ch
Feedback
Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

前往频道在 Telegram

Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.

显示更多
2 586
订阅者
-224 小时
-127
-130
帖子存档
#ТАЪЗИЯ Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъун! Ўзбекистон мусулмонлар идораси Тошкент вилояти вакиллиги жамоаси, вилоятдаги
#ТАЪЗИЯ Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъун! Ўзбекистон мусулмонлар идораси Тошкент вилояти вакиллиги жамоаси, вилоятдаги барча масжидлар имом-хатиблари ва имом ноиблари Қибрай тумани «Байтқўрғон» жоме масжиди имом-хатиби Абдуссамад домла Жаббаровнинг падари бузрукворлари Абдуқаҳҳор отанинг вафоти муносабати билан уларнинг оила аъзоларига чуқур таъзия изҳор этамиз. Аллоҳ таоло марҳумни Ўз раҳматига олиб, охиратини обод қилсин, маконини жаннатлардан айласин. Бу дунёда қилган барча хайрли ва эзгу ишларини бошига соябон, охиратига захира қилсин.

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! Аллоҳ таоло кўнглимиздагини ҳаққимизда хайрли қилсин. Ҳаққимизда хайрли бўлганларга кўнглимизни рози қилсин
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ! Аллоҳ таоло кўнглимиздагини ҳаққимизда хайрли қилсин. Ҳаққимизда хайрли бўлганларга кўнглимизни рози қилсин... Файзу баракотли кун тилаймиз! @fitratuz

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024/1445 Ҳ. ЙИЛ, 11-ФЕВРАЛ КУН
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024/1445 Ҳ. ЙИЛ, 11-ФЕВРАЛ КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱ТОНГ - 06:09 ⏱БОМДОД - 06:45 (ўқилиш вақти) ⏱ҚУЁШ - 07:28 ⏱ПЕШИН - 13:00 ⏱АСР - 16:20 ⏱ШОМ - 17:58 ⏱ХУФТОН - 19:30 🔗 Улашинг: @diyonatli

🔭Фалакий ҳисоб-китобларга кўра, ҳижрий 1445 йил Шаъбон ойининг 1-куни  2024 йил 11-февраль якшанба кунига тўғри келмоқда. 🌙 Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон янги чиққан ойни кўрсалар шундай дуо қилардилар: "اللَّهُمَّ أَهِلَّهُ عَلَيْنَا بِالْيُمْنِ وَالْإِيمَانِ وَالسَّلَامَةِ وَالْإِسْلَامِ رَبِّي وَرَبُّكَ اللهُ" 🤲 Ўқилиши: "Аллоҳумма аҳиллаҳу алайна бил-юмни вал-иймани, вас-салаамати вал-Ислами, Роббий ва Роббукаллоҳ”. Маъноси: "Аллоҳим! Уни бизга хайр-барака, иймон, саломатлик ва Ислом ила чиқаргин. Роббим ва Роббинг Аллоҳдир!". 🌙 Шаъбон ойи нафсни рамазон ойини муносиб кутиб олишга тайёрлаш ойидир. ☪️ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Бу бир ойки, одамлар ундан ғофил қолурлар. У Ражаб билан Рамазоннинг орасида. Бу бир ойки, унда амаллар Роббул аъламийнга кўтарилади...", дедилар (Имом Насоий ривояти). #янги_ой_эълони #ҳижрий_1445_йил #Шаъбон_ойи Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

✉️ ШАЙХ НУРИДДИН ХОЛИҚНАЗАР ҲАЗРАТЛАРИ ҚИРҒИЗИСТОННИНГ ЯНГИ МУФТИЙСИНИ ҚУТЛАДИЛАР 🌐2024 йил 10 февраль куни Қирғизистон мусу
✉️ ШАЙХ НУРИДДИН ХОЛИҚНАЗАР ҲАЗРАТЛАРИ ҚИРҒИЗИСТОННИНГ ЯНГИ МУФТИЙСИНИ ҚУТЛАДИЛАР 🌐2024 йил 10 февраль куни Қирғизистон мусулмонлари диний идорасининг навбатдан ташқари қурултойи бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўрилиб, Абдулазиз қори Зокиров Қирғизистоннинг янги муфтийси этиб сайланди. Бу ҳақда Қирғизистон мусулмонлари диний идораси матбуот хизмати хабар берди. 📩 Шу муносабат билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Қирғизистон мусулмонлари диний идорасининг янги муфтийсига қутлов йўлладилар. Табрикда жумладан:
Ҳурматли муфтий Абдулазиз қори Зокиров ҳазратлари!
Сизни Қирғизистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий этиб тайинланганингиз билан чин қалбдан, самимий муборакбод этамиз. Ушбу шарафли ва масъулиятли вазифани адо этишингизда Аллоҳ таолодан куч-қувват ва улкан зафарлар тилаймиз. Ислом дини ва мусулмонларга хизмат қилишингизда катта муваффақиятларга эришишингизни сўраймиз. Ҳақ таолога шукрки, сўнгги йилларда диний идораларимиз ўртасида ўзаро алоқаларимиз янги босқичга чиқиб, жадал ривожланиб бормоқда. Икки давлат раҳбарларининг бу йўлдаги саъй-ҳаракатлари таҳсинга лойиқдир. Зеро, халқларимиз азалдан бир заминда яшаб, бир дарёдан сув ичган ва айни кунларда ҳам хурсандчилик кунларимизни бирга нишонламоқдамиз. Биз дин пешволари халқларимиз орасидаги яқин қўшничилик, дўстлик алоқаларини янада ривожлантиришга, тинчлик-осойишталикни таъминлашга бор куч-ғайратимизни сафарбар этишимиз лозим. Шу боис ҳам Ислом дини, мусулмон умматига хизмат қилиш, қардош халқлар шаръий эҳтиёжларини таъминлаш ва тинч-осойишталикни асраб-авайлашга ҳисса қўшишдаги дўстона ҳамкорлигимиз янада ривож топишига ишонамиз, дея эзгу тилаклар биридирилган.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 #xabar #qutlov #muftiy #shayx ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

ЖАННАТДА ЕЙИШДАН ҚАЙТАРИЛГАН ДАРАХТНИНГ НОМИ CАВОЛ: Қуръонда Одам алайҳиссалом жаннатда ейишдан қайтарилган дарахтнинг номи з
ЖАННАТДА ЕЙИШДАН ҚАЙТАРИЛГАН ДАРАХТНИНГ НОМИ CАВОЛ: Қуръонда Одам алайҳиссалом жаннатда ейишдан қайтарилган дарахтнинг номи зикр қилинмаган. Лекин мен "Қисасул анбиё" китобида унинг буғдой дарахти, деб ўқидим. Бу маълумот тўғрими? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Тўғри, шунақа гаплар бор. Баъзи тобеъинлардан унинг у ёки бу дарахт экани ривоят қилинган. Улар олдинги қавмлар - аҳли китобларнинг ривоятига таяниб айтилган гаплар. Лекин ҳадисларда унинг аниқ бир нарса экани собит бўлмаган. Аллоҳ таоло ўз китобида унинг нима эканини аниқ келтирмади, сабаби биз воқеани бошқа тарафига эътибор қаратишимиз керак. Бу воқеадаги муҳим нуқта, шайтон азалдан одамга душман экани, унинг васвасаларига қулоқ солмаслик кераклиги, Аллоҳ таолонинг барча буйруқларига итоатли бўлиш лозимлигидир. Агар унинг қайси дарахт эканини билишнинг инсонларга фойдали жиҳати бўлганда Қуръони карим ёки ҳадиси шарифларда баён қилинган бўлар эди (Табарий тафсири асосида). Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

☪️ МУСУЛМОН ДОНИШМАНДЛАР КЕНГАШИ ҚАНДАЙ ТАШКИЛОТ? 😄Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий
+1
☪️ МУСУЛМОН ДОНИШМАНДЛАР КЕНГАШИ ҚАНДАЙ ТАШКИЛОТ? 😄Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Мусулмон донишмандлар кенгаши аъзолигига қабул қилиндилар. Маълумки, бутун дунёда, хусусан ислом оламида тинчликни ўрнатиш, ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш, мусулмонлар эҳтиёжини таъминлаш ва уммат бирдамлигини мустаҳкамлаш йўлида халқаро исломий ташкилотлар фаолият олиб боради. Мана шундай нуфузли муассасалардан бири Мусулмон донишмандлар кенгаши ҳисобланади. Мусулмон донишмандлар кенгаши мустақил халқаро ташкилот бўлиб, у 2014 йилда Бирлашган Aраб Aмирликлари Aбу Даби шаҳрида ташкил топган. 🟢Миср Араб Республикаси Бош имоми, ал-Азҳар мажмуаси раҳбари, Шайх Аҳмад Тоййиб Кенгашга раислик қилади, Муҳаммад Абдуссалом эса унинг бош котиби ҳисобланади. 🔘Кенгаш номи араб тилида “مجلس حكماء المسلمين”, ўзбек тилида эса “Мусулмон донишмандлар кенгаши” деб юритилади.
📝 Ташкилотнинг асосий мақсадлари мусулмон оламида тинчликни тарғиб қилиш, низоларни биргаликда ҳал этиш ва бағрикенгликни таъминлашдан иборат. Шунингдек, илм ва олимларни қадрлайдиган, ўзаро мулоқотни мустаҳкамлайдиган, бағрикенглик ҳамда бошқаларга ҳурматни қўллаб-қувватлайдиган фаровон жамият барпо этишдир...
⚡️ БАТАФСИЛ #xabar #kengash #muftiy #shayx Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

#Хушхабар ✅ МУФТИЙ ШАЙХ НУРИДДИН ХОЛИҚНАЗАР ҲАЗРАТЛАРИ ХАЛҚАРО МУСУЛМОН ДОНИШМАНДЛАР КЕНГАШИГА ҚАБУЛ ҚИЛИНДИЛАР 🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

#янги_ой_эълони #ҳижрий_1445_йил Фалакий ҳисоб-китобларга кўра, ҳижрий 1445 йил Шаъбон ойининг 1-куни 2024 йил 11-февраль якш
#янги_ой_эълони #ҳижрий_1445_йил Фалакий ҳисоб-китобларга кўра, ҳижрий 1445 йил Шаъбон ойининг 1-куни  2024 йил 11-февраль якшанба кунига тўғри келмоқда. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон янги чиққан ойни кўрсалар шундай дуо қилардилар: "اللَّهُمَّ أَهِلَّهُ عَلَيْنَا بِالْيُمْنِ وَالْإِيمَانِ وَالسَّلَامَةِ وَالْإِسْلَامِ رَبِّي وَرَبُّكَ اللهُ" Ўқилиши: "Аллоҳумма аҳиллаҳу алайна бил-юмни вал-иймани, вас-салаамати вал-Ислами, Роббий ва Роббукаллоҳ”. Маъноси: "Эй, Аллоҳим!  Бу ойни бизларга барака ва имон, саломатлик ва Ислом ойи қилгин! Эй, ҳилол, менинг ҳам, сенинг ҳам Роббинг Аллоҳдир!". 🔗 Улашинг: @diniysavollar ➡️ https://t.me/at_tavfiquz

БИСМИЛЛАҲИР РОҲMАНИР РОҲИЙМ! АЛЛОҲИМ, исмингла бошлаган ушбу кунимизга файзу баракот, Ўзингнинг розилигинг учун ихлосла қилад
БИСМИЛЛАҲИР РОҲMАНИР РОҲИЙМ! АЛЛОҲИМ, исмингла бошлаган ушбу кунимизга файзу баракот, Ўзингнинг розилигинг учун ихлосла қиладиган ибодатларимизга шижоат, матонат, сабот бер! АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР! Номаи аъмолингизга хайрла битиладиган кун бўлсин!.. @diyonatli

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024/1445 Ҳ. ЙИЛ, 10-ФЕВРАЛ КУН
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024/1445 Ҳ. ЙИЛ, 10-ФЕВРАЛ КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱ТОНГ - 06:10 ⏱БОМДОД - 06:45 (ўқилиш вақти) ⏱ҚУЁШ - 07:30 ⏱ПЕШИН - 13:00 ⏱АСР - 16:20 ⏱ШОМ - 17:56 ⏱ХУФТОН - 19:30 🔗 Улашинг: @diyonatli

#Хушхабар ✅ МУФТИЙ ШАЙХ НУРИДДИН ХОЛИҚНАЗАР ҲАЗРАТЛАРИ ХАЛҚАРО МУСУЛМОН ДОНИШМАНДЛАР КЕНГАШИГА ҚАБУЛ ҚИЛИНДИЛАР 🗣2024 йил 9
+9
#Хушхабар МУФТИЙ ШАЙХ НУРИДДИН ХОЛИҚНАЗАР ҲАЗРАТЛАРИ ХАЛҚАРО МУСУЛМОН ДОНИШМАНДЛАР КЕНГАШИГА ҚАБУЛ ҚИЛИНДИЛАР 🗣2024 йил 9 февраль куни Бирлашган Араб Амирликларининг Абу Даби шаҳрида бўлиб ўтаётган Мусулмон донишмандлар кенгаши йиғилишида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ушбу Кенгашга қабул қилинганлари эълон қилинди.
🌙 Мусулмон донишмандлари кенгаши раиси, Миср Араб Республикаси Бош имоми, ал-Азҳар мажмуаси раҳбари Шайх Аҳмад Тоййиб жаноблари Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларини ушбу нуфузли кенгаш аъзолигига қабул қилиш ҳақидаги қарорни ўқиб эшиттирди. Аҳмад Тоййиб жаноблари ўз сўзида Марказий Осиё минтақасида ҳозирги кунда фаолият олиб бораётган кўплаб уламолар орасидан фақатгина Ўзбекистон муфтийси аъзо қилинганига алоҳида урғу қаратди.
😄Йиғилишда иштирок этаётган дунёнинг етакчи ва таниқли уламолари Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларини Мусулмон донишмандлар кенгашига қабул қилинганлари тарихий воқеа бўлганини таъкидлаб, юртимиздаги диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларни юксак эътироф этдилар... ⚡️ Батафсил Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР КИЙИМ ЁКИ БАДАНГА ҚОН ТЕГСА ТАҲОРАТ БУЗИЛАДИМИ? CАВОЛ: Таҳоратни синдирмайдиган даражада танадан қон чиқди, я
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР КИЙИМ ЁКИ БАДАНГА ҚОН ТЕГСА ТАҲОРАТ БУЗИЛАДИМИ? CАВОЛ: Таҳоратни синдирмайдиган даражада танадан қон чиқди, яъни, чиқдию оқмади. Бу ҳолатда таҳорат синмайди, лекин агар шу чиққан қон бирор жойга бехосдан тегиб кетса, кийимгами қўлгами ва ҳоказо, шу ҳолатда таҳорат синадими? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар қон чиқиб, оқмаса таҳорат бузилмайди. Демак, ўша оқмайдиган қон кийим ёки баданга тегиб кетса ҳам таҳорат синмайди. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Видео ҲАДДИМИЗДАН ОШМАЙЛИК Жасурбек домла Раупов Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|  Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbX

#ҲАДИС Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Агар одамлар мункарни кўриб туриб, уни ўзгартирмасалар, Аллоҳ таоло ул
#ҲАДИС Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Агар одамлар мункарни кўриб туриб, уни ўзгартирмасалар, Аллоҳ таоло уларга оммавий азоб тушириши мумкин”. Имом Аҳмад ривояти. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ: 1. Жума учун ғусл қилиш. 2. Хушбўй нарсалар суртиш. 3. Чиройли кийимлар кийиш. 4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш. 5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш. 6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш. 7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш. 8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш. 9. Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш. 10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир. 11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш. 12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши. "Кифоя" китобидан. @diyonatli

ЕҲСОННИНГ МУКОФОТИ - ФАҚАТ ЭҲСОНДИР Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади: “Еркакми, аёлми-ким мўмин бўлган ҳоли
ЕҲСОННИНГ МУКОФОТИ - ФАҚАТ ЭҲСОНДИР Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади: “Еркакми, аёлми-ким мўмин бўлган ҳолида яхшиликлар қилса, ана ўшалар жаннатга кирурлар ва уларга қилча ҳам зулм қилинмас” (Нисо сураси 124-оят). Эй инсон! Умр жуда қисқа, вақт ҳеч қачон ортга қайтмайди. Жон вужудни тарк этмасдан олдин ҳаракат қилиб қол! Охиратда мукофот ёки жазо олишингга қилган амалларинг сабаб бўлади. Бу дунё – бир имтиҳон, синов майдонидир. Беш кунлик дунё дейдилар! Аллоҳ таоло барчамизни яхшилик қилувчи бандаларидан қилсин, кўзлаган яхши ниятларимизни амалга оширишга муваффақ айласин! @diyonatli

Ё РОББИЙ! Ушбу куннинг фазлидан қалбларимизни нифоқдан, амалларимизни риёдан, кўзларимизни ҳаромдан, тилларимизни ёлғондан, б
Ё РОББИЙ! Ушбу куннинг фазлидан қалбларимизни нифоқдан, амалларимизни риёдан, кўзларимизни ҳаромдан, тилларимизни ёлғондан, бошимизни балодан, турли хил мусибат ва офатдан, шайтоннинг шарридан, нафсимизга қулликдан муҳофаза айла! Ассалому алайкум, яхшилар! Жума кунингиз муборак бўлсин!!! @ahsan_edu

Эй ЖУМАнинг соҳиби бўлган РОББИМ! Имонимизга саломатлик, ризқимизга баракот, хонадонларимизга саодат, юртимизга тинчлик-хотир
Эй ЖУМАнинг соҳиби бўлган РОББИМ! Имонимизга саломатлик, ризқимизга баракот, хонадонларимизга саодат, юртимизга тинчлик-хотиржамлик, қалбларимизга ҳузур ва сакинат эҳсон эт! Кунингиз хайрли ўтсин, жума айёмингиз муборак бўлсин!!! @ahsan_edu

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024/1445 Ҳ. ЙИЛ, 9-ФЕВРАЛ КУНИ
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024/1445 Ҳ. ЙИЛ, 9-ФЕВРАЛ КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱ТОНГ - 06:11 ⏱БОМДОД - 06:50 (ўқилиш вақти) ⏱ҚУЁШ - 07:31 ⏱ПЕШИН - 13:00 ⏱АСР - 16:15 ⏱ШОМ - 17:55 ⏱ХУФТОН - 19:25 🔗 Улашинг: @diyonatli