Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
前往频道在 Telegram
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
显示更多2 588
订阅者
+324 小时
-57 天
-130 天
帖子存档
#duo
🌙 Янги Жумодус соний ойингиз муборак бўлсин!
📆 Бугун ҳижрий 1445 йил Жумодус соний ойининг 1-куни — 2023 йил 14 декабрь пайшанба куни.
🤲 Янги ҳилол (ой)ни кўрганда қилинадиган дуо
اللَّهُمَّ أَهْلِلْهُ عَلَيْنَا بِالْيُمْنِ وَالْإِيمَانِ وَالسَّلَامَةِ وَالْإِسْلَامِ رَبِّي وَرَبُّكَ اللَّهُ
Ўқилиши: Аллоҳумма аҳлилҳу аълайнаа бил-юмни вал-иймаани вас-салаамати вал-Ислаами. Роббий ва Роббукаллоҳу.
Маъноси: Аллоҳим! Уни бизга хайр-барака, иймон, саломатлик ва Ислом ила чиқаргин. Роббим ва Роббинг Аллоҳдир (Имом Термизий ривояти).
🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Роббим!
Танангизни сиҳатли,
Кўнгилларингизни шафқатли,
Ҳаётингизни хайрли,
Ахлоқингизни иффатли,
Ризқингизни баракотли айласин!
Ассалому алайкум!
Кунингиз мазмунли ўтсин!..
@fitratuz
#tafakkur
Дунё ташвишларидан маҳзун бўлманг
Доктор Харолдсен Хаббин шифокорлар ва жарроҳлар ассоциациясининг йиллик йиғилишида ўқиган ҳисоботида айтишича, 176 нафар ўртача 40 ёшлардаги ходимнинг соғлиғи тадқиқ этилган. Маълум бўлишича, уларнинг ҳар учдан бири таранг турмуш тарзи туфайли келиб чиқадиган уч касалликдан бири — юрак оғриғи, ошқозон яраси ва қон босими кўтарилишидан азоб чекишган.
Муваффақиятнинг баҳоси шуми? Эришган муваффақиятини ошқозон яраси ва юрагидаги хасталик эвазига сотиб олган инсонни муваффақиятли дейиш мумкинми? Дунёдаги барча бойликларни қўлга киритсаю, соғлиқни йўқотадиган бўлса бунинг нима фойдаси бор? Ахир, бир инсон дунёнинг барчасига эгалик қилса ҳам фақатгина бир тўшакда ухлай олади ва бир кунда уч маҳалдан ортиқ таомга ея олмайди. Оддий фермер билан бутун дунёга эгалик қилган шахс ўртасида қандай фарқ бор? Фермернинг уйқуси мазкур муваффақият эгасиникидан кўра хотиржамроқ ва таоми лаззатлироқ бўлса ажаб эмас.
Доктор Алварез айтади: “Ҳузуримда келган беморларнинг бештадан тўрттасида ошқозон касаллиги учун ҳеч қандай жисмоний асоси йўқ. Аксинча, уларнинг касаллиги қўрқув, тушкунлик, ғазаб, ўта кетган такаббурликдан келиб чиққан”.
Ана шундай маҳзун ҳайқириқларга нисбатан ҳаддан ортиқ даражада мол-дунё ортидан қувиш ва бунинг оқибатидан огоҳлантириш борасида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: "Ким бутун ўй-ташвишларини бир (охират) ғам-ташвишга айлантирса, Аллоҳ дунё ташвишларига Ўзи кифоя қилади. Кимни (дунё) ўй-ташвишлари банд қилса, Аллоҳ унинг дунёнинг қайси водийларида ҳалок бўлишига эътибор ҳам бермайди" (Имом Ҳоким ривояти).
©️ Шайх Муҳаммад Ғаззолий
🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
#muftiy_minbari
НАЖОТ НИМАДА (1-қисм)
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
#Ҳадис
Сахр ибн Вадўа ал-Ғомидий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам«Аллоҳим, умматимнинг кундуз аввалида (яъни тонгда ишларини бажаридаганларига) барака ато қилгин», деб дуо қилдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам агар озми-кўпми бирор ерга қўшин юборадиган бўлсалар, кундузнинг аввалида (яъни тонгда) юборар эдилар.
Мана шу ҳадиснинг ровийси Сахр розияллоҳу анҳу савдогар эдилар. Бу зотнинг одатлари, агар тижоратларини юборадиган бўлсалар, кундузнинг аввалида (яъни тонгда) юборар эдилар. Мана шундан эрта тонгда ишларини бажаришлари сабабли мол-дунёлар кўпайиб, бадавлат бўлиб кетдилар.
Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Азиз обуначилар ва ҳамюртлар!
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 18.07.2022 санадаги "Масжидларга фуқаролар томонидан бўлаётган мурожаатларни тартибга солиш" тўғрисидаги 01А/101/1 сонли буйруғига асосан, Пискент тумани " Пискент " жоме масжидида хафтанинг ҳар чоршанба куни "Фуқароларни қабул қилиш куни" этиб белгиланди.
Фуқароларни "Пискент" жоме масжиди имом-хатиби, Абдухамид домла Маликов қабул қилади.
Бундан кўзланган мақсад шуки, масжидга фуқаролар томонидан бўлаётган мурожаатларни ўз вақтида кўриб чиқиш, ўрганиб чиқиш жараёнида шаффофликни таъминлаш ва фуқароларнинг мурожаатларини амалдаги қонунчилик асосида сифатли бажарилишини таъминлашдир.
Манзил: Тошкент вилояти, Пискент тумани, Мўминобод МФЙ, А. Алавия кўчаси, 2-А уй, "Пискент " жоме масжиди.
Қабул учун марҳамат, мурожаат қилишингиз мумкин.
Дўстларингизга ҳам улашинг.
@diyonatli
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Аллоҳ таоло кўнглимиздагини ҳаққимизда хайрли қилсин. Ҳаққимизда хайрли бўлганларга кўнглимизни рози қилсин...
Файзу баракотли кун тилаймиз!
@fitratuz
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2023/1444 Ҳ. ЙИЛ, 11- ДЕКАБР
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱ТОНГ - 06:13
⏱БОМДОД - 07:00 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 07:36
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 15:20
⏱ШОМ - 17:01
⏱ХУФТОН - 18:40
🔗 Улашинг: @diyonatli
#Аудио #Маъруза
Ҳаж ойлари, умра, мийқотлар
Абдул Хамид домла Маликов,
Тошкент вилояти Пискент тумани "Пискент" жоме масжид имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook | Youtube | Telegram | Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatliНАМОЗНИ ҚАНДАЙ ЎҚИШ КEРАК?
Усмон розияллоҳу анҳу даврида бир ансор билан ҳам бундай воқеа юз берган. У ўз боғида намоз ўқирди.
Дарахт шохлари пишган ширадор хурмолар мўл-кўллигидан эгилиб қолганди, бу унинг эътиборини ўзига тортди, мамнун бўлди.
Аммо бу ракатлар ададини унутишга сабаб бўлди. Жаҳли чиқиб, уни намоздан чалғитган боғдан воз кечишга аҳд қилди.
У Усмон розияллоху анҳунинг олдиига келиб, боғдан Аллоҳ йўлида фойдаланишини илтимос қилди. Ҳазрат Усмон розияллоҳу анҳу боғини эллик минг дирҳамга соттириб, пулни мусулмонлар эҳтиёжига сарфлади. Бу саҳобаларнинг намозга эътиқоди нақадар юксаклигини кўрсатади.
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу намоз ўқишга чоғланганида (ҳузунинг ҳайбатидан) тахланган либос каби бўлиб қоларкан. Намоз чоғи уйдагиларнинг гап-сўзини ҳам эшитмас экан.
Баъзан уйдагилар: "Жим, овоз чиқарманглар, Абдуллоҳ намоз ўқияпти", дейишса, у киши: "Истаганларингизни гапираверинг, мен намоздалик пайтимда гапларингизни эшитмайман", деганлар.
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу кўз (пардаси) оғришидан изтироб чекарди. Табиб унга бундай деди: "Даволаш мумкин, фақат эҳтиёт чорасини кўришинг керак.
Беш кунлаб ерга мукка тушишдан ўзингни тийиб туришинг лозим. Шу боис саждани адо этишда тахта мосламадан фойдаланишинг мумкин». У деди: «Бунақа бўлиши мумкин эмас, бу аҳволда мен бир ракъат ҳам намоз ўқий олмайман. Мен Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деганларини эшитдим: «Бирор кимса билиб туриб хато намоз ўқиса, қиёмат куни Аллоҳнинг ғазабига дучор бўлади».
"Мўминнинг меърожи" китобидан.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Видео
МЎМИН КИШИ БИРОДАРИГА ОЗОР БЕРМАЙДИ
Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
Темир пири
САВОЛ: Ассалому алайкум! Динда темир пирлари тўғрисида нима дейилган. Уларга атаб қон чиқариш ва фотиха олиш мумкунми? Олдиндан раҳмат.
ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Жонлиқни Аллоҳдан бошқага атаб сўйиш ширк ҳисобланади. Валлоҳу аълам!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Видео
РАСУЛУЛЛОҲ АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ ОДАТЛАРИ
Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Ҳадис
Каъб ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Табук ғазотига пайшанба куни чиқдилар. У зот пайшанба куни чиқмоқни яхши кўрардилар.
Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
Икки саҳиҳ китобидаги ривоятларнинг бирида: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сафарга кўпинча пайшанба куни чиқардилар», дейилган.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Янги бир кун эзгу ният, яхши тилаклар билан бошланиши лозим. Чунки тилаклар дуоларга айланади. Ихлосла қилинган дуолар эса ижобат бўлади, иншааллоҳ!..
Аллоҳим хайрли дуоларингизни мустажоб қилсин, кунингиз файзу баракотли ўтсин!!!
@fitratuz
#Аудио #Маъруза
Шарҳу Ақидатут-Таҳовийга хотима
Абдул Хамид домла Маликов,
Тошкент вилояти Пискент тумани "Пискент" жоме масжид имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook | Youtube | Telegram | Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli#tafakkur
Қуръоний мўъжиза
Чет элдаги олийгоҳларнинг бирида катта профессор ўқитувчи Қуръони карим фасоҳати, балоғати ва унинг сўзларидаги мутаносиблик ҳақида берилиб гапирарди. Фаразан, бир сўзни ўрни алмаштирсак, маънога халал етишини айтиб ўтди. Талабалардан бири ўқитувчини мот қилиш мақсадида савол берди:
مَا جَعَلَ اللَّهُ لِرَجُلٍ مِنْ قَلْبَيْنِ فِي جَوْفِهِ ۚ
«Аллоҳ бирон кишининг ичида иккита қалб қилган эмасдир». (Аҳзоб сураси, 4—оят)
Нима учун «киши» дейилди, башар эмас. Башар бўлган тақдирда ҳам ҳар бир инсонда хоҳ у эркак бўлсин ёки аёл унинг битта қалби бўлади. Иккита эмас. Ҳамма жим бўлиб қолди. Савол берувчи эса гердайиб турарди. Барчанинг нигоҳи устозга қаратилди. Аслини олганда ўқувчи тўғри савол берганди. Ўқитувчи бошини қуйи солди ва оят ҳақида чуқур мулоҳаза қилди. Савол очиқ қолса фитна бўлиши ва бошқаларнинг ҳам қалбида шубҳа пайдо бўлиши мумкин эди. Бирдан устоз бошини кўтариб: «Тўғри, битта эркакда битта қалб бўлади. Унинг ичида иккита қалб бўлиши мумкин эмас. Аммо аёл киши ҳомиладор бўлганда, унинг ичида иккита қалб бўлади. Бири аёлнинг қалби, иккинчиси унинг вужудидаги боланинг қалби. Саволингни жавоби шу».
Субҳаноллоҳ! Ҳақиқатда Қуръон ожиз қолдирувчи, ўта фасоҳатли, балоғатли мўъжаз китобдир.
🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
#muftiy_minbari
ҲАР БИР ЯНГИЛИК БИДЪАТ ЭМАС (1-қисм)
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
#Аудио #Фиқҳ
Ҳаж ойлари, умра, мийқотлар (47-маъруза)
Ҳаж ойлари Шаввол, Зулқаъда ва Зулҳижжанинг ўн кунидан иборат.
Аллоҳ таоло:
«Ҳаж маълум ойлардир», деган («Бақара» сураси, 197- оят).
Демак, ҳаж доим бўлавермас экан, уни адо этиш учун маълум вақт, маълум ойлар бор экан.
Ҳаж ойлари Шаввол ва Зулқаъда ойлари тўлиқ, Зулҳижжа ойининг биринчи ўн кунидир. Мана шу пайтда ҳажни ният қилиб эҳромга кирса, бўлади. Албатта, Зулҳижжа ойининг ўнинчи куни, яъни, қурбон ҳайити куни бундан мустаснодир...
👉 Батафсил
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Видео #Фиқҳ
Ҳаж ойлари, умра, мийқотлар (47-маъруза)
Тўлиқ видео👉 https://youtu.be/nqj1QRYA8O0
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram| Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
