Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
前往频道在 Telegram
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
显示更多2 588
订阅者
+124 小时
-117 天
+130 天
帖子存档
#Видео #Маъруза
МАСЖИДГА ЗИЙНАТЛАНИБ КЕЛИНГ
🎙Жасурбек домла Раупов,
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXAРоббим!
Танангизни сиҳатли,
Кўнгилларингизни шафқатли,
Ҳаётингизни хайрли,
Ахлоқингизни иффатли,
Ризқингизни баракотли айласин!
Ассалому алайкум!
Кунингиз мазмунли ўтсин!..
@diyonatli
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2024/1445 Ҳ. ЙИЛ, 25-ФЕВРАЛ
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱ТОНГ - 05:45
⏱БОМДОД - 06:30 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 07:05
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 16:35
⏱ШОМ - 18:15
⏱ХУФТОН - 19:45
🔗 Улашинг: @diyonatli
#ҒАФЛАТДА_ҚОЛМАНГ!
🌙 БАРОАТ КЕЧАСИ: РИЗҚЛАР ТАҚСИМЛАНАДИ, ҚИСМАТЛАР БЕЛГИЛАНАДИ, ГУНОҲЛАР МАҒФИРАТ ЭТИЛАДИ
🗣Эслатма! Бу йилги бароат кечаси 24 феврал шанба кунидан 25 феврал якшанбага ўтар кечасига тўғри келмоқда, иншаАЛЛОҲ.
☪️Бароат кечасида қандай амалларни бажариш лозим?
1. Хуфтон ва бомдод намозини жамоат билан адо этинг.
2. Истиғфор айтишни кўпайтиринг.
“Астағфируллоҳуллазий лаа илааҳа иллаа ҳувал ҳайюл қаййум ва атуубу илайҳи”.
3. Ўзингиз ва барча уммат учун хайрли дуолар қилинг.
Айниқса, “Аъузу би афвика мин ъиқобик ва аъузу биризока мин сахотик ва аъузу бика минка жалла важҳука лаа уҳсий санаан алайка анта камаа аснайта ъалаа нафсика” дуосини ўқиш лозим.
4. Тоқатингиз етганича зикрлар, нафл ибодатлар, Қуръон тиловати қилинг.
Хусусан, “Субҳааналлоҳи валҳамдулиллаҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар. Ва лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳил ъалиййил ъазийм” зикрини кўп айтиш тавсия этилади.
5. Шаъбоннинг ўн бешинчи куни рўза тутинг.
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Қачон Шаъбоннинг ўн бешинчи кечаси бўлса, унинг кечасини бедор ўтказинглар, кундузининг рўзасини тутинглар. Чунки ўшанда Аллоҳ қуёш ботиш пайтида дунё осмонига тушади ва тонг отгунича: “Қани, истиғфор айтувчи борми, уни мағфират қиламан. Қани, ризқ сўровчи борми, унга ризқ бераман. Қани, балога учраган борми, унга офият бераман. Қани фалон, фалон” (дейди) дедилар (Имом Ибн Можа ривояти).🟢 Бароат кечасини бедор ўтказганга жаннат вожиб бўлади
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бешта кечани бедор ўтказса, жаннат унга вожиб бўлади – тарвия, арафа, қурбонлик, фитр ва шаъбоннинг ўн бешинчи кечаларидир”, дедилар.🤲 Аллоҳ таоло барча мўмин-мусулмонларни бу муборак ойнинг фазилатларидан тўлиқ баҳраманд этсин. Рамазон ойига соғ-саломат етказсин. ⚡️ БАТАФСИЛ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@fitratuz#Видео #Маъруза
ТЎЙЛАРИМИЗНИ ҚАНДАЙ ҚИЛЯПМИЗ?
Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
КИМЛАР МАҲРАМ ҲИСОБЛАНАДИ?
CАВОЛ: Аёлларга кимлар маҳрам ҳисобланади? Эркакларгачи?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аёл кишининг маҳрам (никоҳланиши ҳаром қилинган) қариндошлари қуйидагилар: Ўғли ва ўғил набиралари, отаси ва боболари, қайнотаси, ака-укаси ва уларнинг ўғиллари ҳамда опа-сингилларининг ўғиллари, амакиси ва тоғалари.
Эркак кишининг маҳрам қариндошлари қуйидагилар: Қизи ва қиз набиралари, онаси ва момолари, қайнонаси, опа-синглиси ва уларнинг қизлари ҳамда ака-укаларининг қизлари, аммаси ва холаси. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Ҳадис
Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Муаззиннинг азон айтаётганини эшитсанглар, у айтганидек қайтаринглар. Сўнгра менга саловот йўлланглар. Ким менга битта саловот айтса, Аллоҳ таоло унга ўнта саловот айтади. Кейин менга Аллоҳдан василани сўранглар. У (яъни, васила) жаннатдаги бир макондир. У макон Аллоҳнинг бандаларидан биттасига насиб этади. Ўша банда мен бўлишимга умид қиламан. Ким менга васила сўраса, унга шафоатим насиб этади», дедилар.
Муслим ривоятлари.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Аллоҳ таоло кўнглимиздагини ҳаққимизда хайрли қилсин. Ҳаққимизда хайрли бўлганларга кўнглимизни рози қилсин...
Файзу баракотли кун тилаймиз!
@fitratuz
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2024/1445 Ҳ. ЙИЛ, 24-ФЕВРАЛ
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱ТОНГ - 05:48
⏱БОМДОД - 06:30 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 07:06
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 16:35
⏱ШОМ - 18:14
⏱ХУФТОН - 19:45
🔗 Улашинг: @diyonatli
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
ҚАБРИСТОНДА ТИЛОВАТ ВА ДУОНИ ТИК ТУРИБ ҚИЛИШ КЕРАКМИ?
CАВОЛ: Қабристонга борганда тик туриб Қуръон ўқиш ва дуо қилиш керакми? Ўтириб қироат қилса, макруҳ бўладими?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Фиқҳий манбаларимизни диққат билан ўргансак, қабрларни зиёрат қилганда туриб дуо қилиш суннатлиги, лекин ўтириб дуо қилиш ҳам жоизлиги, макруҳ эмаслиги айтилган.
Қуръон тиловатида эса ўтириш афзал эканлиги баён қилинган. Чунки ўтириб қироат қилинганда хотиржамлик, тафаккур, хушуъ ва ибратланиш каби Қуръон тиловатида талаб қилинган одоблар юзага чиқади ("Оламгирия", "Раддул муҳтор", "Нурул изоҳ" китоблари). Бу ҳақда аввал ҳам батафсил фатво эълон қилинган. Валлоҳу аълам!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Видео
ОЛИМА АЁЛЛАР
Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Ҳадис
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар намозга азон айтилса, шайтон орқасини ўгириб, ел чиқариб, азон эшитилмайдиган ергача қочади. Агар азон айтиб бўлинса, яна қайтиб келади. Ва намозга такбир айтилса, яна орқа ўгириб қочади. Такбир айтиб бўлинганидан кейин яна қайтиб келиб, намоз ўқиётган кишининг фикрига ҳар хил бўлмағур фикрларларни олиб келиб, ҳали ҳеч хаёлига келмаган нарсаларни эслатиб, уни эслагин, буни эслагин, деб васваса қилади. Ҳаттоки бу киши қанча намоз ўқиганини билмай қолади», дедилар.
Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#tafakkur
Улар охират оловидан асрайдилар
Яҳё ибн Муоз розияллоҳу анҳу айтадилар: “Уламолар Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг умматларига ота-оналаридан кўра меҳрибонроқдир. Чунки уларнинг ота-оналари, уларни дунё оловидан сақлайдилар, уламолар эса уларни охиратнинг оловидан асраб қоладилар”.
🌐@diyonatli
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:
1. Жума учун ғусл қилиш.
2. Хушбўй нарсалар суртиш.
3. Чиройли кийимлар кийиш.
4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
9. Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.
10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.
12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.
"Кифоя" китобидан.
@diyonatli
ЕҲСОННИНГ МУКОФОТИ - ФАҚАТ ЭҲСОНДИР
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади: “Еркакми, аёлми-ким мўмин бўлган ҳолида яхшиликлар қилса, ана ўшалар жаннатга кирурлар ва уларга қилча ҳам зулм қилинмас” (Нисо сураси 124-оят).
Эй инсон! Умр жуда қисқа, вақт ҳеч қачон ортга қайтмайди. Жон вужудни тарк этмасдан олдин ҳаракат қилиб қол! Охиратда мукофот ёки жазо олишингга қилган амалларинг сабаб бўлади. Бу дунё – бир имтиҳон, синов майдонидир.
Беш кунлик дунё дейдилар!
Аллоҳ таоло барчамизни яхшилик қилувчи бандаларидан қилсин, кўзлаган яхши ниятларимизни амалга оширишга муваффақ айласин!
@diyonatli
Ассалому алайкум!
Ушбу файзли куннинг шарофатидан Аллоҳим барча солиҳ амалларимизни қабул қилсин, қалбларимизни иймонга тўлдирсин, гуноҳларга қарши тура оладиган куч баҳшида этсин, икки дунё саодатига мушарраф бўлишимизни таъминласин!!!
Кунингиз мазмунли ва баракотли ўтсин. Жума муборак, азизлар!
@diyonatli
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2024/1445 Ҳ. ЙИЛ, 23-ФЕВРАЛ
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱ТОНГ - 05:50
⏱БОМДОД - 06:30 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 07:08
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 16:35
⏱ШОМ - 18:12
⏱ХУФТОН - 19:45
🔗 Улашинг: @diyonatli
#Видео
УММАТНИНГ ИККИ ОНАСИ
Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
ИМОМНИНГ САФНИ ТЎҒРИЛАШГА БУЮРИШИ МУМКИН ЭМАСМИ?
CАВОЛ: Бир танишим фарз намозда иқомат айтилганда “ҳайя алас-солаҳ”га келганда имом ва қавм туриб ният қилади, “қод қоматис-солаҳ” дейилганда имом ва қавм намозни бошлаши керак ва бу вожиб амал, деди. Муаззин иқоматни охиригача айтиб намозни бошлайди деди. Шу ростми? Масжидларимизда имомлар иқоматни охиригача кутадику. Иқоматдан кейин имом намозни бошламай дунёвий сўз сўзлаши мумкин эмас деди. Ҳатто “Сафни тўғри олинг, орада бўш жой қолмасин” каби гапларни ҳам гапириши мумкин эмас, деди. Шуни тушинтириб беринглар. Аллоҳ таоло илмингизга барака берсин!
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Масаланинг баёни ҳақида манбаларда “ҳайя алас-солаҳ”да имом ва қавм ўрнидан туради, “қод қаматис-солаҳ”да намозга киришади, дейилган бўлишига қарамай бундай қилиш вожиб амал ҳисобланмайди. Жумладан, “Ихтиёр” китобида бундай дейилади:
وإذا قال حي على الصلاة قام الإمام والجماعة، وإذا قال قد قامت الصلاة كبروا، وإذا كان الإمام غائباً أو هو المؤذن لا يقومون حتى يحضر
“Муаззин “ҳайя алас-солаҳ” деганида имом ва жамоат ўринларидан туради. “Қод қаматис-солаҳ” деса, такбир айтиб намозга киришадилар. Агар имом ёки муаззин йўқ бўлса, келгунига қадар ўринларидан турмайдилар”. (“Ихтиёр” китоби).
Иқомат азон билан бир хил бўлгани боис муаззин иқоматни охиригача айтади. Агар имом намозни бошлаб юборган бўлса, такбири-таҳрима (Аллоҳу акбар)ни айтиб, намозга киради.
Имом тарафидан зарурат бўлганда “Сафларни тўғрилаб олинг” деган гапни айтилиши мумкин ва бу тақиқланган дунёвий гаплар сирасига кирмайди. Чунки, ҳадисларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлари ривоят қилинган:
عن أَنَس: «كان رسول الله صلى الله عليه وسلم يقول عن يمينه: اعتدلوا، سَوُّوا صفوفكم، وعن يساره: اعتدلوا، سوُّوا صفوفَكم» رواه أبو داود
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўнг тарафдагиларга “тўғриланинглар, сафни ростланглар”, чап томондагиларга “тўғриланинглар, сафни ростланглар”, дер эдилар. Абу Довуд ривояти. Батафсил маълумот учун 1138-рақамдаги жавобга мурожаат қилишингиз мумкин. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Видео
НИКОҲДА ҚИЗНИНГ РОЗИЛИГИ
Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
