ch
Feedback
Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal

前往频道在 Telegram

Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.

显示更多
2 600
订阅者
-224 小时
-87
+830
帖子存档
Ассалому алайкум! Аллоҳ хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбинги
Ассалому алайкум! Аллоҳ хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбингиздан меҳр-оқибатни аритмасин! Тонгингиз хайрли, кунингиз мазмунли бўлсин! @fitratuz

📹 Paygʻambarimizning buyuk moʻjizasi 🎙Ustoz Yahyo domla Ubaydulloh o'g'li 📲Do’stlaringizga ulashishni unutmang! ▶️ Youtube I🔵Facebook I✅ Telegram I 📷Instagram 📝@hanafiyuzofficial

#СИЙРАТ СОЛНОМАСИ Ҳижрий 2 йил, 17 рамазон (милодий 624 йил 12 март): – Катта Бадр ғазоти бўлиб ўтди (бу яна «Иккинчи Бадр» ғ
#СИЙРАТ СОЛНОМАСИ Ҳижрий 2 йил, 17 рамазон (милодий 624 йил 12 март): – Катта Бадр ғазоти бўлиб ўтди (бу яна «Иккинчи Бадр» ғазоти ҳам дейилади); – Бадр жангидан кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг иккинчи қизлари Руқайя розияллоҳу анҳо вафот этди. Ҳижрий 2 йил, 1 шаввол (милодий 624 йил 26 март): – Биринчи Рамазон ҳайити ўқилди ва катта тантана билан байрам қилинди. – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бани Сулайм қабиласи яшайдиган Кудр[7] диёрига икки юз отлиқ билан бордилар (сабаби, Бадр жангидан сўнг бани Сулайм ва бани Ғатафон қабилаларининг Мадинага ҳужум қилиш учун куч тўплашаётгани ҳақида У Зотга хабар етиб келган эди. Мусулмонларнинг келаётганини эшитган қабила аъзолари тумтарақай бўлиб, қочиб қолишди. Бу «Кудрдаги бани Сулайм» ғазоти деб номланади); – ушбу ғазотда Ясор номли бир қул қўлга тушган эди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни озод қилиб юбордилар. Ҳижрий 2 йил, шаввол ойининг ўртаси шанба куни (милодий 624 йил апрель): – Бани Қайнуқоъ ғазоти бошланди (бани Қайнуқоъ яҳудийлари зулқаъда ойининг бошигача ўн беш кун қамал қилинди). Ҳижрий 2 йил, зулҳижжа ойи (милодий 624 йил май-июнь): – Савиқ ғазоти бўлди. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

РАСУЛУЛЛОҲ ﷺ ҚАБРЛАРИГА ҲУЖУМ 1-ҲУЖУМ «… Ва Аллоҳ Сизни одамлардан сақлайди …» («Моида» сураси, 67-оят). Расулуллоҳ ﷺ нафақат
РАСУЛУЛЛОҲ ﷺ ҚАБРЛАРИГА ҲУЖУМ 1-ҲУЖУМ «… Ва Аллоҳ Сизни одамлардан сақлайди …» («Моида» сураси, 67-оят). Расулуллоҳ ﷺ нафақат ҳаётлик чоғларида, балки вафотларидан сўнг ҳам Аллоҳ таолонинг ҳимоясида. Душманлар тарафидан Расулуллоҳ ﷺ қабрларига тўрт марта ҳужум бўлган. Уларнинг мақсади Расулуллоҳ ﷺ нинг муборак Жасадларини ўғирлаш бўлган. 1-ҳужум 1010 йилда содир бўлган. Шиалардан Фотимий халифа Мансур ал-Ҳоким ал-Исмоилий (985-1021) Расулуллоҳ ﷺ қабрларини Мисрга кўчирмоқчи бўлади. У Абул Футуҳ бошчилигида Мадинага аскар жўнатиб, Расулуллоҳ ﷺнинг муборак жасадларини Мисрга олиб келишни буюради. Лекин Аллоҳ таоло жуда кучли шамол юборади. Ҳатто туя ва отлар эгарлари билан чўпдек учиб кетади. Шамол сабабли кўп одамлар ҳалок бўлади. Мазкур аскарлар ҳам ушбу шамол туфайли ҳалок бўлади. ©️ Манба: Ас-Самҳудий. Вафа ал-вафа. Абдуллоҳ Абдулмажид тайёрлади Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#muftiy_minbari 📹 МЎЪТАБАР ЗАМИН 🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 🎞 YouTube |📝 Telegram |💻Instagram |📝 FacebookЎзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР ЎЛИМТИКНИНГ СУЯГИДАН ИМПЛАНТ ТИШ УЧУН ФОЙДАЛАНИШ ЖОИЗМИ? CАВОЛ: Шариатда тиш даволатиш, пломба ёки ясама тиш қўйдириш жоиз. Ҳозирда имплант тиш учун турли металлар билан бирга, ҳайвонларнинг суякларидан ҳам фойдаланилмоқда. Бунда ўлимтик ҳайвоннинг суяги, шунингдек, чўчқа ва одамнинг суягидан фойдаланиш динимизда мумкинми? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Имплант тиш деганда металл винт ёрдамида суякка жойлаштириладиган ва тиш илдизи вазифасини бажарадиган мослама тушунилади. Ушбу мослама чўчқа ва одам суягидан бошқа ўлимтик ҳайвоннинг суягидан бўлиши шариатимизга кўра жоиз саналади. Чунки барча ҳанафий фуқаҳоларимиз ҳамда моликий уламолардан Аллома Ибн Ваҳб ҳайвонлар гарчи ўлимтик бўлса ҳам уларнинг суягидан фойдаланиш мумкин эканига фатво беришган. Аллома Ибн Нужайм бу борада Имом Муҳаммаднинг қуйидаги гапларини келтирадилар: قال محمد في السير الكبير لا بأس بالتداوي بالعظم إذا كان عظم شاة أو بقر أو بعير أو فرس أو غيره من الدواب إلا عظم الخنزير والآدمي فإنه لا يمكن التداوي بهما ولا فرق فيما يجوز بين أن تكون ذكيا أو ميتا رطبا أو يابسا . “Имом Муҳаммад “Сиярул кабир”да айтадилар: “Суяк билан даволаниш жоиз. Бунда суяк қўй, мол, туя ёхуд бошқа ҳайвонларнинг суяклари бўлиши керак. Лекин чўчқанинг ва одамнинг суяги бундан мустасно. Чунки бу иккисиники билан даволаш мумкин эмас. Суяк билан даволашда ҳайвон шаръий сўйилган ёки ўлимтик, ҳўл ёки қуруқ бўлишининг фарқи йўқ” (“Баҳрур роиқ” китоби). Чўчқанинг гўшти, ёғи ва суяги нажосат экани ва ундан фойдаланиш жоиз эмаслигига барча фуқаҳолар ижмо қилишган. Одамнинг суягидан фойдаланиш жоиз эмаслиги, унинг мукаррамлиги, улуғлигига, қадр-қиммати сабаблидир. Демак, ҳанафий мазҳабига кўра, одам ва чўчқанинг суягидан бошқа ҳар қандай ҳайвоннинг, гарчи ўлимтик бўлса ҳам, фойдаланиш ёки даво сифатида ишлатиш жоиз. Чунки суякда ҳаёт бўлмагани сабабли у пок ҳисобланади. Демак, одам ва чўчқадан бошқа жонзотларнинг суягидан имплант тиш учун фойдаланиш жоиз. Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Видео #Маъруза Мусо алайҳиссаломга берилган мўъжиза Жасурбек домла Раупов Тошкент вилояти бош имом-хатиби Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз: Facebook|Youtube|Telegram|Instagram Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Ҳадис Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизлардан бирингиз ошиқмаса, я
#Ҳадис Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизлардан бирингиз ошиқмаса, яъни дуо қилдиму, ижобат бўлмаяпти, демаса, дуоси ижобат қилинади», дедилар. Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари. Имом Муслимнинг ривоятида айтилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Модомики, банда гуноҳ учун ёки қариндошлик ришталарини узиш учун дуо қилмаса ва шошилмаса, дуолари ижобат қилинади», деганларида, саҳобалар: «Эй Аллоҳнинг расули, шошиш, деганингиз нима?» дейишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Дуо қилдим, дуо қилдим, аммо дуоим ижобат қилинганини кўрмадим, деб қийин ҳолатда қоладида, дуо қилишни тарк этади», дедилар. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Ал
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин! @fitratuz

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024 - ЙИЛ 25-СЕНТЯБР 1446 - ҲИ
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024 - ЙИЛ 25-СЕНТЯБР 1446 - ҲИЖРИЙ 21-РОБИЪУЛ АВВАЛ КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱ТОНГ - 04:54 ⏱БОМДОД - 05:40 (ўқилиш вақти) ⏱ҚУЁШ - 06:13 ⏱ПЕШИН - 13:00 ⏱АСР - 16:35 ⏱ШОМ - 18:20 ⏱ХУФТОН - 19:50 🔗 Улашинг: @diyonatli

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР ЭЛЕКТР ТОКИ ОРҚАЛИ БАЛИҚ ОВЛАШ ЖОИЗМИ? CАВОЛ: Динимизда электр токи ёрдамида балиқ овлаш дурустми? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Электр токи орқали балиқ овлаш шаръан жоиз эмас. Бунда ток кучланиши кучли ёки кучсиз бўлишининг фарқи йўқ. Чунки ток орқали ов қилиш катта-кичик балиқлар ва сувдаги кўплаб жонзотларнинг қирилиб кетишига ёки азобланишига олиб келади. Бу динимиз кўрсатмаларига зиддир. Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳайвонни овлаётганда унга кўп азият бермасдан, қийнамасдан ўлдиришга буюриб шундай марҳамат қилганлар: إنَّ اللَّهَ كَتَبَ الإحْسَانَ علَى كُلِّ شيءٍ، فَإِذَا قَتَلْتُمْ فأحْسِنُوا القِتْلَةَ، وإذَا ذَبَحْتُمْ فأحْسِنُوا الذَّبْحَ، وَلْيُحِدَّ أَحَدُكُمْ شَفْرَتَهُ، فَلْيُرِحْ ذَبِيحَتَهُ. яъни: “Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсада яхшилик қилишни ёзган. Агар (ҳайвонни) ўлдирмоқчи бўлсангиз, қийнамасдан ўлдиринглар. Агар (ҳайвонни) сўймоқчи бўлсангиз, қийнамасдан сўйинглар. Сизлардан бирингиз тиғини ўткирлаб олсин, сўяётган ҳайвонини роҳатлантирсин!” (Имом Муслим ривояти). Ундан ташқари электр токи орқали балиқ овлаш балиқларнинг наслини ҳам беҳудага қиради. Сабаби электр токи балиқларни катта-кичик деб ажратмайди, бирдек зарар келтиради. Ўлжаликка эса фақат йирик балиқлар мос келади. Майдалари ва уруғлари шунчаки нобуд бўлади. Йўқотилганлар ўрни тўлиш ўрнига камайиб бораверади. Уруғланиш бўлмагач, балиқлар кўпаймайди, насл давом этмайди. Пайғамбаримиз алайҳиссалом: "ما من إنسان يقتل عصفورًا فما فوقها بغير حقها إلا سأله اللّه عنها" (رواه النسائي) “Қай бир инсон чумчуқни ёки ундан каттароқ нарсани ноҳақдан қатл этса (ўлдирса), албатта, Аллоҳ таоло ундан у ҳақида сўрайди”, деганлар (Имом Насаий ривояти). Қолаверса, динимизда инсон, ҳайвон, ҳатто ўсимлик наслини қиришни фасод — бузғунчилик деб аталган. Аллоҳ таоло айрим бузғунчи кишиларни қоралаб шундай деган: وَإِذَا تَوَلَّى سَعَى فِي الْأَرْضِ لِيُفْسِدَ فِيهَا وَيُهْلِكَ الْحَرْثَ وَالنَّسْلَ وَاللَّهُ لَا يُحِبُّ الْفَسَادَ “(Олдингиздан) кетганида ерда фитна-фасод, экин ва наслни ҳалок қилиш ишлари билан юради. Аллоҳ эса, фасодни (бузғунчиликни) ёқтирмайди” (Бақара сураси, 205-оят). Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Ҳадис Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимга яхшилик қилинса, яхши
#Ҳадис Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимга яхшилик қилинса, яхшилик қилувчи кишига «Жазокаллоҳу хойрон», яъни «Аллоҳ сизни яхшиликлар ила мукофотласин», деб айтса, мақтовнинг энг етугини қилибди», дедилар. Имом Термизий ривояти. Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Ассалому алайкум! Аллоҳ хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбинги
Ассалому алайкум! Аллоҳ хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбингиздан меҳр-оқибатни аритмасин! Тонгингиз хайрли, кунингиз мазмунли бўлсин! @fitratuz

«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024 - ЙИЛ 24-СЕНТЯБР 1446 - ҲИ
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103) 2024 - ЙИЛ 24-СЕНТЯБР 1446 - ҲИЖРИЙ 20-РОБИЪУЛ АВВАЛ КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ ⏱ТОНГ - 04:53 ⏱БОМДОД - 05:40 (ўқилиш вақти) ⏱ҚУЁШ - 06:12 ⏱ПЕШИН - 13:00 ⏱АСР - 16:35 ⏱ШОМ - 18:21 ⏱ХУФТОН - 19:55 🔗 Улашинг: @diyonatli

#Мақола УСТОЗ-ШОГИРД БЎЛГАН ИККИ БУЮК МУҲАДДИС Тоғ узоқдан унчалик маҳобатли кўринмаса-да, лекин унга яқинлаша борган сари унинг пурвиқорлиги, баландлиги яққол кўзга ташланади. Худди шундай биз мутафаккир аждодларимизни яқиндан таниб, уларнинг бой илмий меросини ўрганибгина боболаримизнинг нақадар улуғ зотлар бўлганини англаб етамиз. Ана шу англаш орқали уларга муносиб авлод бўлишга интиламиз. Ўзбекистон Республикаси Президентининг шу йил 19 августдаги «Имом Термизий таваллудининг 1200 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида»ги қарорида муқаддас ислом дини илмлари ривожига беқиёс ҳисса қўшган буюк олим, ватандошимиз Имом Абу Исо Муҳаммад Термизийнинг улкан илмий меросини янада чуқур ўрганиш, халқимиз ва жаҳон жамоатчилиги ўртасида кенг тарғиб этиш, ушбу йўналишда олиб борилаётган тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш, ёш авлоднинг маънавий-руҳий оламини бойитиш, уларнинг қалбида миллий ифтихор, Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғусини янада кучайтириш каби вазифалар белгиланган. Ҳақиқатан, аждодларимизнинг ҳаёт йўллари ва улар қолдириб кетган бой илмий мерос бугун биз чораларини ахтараётган кўплаб муаммоларни ечишда жуда қўл келади. Айниқса, устоз-шогирд муносабатлари, ёшлар таълим-тарбиясида Имом Термизийнинг ҳаёт йўллари, устози Имом Бухорийга бўлган муносабати барчамизга ибратдир. Имом Термизийнинг устози Имом Бухорийга ҳурмати чексиз бўлган. Имом Бухорий 863–868 йилларда Нишопурда яшаган даврда Муҳаммад Термизий унинг дарсларида қатнашади. Беш йил мобайнида Имом Бухорийдан ҳадис ва унга тегишли бошқа илмларни ўрганади ва: “Ҳадис илмида Ироқда ҳам, Хуросонда ҳам Муҳаммад ибн Исмоил (Имом Бухорий)дан кўра илмлироқ бирор кишини кўрмадим”, деб устозига бўлган чексиз эҳтиромини намоён қилади. Имом Термизий хотирасининг кучлилиги билан ўз даврининг олимларидан ажралиб туриши билан бирга, устози Имом Бухорийга ҳам ўхшаб кетар эди. БАТАФСИЛ Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#Халқаро_илмий_анжуман 📣Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 15 августдаги ПҚ-292-сонли “Имом Термизий таваллудин
#Халқаро_илмий_анжуман 📣Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 15 августдаги ПҚ-292-сонли “Имом Термизий таваллудининг 1200 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги Қарорининг таъминлаш мақсадида Термиз шаҳрида “Имом Термизий илмий меросининг ислом цивилизациясида тутган ўрни” мавзусидаги халқаро илмий анжумани 2024 йил 17-18 октябрь кунлари ўтказилади. 🔰 Анжуманда қуйидаги мавзулар муҳокама қилинади: ✅Термиз ҳадис мактаби; ✅Имом Термизий ҳаёти ва илмий мероси; ✅Имом Термизийнинг ҳадис илми ривожида тутган ўрни; ✅Имом Термизийнинг “Сунан” номли асарининг ўзига хос жиҳатлари; ✅Ҳаким Термизийнинг ҳаёти ва илмий мероси; ✅Ҳаким Термизийнинг ҳадис илмида тутган ўрни; ⏰Мақоланинг тўлиқ матнларини юбориш муддати: 05.10.2024 📍Анжуман жойи ва санаси Термиз шаҳри 2024 йил 17-18 октябрь кунлари. 🌐Батафсил: ➡️https://termiziy.uz/uz/news/1741 📗 Тезисларни юбориш учун э-манзиллар: 📩termiziycenteruz@gmail.com 📲 Телеграм:➡️ @imomtermiziy2024 📞+998915899034 Telegram |Facebook | Termiziy.uz | Instagram | YouTube

#xabar #imom_termiziy ✍️ ИМОМ ТЕРМИЗИЙ ТАВАЛЛУДИНИНГ 1200 ЙИЛЛИГИНИ КЕНГ НИШОНЛАШ ТЎҒРИСИДА Ўзбекистон Республикаси Президент
#xabar #imom_termiziy ✍️ ИМОМ ТЕРМИЗИЙ ТАВАЛЛУДИНИНГ 1200 ЙИЛЛИГИНИ КЕНГ НИШОНЛАШ ТЎҒРИСИДА Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори 🖥 Батафсил: https://muslim.uz/oz/e/post/39707Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати 🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣 ▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

#Буюк_имом #иқтибос "Шубҳасиз, Имоми Аъзам Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ ўз даврининг буюк имоми эдилар. Зеро, у зот тўрт минг ҳади
#Буюк_имом #иқтибос "Шубҳасиз, Имоми Аъзам Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ ўз даврининг буюк имоми эдилар. Зеро, у зот тўрт минг ҳадис шайхларидан ҳадис олганлар. Шунинг учун Имом Заҳабий Имоми Аъзам Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳни “Ҳофизлар табақаси” номли асарида муҳаддилар қаторида эслаб ўтганлар" ©️Аллома Муҳаммад Амин Ибн Обидийн 📚“Радд ал-муҳтор” китоби Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#САВОЛ_ЖАВОБЛАР ТИЖОРАТИ КАСОД БЎЛМАСЛИГИ УЧУН ЗАКОТ БЕРСА ДУРУСТМИ? CАВОЛ: Шундай одамлар борки, закот беришдан мақсади тижо
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР ТИЖОРАТИ КАСОД БЎЛМАСЛИГИ УЧУН ЗАКОТ БЕРСА ДУРУСТМИ? CАВОЛ: Шундай одамлар борки, закот беришдан мақсади тижорати касод бўлмаслигидир. Шу одамларнинг берган закотлари ўтадими? ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Закот ўрнига ўтиши учун энг муҳим шарт балоғатга етган мусулмон киши закот беришни ният қилиб, фақир кишига молидан бир қисмини мулк қилиб беришидир. Бунда ўша инсон закот бермаса, молига талафот етишидан хавфсираши ибодатининг қабул қилишига монелик қилмайди. Чунки ҳар бир мусулмон Аллоҳ таоло буюрган бир фарз амални бажармагани учун бу дунёда ёки охиратда иқобга қолишидан хавф қилиши табиий. Ҳадиси шарифларда закот молнинг қўрғони экани, унга талафот етишидан сақлаши айтилган. Масалан, Ҳасан Басрийдан нақл қилинган мурсал ҳадисда шундай дейилган: حَصِّنُوا أمْوالَكُمْ بالزَّكاةِ ودَاوُوا مَرْضاكُمْ بالصَّدَقَةِ واسْتَعِينُوا على حَمْلِ البَلاءِ بالدُّعاءِ والتَّضَرعِ “Молингизни закот билан қўрғонланг, (муҳтожларга) садақа бериб беморингизни даволанг, синов келганда дуо ва Аллоҳга ёлвориш билан ёрдам сўранг” (Имом Абу Довуд “Маросил”да ривоят қилган). Валлоҳу аълам. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази. Дўстларингиз билан улашинг https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

Аҳли илмларни ҳурмат қилиш вожиб, ҳурматини тўкиш гуноҳ! Мифтоҳиддин домла Рожиддинов Андижон шаҳар Бош имом-хатиби Дўстларингизга ҳам улашинг: https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA