ch
Feedback
Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

前往频道在 Telegram

Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.

显示更多
2 589
订阅者
+324 小时
-57
-130
帖子存档
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024/1444 Ҳ. ЙИЛ, 3-ЯНВАР КУНИ
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024/1444 Ҳ. ЙИЛ, 3-ЯНВАР КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱ТОНГ - 06:24 ⏱БОМДОД - 07:00 (ўқилиш вақти) ⏱ҚУЁШ - 07:49 ⏱ПЕШИН - 13:00 ⏱АСР - 15:35 ⏱ШОМ - 17:11 ⏱ХУФТОН - 18:45 🔗 Улашинг: @diyonatli

УВАЙС ҚАРАНИЙДАН 7 ТАЪЛИМ (Давоми.) 6. Шараф қидирдим, уни қаноатда топдим. Ҳадиси шарифда айтилади: “Қаноат битмас туганмас
УВАЙС ҚАРАНИЙДАН 7 ТАЪЛИМ (Давоми.) 6. Шараф қидирдим, уни қаноатда топдим. Ҳадиси шарифда айтилади: “Қаноат битмас туганмас хазинадир” (Имом Дайламий ривояти); “Дунёга кўнгил қўйма, Ҳақ таоло сени яхши кўради. Инсонларнинг қўлидаги нарсага қарама, халқ сени яхши кўради” (Имом Ибн Можа ривояти); “Мўминнинг шарафи кечалари қоим туришида, иззати эса инсонлардан беҳожат қолишидадир” (Имом Ҳоким ривояти). Баъзилар қанчадан-қанча неъматларга соҳиб бўлсалар-да, кўзлари тўймайди. Агар уларга бутун дунё берилса, “ойдан бир парча ерим бўлсайди”, деб орзу қилади. Қаноатсиз бундай инсонлар ҳолини Ибн Аббос ва Анас ибн Молик розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай таърифлаганлар: “Агар одам боласининг бир водий тилласи бўлса, у икки водий тилласи бўлишини яхши кўради. Унинг оғзини тупроқдан бошқа нарса тўлдира олмайди. Аллоҳ тавба қилувчиларнинг тавбасини қабул қилади” (Муттафақун алайҳ). Хуллас, инсонга шараф келтирадиган нарса – қаноат. Яъни берилган ноз-неъматга қаноат қилиш, банда сифатида доимо Яратганга муҳтожлигини идрок этиши лозим. Чунки бандага қанча мол-дунё берилмасин, барчаси бу дунёда қолади, қиёматда эса ҳисоби сўралади... (Давоми бор.) Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Видео НАМОЗ ИНСОННИ ФАҲШДАН ГУНОҲ МАСИЯТЛАРДАН САҚЛАЙДИ Жасурбек домла Раупов Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР Туғруқхонада пул бериш САВОЛ: Ассалому алайкум! Туғруқхонада очиқчасига фарзандим туғилганда пул сўрашган, бе
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР Туғруқхонада пул бериш САВОЛ: Ассалому алайкум! Туғруқхонада очиқчасига фарзандим туғилганда пул сўрашган, берганимга қониқмай яна санитаркага, хамширага, анастезиолог ва унинг ҳамшираси хуллас хоказоларни айтиб яна кўпроқ сўрашга, аёлим яна ётишини ўйлаб озгина хадиксираб берганман. 1 - савол: Берганим учун шифокорлар билан бир хил гуноҳкор бўламанми, бир томондан хадиксирашим нотўғри ҳаммаси Аллоҳни қўлида, иккинчи томондан зулм бўлмаслигининг сабабини қилишим керак. Маълум бир сабабларга кўра ҳозирда иккинч хомилани олишга тўғри келди, олиб бўлгандан кейин яна аёлимдан мен пул олиб келишимни сўрашибди, шифокор ва 3-4 та санитаркага. 2 - савол: Хадиксирасам (чунки хали аёлим яна шу ерга келиши керак бўлиши мумкин) ва пул берсам гуноҳкор бўламанми? ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Туғруқхона ходимлари ўз зиммаларидаги вазифалар учун халқдан пул талаб қилишлари жоиз эмас. Келишувга биноан улар хизмат ҳақини шифохонадан олишлари керак. Агар пул бермасалар келган беморларни муолажа қилишдан бош тортсалар гуноҳкор бўладилар, аммо зулм кўраётган бемор ўз ҳаққи бўлган тиббий муолажани олиш учун пул беришга мажбур бўлса унда айб йўқ. Валлоҳу аълам! «Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Ҳадис Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сафар азобдан бир бўлакдир. Чу
#Ҳадис Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сафар азобдан бир бўлакдир. Чунки киши овқат, ичимлик ва уйқусидан қолади. Шундоқ экан, сизлардан бирингизнинг сафардаги режалаштирган иши битса, бола-чақаси ҳузурига қайтишга шошилсин», деб айтдилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#muftiy_minbari ҲАҚИҚИЙ БАХТ БУ - МУСУЛМОН ҲОЛДА ЯШАШ ВА ВАФОТ ЭТИШ 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy

БИСМИЛЛАҲИР РОҲMАНИР РОҲИЙМ! АЛЛОҲИМ, исмингла бошлаган ушбу кунимизга файзу баракот, Ўзингнинг розилигинг учун ихлосла қилад
БИСМИЛЛАҲИР РОҲMАНИР РОҲИЙМ! АЛЛОҲИМ, исмингла бошлаган ушбу кунимизга файзу баракот, Ўзингнинг розилигинг учун ихлосла қиладиган ибодатларимизга шижоат, матонат, сабот бер! АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР! Номаи аъмолингизга хайрла битиладиган кун бўлсин!.. @fitratuz

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024/1444 Ҳ. ЙИЛ, 2-ЯНВАР КУНИ
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024/1444 Ҳ. ЙИЛ, 2-ЯНВАР КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱ТОНГ - 06:24 ⏱БОМДОД - 07:00 (ўқилиш вақти) ⏱ҚУЁШ - 07:49 ⏱ПЕШИН - 13:00 ⏱АСР - 15:35 ⏱ШОМ - 17:11 ⏱ХУФТОН - 18:45 🔗 Улашинг: @diyonatli

УВАЙС ҚАРАНИЙДАН 7 ТАЪЛИМ (Давоми.) 5. Мурувват қидирдим, уни тўғриликда топдим. Ояти карималарда марҳамат қилинади: “Бас, (э
УВАЙС ҚАРАНИЙДАН 7 ТАЪЛИМ (Давоми.) 5. Мурувват қидирдим, уни тўғриликда топдим. Ояти карималарда марҳамат қилинади: “Бас, (эй Муҳаммад!) буюрилганингиздек тўғри бўлинг!..” (Ҳуд сураси, 112-оят); «Аллоҳ деди: “Бу кун содиқ (мўмин)ларга содиқлиги фойда берадиган кундир....”» (Моида сураси, 119-оят). Ҳақиқий мурувват ва мардлик ҳалолликдадир. Тўғрилик ва ростгўйлик гоҳида инсонни қийин вазиятларга солиб қўйиши мумкин. Фақат Аллоҳни таниган инсон охиратда азоб тортмаслик учун ҳар қандай қийин вазиятга сабр қилади. Ёлғон ва ҳийла сабаб гуноҳкор бўлиб қолишдан сақланади. Аксарият инсонлар ёлғон сабабли ўзларини жуда кўп фалокатлардан омон қолгандек ҳис этадилар. Унутмаслик лозим, бу дунёдаги ёлғон-яшиқ, туҳмату бўҳтон бамисоли уни қилган инсон қўлидаги фалокат. Бу дунёда фош бўлмаса-да, охиратда аён бўлади. Мўмин бандага ярашадиган гўзал ҳаёт эса Аллоҳ бизга кўрсатиб берган “сиротул мустақим”дан юриш – ҳалол яшаш, ростгўй бўлиш ва асосийси, ўзидан кейин келадиган авлодга пок виждон билан гўзал ҳаёт қолдира олишдадир. (Давоми бор.) Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР Телефон орқали қилинган гунохдан покланиш САВОЛ: Ассалому алайкум! Телефон орқали номахрам билан қилинган сухбат хам катта зино хисобланаркан. Менда хам бу холат бўлиб қолди ва мен бундан пушаймонман, ушбу гунохимни кечирилиши учун қандай йўл тутсам бўлади? Бу холат қайтмаслиги иймоним кучли булиш учун нима қилай? ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло “Фурқон” сурасида марҳамат қилади: إِلَّا مَن تَابَ وَآمَنَ وَعَمِلَ عَمَلًا صَالِحًا فَأُوْلَئِكَ يُبَدِّلُ اللَّهُ سَيِّئَاتِهِمْ حَسَنَاتٍ وَكَانَ اللَّهُ غَفُورًا رَّحِيمًا۝ 70. Магар ким тавба қилса, иймон келтириб, солиҳ амал қилса, бас, Аллоҳ ана ўшаларнинг ёмонликларини яхшиликларга алмаштирур. Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир. Юқоридаги оятдан «Мазкур гуноҳларни қилганлар тамоман умидларини узар эканлар-да» деган маъно чиқиб қолмаслиги учун ушбу оятда тавба эшиги доимо очиқлиги баён қилинмоқда. Ўша уқубатдан мустасно бўладиганлар ҳам бор экан. Ундай одамлар қаторига «…ким тавба қилса, иймон келтириб, солиҳ амал қилса», ўша киради. Яъни қилган гуноҳидан тамомила қайтса, иккинчи бор қилмаса, иймон келтириб, мўмин бўлса ва иймон тақозосига кўра солиҳ амал этса, мазкур азобга дучор бўладиганлардан мустасно бўлади. Вақтида қилган хатосини англаб, тавба этган, иймон келтириб, солиҳ амал қилган бандаларни Аллоҳ таоло муносиб тақдирлайди. «…бас, Аллоҳ ана ўшаларнинг ёмонликларини яхшиликларга алмаштирур». Аллоҳнинг файзини, марҳаматини қаранг! Яратган бандаси нонкўрлик қилса, Унга ширк келтиришдек улкан зулмни амалга оширса, Унинг амрига исён қилиб, одам ўлдирса ёки зино қилса-ю, сўнгра тавба этиб, иймон келтириб, солиҳ амал қилса, унинг гуноҳларини савобга алмаштириб қўйса! Бундан ҳам ортиқ мағфиратлилик, бундан ҳам ортиқ раҳмлилик бўладими?! «Аллоҳ ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир». Аллоҳ мағфиратли ва раҳмли бўлган Зотдир. Бўлмаса, тавба этиб, иймон келтириб, солиҳ амал қилганларнинг ёмонликларини яхшиликка алмаштирмас эди. Имом Тобароний ривоят қилган ҳадисда айтилишича: «Абу Фарва Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: – Айтинг-чи, бир одам ҳамма гуноҳларни қилган бўлса, каттаю кичигини қўймаган бўлса, тавба қилса бўладими? – деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: – Исломга кирдингми?! – дедилар. У: – Ҳа! – деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: – Яхшиликларни қилавер. Ёмонликларни тарк эт. Аллоҳ сенга ҳаммасини яхшилик қилиб беради, – дедилар. У: – Алдамчиликлариму фожирликларимни ҳамми?! – деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: – Ҳа! – дедилар. У такбир айтиб («Аллоҳу Акбар!!!» деб), қайтиб кетди. Кўздан кўринмай қолгунча такбири эшитилиб турди». Лекин бундай ҳолга эришиш учун тавба ҳақиқий бўлиши зарур. Шунинг учун ҳам бу ҳақиқат келаси оятда яна бир бор таъкидланмоқда: وَمَن تَابَ وَعَمِلَ صَالِحًا فَإِنَّهُ يَتُوبُ إِلَى اللَّهِ مَتَابًا۝ 71. Ким тавба қилиб, солиҳ амал қилса, у, албатта, Аллоҳга (ҳақиқий) қайтиш ила қайтадир. Тавба қилиш гуноҳга афсус-надомат чекиш билан бошланади. Сўнгра ўша гуноҳни қайтармасликка дилда қаттиқ аҳд қилинади. Кейин бу аҳд дилда тасдиқланади. Тавбанинг ҳақиқий ёки сохта экани унинг эълонидан кейинги амалдан билинади. Агар эълондан кейинги амал солиҳ – яхши бўлса, тавба ҳақиқий, ёмон бўлса, тавба сохта бўлади. Чунки гуноҳ ҳам фақат ният эмас, балки қилинган амалдир. Шунинг учун тавба ҳам амалсиз бўлмайди. ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам! «Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Видео МЕҲР ОҚИБАТ ФАЗИЛАТИ Обиджон домла Мирҳамидов Тошкент вилояти бош имом-хатиби ўринбосари Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Ҳадис Ҳавла бинти Ҳаким розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бир манзилга тушиб «
#Ҳадис Ҳавла бинти Ҳаким розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бир манзилга тушиб «Аъузу бикалиматиллаҳит таммати мин шарри ма холақ», деб айтса, тоинки бошқа манзилга кўчгунича бирор нарса зарар етказа олмайди», деб айтдилар. Маъноси: «Аллоҳимнинг ҳамма калималари билан У яратган нарсаларнинг ёмонлигидан паноҳ тилайман». Имом Муслим ривоятлари. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Ассалому алайкум! Аллоҳ хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбинги
Ассалому алайкум! Аллоҳ хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбингиздан меҳр-оқибатни аритмасин! Тонгингиз хайрли, кунингиз мазмунли бўлсин! @fitratuz

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024/1444 Ҳ. ЙИЛ, 1 - ЯНВАР КУН
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024/1444 Ҳ. ЙИЛ, 1 - ЯНВАР КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱ТОНГ - 06:24 ⏱БОМДОД - 07:00 (ўқилиш вақти) ⏱ҚУЁШ - 07:49 ⏱ПЕШИН - 13:00 ⏱АСР - 15:30 ⏱ШОМ - 17:11 ⏱ХУФТОН - 18:45 🔗 Улашинг: @diyonatli

УВАЙС ҚАРАНИЙДАН 7 ТАЪЛИМ (Давоми.) 4. Қавмнинг улуғи бўлишни истадим, уни яхшилик қилишда топдим. Аллоҳнинг Расули соллаллоҳ
УВАЙС ҚАРАНИЙДАН 7 ТАЪЛИМ (Давоми.) 4. Қавмнинг улуғи бўлишни истадим, уни яхшилик қилишда топдим. Аллоҳнинг Расули соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Бир қавмнинг улуғи ўша қавмга хизмат қилганидир” (Имом Дайламий ривояти). Бир жамоанинг ўртасида обрў қозониб, улар маслаҳат сўраб ҳурмат қиладиган инсонга айланиш фақат ўша инсонларнинг оғирини енгиллаштириш, уларга яхшиликлар қилиш билангина амалга ошади. Инсон табиатан яхшиликка, эҳсонга муҳтож. Яхшилик қанчадан-қанча қаттиқ қалбларни юмшатади. Зеро, яхшилик кўрган кишисига қалбан боғланади, унга ҳурмат кўрсатиб, бошининг тожи қилади. Шукр қилувчи бойлардан бўлган Усмон розияллоҳу анҳу бундай деган:
“Бойликнинг салтанати шукрдир. Шукр эса кўп-кўп эҳсон қилиш демак”
. Ояти каримада эса инфоқ-эҳсонни қандай қилиш кераклиги баён этилади: “...Сиздан яна нимани эҳсон қилишлари тўғрисида сўрамоқдалар. (Ўзингиздан) ортганини, деб жавоб беринг...” (Бақара сураси, 219-оят). (Давоми бор.) Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Видео ИККИ ТОИФА ИНСОНЛАР Жасурбек домла Раупов Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Ҳадис Абу Мусо ал-Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар бирор қавмдан қўрқс
#Ҳадис Абу Мусо ал-Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар бирор қавмдан қўрқсалар, «Аллоҳумма инна нажъалука фий нуҳуриҳим ва наъузу бика мин шуруриҳим», деб айтардилар. Маъноси: «Аллоҳим, биз Сени уларга рўбарў қўямиз ва Сенинг номинг ила ёмонлигидан паноҳ тилаймиз». Абу Довуд ва Насаий ривоятлари. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

УСТУНЛИК КИМ ТОМОНДА? Бир аёл жонли эфирда аҳоли билан мулоқот қилаётган шайхга қўнғироқ қилиб, савол берди: – Нима учун Исло
УСТУНЛИК КИМ ТОМОНДА? Бир аёл жонли эфирда аҳоли билан мулоқот қилаётган шайхга қўнғироқ қилиб, савол берди: – Нима учун Ислом дини бизни ҳалол, ҳаром амалларда эрга итоат этишимизни чегаралаб, унга боғлаб қўйди-ю, лекин эркакларни бизга итоат этишда боғламади? – Нечта фарзандингиз бор? – Уч ўғлим бор. – Аллоҳ таоло сизни бир эркакка итоат қилишингизга буюриб, уч эркакни эса сизга итоат қилишга буюриб қўйди. Сиз ўша бир эрга итоат этмасангиз, жаннатга кирмайсиз. Улар – уч эркак сизга итоат этмаса, жаннатга киришмайди. Қани айтинг-чи! Ортиқлик ким тарафда? – деб жавоб берди Шайх. Шунда аёл: – Бизга Ислом неъматини берган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин, – деб гапини тамомлади. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Фитрат уйғонса, ғафлатда қолманг... Дину диёнатдан йироқ бир киши ижтимоий тармоқда бундай ёзади:
“Кеча кечқурун ичимда жуда қаттиқ оғриқ пайдо бўлди. Қорним буралиб, ўзимни ичакларим узилиб кетгандай ҳис этдим. Шу он бирдан Аллоҳ хаёлимга келди. Гуноҳларим кўз ўнгимдан ўтди. Қилиб юрган ишларимга, намоз ўқимай, фисқу фужурга ботганимга афсус чекдим. Зудлик билан тавба қилдим”.
Аслида, инсон шундай бўлади. Бошига синов келдими, Раббисини эслаб қолади. Ҳатто ғайридин талабалар ҳам имтиҳон олдидан “Аллоҳ!” дейди. Дардига шифо тополмаган беморлар-да Яратганга ёлворишни бошлаб, ибодатга шўнғийди. Буларнинг барчаси табиий равишда, инсоннинг ич-ичидан келади. Нега синовли дақиқаларда одам Аллоҳга қайтиб қолади? Ўтмиш саҳифаларини варақлайдиган бўлсак, тарихда урушлари билан ном қо­зонган қўмондонларми, жанглари билан барчани титратган аскарларми – барчаси жанг олдидан Раббиларини эслаганлар. АҚШда чоп этиладиган журналларнинг бирида ҳеч қандай диний таълим кўрмаган аскар бундай ҳикоя қилади:
“Уруш пайтлари, парашют ўйлаб топилганига ҳали кўп бўлмаган эди. Макта­бимда дин нималиги тушунтирилмаган. Қўпол қилиб айтсам, еб-ичишдан бош­қасини билмайдиган бўлиб ўсгандим. Лекин парашютдан илк сакраганимда у ҳали очилмасдан туриб ич-ичимдан “Эй Аллоҳ!” деб нидо қилганман. Очилмай қолса-чи, ерга қулаб тушсам-чи, деб роса қўрқиб кетганман. Бу сўз тилимга қандай келганидан ўзим ҳам ҳайрон эдим”.
Ҳа, ҳар инсон фитратда туғилган-у, би­роқ фитратидаги кўп нарсаларни унутгандир. Бироқ оғир дамларда одам табиатида беркитилган нарсалар ўзини ошкор қилади. Аслида, бу ажабланарли вазият эмас. Чунки инсоннинг қалб тубида бундай туйғу мавжуд ва йўқ бўлиб кетмас. Ўша нарсанинг номи фитратдир. Қийин вазиятларда инсоннинг ана шу асл фитрати уйғонади. Баъзида бизни дунё юмушлари, ҳою ҳавасга берилиш, моддиятга муккасидан кетиш каби ишлар ўраб олади. Қачонки хавф-хатар туғилса, мусибатлар бошимизга келса, ночор қолишимиз биздан моддият чангларини қоқиб туширади. Бу пайтда аста асл ўзлигимиз, фитратимиз намоён бўла бошлайди. Хоҳламасак-да, беихтиёр қалбдаги фитрат юзага чиқади. Кишини энг катта бойлиги унинг иймонидир. У қанчалик мустаҳкам бўлса, одам шунча ҳаловатда бўлади. Гоҳида бошига оғир ташвиш тушган ёки умрининг сўнгги дақиқаларини яшаётган хотиржам инсонларни кўриб ҳайрон бўласан. Нега бунчалар хотиржам? Ахир бу дунёнинг ғамлари бошини хам қилиб турибди-ку, дейсан. Лекин Аллоҳ берган иймон деган буюк неъмат борки, унинг олдида ҳар қандай қийинчилик осон бўлиб кўринади. Аллоҳ иймонимизни ана шундай мустаҳкам қилсин. Исломбек ДАДАБОЕВ Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР Аёлим туфайли мен гунохкор бoлмайманми? САВОЛ: Ассалому алайкум! Алҳамдулиллах мен ибодатдаман ёшим 31да 2 на
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР Аёлим туфайли мен гунохкор бoлмайманми? САВОЛ: Ассалому алайкум! Алҳамдулиллах мен ибодатдаман ёшим 31да 2 нафар фарзандимиз бор. Аёлим ва уйдагиларим келишмовчиликлари сабабли мана 2йилдан буён ота онамдан алохида бошқа уйимизда яшаябмиз. Уйимда хар куни жанжал аёлим халиям уйимдагиларни очиқдан-ойдин тинмсиз хақоратлайди. Ётоғимни алоҳида қилиб кўрдим, секин уриб кўрдим, яхши гап билан тушунтриб хам кўрдим фойдаси бўлмаябди. Арзимаган гапниям учини онам, укаларимга тақаб уруш, фарзандларимниям менинг ота онамникига олиб бормайсиз улар хақли эмас деб шуниям уришга айлантирган. Хақни танитишга харакат қилсам сен хам 5махал намоз ўқи десам “бориб келган борми у тарафга” деган гап билан шарт кесади. Тўйимиздан кейин билсам бу эрни беҳурмат қилиш, итоат қилмаслик оилавий ан-ана экан. Онамни хақоратлашлари жондан ўтириб юборди. Ажрашсам фарзандларимнинг уволи, умри, тарбияси, охирати учун мен(ота) жавобгар бўладими? ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! “У ёққа биров бориб келибдими” деган гап халқимиз орасида бор. Бу куфр, чунки бу охиратга ишонмаслик белгисидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам меърож чиқдилар, у зотга жаннат ва дўзах ҳаммаси кўрсатилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан мутавотир ҳадислар билан жаннат ва дўзах хабарларини бердилар. У хабарларни инкор қилиш куфр ҳисобланади. Валлоҳу аълам! «Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA