбағи лижалаали важҳика ва аъзими султоник....
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
🗣 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
🌙 Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди». (Табароний ривоят қилган)⏺ Салавот айтиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига ноил этади. 🌙 АЛЛОҲУММА СОЛЛИ ВА САЛЛИМ ЪАЛА МУҲАММАДИН ВА ЪАЛА ОЛИ МУҲАММАД
📿
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, бас ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ ва шафоатчи бўламан”,
дедилар.
(Имом Байҳақий ривояти)#ЖУМА #tabrik MUSLIM.UZ GA 😎 RASMIY VA ISHONCHLI MANBA✅ VA OBUNA BO’LING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🌐 Facebook
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2026 - ЙИЛ 3-АПРЕЛ 1447 - ҲИЖРИЙ ШАВВОЛ ОЙИНИНГ
15-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱️ТОНГ - 04:42
⏱️БОМДОД - 05:35 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 06:03
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 17:05
⏱️ШОМ - 18:56
⏱️ХУФТОН - 20:30
🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
#Мақола
Мазҳаблар – Расулуллоҳга етиб борадиган олтин ҳалқа
Уламоларимиз фиқҳий мазҳаблар имомларини ва уларнинг ишларини қуйидаги мисол билан тушунтирадилар: “Аллоҳнинг розилигига эришиб, жаннатий бўлиш худди тоғнинг чўққисига чиқишдек бўлса, мазҳаб имомлари – Қуръон, ҳадис ва шуларга асосланган манбалардан фойдаланиб, чўққига чиқишнинг энг осон ва бехатар йўлини топиб, белги қўйиб, осонлаштириб қўйган кишилардир. Чўққига чиқувчилар мазкур буюк тўрт имом кўрсатган йўлдан бирини тутсалар, осонгина, қийналмасдан мақсадига эришади”.
Имом Бадриддин Заркаший “Баҳрул муҳит” китобида бундай ёзади: “Мусулмонларнинг эътироф қилинган тўрт мазҳаби ҳақдир ва ундан бошқасига амал қилиш жоиз эмас”.
Имом Али ибн Абдуллоҳ Самҳудий ўзининг “Иқдул фарид фи аҳкомит-тақлид” номли асарида бундай деган:
“Тўрт мазҳабдан бирини ушлашда катта фойда бор. Ундан юз ўгиришда эса, катта муаммо ва ихтилофлар бор. Бир мазҳабда юришдаги фойдалардан бири – саҳоба ва тобеинларнинг шариат илмини ўрганишдаги одатларига эргашишдир. Чунки тобеинлар шариат ишида бир-бирларига ёки саҳобаларга эргашар эди, саҳобалар эса бир-бирларига ёки Расулуллоҳга эргашганлар”.БАТАФСИЛ Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
+9
#Хушхабар
✅ ДИНИЙ ИДОРА МУҲТАШАМ БИНОДА
🗣Шу йил улуғ айём кунларида мегалойиҳа – Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг очилиши нафақат халқимиз, балки бутун ислом олами учун, барча мўмин-мусулмонлар учун, илм-маърифатни ардоқлаган ҳар бир киши учун жуда катта туҳфа бўлди.
⏺Таъкидлаш жоиз, Давлатимиз Раҳбари таклифлари асосида ушбу муҳташам марказ биносида Ўзбекистон мусулмонлари идораси марказий аппарати учун алоҳида жой ажратилгани диний-маърифий соҳага қаратилаётган юксак эътиборнинг амалдаги яққол намунаси бўлди.
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари бошчилигидаги Диний идора раҳбарияти ва бўлимлар ўз фаолиятини ушбу Марказ биносида давом эттира бошлади.🌙 Марказнинг Хоразм портали маҳобатли эшигидан кириб, лифтдан иккинчи қаватга кўтарилсангиз, катта фойе ва Диний идора ҳудудига кириш қисмига дуч келасиз. Ичкарига киришингиз биланоқ Қуръони карим оятлари, Президентимиз сўзларидан иқтибослар, идора тарихи, муфтийлар ҳақидаги маълумотлар билан танишасиз. Йўлакнинг икки томонида раис ўринбосарлари ва бўлимлар учун ажратилган хоналар жойлашган. ⏺Шаффоф ойнаванд хоналараро кўриниб турадиган ички ҳовлидаги бежирим боғ киши кайфиятига ўзгача кўтаринкилик улашади. Кенг ва ёруғ хоналар, электрон бошқарувли иситиш ва совутиш тизими, замонавий интерьер, шинам стол-стул, мебель, компьютер ва замонавий жиҳозлар соҳа ходимларининг иш самарадорлигини янада оширмоқда.
🌙Йўлак тўрида Муфтий ҳазратларининг замонавий ва миллий меъморчилик андозаларига ҳамоҳанг бежирим хоналари. Йўлак деворларида Идора фаолиятининг асосий бешта йўналишига оид фотоэтюдларга кўзингиз тушади.💻 Шунингдек, кичик ва катта мажлислар заллари бўлиб, улар замонавий технологиялар билан таъминланган. Жонли эфирга мўлжалланган камералар ва тўлиқ WiFi зонаси мавжуд. Залдаги барча техникалар бир маромда ишлаши масъуллар томонидан назорат қилиб турилади. 📚 Диний идора жойлашган қисмга ёндош кутубхонадан ҳам фаолият мобайнида унумли фойдаланиш мумкин.
🗣Бундай юксак эҳтиром ва эътибор юртимизда диний соҳада амалга оширилаётган изчил ислоҳотларнинг яна бир амалий исботи бўлиб, бу туҳфа Диний идоранинг ҳар бир ходимидан ўз ишига янада масъулият билан ёндашишга, жонбозлик кўрсатишга, фидойи бўлишга, фаолиятини замон талаблари асосида яна бир бор кўздан кечириб, бор имкониятини, куч-ғайратини сафарбар этиб ишлашга ундайди.📍 Маълумот ўрнида, Диний идоранинг Қорасарой кўчаси 47-уй манзилидаги биносида Фатво маркази, Ҳаж ва умра маркази, Қуръон ва тажвидни ўргатиш, Молиявий назорат ва таҳлил, Хўжалик, Ахборот-таҳлил бўлимлари, Бухгалтерия, студия, Фахрийлар кенгаши ҳамда фуқароларни қабул қилиш каби йўналишлар ўз фаолиятини давом эттирмоқда. Фотолавҳа ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
🕋🕋🕋🕋
#КУН_ОЯТИ
فَاتَّقُوا اللَّهَ مَا اسْتَطَعْتُمْ وَاسْمَعُوا وَأَطِيعُوا وَأَنْفِقُوا خَيْرًا لِأَنْفُسِكُمْ وَمَنْ يُوقَ شُحَّ نَفْسِهِ فَأُولَئِكَ هُمُ الْمُفْلِحُونَ
Бас, тоқатингиз етганича Аллоҳга тақвода бўлингиз, (насиҳатга) қулоқ тутингиз ва итоат этингиз ҳамда эҳсон қилингиз, (мана шу) ўзларингиз учун яхшироқдир. Кимки ўз нафсининг бахиллигидан сақлана олса, бас, айнан ўшалар нажот топувчидирлар.
Тағобун сураси 16 оят
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
👤Facebook 🎥Youtube ✈️Telegram 📸 Instagram
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
Фитр садақани бермаган эдим
Савол: Мен фитр рўзамни ҳайит намозидан олдин бера олмаган эдим. Уни шу кунларда берсам ҳам бўладими?
Жавоб: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Рамазон ҳайити куни ҳайит намозини ўқишдан олдин фитр садақасини адо этиб қўйиш мустаҳаб амал саналади. Ундан аввал бериб қўйиш ҳам мумкин. Лекин кимдир ҳайит намозигача ҳам адо эта олмаган бўлса, намоздан кейин ёки бошқа кунларда бериб қўяди. Чунки у адо этилмагунча зиммадан соқит бўлмай тураверади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Ҳадис
Ҳазрат Али розияллоҳу анҳу айтадилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: “Эй Али, сенга қийин аҳволга тушиб қолганда айтиладиган калималарни ўргатайми?” дедилар.
Мен: “Аллоҳ мени сизга фидо қилсин, ўргатинг, ё Расулуллоҳ”, дедим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қийин аҳволга тушиб қолсанг, “Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Ва лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллаҳил ъалиййил ъазийм”, деб айт. Чунки мана шу дуо билан Аллоҳ хоҳлаганича ҳар турли балолардан халос қилади”, дедилар”.
Имом Табароний, Имом Ҳоким ривояти.
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2026 - ЙИЛ 2-АПРЕЛ 1447 - ҲИЖРИЙ ШАВВОЛ ОЙИНИНГ
14-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱️ТОНГ - 04:45
⏱️БОМДОД - 05:35 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 06:05
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 17:05
⏱️ШОМ - 18:55
⏱️ХУФТОН - 20:25
🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
Repost from Muslim.uz
❔ ТЎҒРИ АҚИДА – АБАДИЙ САОДАТ ЙЎЛИ:
❓ Ақидага оид савол-жавоблар
🎙Абдулқодир домла ПАРДАЕВ – Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси.
00:00 Кириш
01:34 "Ажалимдан беш кун олдин ўлдиради" ибораси ҳақида.
04:17 Насибангни қолдирма! Ризқингни бошқаси еб кетади тушунчасига изоҳ.
06:32 Тақдир олдиндан белгилаб қўйилган бўлса исталганча гуноҳ қилаверса бўладими?
10:48 Ҳар қандай қийинчилик ва мусибатнинг етиши фақат гуноҳ сабаблими?
13:00 “Дори ичиб, тузалдим. Дори дардимни тузатди” дейиш нотўғри бўладими?
16:10 "Фалончининг кўзи тегди" деса тўғри бўладими? Кўз тегиши бор нарсами?
18:11 Кўзмунчоқ, исириқ, гаримдори, тақа илиб қўйиш бор нарсами?
19:41 "Ғийбатларни ер бориб етказмасин!" деган иборага изоҳ.
20:52 "Ёмғир ёғиши жонга тегди" деса одобсизлик бўладими?
22:16 "Омад" сўзи динимизга зидми?
23:58 “Агар мен боқмасам, ҳамманг оч қоласан!” дейиш гуноҳми?
25:22 Пирим қўлласин! ибораси ҳақида.
27:38 Иймон зиёда бўладими?
30:15 “Қайси гуноҳим учун шунча синов келяпти?!” деб нолиш тўғри бўладими?
31:38 "Ўлган ўртоғимнинг қолган умрини болаларига берсин!" деб дуо қилиш ҳақида.
33:00 100 йилдан кейин авлиёнинг қабрини очишса чиримабди. Тана чиримаслиги бор нарсами?
36:31 Нега дуо қилганда осмонга қаралади? Аллоҳ осмондами?
38:01 "Пешонангга нима ёзилган бўлса, ўшани кўрасан" ибораси ҳақида.
40:03 "Фариштали инсон экан" ибораси. Ҳар бир инсон билан доимо фаришта бирга юрадими?
42:12 Валийларнинг каромати ҳақми?
44:21 "Вафот этаётганда калима келтириб қолсанг бўлди" деб тасалли бериш тўғри бўладими?
46:56 Ибодатлар бандани жаннатга олиб кирадими?
49:03 Ўлган киши қабрда қандай азобланади?
54:35 Аллоҳ "ол қулим" деб қўл чўзса ажабмас ибораси ҳақида.
😎 FULL HD
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA📲 OBUNA BO'LING
▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Дангасалик - муваффақиятсизлик дўсти
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Ғолиб от эгари дунёда энг азиз макон, Китоб яқин дўстингдир сенинг, бўлсанг китобхон.Сиз доимо нимадир билан машғул бўлишингиз ва бўшашиб, дангасалик қилиб бекорчи бўлмаслигингиз лозим. Бунинг учун сиз ўрнингиздан туриб уйингиз ва дарсхонангизни тозаланг, вазифаларингизни бажаринг, намоз ўқинг, Қуръон ёки бирор фойдали китобларни ўқинг, фойдали бирор нарса тингланг ёки қўшниларингиз ва дўстларингиз билан сизларни Аллоҳ томон яқинлаштирадиган мавзуларда суҳбат қуринг. Шунда сиз саодат, мамнуният ва шодликни чинакамига ҳис этасиз. Ҳеч қачон бўш вақтингизни бекорчилик билан ўтказманг. Чунки беҳуда юриш инсонга ғам-қайғу, васваса ва хафалик келтиради. Бу нарсаларни эса фақатгина бирор фойдали иш билан машғул бўлишгина кетказади. Уй ичида чиройли кўринишингиз ва хушбўйланиш учун ташқи кўринишингизга ҳамда уй ичини тартибли сақлашга алоҳида эътибор қаратинг. Эрингиз, фарзандларингиз, дўст ва яқинларингиз билан гўзал муомала қилинг ҳамда улар билан доимо табассум ва очиқкўнгиллик билан гаплашинг. Гуноҳ ишлардан жуда эҳтиёт бўлинг. Хусусан, ҳаром этилган нарсаларга назар солиш, бегона эркаклар учун ўзига зеб бериш ва улар билан холи қолиш, лаънатлаш, сўкиш, ғийбат қилиш, эрнинг ҳаққини билмаслик каби аёлларда кўп учрайдиган гуноҳлардан четда бўлинг. Бу гуноҳлар аёлларимиз орасида кенг ёйилиб бормоқда. Ундан фақат Аллоҳ раҳм қилганларгина омонда қолиши мумкин. Аллоҳ таолонинг ғазабидан эҳтиёт бўлинг ва У зотдан қўрқинг. Чунки Унга тақво қилиш бахтли бўлишингиз ва қалбингиз хотиржамлиги кафолатидир. Шуъла: Агар ташвиш келиб, ғам-қайғу кўпайса “Лаа илаҳа иллаллоҳ“, (Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ) деб айтинг. Доктор Оиз ал-Қарнийнинг "Дунёдаги энг бахтли аёл" китобидан ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Аллоҳ унинг қалбини хотиржамлик билан тўлдиради
Пайғамбаримиз ﷺ дедилар: "Ким ғазабини ичига ютса, гарчи уни амалга оширишга қодир бўла туриб, ўзини тийса — Аллоҳ унинг қалбини хотиржамлик ва иймон билан тўлдиради".
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Шаввол ойида рўза тутишнинг фойдаларидан бири
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Шаввол ойида рўза тутишнинг фойдаларидан бири - фарз рўзасида юзага келган камчилик ва нуқсонларни тўлдиришидир.
Ҳофиз Ибн Ражаб Ҳанбалий бундай дейди: "Шаввол ва Шаъбон ойларида рўза тутиш - фарз намозидан олдин ва кейин ўқиладиган суннат намозлар кабидир. Улар орқали фарзда содир бўлган камчилик ва нуқсонлар тўлдирилади. Чунки Қиёмат куни фарз амаллар нафл ибодатлар билан тўлдирилади ва мукаммал қилинади. Бу ҳақда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан турли ривоятлар келган. Одамларнинг кўпчилиги фарз рўзасида камчилик ва нуқсонга йўл қўяди, шунинг учун уни тўлдириб, мукаммал қиладиган амалларга муҳтож бўлади".
Ҳомиджон домла ИШМАТБЕКОВ
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#muftiy_minbari
Мўминнинг ҳурмати
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Эски кийимларни садақа қилиш
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
1. Эркагу аёлларнинг ва болаларнинг кийилган, лекин йиртилиб кетмаган, ҳали кийишга яроқли кийимларини садақа қилиш мустаҳаб амалдир. Бу иш ёмон кўрган нарсасини садақа қилиб юборишга кирмайди. Эскирган нарса ўртача мол ҳисобланади, чунки камбағаллар бундан ҳам эскироқ кийимларни сотиб олишади. Қанчадан-қанча бойлар писанд қилмайдиган кийимлар борки, уларга эришиш камбағаллар учун орзудир. Бундай кийим-кечакларни ахлатга ташлаш ёки ёқиб юбориш мумкин эмас.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам янги кийим олган одамларни эскисини садақа қилиб юборишга тарғиб қилганлар.
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу янги кийим кийиб, «Авратимни беркитадиган, ясанадиган нарсани кийдирган Аллоҳга ҳамд бўлсин», деди. Кейин шундай деди: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Ким янги кийим кийганда: "Авратимни беркитадиган, ясанадиган нарсани кийдирган Аллоҳга ҳамд бўлсин" деса, кейин эскирган кийимини садақа қилса, ҳаёту мамотида Аллоҳнинг ҳимоясида, Аллоҳнинг муҳофазасида ва Аллоҳнинг сатрида бўлади», деганларини эшитдим» (Термизий ва бошқалар Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилишган. Ҳофиз Ибн Ҳажар «Натааижул афкаар» деган китобида ҳасан деган).
2. Ёмон кийимни садақа қилиш макруҳдир. Чунки Аллоҳ таоло: «Нафақа қилганингизда нопокни кўзламанг. Ҳолбуки, уни ўзингиз ҳам ундан кўз юммай туриб олмайсиз», деган. (Бақара сураси, 267-оят). Макруҳ бўлиши билан бирга бундай кийимни садақа қилган одамга садақасига яраша ажр ёзилади, ваҳоланки унга молнинг яхшисини танлаб садақа қилиш афзалдир.
Хатиб Ширбиний роҳимаҳуллоҳ:
«Сифатсиз нарсани садақа қилиш макруҳдир. Лекин шундан бошқа нарса топа олмаса, макруҳ бўлмайди»(«Муғнил муҳтааж», 4/197). 3. Афзали ўша кийимларни ювиб, дазмоллаб, сўнг камбағалнинг ўзига ёки бирорта хайрия жамғармасига бериш ёки масжид имомидан муҳтож одамларни сўраб олиб, ўшаларга беришдир. 4. Шунингдек, эски оёқ кийим, идиш-товоқ ва уй жиҳозларини садақа қилиш ҳам мустаҳабдир. Аллоҳ сизу бизнинг солиҳ амалларимизни қабул айласин. Доктор Муҳаммад Содиқ Дарвиш ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Bosh_imom_minbari
ҚАРЗИНГИЗНИ ВАҚТИДА ҚАЙТАРИНГ
Дониёр домла Икромов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
@Doniyor_domla_uz
https://t.me/+Pcr4a5gVZhQyODZi
#Ҳадис
Бир киши Пайғамбаримиз ﷺ ҳузурларига келиб: "Ё Аллоҳнинг Расули, менга насиҳат қилинг, озроқ айтинг, шояд айтганларингизни эслаб қолсам", деди.
Шунда Пайғамбаримиз ﷺ: "Ғазаб қилма", дедилар. У киши яна сўради. Расулуллоҳ ﷺ яна: "Ғазаб қилма", дедилар.
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
