Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
前往频道在 Telegram
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
显示更多2 588
订阅者
+124 小时
-117 天
+130 天
帖子存档
ТОНГДА УЙҒОТГАН, ҚАЛБЛАРГА МЕҲР-МУҲАББАТ СОЛГАН, РИЗҚИМИЗГА БАРАКОТ БЕРГАН АЛЛОҲ ТАОЛОГО ҲАМДЛАР БЎЛСИН!!!
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
ХОНАДОНИНГИЗДАН ҲУЗУР-ҲАЛОВАТ, ҚАЛБИНГИЗДАН УМИД, АМАЛЛАРИНГИЗДАН ЭЗГУЛИК, ЮЗИНГИЗДАН ТАБАССУМ АРИМАСИН!
ЯНГИ КУНГА, СОЛИҲ АМАЛЛАРГА БИСМИЛЛАҲ...
КУНИНГИЗ МАЗМУНЛИ ЎТСИН!..
@fitratuz
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2024/1445 Ҳ. ЙИЛ, 29-ФЕВРАЛ
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱ТОНГ - 05:41
⏱БОМДОД - 06:20 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 06:59
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 16:40
⏱ШОМ - 18:20
⏱ХУФТОН - 19:50
🔗 Улашинг: @diyonatli
Ўқув семинар
ОТИНОЙИЛАР БИЛИМ САВИЯСИ ОШИРИЛДИ
Маърифатли, маънавиятли, илмли, билимли, замон билан ҳамнафас инсон ҳар доим халқига, Ватанга, жамиятга манфаат келтиради. Бундай кишилар қанча кўп бўлса, миллат савияси шунчалик бўлади.
Бугун Тошкент вилояти отинойилари учун «Маърифатли отинойи – миллат таянчи» мавзусида ўқув семинар ўтказилди.
Тадбирда Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов иштирок этиб, ҳаж ва умра зиёратига борувчи аёллар учун маҳрамнинг зарурлиги, миллий либослар ҳақида маъруза қилиб, жумладан, бундай дедилар:
– Исломда аёллар ҳамиша эъзозланиб келган. Жумладан, барча ибодатлар қатори ҳаж ва умрада ҳам аёлларга енгилликлар бор. Улар сафар давомида қийналиб қолмасликлари, бегона назарлар уларга қадалмасликлари учун ҳанафий мазҳабида аёлларга сафар давомида маҳрам шарт қилинган.
“Маҳрам” деганда, аёл кишига эри ҳамда никоҳи абадий ҳаром бўлган бошқа эркак қариндошлари тушунилади. Ҳаж ва умра машаққатли сафар, унда турли ҳолатлар содир бўлиши мумкин. Шундай пайтларда аёл киши ёлғиз ўзи қийналиши турган гап. Шунинг учун унга хизматини қилиб, хаж ва умрага бирга бориб келишга бирор эркак ҳамроҳ бўлиши шарт.
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам хутба қилиб: “Зинҳор эр киши аёл киши билан холи қолмасин. Илло, у аёл билан маҳрами бўлса майли, аёл киши фақатгина маҳрами билангина сафар қилсин”, дедилар.
Шунда бир киши:
– Эй Аллоҳнинг Расули! Менинг хотиним ҳаж қилиш учун йўлга чиқди. Мен эса фалон ғазотга ёзилдим, – деди.
– Бор! Хотининг билан бирга ҳаж қил, – дедилар.
Бу ҳадиси шарифдан аёл киши ҳаж қилиш учун маҳрами билан бирга бўлиши шартлиги маълум бўлади.
Жасурбек домла отинойилар эътиборини яна бир масалага қаратди. У ҳам бўлса, ҳаж ёки умрага борган аёллар дарҳол бошқа мазҳаб аёлларига тақлид қилишиб, юз ва кўзларини ҳам тўсиб оладилар, бурқага бурканиб оладилар.
Бу ҳам ҳанафий мазҳабига зид ишдир. Чунки ҳанафий мазҳабида аёл кишининг юзи, қўлининг икки кафти ва оёқларининг тўпиқдан пасти очиқ бўлишида кароҳият йўқ.
Хотин-қизларимиз ўз юртимизда ҳам, умра ёки ҳажга борганда ҳам ўзларига қулай, миллийлигимизни ифодалайдиган, содда, одми либосларини кийиши тавсия этилади.
Ўқув семинарда бошқа маърузачилар ҳам отинойиларнинг билим ва маърифати юксалиши учун зарур маълумотларни бериб ўтдилар.
Ҳар жиҳатдан манфаатли бўлган семинар хайрли дуолар билан якунланди.
Тошкент вилояти вакиллиги Матбуот хизмати
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Видео
ШEРИКЧИЛИКДАГИ ХИЁНАТШEРИКЧИЛИКДАГИ ХИЁНАТ
Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Жорий йилнинг 27 февраль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари томонидан Наманган шаҳридаги “Юсуфхон ўғли Қосимхон” жоме масжидида вилоятдаги мўмин-мусулмонлар учун сайёр шаклида ўтказилди.
🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@fitratuz#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
БОЛАМНИ ОЛДИРСАМ БЎЛАДИМИ?
CАВОЛ: Икки ойлик ҳомиладорман. Камқонман. Боламни олдирсам бўладими?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Шариатимиз болани олдиришдан қаттиқ қайтарган. Жиддий сабаб бўлмаса ҳеч қачон болани олдириш жоиз эмас (ҳатто туғилажак болада нуқсон, ногиронлик бўлган тақдирда ҳам). Айниқса болага жон киргандан (тўрт ойлик бўлгандан) кейин уни олдириш катта гуноҳдир.
Қачонки туғиш ёки ҳомиладорлик онанинг ҳаёти ёки соғлиғига зарар етказадиган бўлса уни олдиришга рухсат берилади.
Демак, Сиз ҳам шифокор (диёнатли, гуноҳ савоб нима экани ва жавобгарликни ҳис қиладиган) билан маслаҳатлашиб иш тутишингиз тавсия қилинади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Видео
ИСЛОМДА МОЛИЯВИЙ ШEРИКЧИЛИК
Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Ҳадис
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким азон эшитганида, «Аллоҳумма робба ҳазиҳид даъватит таммаҳ вассолатил қоимаҳ, ати Муҳаммаданил васийлата валфазийлаҳ вабъашу мақомам маҳмуданиллазий ваъадтаҳ», деса, унга шафоатим ҳосил бўлади», дедилар.
Имом Бухорий ривоятлари.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2024/1445 Ҳ. ЙИЛ, 28-ФЕВРАЛ
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱ТОНГ - 05:42
⏱БОМДОД - 06:25 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 07:00
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 16:40
⏱ШОМ - 18:18
⏱ХУФТОН - 19:50
🔗 Улашинг: @diyonatli
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР!
Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!
Янги кунга, Яратганнинг розилиги йўлидаги солиҳ амалларга БИСМИЛЛАҲ!..
@fitratuz
Етимни хўрламанг, акс ҳолда...
Бир қадрдонимиз айтиб берди. «Катта ўғлимдан кўрган набирамга совчи келди. Куёвнинг ҳамма жиҳати бизга ёқди. Лекин унинг отаси йўқлигини эшитиб, аввало, ота тарбиясини олмаган боланинг хулқи қандай бўларкин, қолаверса, отанинг ҳайбати сезилиб турмаган хонадонда эртага бош йўқ, муаммолар чиқмасмикин, деган ўй-хаёлда совчиларга рад жавобини бердим.
Кўндиришга кўп ҳаракат қилишди, кўпчилик аралашди, кўнмадим. Охири умид узиб, ранжиб кетишди. Ҳали ўртадаги гаплар совумасдан бир неча кун ўтиб кутилмаганда кичик ўғлимнинг қаттиқ мазаси қочди. Оиламиз билан ваҳимага тушдик. Фикримизга ёмон хаёллар келди. Ота сифатида, фарзандим, набираларимни ўйлаб қаттиқ қўрқдим.
Шунда ичимдан: “Кеча бир етим боланинг кўнглини синдирган эдинг. Аллоҳ хоҳлаган бандасини хоҳлаган вақтда жонини олиши, унинг фарзандларини етим қилиши мумкин”, деган бир овоз келди. Худди набираларим етим бўлиб қолаётгандек қўрқиб кетдим.
Шу пайт кўзимга ёш келиб: "Эй Аллоҳ, мени кечир! Ўғлимга шифо бер! Хатоимни тушуниб етдим", деб дуо қилдим. Уйга келибоқ ҳалиги қайтарган совчиларимга ўзим: “Бугуноқ келаверсин, мен розиман”, деб одам жўнатдим.
Қудалар келишди. Узр сўраб, ёшларни унаштирдик. Бир неча кун ўтиб ўғлим ҳам соғайиб, ҳеч нарса кўрмагандек бўлиб кетди.
Шуларни ўйлаб, Аллоҳ таолонинг: «Эҳсон (эзгулик)нинг мукофоти фақат эҳсон (эзгулик)дир» (ар-Раҳмон сураси, 60) ояти каримасига эсимга тушди».
Миршавкат МУЗАФФАР,
Паркент тумани бош имом-хатиби
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Видео
АЛЛОҲ РИЗҚИМИЗНИ ЕР ЮЗИГА СОЧИБ ҚЎЙДИ
Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
БОҒЧАДАН ОЗИҚ-ОВҚАТ ОЛИБ КЕЛИБ ОИЛАМГА ЕДИРГАНМАН
CАВОЛ: Мен 20 йил аввал болалар боғчасида ошпаз бўлиб ишлаганман. Ўша вақтларда боғчадан озиқ-овқат олиб келиб оиламга едирганман. Шу қилган гуноҳимни тўғрилаш учун қандай йўл тутсам бўлади?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Дарҳақиқат болалар боғчаларига ажратилган маҳсулотларнинг барчаси боғчада тарбияланаётган болаларнинг хаққидир. Аммо ўша муассасадаги ходимларга ҳам ундан истемол қилишга маъмурият тарафдан рухсат берилган бўлса, рухсат берилган миқдорча истемол қилиш жоиз, ундан ортиғи жоиз эмас. Чунки ўзгалар молини розилигисиз истемол қилиш, ўзлаштириш ҳалол эмас. Бироқ билиб билмасдан ундан истемол қилинган ёки ўзлаштирилган бўлса, албатта унинг ўзини ёки қийматини қайтариш керак бўлади.
Саволда сўралган ҳолатда ҳам оила учун олиб келинган озиқ-овқат маҳсулотларини миқдорини имкон қадар аниқ эслаб, айни шу маҳсулотнинг ўзини ёки бугунги кундаги қийматини ўша боғчага қайтариш керак бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#hikmat
Илм бахтлиларга берилади
Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу айтадилар: "Илм қалбга ҳаёт, кўзларга нур бериб, жаҳолатдан, зулматдан қутқаради. Банда илм туфайли солиҳлар даражасига, дунё ва охиратдаги олий мартабага етади. Илм ҳақида фикр юритиш рўзага тенг. Уни дарс қилиб ўрганиш қиёми лайл билан баробардир. Илм амалнинг имоми, амал эса унинг эргашувчисидир. У бахтли кишиларга берилади. Бахтсизлар эса ундан маҳрум этилади”.
🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
#muftiy_minbari
ДИННИНГ ЧЎҚҚИСИ НИМА?
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
#tafakkur
Улар охират оловидан асрайдилар
Яҳё ибн Муоз розияллоҳу анҳу айтадилар: “Уламолар Расулуллоҳ алайҳиссаломнинг умматларига ота-оналаридан кўра меҳрибонроқдир. Чунки уларнинг ота-оналари, уларни дунё оловидан сақлайдилар, уламолар эса уларни охиратнинг оловидан асраб қоладилар”.
🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
#muftiy_minbari
НЕГА ФАРЗАНДИНГИЗГА ИСЛОМНИ ЎРГАТМОҚЧИСИЗ?
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🌐 https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
#ҳикмат
Шам тўғри бўлиб ёнади ва ёниб - ёниб тугайди. Ёниб тугасада зулматни ёритиб зиё тарқатиб тугайди. Ҳа ақл эгалари учун хар нарса ва хар ишда, хар бир ходисада ибрат ва намуна бор!
🌐https://t.me/+ZgkOZopwJwc3ZWEy
#Видео
РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛОЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАССАЛЛАМ ТЎЙЛАРИ
Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Ҳадис
Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Азонни эшитганингларда муаззин нима деса, ўшани айтинглар», дедилар.
Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
@fitratuz
