ch
Feedback
Segment.uz

Segment.uz

前往频道在 Telegram

Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam 📲 https://segment.uz

显示更多

📈 Telegram 频道 Segment.uz 的分析概览

频道 Segment.uz (@segmentuz) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 70 773 名订阅者,在 新闻与媒体 类别中位列第 3 750,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 990

📊 受众指标与增长动态

невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 70 773 名订阅者。

根据 07 七月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 -34,过去 24 小时变化为 -45,整体触达仍然可观。

  • 认证状态: 未认证
  • 互动率 (ER): 平均受众互动率为 18.31%。内容发布后 24 小时内通常能获得 13.45% 的反应,占订阅者总量。
  • 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 12 965 次浏览,首日通常累积 9 522 次浏览。
  • 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 0

📝 描述与内容策略

作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam 📲 https://segment.uz

凭借高频更新(最新数据采集于 08 七月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 新闻与媒体 类别中的关键影响点。

70 773
订阅者
-4524 小时
-207
-3430
帖子存档
❗️Марказий банк бир қатор молиявий инструментларни жорий этади:Янги P2P инструмент. Марказий банкнинг тўлов тизимида жисмоний шахслар учун мобиль рақамдан фойдаланган ҳолда уларнинг банк ҳисобварақларидан тўғридан-тўғри ўтказмалар хизмати жорий қилинади. Регуляторнинг Тезкор тўловлар тизимида жисмоний шахслар ўртасида “P2P” ўтказмаларини амалга ошириш имконияти ишлаб чиқилади ва тўлов хизматларини кўрсатувчиларга Open API кўринишида тақдим этилади. ➖”Иш ҳақи лойиҳаси қуллиги”дан воз кечилади. Чакана банк хизматлари ва тўлов хизматлари бозорида рақобатни рағбатлантириш мақсадида мажбурий мижозлар аудиториясидан воз кечган ҳолда фойдаланувчиларга банк картасини очишда имкониятлар яратилади. Бунда фуқароларга ўз маошини оладиган банкини ёки электрон ҳамён провайдерини танлаш ҳуқуқи берилади.“Очиқ банкинг” тизими жорий этилади. Банклар, тўлов ташкилотлари ва молиявий технологиялар бозорининг бошқа иштирокчилари ўртасида хавфсиз ва стандартлашган маълумот алмашинувини таъминлайдиган “Очиқ банкинг” (Open banking) тизими жорий этилади. ➖Универсал QR-код жорий этилади. QR-кодлар орқали тўловларни амалга оширишнинг ягона стандартлари татбиқ қилинади. Telegram | Instagram | Facebook

Бюрократияни қисқартириш соҳасида қуйидагилар режалаштирилган: – 2030 йилга қадар давлат хизматлари сонини 1,5 мингтага етказиш, электрон хизматлар улушини 95 фоизгача ошириш, келгуси йилда қўшимча 250 та хизматни рақамлаштириш, "Қоғозсиз ҳукумат" тизимига тўлиқ ўтиш ва мавжуд 40 миллион ҳужжатдан 25 миллионтасини рақамлаштириш; – проактив ва композит хизматлар сонини 400 тага етказиш, келгуси йилда 180 та янги хизматни жорий этиш; – лицензиялаш, қурилиш ва коммунал тармоқларга уланиш соҳасида 300 дан ортиқ хизматни соддалаштириш, 4 та коммунал тармоққа ягона ариза орқали уланиш имконини яратиш; – 100 дан ортиқ хизматлар муддатларини 50 фоизгача қисқартириш, 110 дан ортиқ ҳужжат ва маълумот талаб қилишни тўлиқ бекор қилиш, Давлат хизматлари портали, "Лицензия" тизими, "Ягона дарча" ва колл-марказларни сунъий интеллект асосида ишлашга ўтказиш. Telegram | Instagram | Facebook

Шавкат Мирзиёев сунъий интеллект соҳасини ривожлантириш бўйича режаларни эълон қилди: 1️⃣ "Nvidia" компанияси билан суперкомпьютер кластери ишга туширилади, АҚШнинг Кремний водийсида Миллий трансфер офиси очилади, барча ҳудудлардаги "Келажак марказлари"да СИ бўйича мактаб дастури жорий қилинади; 2️⃣ мактаблар ўртасида ҳар йили сунъий интеллект йўналишида энг яхши стартап ғоялари бўйича танлов ўтказиш тизими йўлга қўйилади. Ҳар бир ҳудудда ғолибликни қўлга киритган мактабда энг замонавий сунъий интеллект лабораторияси ташкил этилади; 3️⃣ Сунъий интеллект бўйича Президент танлови ташкил этилади. Ҳар йили 100 нафар энг иқтидорли ёшлар саралаб олиниб, АҚШ, Бирлашган Араб Амирликлари, Европанинг илғор технологик компанияларига стажировкага юборилади; 4️⃣ ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган йирик ташаббус – "5 миллион сунъий интеллект етакчилари" лойиҳасига старт берилади. 2030 йилга қадар 4,75 миллион ўқувчи ва талаба, 150 минг ўқитувчи, 100 минг давлат хизматчиси ўқитилади. Бунда сунъий интеллект мактаб, касб таълими ва олий таълим тизимларига ҳам интеграция қилинади; 5️⃣ ҳар йили ноябрь ойи "Ёшлар учун сунъий интеллект ойлиги" деб эълон қилинади ва доимий равишда "Ипак йўли сунъий интеллект форуми" ўтказиб борилади. Telegram | Instagram | Facebook

Шавкат Мирзиёев "Давлат бошқарувини рақамли трансформация қилиш ва самарадорлигини оширишга қаратилган ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармойишни имзолади. Ҳужжатга мувофиқ: 2026 йил 1 январдан бошлаб давлат бошқарувини рақамли трансформация қилиш ва самарадорлигини оширишга қаратилган "Бюрократияни бартараф этиш – 2030" дастури ишга туширилади. Дастурнинг амалга оширилишини мувофиқлаштириш мақсадида Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги ҳузурида лойиҳа офиси ташкил этилади. Бюрократияни бартараф этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва кўриб чиқиш, бу борада амалга оширилган ишларнинг самарадорлигини баҳолаш "Zero Bureaucracy" рақамли платформаси орқали амалга оширилади. Telegram | Instagram | Facebook

Toshkentdan Frankfurtga parvoz — 4 mln so'mdan! ❤️ Eski shahar ruhi bilan Yevropaning ishbilarmonlik markazi Frankfurtga uchib boring! Tez va qulay uching — to‘g‘ridan-to‘g‘ri, shovqinsiz va hamyonbop narxda. ✨ To‘g‘ridan-to‘g‘ri parvoz, ishonchli xizmat va qulay narx — xotirjam safar uchun kerak bo‘lgan hammasi shu yerda. Bugunoq Frankfurtga chipta band qiling va unutilmas sayohatingizni rejalashtirishni boshlang. 💰 Chipta narxlari — 4 mln so‘mdan. Hozirning o‘zida Centrum Air saytida bron qiling! Bandlash #reklama booking.centrum-air.com

Тошкент давлат юридик университети Янги Тошкентга кўчирилади Президент фармонида белгиланишича, Янги Тошкент ҳудудидан университетнинг замонавий кампусини барпо этиш учун зарур ҳудуд ажратилади. Адлия вазирлиги буюртмачи билан биргаликда энг мақбул таклифларни танлаш асосида ТДЮнинг замонавий кампусини лойиҳалаш ва қуриш жараёнига ҳамда уни молиялаштиришга халқаро молия институтлари, халқаро, регионал ва хорижий банкларнинг имтиёзли маблағларини ҳамда хорижий йирик қурувчи компанияларни жалб этади (2025-2028 йиллар). Telegram | Instagram | Facebook

❗️Президент қарори (ПҚ–359-сон, 27.11.2025 й.): 2026 йил 1 сентябргача банклар, тўлов ташкилотлари ва молиявий технологиялар бозори иштирокчилари ўртасида хавфсиз маълумот алмашинувини таъминлайдиган “очиқ банкинг” тизими жорий этилади. Telegram | Instagram | Facebook

ФВВ огоҳлантиради: ис гази ҳаёт учун хавфли Иситиш мосламаларидан нотўғри фойдаланиш оқибатида кўнгилсиз ҳодисалар содир бўлиши ҳамда инсонлар ис газидан заҳарланиши мумкин. Шу муносабат билан, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги барча фуқаролардан иситиш мосламаларидан фойдаланишда ёнғин ва техника хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилишни сўраб қолади. Telegram | Instagram | Facebook

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Халқаро конгресс марказига ташриф буюриб, бюрократияни бартараф этиш ва сунъий интеллектга бағишланган халқаро форумлар очилишида иштирок этади. Давлатимиз раҳбари, шунингдек, Бирлашган Араб Амирликлари Ҳукумат ишлари бўйича вазири Муҳаммад ал-Гаргавий бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказади. Telegram | Instagram | Facebook

Samarqanddan Xabarovskka parvoz — 4,4 mln so'mdan! ❤️ Xabarovsk - daryolar yashil sohillar bilan tutashgan, keng ko‘chalar esa Uzoq Sharq mehmondo‘stligi taftini saqlaydigan Uzoq Sharq darvozasi. Tez va qulay uching — to‘g‘ridan-to‘g‘ri, shovqinsiz va hamyonbop narxda. ✨ To‘g‘ridan-to‘g‘ri parvoz, ishonchli xizmat va qulay narx — xotirjam safar uchun kerak bo‘lgan hammasi shu yerda. Bugunoq Xabarovskka chipta band qiling va unutilmas sayohatingizni rejalashtirishni boshlang. 💰 Chipta narxlari — 4,4 mln so‘mdan. Hozirning o‘zida Centrum Air saytida bron qiling! Bandlash #reklama booking.centrum-air.com

Ўзбекистон Глобал талантлар рақобатбардошлиги индексида ҳудуддаги ва даромад гуруҳидаги давлатлар ичида етакчилигини кўрсатмо
Ўзбекистон Глобал талантлар рақобатбардошлиги индексида ҳудуддаги ва даромад гуруҳидаги давлатлар ичида етакчилигини кўрсатмоқда. "Президентимизнинг айнан таълимга ва ёшлар истеъдодини ривожлантиришга қаратаётган саъй-ҳаракатлари натижаларига халқаро таҳлилий марказлар ўз ҳисоботларида ҳам алоҳида эътибор қаратмоқдалар. Бу эса халқаро компанияларнинг юртимизга келиб, юқори даромадли ишчи ўринлар яратишига қўшимча ишончи ортишига ёрдам беради", — дейди рақамли технологиялар вазири Ш.Шерматов. Telegram | Instagram | Facebook

❗️2026 йил 1 январдан бошлаб мопед ва скутерларни бошқариш учун янги “А1” тоифали ҳайдовчилик гувоҳномаси жорий этилади, буни олиш ҳозирги А категориядан кўра осонроқ бўлади. Telegram | Instagram | Facebook

❗️2026 йилда асосий солиқ ставкалари ўзгармайди. Вазирликларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларидаги қолдиқнинг ярми мактаблар қуриш ва тиббиётга йўналтирилади. Telegram | Instagram | Facebook

2026 йилдан бошлаб аёлларга ҳомиладорлик нафақаси, 2026 йил иккинчи ярмидан вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақалари тўлаб борилади. Telegram | Instagram | Facebook

Dubayga eng yaxshi narxda qanday uchsa bo'ladi? ✅ Dubayga uchmoqchimisiz? kettik.travel'da narxlarni solishtiring — bu yerda
Dubayga eng yaxshi narxda qanday uchsa bo'ladi? ✅ Dubayga uchmoqchimisiz? kettik.travel'da narxlarni solishtiring — bu yerda boshqa ilovalarga qaraganda ancha arzon ekanligiga ishonch hosil qilasiz. Onlayn bron qiling yoki Toshkentdagi ofisimizga keling. Buxoro ko'chasi, 1-uy — Beeline bosh ofisi To'lovning barcha qulay usullari, muddatli to'lov va ishonchli xizmat. 😊Saytga o'ting va chiptaingizni hoziroq bron qiling: kettik.travel ✨Qayerga borishingizdan qat'i nazar, biz bir necha daqiqa ichida siz uchun eng foydali va qulay chiptalarni topamiz! ❤️Telegramda bizga yozing — eng yaxshi variantlar hoziroq! Telegramda yozish #reklama 16+ kettik.travel

Аҳолини рўйхатга олишда 60 мингдан зиёд “маҳалла еттилиги” вакиллари иштирок этади Шавкат Мирзиёев бугун, 27 ноябрь куни стат
Аҳолини рўйхатга олишда 60 мингдан зиёд “маҳалла еттилиги” вакиллари иштирок этади Шавкат Мирзиёев бугун, 27 ноябрь куни статистика соҳасидаги ишларнинг бориши ва келгусидаги режалар билан танишди. Унга кўра, келгуси йил январь ойида бошланадиган рўйхатга олиш жараёни электрон шаклда – махсус портал орқали ўтказилади. Маълумотлар порталга рўйхатга олувчилар томонидан уйма-уй юриб, планшет қурилмалари ёрдамида киритилади. Жараёнлар геоахборот тизими орқали мониторинг қилиб борилади. Бунинг учун рўйхатга олинадиган хонадонлар ва турар жойларнинг геоманзиллари шакллантирилди. Telegram | Instagram | Facebook

Toshkentdan Kopengagengacha parvoz — 3,5 mln. so'mdan! ❤️ Kopengagenni kashf eting - sehrli ertaklar va zamonaviy dizayn shahri! Tez va qulay uching — to‘g‘ridan-to‘g‘ri, shovqinsiz va hamyonbop narxda. ✨ To‘g‘ridan-to‘g‘ri parvoz, ishonchli xizmat va qulay narx — xotirjam safar uchun kerak bo‘lgan hammasi shu yerda. Bugunoq Kopengagengacha chipta band qiling va unutilmas sayohatingizni rejalashtirishni boshlang. 💰 Chipta narxlari — 3,5 mln. so‘mdan. Hozirning o‘zida Centrum Air saytida bron qiling! Bandlash #reklama booking.centrum-air.com

Президент фармони: 2026 йил 1 январдан бошлаб Давлат органлари фаоллигининг миллий рейтинги жорий этилади. Унга қуйидаги асосий йўналишларда эришилган натижалар киритилади: 1️⃣ давлат органларининг HR самарадорлиги; 2️⃣ Давлат хизматларини кўрсатишнинг тезкорлиги ва сифати; 3️⃣ давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлиги; 4️⃣ давлат органлари ва ташкилотларида коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлиги; 5️⃣ давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг рақамлаштирилганлик даражаси; 6️⃣ республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари ва улар ўринбосарларининг фаолияти самарадорлиги; 7️⃣ норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан жорий этилган ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти билан боғлиқ бўлган бошқа рейтинглар.
Рейтинг натижаларига кўра қуйи поғонадаги давлат идораларининг иш усулларини ўзгартириш, бошқарув жараёнларини оптималлаштириш (BPR-реинжиниринг) чоралари амалга оширилади ҳамда Ҳукумат мажлисларида раҳбарлар фаолиятига баҳо бериб борилади.
Telegram | Instagram | Facebook

Президент фармони билан шахмат бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Жавоҳир Синдаровга "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи" фахрий унвони берилди. Шахмат бўйича Жаҳон кубоги соҳиби бўлган шахматчимиз Президент совғаси — 3 хонали хонадон, унинг мураббийлари эса пул мукофотлари билан тақдирланади. Telegram | Instagram | Facebook

Президент фармони: 2026 йил 1 январдан бошлаб: 1️⃣ Давлат хизматчилари йилига камида бир марта тиббий кўрикдан ўтказилади. 2️⃣ Давлат органлари ўзларига тегишли бўлган ошхоналарни тўлиқ аутсорсинг асосида ташкил этишлари, уларда соғлом овқатланишни кенг жорий қилишлари лозим. Telegram | Instagram | Facebook