Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
前往频道在 Telegram
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
显示更多2 688
订阅者
+224 小时
+167 天
+4930 天
帖子存档
#muftiy_minbari
📹 ФАРИШТАЛАР СИЗ БИЛАН САЛОМЛАШГАН БЎЛАРДИ...
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ ВА УЛАШИНГ🗣
#muftiy_minbari@muslimuzportal
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
#mutolaa #ibrat #qissa
📚 ИМОМ АҲМАД ИБН ҲАНБАЛ ҲАЁТИДАН ИБРАТЛИ 10 ҚИССА
🤲 Энг кўп қандай дуо қиласиз?
Марвазий: “Энг кўп қайси дуони қиласиз?”.
Имом Аҳмад: “Аллоҳ таоло бизни одамлар ўйлаганларидек солиҳлардан қилсин ва биз ҳақимизда билмаганларини мағфират этсин”[1].
🖼 Қандай тонг оттирдингиз?
Имом Аҳмад Аллоҳдан қаттиқ қўрқарди, Унинг азоби ва иқобидан доимо хавфдан бўларди.
Кунларнинг бирида талабаларидан бири Нажийб Марвазий устозининг ҳолидан хабар олиш учун унинг олдига кириб: “Қандай тонг оттирдингиз?” деб сўради.
Имом Аҳмад лаблари титраб: “Роббиси фарз ибодатларни, Набийи суннат амалларни, фаришталар солиҳ амалларни, иблис фаҳш ишларни, ўлим фариштаси жон олишни, аҳли-аёли нафақасини талаб қилган ҳолда тонг оттирдим”...
➡️БАТАФСИЛ
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤
🚗 Машина ҳайдашнинг 9 одоби
🖼 Табиат ҳам Сизни ҳалок этмасин
📿 Расулуллоҳ ﷺнинг семириш муаммоси ҳақидаги башоратлари
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
✅ MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
#xabar #qabul2025
📢25 ИЮНДАН ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ДИНИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА ҚАБУЛ БОШЛАНАДИ
🗣 Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим ва илмий-тадқиқот бўлими 2025-2026 ўқув йили учун олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларига абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш саналарини эълон қилади:⏺Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти, ⏺Мир Араб олий мадрасаси, ⏺Ҳадис илми мактаби, ⏺Имом Термизий номидаги ислом институти ва 💬 барча ўрта махсус ислом таълим муассасаларига 🗓 2025 йил 25 июндан 20 июлгача давом этади.
🗂️ Олий диний таълим муассасаларига ўқишга киришни истаган абитуриентлар қабул ҳайъатига қуйидаги ҳужжатларни топширади:✍️ таълим муассасаси ректори номига ариза; 🪪 паспорт ёки ID карта нусхаси (асли кўрсатилади); 📄 ўрта махсус ислом таълим муассасасини тамомлагани тўғрисидаги ҳужжат (диплом) ва унинг иловаси нусхаси (асли кўрсатилади); 👤 3,5 х 4,5 ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат (сўнгги уч ойда олинган ва орқа фони оқ рангда бўлиши талаб этилади); 🌐 Хорижий давлатлардаги диний таълим муассасаларини тамомлаган ва мамлакатимизда нострификациядан ўтказилган дипломга эга бўлган абитуриентлар (Ўзбекистон Республикаси фуқаролари) ҳам ҳужжат топширишлари мумкин.
🗂️ Ўрта махсус ислом таълим муассасаларига ўқишга кириш истагида бўлган абитуриентлар қабул ҳайъатига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:✍️ таълим муассасаси раҳбари номига ариза; 🪪 паспорт ёки ID карта нусхаси (асли кўрсатилади); 📄 маълумоти тўғрисида аттестат ёки диплом нусхаси (асли кўрсатилади); 👤 3,5 х 4,5 ҳажмдаги 6 дона рангли фотосурат (сўнгги уч ойда олинган ва орқа фони оқ рангда бўлиши талаб этилади); 📚 чет тилини билиши тўғрисидаги ҳужжат асл нусхаси (маълумоти тўғрисидаги ҳужжатда кўрсатилган чет тилидан бошқа тилда имтиҳон топширувчилар учун). 🟢Маълумот ўрнида: Олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларининг тест синовларида иштирок этиши учун абитуриентлардан базавий ҳисоблаш миқдорининг ярим баравари миқдорида тўлов ундирилади. Жорий йилда ўқишни тамомлаб, ўрта махсус ислом таълим муассасаларига ҳужжат топшираётган абитуриентлардан эса тўлов ундирилмайди. 🖥 2025-2026 ўқув йили қабул жараёнлари ҳақидаги сўнгги янгиликларни @qabulmuslimuz телеграм саҳифасида кузатиб боринг. ✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати ⏺MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
#mutolaa #xatim
🕋 НИМА УЧУН ҲАТИМ КАЪБАГА ҚЎШИБ ЮБОРИЛМАГАН?
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
🗣 У Ҳижру Исмоил деб ҳам номланади. У ярим доира шаклидаги очиқ бинодир. Хатим деб номланишига сабаб, у Каъбадан синдириб олингандир. Қурайш Каъба биносини янгилаганда ўша ерни қолдирган. Исмоил ҳижри дейилишига сабаб, Иброҳим алайҳиссалом Каъбанинг ёнига арок дарахтидан Исмоил ҳамда оналарига капа қуриб берганлар. Демак, ҳижр Каъбанинг қисмидан бўлмаган. Лекин Қурайш Каъбадан қолдириб, Ҳижрга киритган жойи шак-шубҳасиз Каъбадир. Ҳажми олти газу бир қарич, яъни уч метрдир.
🌙 Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан хатим ҳақида сўраб: «У Каъбаданми?» десам, у зот: «Ҳа», дедилар. Мен: «Унда нима учун Каъбага қўшиб юборишмаган?» десам, у зот: «Қавмингнинг, яъни Қурайшнинг маблағи етмай қолган...» дедилар (Имом Бухорий ривояти).💬Бошқа бир ривоятда келтирилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй Оиша, агар қавминг жоҳилиятдан энди қутулганини ҳисобга олмаганимда, Каъбани бузишга буюриб, унинг чиқиб кетган жойини киргизиб, ерга ёпиштириб, икки эшик, яъни шарқ ва ғарб томондан эшик очиб, Иброҳим алайҳиссалом бунёд этган пойдеворга етказар эдим», дедилар... ➡️БАТАФСИЛ ➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖ 🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤 ☝️ Нархни Аллоҳ белгилайди 🍒 Қабристондаги меваларни ейиш мумкинми? 📖 Бу сура – Қуръоннинг ярмига тенг ➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖ ✅ MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
#дуо #Ҳадис:
🤲 Ҳар куни тонг отганида ва кеч кирганида ўқиладиган дуо
Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким ҳар куни тонг отганида ва кеч кирганида:
حَسْبِيَ اللهُ لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ وَهُوَ رَبُّ العَرْشِ العَظِيمِ
«Ҳасбийаллоҳу лаа илаҳа илла ҳува ъалайҳи таваккалту ва ҳува роббул ъаршил ъазийм» (Аллоҳ менга кифоя қилади. Ундан бошқа илоҳ йўқ. Унга таваккал қилдим. У улуғ аршнинг Раббидир), деб етти марта айтса, унинг дунё ва охиратдаги муҳим ишларида Аллоҳнинг Ўзи кифоя қилади», дедилар.
Ибн Сунний ривоятлари.
✅ MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
#muftiy_minbari
📹 АЛЛОҲДАН ШУ ИККИ НАРСАНИ СЎРАНГ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ ВА УЛАШИНГ🗣
#muftiy_minbari
📹 ШАРЪИЙ МАСЪУЛИЯТ СИЗНИНГ ЗИММАНГИЗДА
Қиз фарзанди борлар нолиманг🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 📲 ОБУНА БЎЛИНГ ✅ ВА УЛАШИНГ🗣
Осойишталик сири
Эр-хотин тез-тез уришиб қолаверди. Шунда аёли эрига:
– Дадаси, қўшниларимиз бирор марта уришганини эшитмадим. Биз эса тез-тез жанжаллашиб қоляпмиз. Қарши бўлмасангиз, қўшни аёлдан бунинг сирини билиб келаман, – деди.
Эри рози бўлди. Аёл қўшни аёл билан суҳбатлашгани чиқиб, ундан оилада осойишталикни сақлаш сири ҳақида сўради.
Бу пайтда қўшни аёл ошхонада овқат қилаётган, унинг эри эса столда бир нималарни ёзиб ўтирганди. Шунда бирдан телефон жиринглади. Эри телефон олдига борар экан, бехос стол устида турган вазани туртиб юборди. Ваза ерга тушиб, синди. Бу ҳолни кўрган аёли дарров келиб вазани синиқларини тера бошлади. Эри аёлига айбдорона қараб, узр сўради. Аёли эса: “Аслида мен сиздан узр сўрайман. Чунки вазани стол устига – ноқулай жойга қўйган эканман”, деди.
Бу ҳолни кузатган қўшни аёл уйига қайтиб келди ва нималар кўрганини айтиб берди. Сўзи якунида: “Оддий бир ишда улар иккаласи ҳам ўзини айбдор ҳисобларкан. Биз эса ҳар ишда ўзимизни ҳақ, деймиз. Жанжалимиз сабаби шундан экан”, деди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: «Ҳақ бўла туриб жанжални тарк этган кишига жаннат ёнидаги бир уйга кафилман. Ҳазилдан бўлса ҳам, ёлғонни тарк этган кишига жаннат ўртасидаги бир уйга кафилман. Чиройли хулқли кишига жаннатнинг энг юқорисидаги бир уйга кафилман» (Имом Абу Довуд ривояти).
Мана, осойишталик сири нимада экан!
Акбаршоҳ Расулов
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
МУСОФИР КИШИ ЖУМА НАМОЗИНИ ЎҚИМАСА, ПЕШИНГА ИҚОМАТ АЙТАДИМИ?
CАВОЛ: Мусофир жума намозини ўқимай, пешин намозини ўқиганида ҳамсафарлари билан жамоат бўлиб ўқийдими ёки якка ҳолда ўқидими? Якка ҳолда ўқиса иқомат айтадими?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Мусофирлар бу ҳолатда пешинни жамоат бўлиб ўқимайдилар. Балки якка ҳолда ўқийдилар ва пешинни фарзига иқомат айтмайдилар (“Ал-Ҳовий ал-Қудсий” китоби). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
🗣 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
🌙 Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди». (Табароний ривоят қилган)
🌙 АЛЛОҲУММА СОЛЛИ ВА САЛЛИМ ЪАЛА МУҲАММАДИН ВА ЪАЛА ОЛИ МУҲАММАД
☝️ Салавот айтиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига ноил этади.
🕌 Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, бас ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ ва шафоатчи бўламан”, дедилар. (Имом Байҳақий ривояти)
#ЖУМА #tabrik
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ YouTube | 📷Instagram | 🌐 Facebook
#Muslim_podcast
❓БИЗ САЛАФИ СОЛИҲЛАРГА ЭРГАШИШИМИЗ КЕРАКМИ?
(8. Салафга эргашиш нима дегани?)
🎙Эксперт: Яҳё домла Раззоқов – Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси катта ўқитувчиси
@Muslim_Podcast_uz
Саҳифаларимиз:
✅Telegram
✅Instagram
✅Facebook
✅YouTube
✈️Саҳифаларимизга обуна бўлинг ва улашинг!
Роббим танангизни сиҳатли,
Кўнгилларингизни шафқатли,
Ҳаётингизни хайрли,
Ахлоқингизни иффатли,
Ризқингизни баракотли айласин!
Ассалому алайкум
Жума муборак бўлсин!
@fitratuz
ЖАНОЗАДА ИМОМГА ИҚТИДО ҚИЛГАН КИШИ НИМА ЎҚИЙДИ?
#жаноза #намоз
❓1717-САВОЛ: Беш вақт намозда имомга иқтидо қилганимизда, Фотиҳа ва зам сураларни ўқимаймиз. Жаноза намозида қандай йўл тутамиз? Унда ҳам қулоқ қоққандан кейин жим турамизми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Жаноза намозида беш вақт намоздан фарқли равишда, имомга иқтидо қилганлар тўрт такбирни ва сано, салавот ҳамда дуоларни ўқийди. Яъни биринчи такбирдан кейин санони, иккинчи такбирдан кейин салавотни, учинчи такбирдан кейин жаноза дуосини ўқийди. Тўрт такбир жаноза намозининг рукни яъни фарз, бошқа зикрлар эса, суннат ҳисобланади. Агар иқтидо қилганлар такбирни ҳам, бошқа зикрларни ҳам айтмай, жим турса, жаноза ўқиган ҳисобланмайди. Агар такбирларни айтса-ю, бошқа зикрларни айтмаса, суннатни тарк этган бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
🔗 Улашинг: @diniysavollar
#ҲАЗРАТНИ_ХОТИРЛАБ
ИЛМ-ДУНЁДА ИЗЗАТ, ОХИРАТДА ШАРАФИР
ТЎЛИҚ КЎРИШ УЧУН👇👇https://youtu.be/PLqQz4SnLaw?si=73pAYg1ymuAdvHJZ https://t.me/diyonatli
#Muslim_podcast
❓ОЯТ ВА ҲАДИСЛАРДАН ҲУКМ ОЛИШ УЧУН НИМАЛАРНИ БИЛИШ КЕРАК?
(Оят ва ҳадислардан ҳукм чиқариш осонми?)
🎙Эксперт: Яҳё домла Раззоқов – Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси катта ўқитувчиси.
@Muslim_Podcast_uz
Саҳифаларимиз:
✅Telegram
✅Instagram
✅Facebook
✅YouTube
✈️Саҳифаларимизга обуна бўлинг ва улашинг!
https://t.me/diyonatli
#haj2025
😎 ҲАҚИҚИЙ ҲОЖИ ИБРАТ БЎЛАДИ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
https://t.me/diyonatli
АЁЛ КИШИНИНГ РУКУСИ
#намоз
❓1716-САВОЛ: Аёл киши рукуда тиззасини букадими ёки эркаклар каби текис тутадими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Намоз ўқишда, аёллар билан эркакларнинг бир нечта фарқлари бўлиб, аёллар сатрлироқ ҳолда намоз ўқишга буюрилганлар. Рукуда ҳам шундай, яъни аёллар рукуда эркаклардан фарқли равишда, тиззаларини бироз букиб руку қиладилар. Машҳур тобеий Ато ибн Абу Рабоҳ шундай деганлар:
"تَجْتَمِعُ الْمَرْأَةُ إِذَا رَكَعَتْ، تَرْفَعُ يَدَيْهَا إِلَى بَطْنِهَا، وَتَجْتَمِعُ مَا اسْتَطَاعَت". مصنف عبدالرزاق
“Аёл киши руку қилганда, имкон қадар йиғилиброқ, икки қўлини қорнига яқинлаштириб туради”. (“Мусаннафи Абдурраззоқ”).
“Фатовои Оламгирия”да бундай дейилган:
وَالْمَرْأَةُ تَنْحَنِي فِي الرُّكُوعِ يَسِيرًا وَلَا تَعْتَمِدُ وَلَا تُفَرِّجُ أَصَابِعَهَا وَلَكِنْ تَضُمُّ يَدَيْهَا وَتَضَعُ عَلَى رُكْبَتَيْهَا وَضْعًا وَتَحْنِي رُكْبَتَيْهَا وَلَا تُجَافِي عَضُدَيْهَا .كَذَا فِي الزَّاهِدِيِّ
“Аёл киши рукуда бироз эгилади, тиззаларига суянмайди, бармоқларини очмайди, балки қўлларини бирлаштириб, тиззаларига қўяди ва тиззаларини бироз букади ва билакаларини танасидан ажратмайди. “Зоҳидий”да шундай дейилган”. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife
🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Видео
#муфтий_минбари
🌙 ҚАРЗ - СИНОВЛИ ОМОНАТ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🔗 Улашинг: @diniysavollar
