ch
Feedback
Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

前往频道在 Telegram

Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.

显示更多
2 664
订阅者
+124 小时
-27 天
+4130 天
帖子存档
#Kun_hikmati ZAMONNING IKKI KUNI BORDIR! 🎙 Suhandon: Muhammad Nur 📖 Saodatga yetaklovchi hikmatlar ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2026 - ЙИЛ 24-ИЮН, 1448 - ҲИЖРИ
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2026 - ЙИЛ 24-ИЮН, 1448 - ҲИЖРИЙ МУҲАРРАМ ОЙИНИНГ 9-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱️ТОНГ - 03:07 ⏱️БОМДОД - 04:15 (ўқилиш вақти) ⏱️ҚУЁШ - 04:50 ⏱️ПЕШИН - 13:00 ⏱️АСР - 17:55 ⏱️ШОМ - 20:07 ⏱️ХУФТОН - 21:40 🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli

АШУРО КУНИНИНГ РЎЗАСИНИ ТУТИШНИ УНУТМАНГ! 25 июнь пайшанба куни Муҳаррам ойининг 10-куни – Ашуро кунидир. Расулуллоҳ соллалло
АШУРО КУНИНИНГ РЎЗАСИНИ ТУТИШНИ УНУТМАНГ! 25 июнь пайшанба куни Муҳаррам ойининг 10-куниАшуро кунидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ашуро кунининг рўзаси – Аллоҳдан умид қиламанки – бир йил олдинги гуноҳларга каффорат бўлади", деганлар (Имом Муслим ривояти). Уламоларимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу ниятларига эътиборан, Ашуро кунига қўшиб бир кун олдинги ёки бир кун кейинги кунда ҳам рўза тутмоқ афзал дейдилар. Оғиз ёпиш ва очиш вақти (Тошкент вақти билан): 9 Муҳаррам - 24 июнь - чоршанба Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:05 Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 20:05 10 Муҳаррам - 25 июнь - пайшанба Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:05 Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 20:05 11 Муҳаррам - 26 июнь - жума Саҳарлик (оғиз ёпиш) вақти: 03:05 Ифторлик (оғиз очиш) вақти: 20:05 Нияти: Холис Аллоҳ учун нафл рўза тутишни ният қилдим. ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

🕋🕋🕋🕋 #КУН_ОЯТИ (Садақа ва эҳсонлар) Аллоҳ йўлида (жанг билан) банд бўлиб, (тижорат учун) сафарга чиқа олмайдиган, иффатла
🕋🕋🕋🕋 #КУН_ОЯТИ (Садақа ва эҳсонлар) Аллоҳ йўлида (жанг билан) банд бўлиб, (тижорат учун) сафарга чиқа олмайдиган, иффатлари (тортинчоқликлари) сабабли билмаган одам бой деб гумон қиладиган фақирлар учундир. Уларнинг (фақир эканликларини) сиймоларидан (ташқи кўринишдаги белгиларидан) билиб оласиз. (Улар) одамлардан қаттиқ туриб олиб тиланмайдилар. Қилган хайр-эҳсонингизни Аллоҳ билиб турувчидир. Бақара сураси 273-оят Оятдаги фақирлардан мурод “Асҳоби суффа”, яъни Маккада уй-жойлари ва бойликларини қолдириб, Мадинага ҳижрат қилиб келган бошпанасиз мискин ҳолатидаги муҳожирлар деган тафсир ҳам бор. Улар тўрт юз кишидан иборат бўлиб, Расулуллоҳ (а.с)нинг масжиди олдидаги супада ибодат ва зикр билан машғул бўлиб, Аллоҳ ва Пайғамбарининг буйруқларини кутиб ўтирар эдилар (Мд.). Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: 👤Facebook 🎥Youtube ✈️Telegram 📸 Instagram

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР ТАСБЕҲ ИШЛАТИШДА РИЁКОРЛИК САВОЛ: Ҳозирги кунда электрон тасбеҳлардан ҳамма фойдаланади. Менинг бир ўқитувчим тасбеҳимни кўриб "ҳамма ўзи учун зикр қилади, бунақа ҳаммага кўрсатиб юриш керак эмас, одамларни кўзи учун бўлиб қолади", дедилар. Тасбеҳ олиб юриш мумкин эмасми? ЖАВОБ: Динимизда ҳар бир амал ниятга боғлиқдир. Агар кимдир тасбеҳни одамлар уни "тақводор" деб мақташи учунгина олиб юрса, бу қилинган зикрдан фойда йўқ. Бу ҳақда Аллома Абдулҳай Лакнавий ўзларининг “Зийнатул фикр фи субҳатиз зикр” асарида шундай деганлар: “Агар тасбеҳни тутиш риёга (хўжакўрсинликка) олиб келса, ундан сақланиш лозимлигида шубҳа йўқ. Шунингдек, ҳар қандай нафл ибодат ёки амал риёга олиб борса, ундан тийилиш вожибдир ва бу борада баҳсга ўрин йўқ”. Булардан маълум бўладики, асосий муаммо тасбеҳнинг ўзида эмас, балки уни ишлатишдаги ниятдадир. Агар ният холис Аллоҳ учун бўлса, тасбеҳ зикр саноғини аниқ ҳисоблаш ва фикрни жамлаш учун хизмат қиладиган фойдали воситадир. Шунинг учун электрон ёки оддий тасбеҳдан фойдаланиб, ёлғиз ҳолатда ҳам, одамлар орасида ҳам риёдан сақланган ҳолда зикр қилиш мумкин ва бунда ҳеч қандай монелик йўқ. Чунки кўп ададда айтиладиган зикрларни тасбеҳсиз айтиш қийинчилик туғдиради. Демак, амалингиз фақат Аллоҳ учун бўлса, уни бошқалар кўриши сизга зарар етказмайди. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/diyonatli

#muftiy_minbari Камҳарж тўйда барака бор 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Ҳадис Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар: “Ким илм излаш йўлига кирса, Аллоҳ унга жаннат йўлини осо
#Ҳадис Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар: “Ким илм излаш йўлига кирса, Аллоҳ унга жаннат йўлини осон қилиб қўяди” (Имом Муслим ривояти). ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

5. Муаввизатайн сураларини ўқиш. Бу суралар Фалақ ва Нос сураларидир. Ушбу икки сура ҳақида Набий алайҳиссалом: “Мўмин бу иккисидан кўра афзали билан паноҳ сўрамайди” деганлар. Мўъмин киши ушбу икки сурани ўқиб, дуо қиладиган бўлса, Аллоҳ таоло уни турли касалликлар, ёмонликлардан паноҳида сақлайди ва дардига шифо беради. Юқорида айтиб ўтилган оят ва сураларнинг барчасини ҳар қандай касалликка молажа тарзида ўқиш мумкин. Шу ўринда, яна қўшмча тарзида маълум бир касалликларга шифо бўлишида умид қилиб ўқилиши тавсия этиладиган баъзи оят ва сураларни келтириб ўтамиз. Руҳий толиқиш, ваҳима ва қўрқувга тушганда ўқиладиган оят: Юқоридаги сураларга қўшимча, Раъд сураси, 27-ояти ўқилади. Эрталаб ва кечқурун ушбу оятни 7 мартадан такрорланади. ﴿الَّذِينَ آَمَنُوا وَتَطْمَئِنُّ قُلُوبُهُمْ بِذِكْرِ اللَّهِ أَلَا بِذِكْرِ اللَّهِ تَطْمَئِنُّ الْقُلُوبُ﴾ " Улар имон келтирган ва қалблари Аллоҳнинг зикри билан ором оладиган зотлардир. Огоҳ бўлингизки, Аллоҳни зикр этиш билан қалблар ором олур (ва таскин топур)(Раъд сураси, 28-оят). Шунингдек, Қурайш сурасини кўп марта такрорлаш керак. "Исломда саломатлик" китобидан Муҳаммад Зариф Муҳаммад Олим ўғли ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Беморлар кўпроқ ўқиши лозим бўлган оят ва дуолар Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм   Бемор иложи борича Қуръони каримни тўла ўқиб, эшитиб юриши ёки имкониятига қараб қуйидагиларни доимо ўқиб юриши керак: 1. Фотиҳа сурасини етти марта ўқиш. Бу ҳар қандай касалликка шифо излашда муҳим қадамдир. Фотиҳа сураси Қуръондаги энг улуғ суралардан бўлиб, унинг ичида сон-саноқсиз сирлар яшириндир. Расулуллоҳ соллаллолоҳу алайҳи васаллам бу сура ҳақида бундай деганлар: “Жоним қўлида бўлган зотга қасамки, Аллоҳ таоло бу кабисини Инжилда ҳам, Забурда ҳам, Фурқонда ҳам нозил қилмаган". Фотиҳа сурасини етти марта ўқилишининг сабабларидан бири Аллоҳ таоло уни “етти такрорланувчи” деб номлаганлигидир. 2. Оятал курсийни ўқиш. Оятал курсий – Бақара сурасининг 255-ояти бўлиб, Набий алайҳиссалом таъкидлаганларидек, Қуръондаги энг буюк оятлардан биридир. ﴿اللَّهُ لَا إِلَهَ إِلَّا هُوَ الْحَيُّ الْقَيُّومُ لَا تَأْخُذُهُ سِنَةٌ وَلَا نَوْمٌ لَهُ مَا فِي السَّمَاوَاتِ وَمَا فِي الْأَرْضِ مَنْ ذَا الَّذِي يَشْفَعُ عِنْدَهُ إِلَّا بِإِذْنِهِ يَعْلَمُ مَا بَيْنَ أَيْدِيهِمْ وَمَا خَلْفَهُمْ وَلَا يُحِيطُونَ بِشَيْءٍ مِنْ عِلْمِهِ إِلَّا بِمَا شَاءَ وَسِعَ كُرْسِيُّهُ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضَ وَلَا يَئُودُهُ حِفْظُهُمَا وَهُوَ الْعَلِيُّ الْعَظِيمُ﴾ " Аллоҳ – Ундан ўзга илоҳ йўқдир. (У) ҳамиша Барҳаёт ва абадий Турувчидир. Уни на мудроқ тутар ва на уйқу. Осмонлар ва Ердаги (барча) нарсалар Уникидир. (Қиёмат куни) Унинг ҳузурида ким ҳам (гуноҳкорларни) Унинг рухсатисиз шафоат қила оларди?! (У) улардан (одамлардан) олдинги ва кейинги нарсаларни билур. (Одамлар) Унинг илмидан фақат (У) истаганмиқдорича ўзлаштирурлар. Унинг Курсийси  осмонлар ва Ерни (ҳам) ўз ичига сиғдира олур. У иккисини муҳофаза этиш Уни толиқтирмас. У Олий ва Буюкдир" (Бақара сураси, 255-оят). Мазкур оят бемор шифо топишида муҳим аҳамиятга эга. Аллоҳ таоло бу оятни ўқувчи кишини ёмонликлар, турли мусибатлар ва касалликлардан сақлайди. 3. Бақара сураси охирги икки оятини ўқиш. ﴿آَمَنَ الرَّسُولُ بِمَا أُنْزِلَ إِلَيْهِ مِنْ رَبِّهِ وَالْمُؤْمِنُونَ كُلٌّ آَمَنَ بِاللَّهِ وَمَلَائِكَتِهِ وَكُتُبِهِ وَرُسُلِهِ لَا نُفَرِّقُ بَيْنَ أَحَدٍ مِنْ رُسُلِهِ وَقَالُوا سَمِعْنَا وَأَطَعْنَا غُفْرَانَكَ رَبَّنَا وَإِلَيْكَ الْمَصِيرُ﴾ " Пайғамбар (Муҳаммад) ўзига Парвардигоридан нозил қилинган нарсага (оятларга) имон келтирди ва мўминлар ҳам. (Уларнинг) ҳар бири Аллоҳга, фаришталарига, китобларига ва пайғамбарларига бирортасини ажратмасдан (ҳаммасига) имон келтирди. «Эшитдик ва итоат этдик. Эй, Роббимиз, мағфиратингни (сўраймиз). Қайтишлик фақат Сенинг ҳузуринггадир», дедилар (Бақара сураси, 285-оят).   ﴿لَا يُكَلِّفُ اللَّهُ نَفْسًا إِلَّا وُسْعَهَا لَهَا مَا كَسَبَتْ وَعَلَيْهَا مَا اكْتَسَبَتْ رَبَّنَا لَا تُؤَاخِذْنَا إِنْ نَسِينَا أَوْ أَخْطَأْنَا رَبَّنَا وَلَا تَحْمِلْ عَلَيْنَا إِصْرًا كَمَا حَمَلْتَهُ عَلَى الَّذِينَ مِنْ قَبْلِنَا رَبَّنَا وَلَا تُحَمِّلْنَا مَا لَا طَاقَةَ لَنَا بِهِ وَاعْفُ عَنَّا وَاغْفِرْ لَنَا وَارْحَمْنَا أَنْتَ مَوْلَانَا فَانْصُرْنَا عَلَى الْقَوْمِ الْكَافِرِينَ﴾ Аллоҳ ҳеч бир жонга тоқатидан ташқари нарсани таклиф этмайди. Унинг касб этгани (яхшилиги) – ўзига ва орттиргани (ёмонлиги) ҳам ўзигадир. (Яна дедиларки:) «Эй, Роббимиз, агар унутсак ёки хато қилсак, бизни койима! Эй, Роббимиз, биздан илгари ўтганларнинг зиммасига ортган машаққатни бизнинг зиммамизга ортма! Эй, Раббимиз, тоқатимиз етмайдиган нарсани бизга юклаб ташлама! Бизларни афв эт ва кечир ҳамда бизларга раҳм қил! Сен бизнинг Хожамизсан. Бас, бизларга кофирлар қавми устидан ғолиблик ато эт!» (Бақара сураси, 286-оят). Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу икки оят фазилати ҳақида бундай деганлар:“Кимки, кечаси ушбу икки оятни ўқиса, ҳар қандай ёмонлик, касаллик, хафалик ва ғамгинликка кифоя қилади”. 4. Ихлос сурасини ўқиш.                                        Набий алайҳиссалом бу сура Қуръоннинг учдан бирига тенг эканини айтганлар. Ушбу сурада Аллоҳ таолонинг Ваҳдоният сифатлари зикр қилинган. Уни беморга ўн бир марта ўқиш тавсия этилади. Бунча ададда ўқилишининг сабабларидан бири ояти ҳарфларининг сони 11 та эканидир.

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2026 - ЙИЛ 23-ИЮН, 1448 - ҲИЖРИ
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2026 - ЙИЛ 23-ИЮН, 1448 - ҲИЖРИЙ МУҲАРРАМ ОЙИНИНГ 8-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱️ТОНГ - 03:07 ⏱️БОМДОД - 04:15 (ўқилиш вақти) ⏱️ҚУЁШ - 04:50 ⏱️ПЕШИН - 13:00 ⏱️АСР - 17:55 ⏱️ШОМ - 20:07 ⏱️ХУФТОН - 21:40 🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli

Сиз мазлума эканингиз ҳақидаги хаёлларни тарк этинг Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Бу сизга изтиробларни синдириш, муваффақият т
Сиз мазлума эканингиз ҳақидаги хаёлларни тарк этинг Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Бу сизга изтиробларни синдириш, муваффақият томон юриш, дўстликни сақлаш ва оилада бахтиёр бўлишга ёрдам беради. Чунки дунёқараши кенг инсон бошқаларнинг табиатларини тушунадиган, ўзгаришлар қилишга қодир, ўзини бошқалар ўрнига қўйиб кўрадиган ва вазиятларга ўз ҳолича баҳо бера оладиган инсон бўлади. Дунёқараши кенг инсон турли ишларни аъло даражада тушунади, бошига бирор қийинчилик тушган ёки ўзи орзу қилган нарса амалга ошмай қолган вақтда ҳаёт табиатини, унда кам-кўстсиз маза қилиб яшаётган инсон йўқлиги ҳамда гоҳида инсон ёмон кўрган нарсасида яхшилик бўлиши ва гоҳида эса яхши кўрган нарсасида ёмонлик бўлиши мумкинлигини, яхшилик Аллоҳ ирода этган нарсада эканини яхши англайди. Дунёқараши кенг инсон ушбу кенг борлиқнинг бир парчаси эканини, бу борлиқнинг аламлари ва шодликларидан унга бир насиба борлигини яхши билади. Шунинг учун ҳам оғир зарбалардан довдираб қолмайди. Дунёқараши тор инсон эса бу ёмонлик ёки мушкул иш унгагина етган, ўзини доим зулм қилинадиган ва унга доим ёмонлик етадиган инсон деб ҳис қилади. Дунёқараши кенг инсон эса бундай нарсаларни ҳис қилмайди, бор кучини энг яхши нарсага эришишга сарф этади ва ўзига берилган нарсага рози бўлади. Шуъла: Бугун бахтиёр бўлинг, эртага эмас! Доктор Оиз ал-Қарнийнинг "Дунёдаги энг бахтли аёл" китобидан   ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

🕋🕋🕋🕋 #КУН_ОЯТИ Эй, имон келтирганлар! Қачонки, жумъа кунидаги намозга (азон) чақирилса, дарҳол Аллоҳнинг зикри сари (имом
🕋🕋🕋🕋 #КУН_ОЯТИ Эй, имон келтирганлар! Қачонки, жумъа кунидаги намозга (азон) чақирилса, дарҳол Аллоҳнинг зикри сари (имом хутбасини тинглаш учун) ҳаракатга тушингиз ва савдо-сотиқни тарк қилингиз! Агар биладиган бўлсангиз, мана шу (иш) ўзларингиз учун яхшидир/ Жумъа сураси 9-оят Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: 👤Facebook 🎥Youtube ✈️Telegram 📸 Instagram

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! Аллоҳ таоло кўнглимиздагини ҳаққимизда хайрли қилсин. Ҳаққимизда хайрли бўлганларга кўнглимизни рози қилсин... Файзу баракотли кун тилаймиз! @fitratuz

Машаққат билан эришилган муваффақият лаззатли бўлади Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Муваффақиятга эришганлардан бири шундай ҳико
Машаққат билан эришилган муваффақият лаззатли бўлади Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм Муваффақиятга эришганлардан бири шундай ҳикоя қилади: “Мен фақир бўлиб туғилдим, бешикдалигимдан йўқчилик мен билан бирга бўлди. Онамнинг қўлида ҳатто қотган нон ҳам йўқ бўлган пайтларда бир бурда нон сўраш аччиқлигини туйдим. Ўн ёшга етганимда кўчага ишлаш учун чиқа бошладим, йилда бир ойгина ўқирдим. Ўн бир йиллик оғир меҳнатдан сўнг йигирма бир ёшга етган вақтимда саксон доллар эвазига биргина ҳўкиз ва олтита қўзичоққа эга бўлдим. Шу ёшга етгунимга қадар роҳатланиш учун бир сўм ҳам сарфламадим, топган барча пулларимни жамлар эдим. Ҳақиқий машаққатни бошдан кечирдим, яшаш учун узоқ иш изладим, охири аравага ҳўкизни қўшиб ўтин теришга ўтдим. Бир ойда олти долларга эга бўлиш учун эртадан кечгача бор кучим билан ишлар эдим. Ушбу олти долларнинг ҳар бири менга қоронғу зулматдаги тўлин ойдек гўзал кўринар эди”. Шуъла: Агар ўтмишда хатоларга йўл қўйган бўлсангиз энди улардан таълим олинг. Улардан ибрат олганингиздан сўнг барчасини унутинг. Доктор Оиз ал-Қарнийнинг "Дунёдаги энг бахтли аёл" китобидан ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2026 - ЙИЛ 22-ИЮН, 1448 - ҲИЖРИ
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2026 - ЙИЛ 22-ИЮН, 1448 - ҲИЖРИЙ МУҲАРРАМ ОЙИНИНГ 7-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱️ТОНГ - 03:07 ⏱️БОМДОД - 04:15 (ўқилиш вақти) ⏱️ҚУЁШ - 04:50 ⏱️ПЕШИН - 13:00 ⏱️АСР - 17:55 ⏱️ШОМ - 20:07 ⏱️ХУФТОН - 21:40 🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР ИККИ ВИЛОЯТДА УЙИ БОР ОДАМ НАМОЗЛАРНИ ҚАНДАЙ ЎҚИЙДИ? САВОЛ: Мен асли водийликман. Ҳозир Тошкентда ишлайман. И
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР ИККИ ВИЛОЯТДА УЙИ БОР ОДАМ НАМОЗЛАРНИ ҚАНДАЙ ЎҚИЙДИ? САВОЛ: Мен асли водийликман. Ҳозир Тошкентда ишлайман. Ишим яхши, умримнинг охиригача Тошкентда ишлайман. Тошкентдан уй сотиб олганман. Водийда ҳам уйим бор. Мен Тошкентда намозни тўлиқ ўқийманми. Водийдачи? Шулар ҳақида батафсил маълумот берсангизлар? Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Киши туғилиб ўсган жойи (ватани аслийси)дан оиласи билан бошқа жойга умрининг охиригача яшаш мақсадида кўчиб кетса, янги жой ватани аслийга айланади. Табиийки у ерда муқим бўлиб, намозни тўлиқ ўқийди. Сиз ҳам мана шундай ниятда келгансиз. Шунга кўра сиз учун Тошкент шаҳри ватани аслийга айланади. Водийда ҳам уйингиз ёки кўчмас мулкингиз қолган бўлса, у ер ҳам аслий ватанлигича қолади. Демак, сиз Тошкентда ҳам, водийдаги уйингизда ҳам намозларни тўлиқ ўқийсиз. Иккисининг орасидаги йўлларда қаср қиласиз. Киши оиласи ва нарсалари билан бошқа шаҳарга кўчганда аввалги ватанида ҳовли-жойлари қолса, у ер ватани аслий бўлиб қолаверади. Лекин кўчгандан кейин туғилиб ўсган жойида уй-жойи ёки оиласи қолмаса, у ер ватани аслийликдан чиқади. Шунинг учун у ерга ўн беш кундан кам муддатга борганда намозларини қаср қилиб ўқийди (“Муҳити Бурҳоний” ва “Лубоб” китоблари асосида). Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Ibratli_rivoyatlar ITOAT VA ITOATSIZLIK 📝 Tarjimon: Jaloliddin Nuriddinov 🎙 Suhandon: Muhammad Nur ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Аллоҳ таоло сизни яхши кўради Фарзандларимизга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни хулқларини, суннатларини ўргатсак, ула
Аллоҳ таоло сизни яхши кўради Фарзандларимизга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни хулқларини, суннатларини ўргатсак, улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўриб қоладилар. Бу барчамизнинг вазифамиздир. Бунинг учун аввало ҳар биримиз амалда ўрнак бўлишимиз талаб этилади. Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: «Айтинг (эй Муҳаммад!): “Агар Аллоҳни севсангиз, менга эргашингиз. Шунда Аллоҳ сизларни севади”» (Оли Имрон сураси, 31-оят).   Даврон НУРМУҲАММАД ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#muftiy_minbari Муҳаррам Аллоҳнинг ойидир 🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA