Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
前往频道在 Telegram
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
显示更多2 684
订阅者
无数据24 小时
无数据7 天
+2530 天
帖子存档
#СИЙРАТ СОЛНОМАСИ
Ҳижрий 3 йил, муҳаррам ойи (милодий 624 йил июнь-июль):
– Зу Амар ғазоти бўлди.
Ҳижрий 3 йил, рабиъул аввал, 14-кеча (милодий 624 йил 3 сентябрь):
– Каъб ибн Ашраф ўлдирилди (у она тарафдан яҳудий бўлиб, бани Назир яҳудийлари бошлиқларидан бири эди. Ислом дини ва мусулмонларга адовати чексиз, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга озори кучли, У Зотга қарши уруш қилишга энг кўп чақирувчи ва фитначи бўлган).
Ҳижрий 3 йил, рабиъус соний ойи (милодий 624 йил сентябрь-октябрь):
– Буҳрон ғазоти бўлди.
Ҳижрий 3 йил, жумодус соний ойи (милодий 624 йил ноябрь-декабрь):
– Зайд ибн Ҳориса розияллоҳу анҳу сарияси бўлди.
Ҳижрий 3 йил, шаъбон ойи (милодий 625 йил январь-февраль):
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг қизи Ҳафса онамизга уйландилар.
Ҳижрий 3 йил, 7 шаввол, шанба (милодий 625 йил 22 март):
– Уҳуд ғазоти бўлди;
– ўша куни жами етмишта шаҳид Уҳуд майдонига дафн қилинди ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам қолган олти юз ўттиз нафар саҳоба билан кечки пайт Мадинаи мунавварага қайтиб келдилар.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Бундай киши мўмин эмасдир
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Агар газеталардан бирида ушбу хабар нашр қилинмаганида ва унинг ҳақиқатан содир бўлганлиги аниқланмаганида эди, мен бу хабарга ишонмаган бўлар эдим. Гап шундаки, бир аёл ўз уйида тўшакда ётиб вафот этган ва кўп қаватли иморатда у билан бирга яшайдиган аҳоли бундан бехабар ҳолатда аёлнинг жасади шу ҳолича бир йил қолиб кетган. Шу иморатдаги уйларнинг бирига ўт тушганда уйдагиларни қутқариш учун келган қутқарувчилар тасодифан бу ҳолатни кўриб қолишган. Шунгача бирор кимса аёл ҳақида сўрамаган, у аёлнинг кўринмай қолганини ҳеч ким сезмаган ҳам.
Мана, замонавий маданиятимиз бизларни қай ҳолатга олиб келди. Ҳеч кимнинг ҳеч ким билан иши йўқ, ҳар ким ўз ҳолича эрта кетиб кеч келади ва ён атрофидагиларга умуман аҳамият бермайди. Аслида, Ислом дини буни қабул қила олмайди.
Ислом динимиз таълимотида шундайки, қўшни гўё ўзимизнинг бола чақамиз, ота-онамиз, наслу насабимиз, қуда андамиз каби қадрлидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадиларки: “Жаброил алайҳиссалом менга қўшни ҳақида доимий тарзда васият қилганларидан, яқин келажакда қўшнилар бир-бирларига меросхўр бўлсалар керак, деб ўйлаб қолдим”.
Ҳозирги аҳволимизга қарасак, бир уйда мотам, бошқа уйда тўй, бир хонадонда мусибат, қўшнисиникида ўйин-кулгу... Гўё бу икки хонадон ўртасида ҳеч қандай алоқа йўқдек, бир-бирида ҳаққи йўқдек.
Абдуллоҳ ибн Амр разияллоҳу анҳу уйларида қўй сўйилганда: "Яҳудий қўшнимизга ҳам ҳадия қилдингларми, яҳудий қўшнимизга ҳам гўшдан бердингларми? Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитганман, у зот бундай деганлар: “Жаброил алайҳиссалом менга қўшни ҳақида доимий тарзда васият қилганларидан, яқин келажакда қўшнилар бир-бирларига меросхўр бўлсалар керак, деб ўйлаб қолдим”, деб айтардилар.
Дарвоқе, жамиятдаги инсонларни ўзаро алоқаларини мустаҳкамлашга олиб борадиган энг яқин йўл бу ҳар бир инсон ўзининг қўшниси билан алоқасини мустаҳкамлашидир. Зеро, жамиятлар қўшнилардан таркиб топар экан, ҳар бир қўшни ён қўшниси билан алоқани боғлаши, жамиятнинг ўзаро жипслашишини келтириб қаради. Ушбу алоқаларни янада мустаҳкамлашга тарғиб қиладиган таълимотлардан бирида Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: “Қўшниси оч бўлатуриб тўқ юрган киши мўмин эмасдир”.
Ён қўшниси вафот этсаю, тасодиф билан фош бўлмагунча бир йил давомида уни сезмай юрсалар. Бу оғир мусибат. Аслида бундан бошқа ижтимоий мусибатлар ҳам кўп. Ана шу мусибатларни маҳв этиш учун жамият бирлашмоғлиги, ўзаро алоқаларни мустаҳкамламоғи лозим.
Шайх Муҳаммад Ғаззолий мақоласидан
Ҳомиджон домла ИШМАТБЕКОВ таржимаси.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2024 - ЙИЛ 27-СЕНТЯБР 1446 - ҲИЖРИЙ 23-РОБИЪУЛ АВВАЛ
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱ТОНГ - 04:56
⏱БОМДОД - 05:40 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 06:15
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 16:30
⏱ШОМ - 18:16
⏱ХУФТОН - 19:50
🔗 Улашинг: @diyonatli
📹 Siz bunga shubha qilmang!
🎙Ustoz Yahyo domla Ubaydulloh o'g'li
📲Do’stlaringizga ulashishni unutmang!
▶️ Youtube I🔵Facebook I✅ Telegram I 📷Instagram
📝@hanafiyuzofficial
#Видео #Маъруза
Исо алайҳиссалом мўъжизалари
Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA#Ҳадис
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам маҳзунликда: «Ла илаҳа иллаллоҳул ъазиймул ҳалийм, Ла илаҳа иллаллоҳу роббул ъаршил ъазийм, Ла илаҳа иллаллоҳу роббус самавати ва роббул арзи роббул ъаршил карийм», деб айтардилар.
Маъноси: «Ҳалим ва улуғ Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Улуғ аршнинг Рабби бўлган Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Мукаррам аршнинг ва еру осмонларнинг Рабби бўлган Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ».
Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Ассалому алайкум!
Аллоҳ хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбингиздан меҳр-оқибатни аритмасин!
Тонгингиз хайрли, кунингиз мазмунли бўлсин!
@fitratuz
📹 Paygʻambarimizning buyuk moʻjizasi
🎙Ustoz Yahyo domla Ubaydulloh o'g'li
📲Do’stlaringizga ulashishni unutmang!
▶️ Youtube I🔵Facebook I✅ Telegram I 📷Instagram
📝@hanafiyuzofficial
#СИЙРАТ СОЛНОМАСИ
Ҳижрий 2 йил, 17 рамазон (милодий 624 йил 12 март):
– Катта Бадр ғазоти бўлиб ўтди (бу яна «Иккинчи Бадр» ғазоти ҳам дейилади);
– Бадр жангидан кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг иккинчи қизлари Руқайя розияллоҳу анҳо вафот этди.
Ҳижрий 2 йил, 1 шаввол (милодий 624 йил 26 март):
– Биринчи Рамазон ҳайити ўқилди ва катта тантана билан байрам қилинди.
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бани Сулайм қабиласи яшайдиган Кудр[7] диёрига икки юз отлиқ билан бордилар (сабаби, Бадр жангидан сўнг бани Сулайм ва бани Ғатафон қабилаларининг Мадинага ҳужум қилиш учун куч тўплашаётгани ҳақида У Зотга хабар етиб келган эди. Мусулмонларнинг келаётганини эшитган қабила аъзолари тумтарақай бўлиб, қочиб қолишди. Бу «Кудрдаги бани Сулайм» ғазоти деб номланади);
– ушбу ғазотда Ясор номли бир қул қўлга тушган эди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни озод қилиб юбордилар.
Ҳижрий 2 йил, шаввол ойининг ўртаси шанба куни (милодий 624 йил апрель):
– Бани Қайнуқоъ ғазоти бошланди (бани Қайнуқоъ яҳудийлари зулқаъда ойининг бошигача ўн беш кун қамал қилинди).
Ҳижрий 2 йил, зулҳижжа ойи (милодий 624 йил май-июнь):
– Савиқ ғазоти бўлди.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
РАСУЛУЛЛОҲ ﷺ ҚАБРЛАРИГА ҲУЖУМ
1-ҲУЖУМ
«… Ва Аллоҳ Сизни одамлардан сақлайди …» («Моида» сураси, 67-оят).
Расулуллоҳ ﷺ нафақат ҳаётлик чоғларида, балки вафотларидан сўнг ҳам Аллоҳ таолонинг ҳимоясида. Душманлар тарафидан Расулуллоҳ ﷺ қабрларига тўрт марта ҳужум бўлган. Уларнинг мақсади Расулуллоҳ ﷺ нинг муборак Жасадларини ўғирлаш бўлган.
1-ҳужум 1010 йилда содир бўлган.
Шиалардан Фотимий халифа Мансур ал-Ҳоким ал-Исмоилий (985-1021) Расулуллоҳ ﷺ қабрларини Мисрга кўчирмоқчи бўлади. У Абул Футуҳ бошчилигида Мадинага аскар жўнатиб, Расулуллоҳ ﷺнинг муборак жасадларини Мисрга олиб келишни буюради. Лекин Аллоҳ таоло жуда кучли шамол юборади. Ҳатто туя ва отлар эгарлари билан чўпдек учиб кетади. Шамол сабабли кўп одамлар ҳалок бўлади. Мазкур аскарлар ҳам ушбу шамол туфайли ҳалок бўлади.
©️ Манба: Ас-Самҳудий. Вафа ал-вафа.
Абдуллоҳ Абдулмажид тайёрлади
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#muftiy_minbari
📹 МЎЪТАБАР ЗАМИН
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 Facebook
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
ЎЛИМТИКНИНГ СУЯГИДАН ИМПЛАНТ ТИШ УЧУН ФОЙДАЛАНИШ ЖОИЗМИ?
CАВОЛ: Шариатда тиш даволатиш, пломба ёки ясама тиш қўйдириш жоиз. Ҳозирда имплант тиш учун турли металлар билан бирга, ҳайвонларнинг суякларидан ҳам фойдаланилмоқда. Бунда ўлимтик ҳайвоннинг суяги, шунингдек, чўчқа ва одамнинг суягидан фойдаланиш динимизда мумкинми?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Имплант тиш деганда металл винт ёрдамида суякка жойлаштириладиган ва тиш илдизи вазифасини бажарадиган мослама тушунилади. Ушбу мослама чўчқа ва одам суягидан бошқа ўлимтик ҳайвоннинг суягидан бўлиши шариатимизга кўра жоиз саналади. Чунки барча ҳанафий фуқаҳоларимиз ҳамда моликий уламолардан Аллома Ибн Ваҳб ҳайвонлар гарчи ўлимтик бўлса ҳам уларнинг суягидан фойдаланиш мумкин эканига фатво беришган. Аллома Ибн Нужайм бу борада Имом Муҳаммаднинг қуйидаги гапларини келтирадилар:
قال محمد في السير الكبير لا بأس بالتداوي بالعظم إذا كان عظم شاة أو بقر أو بعير أو فرس أو غيره من الدواب إلا عظم الخنزير والآدمي فإنه لا يمكن التداوي بهما ولا فرق فيما يجوز بين أن تكون ذكيا أو ميتا رطبا أو يابسا .
“Имом Муҳаммад “Сиярул кабир”да айтадилар: “Суяк билан даволаниш жоиз. Бунда суяк қўй, мол, туя ёхуд бошқа ҳайвонларнинг суяклари бўлиши керак. Лекин чўчқанинг ва одамнинг суяги бундан мустасно. Чунки бу иккисиники билан даволаш мумкин эмас. Суяк билан даволашда ҳайвон шаръий сўйилган ёки ўлимтик, ҳўл ёки қуруқ бўлишининг фарқи йўқ” (“Баҳрур роиқ” китоби).
Чўчқанинг гўшти, ёғи ва суяги нажосат экани ва ундан фойдаланиш жоиз эмаслигига барча фуқаҳолар ижмо қилишган. Одамнинг суягидан фойдаланиш жоиз эмаслиги, унинг мукаррамлиги, улуғлигига, қадр-қиммати сабаблидир.
Демак, ҳанафий мазҳабига кўра, одам ва чўчқанинг суягидан бошқа ҳар қандай ҳайвоннинг, гарчи ўлимтик бўлса ҳам, фойдаланиш ёки даво сифатида ишлатиш жоиз. Чунки суякда ҳаёт бўлмагани сабабли у пок ҳисобланади. Демак, одам ва чўчқадан бошқа жонзотларнинг суягидан имплант тиш учун фойдаланиш жоиз. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Видео #Маъруза
Мусо алайҳиссаломга берилган мўъжиза
Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA#Ҳадис
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизлардан бирингиз ошиқмаса, яъни дуо қилдиму, ижобат бўлмаяпти, демаса, дуоси ижобат қилинади», дедилар.
Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
Имом Муслимнинг ривоятида айтилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Модомики, банда гуноҳ учун ёки қариндошлик ришталарини узиш учун дуо қилмаса ва шошилмаса, дуолари ижобат қилинади», деганларида, саҳобалар: «Эй Аллоҳнинг расули, шошиш, деганингиз нима?» дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Дуо қилдим, дуо қилдим, аммо дуоим ижобат қилинганини кўрмадим, деб қийин ҳолатда қоладида, дуо қилишни тарк этади», дедилар.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ
Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!
@fitratuz
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2024 - ЙИЛ 25-СЕНТЯБР 1446 - ҲИЖРИЙ 21-РОБИЪУЛ АВВАЛ
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱ТОНГ - 04:54
⏱БОМДОД - 05:40 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 06:13
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 16:35
⏱ШОМ - 18:20
⏱ХУФТОН - 19:50
🔗 Улашинг: @diyonatli
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
ЭЛЕКТР ТОКИ ОРҚАЛИ БАЛИҚ ОВЛАШ ЖОИЗМИ?
CАВОЛ: Динимизда электр токи ёрдамида балиқ овлаш дурустми?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Электр токи орқали балиқ овлаш шаръан жоиз эмас. Бунда ток кучланиши кучли ёки кучсиз бўлишининг фарқи йўқ. Чунки ток орқали ов қилиш катта-кичик балиқлар ва сувдаги кўплаб жонзотларнинг қирилиб кетишига ёки азобланишига олиб келади. Бу динимиз кўрсатмаларига зиддир. Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳайвонни овлаётганда унга кўп азият бермасдан, қийнамасдан ўлдиришга буюриб шундай марҳамат қилганлар:
إنَّ اللَّهَ كَتَبَ الإحْسَانَ علَى كُلِّ شيءٍ، فَإِذَا قَتَلْتُمْ فأحْسِنُوا القِتْلَةَ، وإذَا ذَبَحْتُمْ فأحْسِنُوا الذَّبْحَ، وَلْيُحِدَّ أَحَدُكُمْ شَفْرَتَهُ، فَلْيُرِحْ ذَبِيحَتَهُ.
яъни: “Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсада яхшилик қилишни ёзган. Агар (ҳайвонни) ўлдирмоқчи бўлсангиз, қийнамасдан ўлдиринглар. Агар (ҳайвонни) сўймоқчи бўлсангиз, қийнамасдан сўйинглар. Сизлардан бирингиз тиғини ўткирлаб олсин, сўяётган ҳайвонини роҳатлантирсин!” (Имом Муслим ривояти).
Ундан ташқари электр токи орқали балиқ овлаш балиқларнинг наслини ҳам беҳудага қиради. Сабаби электр токи балиқларни катта-кичик деб ажратмайди, бирдек зарар келтиради. Ўлжаликка эса фақат йирик балиқлар мос келади. Майдалари ва уруғлари шунчаки нобуд бўлади. Йўқотилганлар ўрни тўлиш ўрнига камайиб бораверади. Уруғланиш бўлмагач, балиқлар кўпаймайди, насл давом этмайди. Пайғамбаримиз алайҳиссалом:
"ما من إنسان يقتل عصفورًا فما فوقها بغير حقها إلا سأله اللّه عنها" (رواه النسائي)
“Қай бир инсон чумчуқни ёки ундан каттароқ нарсани ноҳақдан қатл этса (ўлдирса), албатта, Аллоҳ таоло ундан у ҳақида сўрайди”, деганлар (Имом Насаий ривояти).
Қолаверса, динимизда инсон, ҳайвон, ҳатто ўсимлик наслини қиришни фасод — бузғунчилик деб аталган. Аллоҳ таоло айрим бузғунчи кишиларни қоралаб шундай деган:
وَإِذَا تَوَلَّى سَعَى فِي الْأَرْضِ لِيُفْسِدَ فِيهَا وَيُهْلِكَ الْحَرْثَ وَالنَّسْلَ وَاللَّهُ لَا يُحِبُّ الْفَسَادَ
“(Олдингиздан) кетганида ерда фитна-фасод, экин ва наслни ҳалок қилиш ишлари билан юради. Аллоҳ эса, фасодни (бузғунчиликни) ёқтирмайди” (Бақара сураси, 205-оят). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Ҳадис
Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимга яхшилик қилинса, яхшилик қилувчи кишига «Жазокаллоҳу хойрон», яъни «Аллоҳ сизни яхшиликлар ила мукофотласин», деб айтса, мақтовнинг энг етугини қилибди», дедилар.
Имом Термизий ривояти.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Ассалому алайкум!
Аллоҳ хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбингиздан меҳр-оқибатни аритмасин!
Тонгингиз хайрли, кунингиз мазмунли бўлсин!
@fitratuz
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2024 - ЙИЛ 24-СЕНТЯБР 1446 - ҲИЖРИЙ 20-РОБИЪУЛ АВВАЛ
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱ТОНГ - 04:53
⏱БОМДОД - 05:40 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 06:12
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 16:35
⏱ШОМ - 18:21
⏱ХУФТОН - 19:55
🔗 Улашинг: @diyonatli
