Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
前往频道在 Telegram
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
显示更多2 660
订阅者
-224 小时
+107 天
+4330 天
帖子存档
#Bosh_imom_minbari
ҚУЛ БЎЛИБ ҚОЛИШНИ ТАНЛАГАН ЗАЙД
Дониёр домла Икромов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
@Doniyor_domla_uz
https://t.me/+Pcr4a5gVZhQyODZi
#СИЙРАТ СОЛНОМАСИ
Ҳижрий 6 йил, рамазон ойи (милодий 628 йил январь-февраль):
– Абу Бакр Сиддиқ (ёки Зайд ибн Ҳориса) розияллоҳу анҳумо сарияси бўлди.
Ҳижрий 6 йил, шаввол ойи (милодий 628 йил февраль-март):
– Курз ибн Жобир Фиҳрий розияллоҳу анҳу сарияси бўлди;
– Амр ибн Умайя Зомрий билан Салама ибн Абу Салама розияллоҳу анҳумо сарияси бўлди;
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Абдуллоҳ ибн Равоҳа розияллоҳу анҳу амирлигидаги 30 отлиқдан иборат сарияни Хайбарга юбордилар (улар Абу Рофиъ Саллом ибн Абул Ҳуқайқдан кейин Хайбар яҳудийларига раҳбар бўлиб, мусулмонларга қарши фитналарга бош бўлаётган яҳудий Усайр ибн Зорим билан шерикларини ўлдириб келишди).
Ҳижрий 6 йил, Ҳудайбия сулҳидан олдин (милодий 628 йил):
– Хабат (барг) сарияси бўлди.
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
ФАРЗ НАМОЗЛАРИДА ЗАМ СУРА ЎҚИШ
САВОЛ: Мен бир жойда фарз намозининг учинчи ва тўртинчи ракатида зам сура ўқилмайди, деб эшитдим. Шу ростми?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, шундай. Фарз намозларнинг учинчи ва тўртинчи ракатларида зам сура ўқилмайди. Фотиҳа сурасининг ўзи ўқилади, холос. Зам сура ўқиб қўйса, танзиҳий макруҳ иш қилган бўлади. Вожиб, суннат ва нафл намозларнинг мазкур ракатларида эса, зам сура ўқилади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Жума_суҳбати #сийрат
💕 МАВЛИДИ ШАРИФ ФАЗИЛАТЛАРИ
🎤 Муҳаммад Бобур домла Насриддинов - Наманган шаҳар "Саидазимхўжа" масжиди имом-хатиби
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Ҳадис
Имом Абу Бакр ал-Хаббозий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Мен қаттиқ касал бўлиб қолдим. Солиҳ бир қўшним мени кўргани келиб, бундай деди: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига амалга қилинг, у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Касалларингизни садақа билан даволанглар", деганлар".
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#Bosh_imom_minbari
МУНОФИҚЛИК БЕЛГИЛАРИ ЙЎҚМИ БИЗДА?
Дониёр домла Икромов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
@Doniyor_domla_uz
https://t.me/+Pcr4a5gVZhQyODZi
#СИЙРАТ СОЛНОМАСИ
Ҳижрий 6 йил, рабиъул аввал ёки рабиъус соний ойи (милодий 627 йил июль-август ёки август-сентябрь):
– Уккоша ибн Миҳсан розияллоҳу анҳу сарияси бўлди;
– Муҳаммад ибн Маслама розияллоҳу анҳу сарияси бўлди.
Ҳижрий 6 йил, рабиъус соний ойи (милодий 627 йил август-сентябрь):
– Абу Убайда ибн Жарроҳ розияллоҳу анҳу сарияси бўлди;
– Зайд ибн Ҳориса розияллоҳу анҳу сарияси бўлди.
Ҳижрий 6 йил, жумодул аввал ойи (милодий 627 йил сентябрь-октябрь):
– Зайд ибн Ҳориса розияллоҳу анҳу сарияси бўлди;
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг катта куёвлари Абул Ос розияллоҳу анҳу (Зайнаб розияллоҳу анҳонинг эри) мусулмон бўлди.
Ҳижрий 6 йил, жумодус соний ойи (милодий 627 йил октябрь-ноябрь):
– Зайд ибн Ҳориса розияллоҳу анҳу сарияси бўлди.
Ҳижрий 6 йил, ражаб ойи (милодий 627 йил ноябрь-декабрь):
– Зайд ибн Ҳориса розияллоҳу анҳу сарияси бўлди.
Ҳижрий 6 йил, шаъбон ойи (милодий 627 йил декабрь):
– Абдурраҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳу сарияси бўлди;
– Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу сарияси бўлди.
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
ПИСКЕНТ ЖОМЕ МАСЖИДИДА НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2026 - ЙИЛ 7-СЕНТЯБР
1448 - ҲИЖРИЙ РОББИУЛ АВВАЛ ОЙИНИНГ 25-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱️ТОНГ - 04:33
⏱️БОМДОД - 05:20 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 05:54
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 17:05
⏱️ШОМ - 18:53
⏱️ХУФТОН - 20:25
🔗 Улашинг:
https://t.me/diyonatli
#СИЙРАТ СОЛНОМАСИ
Ҳижрий 6 йил, рабиъул аввал ёки рабиъус соний ойи (милодий 627 йил июль-август ёки август-сентябрь):
– Уккоша ибн Миҳсан розияллоҳу анҳу сарияси бўлди;
– Муҳаммад ибн Маслама розияллоҳу анҳу сарияси бўлди.
Ҳижрий 6 йил, рабиъус соний ойи (милодий 627 йил август-сентябрь):
– Абу Убайда ибн Жарроҳ розияллоҳу анҳу сарияси бўлди;
– Зайд ибн Ҳориса розияллоҳу анҳу сарияси бўлди.
Ҳижрий 6 йил, жумодул аввал ойи (милодий 627 йил сентябрь-октябрь):
– Зайд ибн Ҳориса розияллоҳу анҳу сарияси бўлди;
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг катта куёвлари Абул Ос розияллоҳу анҳу (Зайнаб розияллоҳу анҳонинг эри) мусулмон бўлди.
Ҳижрий 6 йил, жумодус соний ойи (милодий 627 йил октябрь-ноябрь):
– Зайд ибн Ҳориса розияллоҳу анҳу сарияси бўлди.
Ҳижрий 6 йил, ражаб ойи (милодий 627 йил ноябрь-декабрь):
– Зайд ибн Ҳориса розияллоҳу анҳу сарияси бўлди.
Ҳижрий 6 йил, шаъбон ойи (милодий 627 йил декабрь):
– Абдурраҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳу сарияси бўлди;
– Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу сарияси бўлди.
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
ЭҲРОМ ҲОЛАТИДА БИТ ЎЛДИРИШ
САВОЛ: Эҳромда турган вақтда бит ўлдириб қўйса, қандайдир жарима тўланадими?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Эҳромга кирган эркак ёки аёл баданидаги учтадан кўп бўлмаган битни ўлдирса, ўз хоҳишига қараб икки кило буғдой нархига етмайдиган даражада садақа қилади. Агар ўлдирган битлар сони учтадан ортиб кетса, икки кг буғдойнинг ўзини ёки қийматини садақа қилади.
Шунингдек, бит ёпишган кийимини уларни ўлдириш мақсадида қуёшга ёйиб қўйиш ҳам ҳукмда юқоридагидан фарқ қилмайди.
Агар баданида бўлмасдан кўрпада, ерда ёки бировнинг танасида турган битни ўлдирса, ҳеч қандай жарима вожиб бўлмайди. Шунингдек, битларни ўлдиришни ният қилмасдан кийимни қуёшга ёйиш ҳам жиноят ҳисобланмайди. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#rasulullohga_muhabbat
📿 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўринишлари
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#siyrat #Ҳадис
РАСУЛУЛЛОҲ ﷺНИНГ ГЎЗАЛ ХУЛҚЛАРИ
Абдуллоҳ ибн Абу Ҳамса розияллоҳу анҳу айтадилар: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан у зот Пайғамбар этиб юборилишларидан олдин бир савдо иши килдим.
Менда у зотнинг бироз ҳақлари қолди. Мен уни турган жойларига келтириб беришни ваъда қилдим. Аммо унутиб қўйдим.
Уч кундан кейин ёдимга келди. Келсам, у зот жойларида турибдилар. Мени кўриб: "Эй йигит, мени машаққатга қўйдинг-ку, уч кундан буён шу ерда интизор бўлиб турибман", дедилар» (Имом Абу Довуд ривояти).
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Ассалому алайкум!
Ушбу файзли куннинг шарофатидан Аллоҳим барча солиҳ амалларимизни қабул қилсин, қалбларимизни иймонга тўлдирсин, гуноҳларга қарши тура оладиган куч баҳшида этсин, икки дунё саодатига мушарраф бўлишимизни таъминласин!!!
Кунингиз мазмунли ва баракотли ўтсин.
@Fitratuz
#zuhd
Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ шогирдларига нафақат илм ва тақво, балки ташқи кўринишга ҳам эътиборли бўлишни тавсия қилганлар.
У киши Куфада шогирдларига бундай насиҳат қилар эдилар: "Уйларингизга қайтганингизда чиройли кийимлар кийинг. Арзон ва эски кийимлардан сақланинг. Чунки одамлар сизларни кўриб, ночор деб ўйлашлари мумкин".
Аслида Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ ўзлари зоҳид ва тақводор бўлишларига қарамай, шогирдларига чиройли кийинишни тавсия қилганлар.
Демак, зоҳидлик - ўзини атайлаб хор ва ночор кўрсатиш дегани эмас. Инсон покиза, чиройли кийиниши билан ҳам тақводор бўлиши мумкин.
Маҳмуд ибн Моза ал-Бухорий, "Ал-Муҳит ал-Бурҳоний".
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
ПИСКЕНТ ЖОМЕ МАСЖИДИДА НАМОЗ ВАҚТЛАРИ
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)
2026 - ЙИЛ 6-СЕНТЯБР
1448 - ҲИЖРИЙ РОББИУЛ АВВАЛ ОЙИНИНГ 24-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
⏱️ТОНГ - 04:31
⏱️БОМДОД - 05:15 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 05:54
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 17:05
⏱️ШОМ - 18:55
⏱️ХУФТОН - 20:25
🔗 Улашинг:
https://t.me/diyonatli
#mukofot
Ўзбекистон диний соҳадаги янгиланишлар ва Муфтий ҳазратларининг халқаро эътирофи
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#СИЙРАТ СОЛНОМАСИ
Ҳижрий 5 йил, шаввол ойи (милодий 627 йил март):
– Аҳзоб (Хандақ) ғазоти бўлди.
Ҳижрий 5 йил, зулқаъда ойи (милодий 627 йил апрель):
– Бани Қурайза ғазоти бўлди;
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Жаҳш қизи Зайнаб онамизга уйландилар.
Ҳижрий 5 йил, зулқаъда ёки зулҳижжа ойи (милодий 627 йил апрель ёки май):
– Хайбар яҳудийлари раҳбари Абу Рофиъ Саллом ибн Абул Ҳуқайқни Абдуллоҳ ибн Атик розияллоҳу анҳу бошчилигидаги беш кишилик сария Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг изнлари ила Хайбарга бориб, ўлдириб келишди, у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга озори кўп теккан, яҳудий жиноятчиларининг энг катталаридан, Аҳзоб ғазоти ташкилотчиларидан бири бўлиб, турли жамоаларни мусулмонларга қарши урушга ундаган, уларни озиқ-овқат ва пул-мол билан таъминлаган эди.
Ҳижрий 6 йил, 20 муҳаррам (милодий 627 йил 1 июль):
– Муҳаммад ибн Маслама розияллоҳу анҳу сарияси бўлди.
Ҳижрий 6 йил, рабиъул аввал ёки жумодул аввал ойи (милодий 627 йил июл-август ёки сентябрь-октябрь):
– Бани Лиҳён ғазоти бўлди.
✈️Telegram 👤Facebook 🎥Youtube 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР
КЎЗОЙНАК ТАҚИБ НАМОЗ ЎҚИШ
САВОЛ: Кўзойнак таққан ҳолда намоз ўқиш жоизми?
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Тиббий кўзойнак тақиб юрадиганлар уни таққан ҳолда намоз ўқишлари мумкин. Чунки кўзойнак улар учун кийим каби ажралмас эҳтиёжларига айланиб кетган. Аммо кўришда камчилиги бўлмасдан шунчаки ҳавас учун ёки қуёш нуридан ҳимояланиш мақсадида тақиладиган кўзойнак борасида бир оз тафсилот бор. Агар бундай кўзойнак бурунни ерга тегишига монелик қилмаса, уни тақиб ўқилган намоз кароҳиятсиз жоиз бўлади. Агар монелик қилса, ўқиш макруҳ бўлади. Чунки уни тақиб ўқиш саждани комил суратда адо қилишга халақит қиляпти. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/diyonatli
#Bosh_imom_minbari
МЎМИН ЁКИ МУНОФИҚЛИГИНИ АЖРАТИШ
Дониёр домла Икромов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби
@Doniyor_domla_uz
https://t.me/+Pcr4a5gVZhQyODZi
#Ҳадис
Абу Мусо ал-Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Мадина аҳлидан бўлган бир кишининг уйи кечаси ёниб кетди. Бу ҳақда Расулуллоҳга соллаллоҳу алайҳи васаллам хабар берилганда, у зот: «Албатта олов сизларнинг душманларингиздир. Қачон ухламоқчи бўлсангиз, уни ўчириб ётинглар», дедилар.
Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.
👤Facebook 🎥Youtube ✈️Telegram 📸 Instagram
Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
