Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
前往频道在 Telegram
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
显示更多2 594
订阅者
-224 小时
-87 天
+630 天
帖子存档
#quron #Alloh #boqiy
🤲 Аллоҳ даргоҳидаги нарсалар эса боқийдир...
🤲 “Сизларнинг ҳузурингиздаги нарсалар тугаб кетур. Аллоҳ даргоҳидаги нарсалар эса боқийдир. Биз, албатта, сабр этганларни ўзлари қилиб ўтган гўзал (солиҳ) амаллари баробаридаги мукофот билан тақдирлаймиз” (Наҳл сураси, 96-оят).🖥 БАТАФСИЛ ➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖ 🔠🅰️🔠🔠🔠🅰️🔠🅰️🔠 📖 Қуръон тиловати учун тил қандай покланади? 📿 Расулуллоҳ ﷺнинг сўнгги кунлари ⚡️ Бидъат ва хурофот ➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖ @diyonatli
#Huquqiy_savodxonlik
📖 "Vijdon erkinligi va diniy tashkilotlar to‘g‘risida"gi qonunning
28-moddasi.
👉https://www.youtube.com/@Dinishlariboyichaqomita
@diyonatli
🌐
Din ishlari boʻyicha qoʻmita
Axborot xizmati«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2025 - ЙИЛ 7-АПРЕЛ 1446 - ҲИЖРИЙ 9-ШАВВОЛ КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱️ТОНГ - 04:34
⏱️БОМДОД - 05:20 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 05:56
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 17:10
⏱️ШОМ - 18:59
⏱️ХУФТОН - 20:30
🔗 Улашинг: @diyonatli
#Диний_савол_жавоб
Aзонни кутмасдан тақвимдаги вақт бўйича намоз ўқиш жоизми?
Муҳаммад Айюб домла ҲОМИДОВYoutube | Tas-ix | Facebook | Instagram @muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#mutolaa #solihlar_hayoti #qissa
🖼 МОЛИК ИБН ДИНОР ВА ҒОРДАГИ КИШИ
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
🐦⬛️ Молик ибн Динор раҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Ҳажга бордим. Кенг саҳрода юрсам, оғзида нон бўлагини тишлаган қарғани кўриб қолдим. Ўзимга ўзим: «Бу қарға оғзида нон бўлаги билан учади. Бунинг бир сабаби бўлса керак» дедим-да, унинг ортидан эргашдим. Қарға учиб бориб, бир ғорнинг олдига тушди. Мен ҳам ўша ғорнинг олдига бордим. Қарасам, оёқ-қўллари боғланган бир киши турибди. Ҳар қанча уринса ҳам арқонни ечолмаяпти. Нон бўлаги эса, унинг олдида турарди. Мен ундан: «Кимсиз? Қайси шаҳардансиз?» деб сўрадим.
💬 У: «Мен ҳожиларданман. Ўғрилар менинг молимни, нарсаларимни олиб, ўзимни эса, кўриб турганингиздек, шу ерга боғлаб қўйишди. Бир неча кун очликка чидадим. Кейин Роббимга қалбим билан юзланиб: «Эй Ўзининг азиз Китобида: «Ёки музтар одам дуо қилганда, ижобат этадиган ва ёмонликни аритадиган» Зот! (Намл сураси, 62-оят). Мен ноилож қолдим. Менга раҳм қил!» деб дуо қилдим. Шу пайт Аллоҳ мана шу қарғани менинг олдимга таом билан юборди» дея жавоб берди.
🌳 Кейин мен уни арқондан ечдим. Иккимиз юриб-юриб, чанқадик. Ёнимизда сув йўқ эди. Саҳрога яхшилаб разм солдик ва бир қудуқни кўрдик. Қудуқ устида бир тўда оҳулар турарди. Дарҳол қудуқ олдига яқинлашдик. Оҳулар нарироққа қочиб, бир четда тўхтади. Қудуққа етиб бориб, қарасак, сув қудуқнинг тубида экан. Ҳаракат қилиб, сувидан олдик, ичдик. Кейин мен оҳуларга ҳам сув олиб чиқмагунимча бу ердан жилмайман, деб қасд қилдим. Шеригим иккаламиз қудуқнинг ёнидан бир жойни кавлаб, ўша жойга қудуқдан сув олиб, тўлдирдик. Иш битгач, қудуқ ёнидан узоқлашдик. Бизнинг узоқлашганимизни кўриб, оҳулар қудуқ ёнига кела бошлади. Келиб, ҳалиги сувдан ичиб, барчасининг чанқоғи босилди. Шу пайт менга: “Эй Молик, шеригинг бизга дуо қилиб, қалби ва нафси ила бизга юзланган эди, биз унинг дуосини ижобат қилиб, унга таом бердик, арқондан ечдик ва суғордик. Оҳулар ҳам бизга таваккул қилган эди, уларни ҳам суғордик» деган овозни эшитдим».
📖 Ҳоний Ҳожининг «Солиҳлар ҳаётидан минг бир қисса» китобидан
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
🔠🅰️🔠🔠🔠🅰️🔠🅰️🔠
❔ Ташвишларни ўзинг билан олиб кетасанми?
🧎♂️ Намоздаги шайтон васвасасидан қандай қутулиш мумкин?
📖 Қуръон тиловати учун тил қандай покланади?
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
@diyonatli
🌙 БУТУН ЖАҲОН УЛАМОЛАРИ ЎЗАРО АҲИЛЛИК, ТИНЧЛИК ВА БАҒРИКЕНГЛИККА ЧАҚИРДИ!
📢 Ислом оламидаги нуфузли ташкилот бўлган Мусулмон донишмандлар кенгаши аъзоларининг дунёдаги воқеа-ҳодисаларга навбатдаги муносабатлари эълон қилинди. Жумладан, Миср Араб Республикаси Бош имоми, ал-Азҳар мажмуаси раҳбари ва кенгаш раиси Шайх Аҳмад Тоййиб, Халқаро Ислом фиқҳи академияси раиси Доктор Қутб Мустафо Сано, Кавказ мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайхул ислом Аллоҳшукур Пошозода, Малайзия Вақф ишлари вазири доктор Зулкифл бин Муҳаммад ал-Бакрий, Ливан давлати уламоси Шайх Саййид Али ал-Амин каби забардаст олимлар “Уммат бирлиги”, “Тинчлик”, “Кексаларни қадрлаш”, “Ахлоқ-тарбия тушунчаси”, “Альтруизм” каби мавзуларда чиқишлар қилишди.
🌙 Ўз навбатида, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ҳам адолат ва тенглик тўғрисида чиқиш қилиб, унинг жамиятда тутган ўрнига тўхталдилар. ▫️“Адолат Ислом динидаги энг муҳим тамойиллардан бири бўлиб, барча пайғамбарлар ва самовий китоблар уни қарор топтириш учун юборилгандир”, дейилади нутқда. Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари адолат бандани Яратганга маҳбуб банда бўлишига сабаб эканини таъкидлаб, бундай деганлар: “Агар банда адолат сифати билан зийнатланиб, уни ҳаётига дастур қилиб олган бўлса, у ҳеч кимга зулм қилмайди, ҳар бир ҳақ эгасига ўз ҳақини беради. Натижада, у Аллоҳ таолонинг суюкли бандасига айланади. Зеро, адолат тақвони ҳосил қилиб, ишларга хайру барака киргизади. Аллоҳ таоло айтади: “Адолат қилинг. Бу тақвога оид ишдир” (Моида сураси, 8-оят).”. ▫️Шунингдек, чиқишда адолат хайр-баракага, одамлар билан ўзаро ҳамжиҳатликка етаклаши ҳақида сўз боради. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар: “Бу уммат модомики, гапирганда рост сўзласа, ҳукм қилганда адолат қилса ва раҳм-шафқат сўралганда раҳм қилса, яхшиликда бардавом бўлади” (Имом Абу Яъло ва Имом Табароний ривоят қилган).💬 Муфтий ҳазрат таъкидлаганларидек, адолат қилиш инсонни ёмонликдан қайратиб, яхшиликка ундовчи улуғ фазилатдир. У оилавий, ижтимоий ва бошқа алоқаларни мустаҳкамлаб, ота-она билан фарзандлар, эр-хотинлар, раҳбар ва ходимлар, давлат ва жамият ўртасидаги ҳақ-ҳуқуқларни тартибга солади. Шунинг учун унинг долзарблиги ҳамма даврларда, хусусан, ҳозирги кунда муҳим аҳамият касб этади. 😄 Шуни эътироф этиш керакки уламолар ўртасидаги мулоқот ва ҳамкорлик дин ва маданиятлар орасидаги ўзаро ҳурматни мустаҳкамлашда катта аҳамиятга эга. Бундай ҳамжиҳатлик, албатта, жаҳоннинг ҳар бир бурчагида тинчликни, барқарорликни таъминлашга хизмат қилади. Зеро, бундай ришталар турли жамиятларни бир-бирига боғлайди, яқинлаштиради. Бу борада Мусулмон донишмандлар кенгашининг ўрни бугун ҳар қачонгидан ҳам муҳимдир. ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати #ulamolar #tinchlik #ahillik ⏺ MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2025 - ЙИЛ 6-АПРЕЛ 1446 - ҲИЖРИЙ 8-ШАВВОЛ КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱️ТОНГ - 04:36
⏱️БОМДОД - 05:20 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 05:58
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 17:10
⏱️ШОМ - 18:58
⏱️ХУФТОН - 20:30
🔗 Улашинг: @diyonatli
+3
🕌 МАСЖИДЛАРДАГИ ИССИҚ СУВ ВА ИСИТИШ ТИЗИМЛАРИ НАЗОРАТДАН ЎТКАЗИЛМОҚДА
😄Мўмин-мусулмонлар эмин-эркин ибодат қилиши учун қулай ва хавфсиз шароитлар яратиш учун режали ишлар доимий амалга ошириб келинади. Айниқса, байрам кунлари, катта жамоат йиғиладиган вақтларда масжид хонақоҳлари, қўшимча бинолари, таҳоратхоналари ва туташ бўлган иншоотларда ҳар жиҳатдан осойишталикни таъминлашга катта урғу қаратилади. Масалан, ўтган Рамазон ойи ва ҳайит куни Диний идорада штаб тузилиб, масжидларда туну кун навбатчиликлар ташкил этилди. Натижада, улуғ айём кунларини тинч-осуда ўтишига эришилди.
📢 Шуни маълум қиламизки, айни кунларда ҳам масжидларнинг техник ва ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги, иссиқ сув ҳамда иссиқлик энергияси билан таъминлаш тизимларини навбатдаги назоратдан ўтказиш ишлари олиб борилмоқда. Ушбу тадбирларга маҳаллий ҳокимликлар вакиллари, Фавқyлодда вазиятлар вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг ҳудудий бошқармалари каби ташкилотлар мутахассисларидан иборат ҳудудий Ишчи гуруҳлари жалб этилган. 📋 Ўрганишлар давомида белгиланган талабларга жавоб бермайдиган айрим масжидлардаги иссиқ сув ҳамда иссиқлик энергияси билан таъминлашдаги камчиликлар қисқа муддатларда бартараф этилиб, иссиқлик ва табиий газ таъминоти қайта тикланмоқда.🗣Ўз навбатида мўмин-мусулмонлар ҳам мана шундай профилактик тадбирларни тўғри тушуниб, олиб борилаётган ишларда ҳамжиҳат бўлишларини сўраймиз. Зеро, мана шундай чора-тадбирлардан мақсад фуқароларимиз ибодат қилиши учун қулай ва хавфсиз шароитлар яратишдир. #xabar #masjid ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати ⏺ MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
#muftiy_minbari
🌙 АЛЛОҲНИНГ РОЗИЛИГИ ОТА-ОНАНИНГ РОЗИЛИГИДАДИР
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook
#muftiy_minbari@muslimuzportal
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
#kahf
Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким жума куни Каҳф сурасини ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги гуноҳлари кечирилади", дедилар»
(Абу Бакр ибн Мардуяҳ ривоят қилган).
🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2025 - ЙИЛ 4-АПРЕЛ 1446 - ҲИЖРИЙ 6-ШАВВОЛ КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱️ТОНГ - 04:40
⏱️БОМДОД - 05:20 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 06:01
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 17:05
⏱️ШОМ - 18:56
⏱️ХУФТОН - 20:30
🔗 Улашинг: @diyonatli
🤲 ЖУМА КУНИ БОМДОД НАМОЗИДАН
ОЛДИН ЎҚИЛАДИГАН ДУОНИ БИЛАСИЗМИ?
أَسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إلَهَ إلاَّ هُوَ الحَيُّ القَيُومُ وَأتُوبُ إلَيهِ
💬“Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа илла Ҳувал Ҳаййул Қаййум ва атубу илайҳи”.
🟢Маъноси: “Ўзидан бошқа илоҳ бўлмаган, тирик ва қоим бўлган буюк Аллоҳга истиғфор айтаман. Унга тавба қиламан”.
📿 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу истиғфор ҳақида бундай деганлар:
“Ким жума тонгида бомдод намозидан аввал уч марта ушбу дуони ўқиса, денгизнинг кўпиги қадар гуноҳи бўлса ҳам, Аллоҳ уни афв этади” (Имом Абу Довуд ривояти).
✅MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
#duo #kechqurun #tong
🤲 Эй Раббим, Сенинг номинг ила куфрдан, камбағалликдан ва қабр азобидан паноҳ тилайман...
☀️🌃Абдураҳмон ибн Абу Бакра оталарига: «Эй отажон, ҳар тонгда уч марта ва кечқурун уч марта:
اللهُمَّ عَافِنِي فِي بَدَنِي، اللهُمَّ عَافِنِي فِي سَمْعِي، اللهُمَّ عَافِنِي فِي بَصَرِي، لا إلَهَ إلاَّ أنْتَ. اللهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الكُفْرِ وَالفَقْرِ، اللهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ عَذَابِ القَبْرِ لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ
«Аллоҳумма ъафиний фий баданий, Аллоҳумма ъафиний фий самъий, Аллоҳумма ъафиний фий басорий, лаа илаҳа илла анта. Аллоҳумма инний аъузу бика минал куфри вал фақри, Аллоҳумма инний аъузу бика мин ъазабил қобр, лаа илаҳа илла анта» деяётганингизни эшитаман», дедилар.
💬Абу Бакра розияллоҳу анҳу: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай дуо қилганларини эшитганман ва мен у зотнинг суннатларига амал қилишни яхши кўраман», деб жавоб бердилар.
🟢Маъноси: “Аллоҳим, баданимни, қулоғимни ва кўзимни офиятда қил. Эй Раббим, Сенинг номинг ила куфрдан, камбағалликдан ва қабр азобидан паноҳ тилайман. Сендан бошқа илоҳ йўқ”.
Абу Довуд ривоятлари.
🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
#kun_hikmati
📖 Илм олиш дунё лаззатларидан биридир...
💬 Саҳл ибн Абдуллоҳ Тустарий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Илм олиш дунё лаззатларидан биридир. Агар унга амал қилинса, охират лаззатига айланади".#ilm #dunyo #lazzat #kitob ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати ⏺ MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
现已上线!2025 年 Telegram 研究 — 年度关键洞察 
