ch
Feedback
Segment.uz

Segment.uz

前往频道在 Telegram

Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam 📲 https://segment.uz

显示更多

📈 Telegram 频道 Segment.uz 的分析概览

频道 Segment.uz (@segmentuz) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 70 813 名订阅者,在 新闻与媒体 类别中位列第 3 735,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 982

📊 受众指标与增长动态

невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 70 813 名订阅者。

根据 02 七月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 158,过去 24 小时变化为 -20,整体触达仍然可观。

  • 认证状态: 未认证
  • 互动率 (ER): 平均受众互动率为 18.69%。内容发布后 24 小时内通常能获得 12.77% 的反应,占订阅者总量。
  • 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 13 239 次浏览,首日通常累积 9 047 次浏览。
  • 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 0

📝 描述与内容策略

作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam 📲 https://segment.uz

凭借高频更新(最新数据采集于 03 七月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 新闻与媒体 类别中的关键影响点。

70 813
订阅者
-2024 小时
+277
+15830
帖子存档
Ёшлар тадбиркорлиги учун янги имкониятлар пакети эълон қилинди Президент Шавкат Мирзиёев ёшлар тадбиркорлиги учун қўшимча 200
Ёшлар тадбиркорлиги учун янги имкониятлар пакети эълон қилинди Президент Шавкат Мирзиёев ёшлар тадбиркорлиги учун қўшимча 200 миллион доллар ажратилишини маълум қилди.
Ўзини ўзи банд қилган ёшлар учун кредит миқдори 100 миллиондан 300 миллион сўмгача оширилади. Ёш тадбиркорлар лойиҳалари учун 10 миллиард сўмгача кредит ажратиш (ҳозир 5 миллиард сўмгача) мумкин бўлади. Инновацион стартап лойиҳаларига 100 минг долларгача инвестиция киритишга рухсат берилади. Сервис ва умумий овқатланиш соҳасида 1 мингдан зиёд иш ўрни яратган маҳаллий брендлардан франшиза олиб, филиал очишга қизиқаётган ёшлар учун қулай молиялаштириш пакетлари жорий қилинади.
Telegram | Instagram | Facebook

Президент Шавкат Мирзиёев ректорларни кескин танқид қилди ва уларни қаттиқ огоҳлантирди
“Ректорларни огоҳлантираман: тўрт-беш йил ўқитиб, талабасини ишли қилмаган ректорни лавозимида ўтиришга ҳаққи йўқ”, деди давлат раҳбари.
Telegram | Instagram | Facebook

Президент Шавкат Мирзиёев: Бу йил Тошкент шаҳрида Жаҳон ёшларининг тинчлик сари ҳаракати бош қароргоҳи ташкил этилади, Самарқанд шаҳри Ёшлар парламенти аъзоларининг 12-глобал конференцияси, “Take Off” халқаро стартап саммити ва 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасига мезбонлик қилади. Telegram | Instagram | Facebook

Президент Шавкат Мирзиёев ёшларнинг ютуқларини алоҳида эътироф этди Ёшларга жуда кенг имкониятлар яратилгани натижасида сўнгги йилларда: ⁃ ёшлар жаҳон фан олимпиадаларида 66 та олтин, 147 та кумуш, 221 та бронза медалини қўлга киритди;Гарвард, Йель, Принстон, Колумбия, Корнелл каби дунёнинг энг нуфузли олийгоҳларида таҳсил олаётган ёшлар 500 нафардан, Топ-100 таликда ўқиётган ўғил-қизлар 3,5 минг нафардан ошди; ⁃ янгиликка интилувчан ёшлар яратган 63 та стартап лойиҳа АҚШ, Жанубий Корея, Буюк Британия ва Бирлашган Араб Амирликлари каби давлатлар бозорига кириб борди; ⁃ ёш спортчилар халқаро ареналарда 720 та олтин, 671 та кумуш ва 854 та бронза медали соҳиби бўлди; ⁃ бугун ёш тадбиркорлар юртимиздаги бизнес вакилларини 35 фоизини ташкил этмоқда. Telegram | Instagram | Facebook

❗️Давлат олийгоҳларининг айрим тоифадаги талабаларига талабалар турар жойида яшаш харажатлари қоплаб берилади Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан бу бўйича низом тасдиқланди. Унга кўра, энди Ижтимоий реестрга кирган оилаларнинг талаба фарзандларига давлат ОТМларининг талабалар турар жойидаги яшаш харажатлари қоплаб берилади. Бундай имтиёздан фақат кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган талабалар фойдаланиши мумкин. Тўловлар талаба грант ёки контракт асосида ўқишидан қатъи назар амалга оширилади. Ариза берувчи мустақил равишда комиссияга kontrakt.edu.uz орқали ариза юбориши мумкин. Telegram | Instagram | Facebook

Бугун Кўксарой қароргоҳида Президент Шавкат Мирзиёевнинг ёшлар билан уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча
Бугун Кўксарой қароргоҳида Президент Шавкат Мирзиёевнинг ёшлар билан уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча имкониятларга бағишланган мулоқоти бўлиб ўтади. Telegram | Instagram | Facebook

Oʻyna, yut va peshqadamlik qil! 1-raqamli ijtimoiy oʻyin Haqiqiy sinovga tayyormisan?📱 Cheksiz bellashuv va yirik mukofotlar
Oʻyna, yut va peshqadamlik qil! 1-raqamli ijtimoiy oʻyin Haqiqiy sinovga tayyormisan?📱 Cheksiz bellashuv va yirik mukofotlar olamida 25M+ jamoaga qoʻshil. Oʻz izingni qoldir, jamoangni yigʻ va jadval tepasida turishga munosib ekaningni isbotla. Yirik mukofotlar seni kutmoqda. Oy sari olgʻa!💰 Oʻynash #reklama 16+

Прокуратура ва ИИВ тизимидаги таълим муассасаларининг тажрибали кадрлари нафақага чиқарилди Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси
+1
Прокуратура ва ИИВ тизимидаги таълим муассасаларининг тажрибали кадрлари нафақага чиқарилди Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясида кўп йиллар давомида ҳалол ва фидокорона хизмат қилиб келган ходимлар нафақага чиқарилди. Шунга ўхшаш ҳолат Ички ишлар вазирлиги академиясида ҳам давом этди. Сал кам қирқ йиллик умрини ушбу даргоҳда ўтказган кадрлар нафақага кузатилди. Telegram | Instagram | Facebook

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида содир бўлган фавқулодда ва мураккаб вазиятда ўз жони ва саломатлигини хавф остига қўйиб, к
+1
Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида содир бўлган фавқулодда ва мураккаб вазиятда ўз жони ва саломатлигини хавф остига қўйиб, кўп қаватли уйнинг юқори қисмидан қулаб тушаётган ёш болага амалий ёрдам кўрсатгани ва унинг ҳаётини сақлаб қолгани, халқимизга хос юксак жасорат, қаҳрамонлик ва фидойилик фазилатларини яққол намоён этгани учун юртдошимиз Хайрулло Ибадуллаев «Жасорат» медали билан мукофотланди. Telegram | Instagram | Facebook

Sizning osishingiz — bizning gamxorligimiz Biznesingizni kredit bilan qollab-quvvatlaymiz. 3 kun ichida tasdiq, stavka 24% da
Sizning osishingiz — bizning gamxorligimiz Biznesingizni kredit bilan qollab-quvvatlaymiz. 3 kun ichida tasdiq, stavka 24% dan, muddati 60 oygacha Saytga kirish #reklama 16+ ipotekabank.uz

Бехзот Рахматуллаевич Нарматов Президент Администрациясининг Нефт-газ соҳасидаги ислоҳотларни жадаллаштириш бўйича лойиҳа офи
Бехзот Рахматуллаевич Нарматов Президент Администрациясининг Нефт-газ соҳасидаги ислоҳотларни жадаллаштириш бўйича лойиҳа офиси шўба мудири лавозимига тайинланди. Telegram | Instagram | Facebook

❗️9 март (душанба) барча учун дам олиш куни бўлади Бу йил 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни байрами якшанба – дам олиш кунига тўғри келмоқда. Меҳнат кодексининг 208-моддасига биноан, агар байрам кунлари дам олиш кунига тўғри келиб қолса, унда дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади. Шу сабабли, 2025 йил 24 декабрдаги ПФ-257-сонли Президент фармонига кўра, якшанбадаги дам олиш куни мос равишда 9 март — душанбага кўчирилди. Байрам муносабати билан ўзбекистонликлар қуйидагича дам олишади: ▪️ 7 март, шанба — 5 кунликларга дам, 6 кунликларга иш; ▪️ 8 март, якшанба — байрам; ▪️ 9 март, душанба — барча учун кўчирилган дам олиш куни. Telegram | Instagram | Facebook

❗️Давлат дастури: 500 та маҳаллада эксперимент тариқасида "маҳалла еттилиги" вакилларини уларнинг ўзи истиқомат қилаётган ва
❗️Давлат дастури: 500 та маҳаллада эксперимент тариқасида "маҳалла еттилиги" вакилларини уларнинг ўзи истиқомат қилаётган ва ёндош маҳалладан тайинлаш амалиёти жорий этилади. Telegram | Instagram | Facebook

Янгиланган фанлар мажмуаси тасдиқланди 2026/2027 ўқув йили учун бакалавриат таълим йўналишлари ва уларга мос тест синови (касбий (ижодий) имтиҳон) топшириладиган фанлар мажмуаси тасдиқланди. Фанлар мажмуасида 227 та йўналиш рўйхати тасдиқланган. ❗️Эслатма: Таълим йўналишлари номи ўзгарганда, шунингдек, янги йўналишлар ташкил этилганда мос равишда тегишли ўзгартиришлар киритилади. Telegram | Instagram | Facebook

🌙 Ramazon — ezgu niyatlar oni Ushbu fayzli damlarda mehr-oqibat va e’tibor ulashish har qachongidan-da muhimdir. Korzinka so
🌙 Ramazon — ezgu niyatlar oni Ushbu fayzli damlarda mehr-oqibat va e’tibor ulashish har qachongidan-da muhimdir. Korzinka sovg‘a kartalari — hamkorlaringizga ehtirom ko‘rsatish, jamoangiz mehnatini e’tirof etish hamda ko‘makka muhtojlarga xayr-saxovat qilishning munosib usulidir ❤️ Korporativ buyurtmalar uchun karta qiymati cheklanmagan — siz o‘zingiz istagan har qanday summani belgilashingiz mumkin. 📍 Batafsil ma’lumot va buyurtma uchun: +998787771414

❗️ДХХ: Тошкентда 2 гектар ерни 9 млн долларга сотмоқчи бўлганлар ушланди Пойтахтда муқаддам бир неча бор судланган аёл таниши
❗️ДХХ: Тошкентда 2 гектар ерни 9 млн долларга сотмоқчи бўлганлар ушланди Пойтахтда муқаддам бир неча бор судланган аёл таниши билан тил бириктириб, Юнусобод туманидаги тадбиркорлик субъектига тегишли бўлган, лекин ҳозирда тақиқда турган 2 гектар нотурар ер майдонини харидорга 9 млн АҚШ долларига сотишга келишган. Улар танишлари орқали барча ҳужжатларни тайёрлаб, ер майдонини турар жой тоифасига ўтказиб бериш эвазига олдиндан 200 минг доллар олган вақтларида ушланди.
Ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Telegram | Instagram | Facebook

1 daqiqada onlayn kredit karta oching, 45 kungacha 0% 100 mlngacha onlayn pul, limitingizni hoziroq bilib oling. AVO bank ilo
1 daqiqada onlayn kredit karta oching, 45 kungacha 0% 100 mlngacha onlayn pul, limitingizni hoziroq bilib oling. AVO bank ilovasini yuklab oling 💰 Oʻrnatish #reklama 16+ avo.uz

2026 йил 1 мартдан бошлаб: ▪️ “маҳалла лойиҳаси” доирасида ажратиладиган кредитлар фоиз ставкасининг бир қисми “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” томонидан қоплаб берилади, бунда: ➖ маҳсулот етиштириш лойиҳалари бўйича – 4 фоизлик пункт; ➖ қўшимча қиймат яратадиган қайта ишлаш лойиҳалари бўйича – 6 фоизлик пункт; ▪️ оғир тоифадаги туманларда оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида кредитлар йиллик 12 фоиз ставкада ажратилади; ▪️ оилавий тадбиркорлик кредитлари бўйича муаммоли қарзларни ундириш учун ҳоким ёрдамчиларига бонус тизими жорий этилади, бунда: ➖ 2022 йилгача ажратилган кредитлар бўйича – 20 фоиз, ➖ 2022–2025 йилларда ажратилган кредитлар бўйича – 10 фоиз. 2026 йил 1 мартдан бошлаб: ▪️ “маҳалла лойиҳаси” доирасида ажратиладиган кредитлар фоиз ставкасининг бир қисми “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” томонидан қоплаб берилади, бунда: ➖ маҳсулот етиштириш лойиҳалари бўйича – 4 фоизлик пункт; ➖ қўшимча қиймат яратадиган қайта ишлаш лойиҳалари бўйича – 6 фоизлик пункт; ▪️ оғир тоифадаги туманларда оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида кредитлар йиллик 12 фоиз ставкада ажратилади; ▪️ оилавий тадбиркорлик кредитлари бўйича муаммоли қарзларни ундириш учун ҳоким ёрдамчиларига бонус тизими жорий этилади, бунда: ➖ 2022 йилгача ажратилган кредитлар бўйича – 20 фоиз, ➖ 2022–2025 йилларда ажратилган кредитлар бўйича – 10 фоиз. Telegram | Instagram | Facebook

❗️“Ёш тадбиркорлар” чемпионати ўтказилади Президент қарорига кўра, 2026 йилдан ҳар йили ёшларнинг энг яхши бизнес ва стартап лойиҳаларини аниқлаш ва рағбатлантириш бўйича “Ёш тадбиркорлар” чемпионати ўтказилади ҳамда унинг натижалари бўйича қуйидагилар белгиланди: ▪️100 тагача бизнес ва стартап лойиҳаларнинг ҳар бирига Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси ва “Yoshlar ventures” венчур жамғармаси маблағлари ҳисобидан 1 млрд сўмгача инвестиция киритилади; ▪️Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш давлат мақсадли жамғармасига ажратилган маблағлар доирасида стартап ва бизнес лойиҳаларни брендга айлантириш учун молиявий ва маркетинг хизматлари бўйича экспертларнинг БҲМнинг 100 бараваригача миқдорда харажатлари тўлаб берилади; ▪️Ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш давлат мақсадли жамғармаси кенгаши чемпионат ғолибларини давлат мукофотлари, “Фаол тадбиркор” ва “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишонларига тавсия этиш учун ваколатли органларга таклифлар киритади. 2026 йил 1 апрелдан “Рақамли стартаплар” дастурида иштирок этувчи стартап лойиҳаларга IT-парк резиденти мақоми берилади ҳамда уларга қонунчиликда белгиланган экспортнинг минимал кўрсаткичлари талабисиз тегишли имтиёз ва преференциялардан фойдаланишга рухсат берилади. 2026 йилдан бошлаб ҳар йили “Стартап экспо” кўргазмаси ўтказилиши йўлга қўйилади. Telegram | Instagram | Facebook

1500+ aʼzoli Telegram kanalingiz bilan pul toping Yandex Reklama tarmogʻida monetizatsiyani yoqsangiz, Telegram kanalingiz da
1500+ aʼzoli Telegram kanalingiz bilan pul toping Yandex Reklama tarmogʻida monetizatsiyani yoqsangiz, Telegram kanalingiz daromad keltira boshlaydi Batafsil #reklama 16+ partner.yandex.com