ch
Feedback
Segment.uz

Segment.uz

前往频道在 Telegram

Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam 📲 https://segment.uz

显示更多

📈 Telegram 频道 Segment.uz 的分析概览

频道 Segment.uz (@segmentuz) 乌兹别克语 语言赛道中的 是活跃参与者。目前社区聚集了 70 803 名订阅者,在 新闻与媒体 类别中位列第 3 741,并在 乌兹别克斯坦 地区排名第 987

📊 受众指标与增长动态

невідомо 创建以来,项目保持高速增长,吸引了 70 803 名订阅者。

根据 03 七月, 2026 的最新数据,频道保持稳定运转。过去 30 天订阅人数变化为 139,过去 24 小时变化为 -10,整体触达仍然可观。

  • 认证状态: 未认证
  • 互动率 (ER): 平均受众互动率为 18.43%。内容发布后 24 小时内通常能获得 13.18% 的反应,占订阅者总量。
  • 帖子覆盖: 每篇帖子平均可获得 13 052 次浏览,首日通常累积 9 333 次浏览。
  • 互动与反馈: 受众积极参与,单帖平均反应数为 0

📝 描述与内容策略

作者将该频道定位为表达主观观点的平台:
Интернетнинг ўзбек сегментидаги муҳим воқеалар, эксклюзив янгиликлар манбаси Тижорий ҳамкорлик учун — @fimediateam 📲 https://segment.uz

凭借高频更新(最新数据采集于 04 七月, 2026),频道始终保持新鲜度与高覆盖。分析显示受众积极互动,使其成为 新闻与媒体 类别中的关键影响点。

70 803
订阅者
-1024 小时
+127
+13930
帖子存档
“Ташаббусли бюджет”нинг 10-мавсуми бошланмоқда 1 февралдан “Ташаббусли бюджет” жараёнининг 2026 йилги илк мавсуми бошланади.
“Ташаббусли бюджет”нинг 10-мавсуми бошланмоқда 1 февралдан “Ташаббусли бюджет” жараёнининг 2026 йилги илк мавсуми бошланади. Ушбу мавсум “Ташаббусли бюджет” жараёни жорий этилганидан буён ўтказилаётган ўнинчи — юбилей мавсум ҳисобланади. Бунда: ▪️ 1–20 февраль кунлари лойиҳаларни киритиш; ▪️ 21 февралдан 7 мартгача лойиҳаларни саралаш; ▪️ 8–10 март кунлари тарғибот босқичи; ▪️ 11–20 март кунлари овоз бериш босқичи; ▪️ 21–31 март кунлари қўшимча ғолибларни эълон қилиш босқичи ўтказилади. Маълумот учун: анъанавий овоз бериш босқичи якунларига кўра ғолиб лойиҳалар 21 март — Наврўз байрами куни эълон қилинади. Telegram | Instagram | Facebook

Президент Шавкат Мирзиёев зилзиладан жабрланган Ҳатай аҳолисини Наврўз байрамида Ўзбекистонга таклиф қилди 2023 йил 6 февраль куни Туркияда содир бўлган зилзила натижасида Ҳатай вилояти катта талафот кўрган. Минтақада минглаб инсонлар ҳалок бўлди, ўн минглаб уй-жойлар вайрон бўлди. Ўша пайтда Президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига мувофиқ, Туркияда рўй берган кучли зилзиладан жабр кўрганларга гуманитар ёрдам ҳамда табиий офат оқибатларини бартараф этишда иштирок этиш учун Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг бир гуруҳ қутқарувчилари жўнатилган эди. Ўзбекистон қардош халқнинг оғир кунида нафақат гуманитар ёрдам, балки зилзиладан жабрланган аҳолига уй-жой қуришда ҳам ўзининг ёрдамини кўрсатди. Шавкат Мирзиёевнинг Туркияга расмий ташрифи доирасида Ҳатай вилоятининг Арсуз туманида “Ўзбекистон” турар жой мажмуаси очилиши маросими бўлиб ўтди. Давлат раҳбари зилзиладан жабрланган Ҳатай аҳолисини Наврўз байрамида Ўзбекистонга 5 кунга олиб келишни, тарихимизни, бирлигимизни ва ўзлигимизни кўрсатишни таклиф қилди. Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған ушбу таклифни қабул қилди. Telegram | Instagram | Facebook

Ҳукумат қарори билан Суҳробжон Рамазанович Бобокалонов ва Санджар Шухратович Таджиев Туризм қўмитаси раиси ўринбосарлари лаво
Ҳукумат қарори билан Суҳробжон Рамазанович Бобокалонов ва Санджар Шухратович Таджиев Туризм қўмитаси раиси ўринбосарлари лавозимларига тайинланди. Бошқа ишга ўтиши муносабати билан Джамшид Абдусаламович Абдусаламов ва Сардор Мухтарович Ниязов Туризм қўмитаси раисининг ўринбосарлари лавозимларидан озод этилди. Telegram | Instagram | Facebook

Аюбхон Раҳматуллаев Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бунгача у ички ишлар вазирининг биринчи ўр
Аюбхон Раҳматуллаев Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бунгача у ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари — Тезкор қидирув департаменти бошлиғи эди. Telegram | Instagram | Facebook

Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга расмий ташриф билан Анқара шаҳрига етиб борди. Аэропортда олий мартабали меҳмонларни Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған ва рафиқаси кутиб олди. Бугун Оқсарой қароргоҳида олий даражадаги Стратегик ҳамкорлик кенгашининг тўртинчи йиғилиши бўлиб ўтади. Тадбирлар доирасида Хатай вилоятининг Арсуз туманида “Ўзбекистон” турар жой мажмуасининг очилиши ва Истанбулда ўзбек мактабининг қурилишини бошлашга бағишланган маросим ҳам бўлиб ўтади. Telegram | Instagram | Facebook

Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирларининг бориши юзасидан Ҳудудлар кесимида онлайн рўйхатдан ўтган хонадонлар улушига эътибор қаратилса, Хоразм вилояти — 85,5 %, Қорақалпоғистон Республикаси — 79 %, Сирдарё вилояти — 77,9 % ва Навоий вилояти — 76,9 % билан онлайн рўйхатдан ўтиш даражаси бўйича энг юқори кўрсаткичларни қайд этган.
Айни пайтда, Сурхондарё вилояти — 68,5 %, Бухоро вилояти — 63,8 %, Андижон вилояти — 63,6 % ва Тошкент шаҳрида — 49,5 % билан нисбатан паст кўрсаткичлар кузатилмоқда.
Telegram | Instagram | Facebook

❗️2026 йил 1 февралдан Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалардаги ёшларга қуйидаги имтиёзлар берилади: ▪️ сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматни бепул ўташ тартиби жорий этилади ҳамда ушбу мақсад учун субсидия ажратиш тартиби бекор қилинади; ▪️ “Ёшлар дафтари” жамғармалари орқали: ▪️ автомототранспортлар ҳайдовчиларини тайёрлаш ўқув курси харажатларини қоплаш бўйича субсидия ҳайдовчилик гувоҳномасининг “А”, “B”, “D” ва “DE” тоифаларини олиш учун тўлаб берилади; ▪️ касбий ва олий таълим ташкилотлари ўқувчи-талабаларининг контракт суммаси 50 фоизгача қисми тузилган ижтимоий шартнома шартларини бажариш даражасидан келиб чиқиб тўланади ҳамда 1 ўқув йили учун БҲМнинг 50 бараваридан ошмаслиги лозим; ▪️ айни бир шахс 1 йил давомида турли ижтимоий ёрдамлардан кўпи билан 2 марта фойдаланиши мумкин. Telegram | Instagram | Facebook

❗️Эндиликда чет тили 1-фан бўлган йўналишларга B1 даража ҳам имтиёз беради Айрим Ҳукумат қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Унга кўра, фанлар мажмуасида чет тили 1-фан сифатида белгиланган таълим йўналишларига қабул хорижий тилни билиш бўйича камида B1 даражадаги миллий ёки халқаро тан олинган сертификат асосида амалга оширилади. Фанлар мажмуасида чет тили фани мавжуд бўлган таълим йўналишларига қабулда: ▪️ B1 даражадаги миллий ёки халқаро тан олинган сертификатга эга абитуриентларга ушбу фандан белгиланган максимал баллнинг 75 фоизи миқдорида балл берилади; ▪️ B2 ва ундан юқори даражадаги миллий ёки халқаро тан олинган сертификатга эга абитуриентларга ушбу фандан белгиланган максимал балл берилади.
Илгари мазкур йўналишларга қабул камида B2 даражасидаги миллий ёки халқаро сертификат асосида амалга оширилган.
Telegram | Instagram | Facebook

❗️Давлат олийгоҳларининг айрим тоифадаги талабаларига талабалар турар жойида яшаш харажатлари қоплаб берилади Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан бу бўйича низом тасдқиланди. Унга кўра, энди Ижтимоий реестрга кирган оилаларнинг талаба фарзандларига давлат ОТМларининг талабалар турар жойидаги яшаш харажатлари қоплаб берилади. Бундай имтиёздан фақат кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган талабалар фойдаланиши мумкин. Тўловлар талаба грант ёки контракт асосида ўқишидан қатъи назар амалга оширилади. Telegram | Instagram | Facebook

❗️30 январдан банклар ижтимоий пуллардан кредитни автоматик ечиб ололмайди Марказий банкнинг “Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисида”ги 3030-сон низомига киритилган ўзгартиришларга кўра, 2026 йил 30 январдан янги талаб кучга киради. Унга мувофиқ, тижорат банклари кредит қарздорлигини давлат томонидан ажратиладиган нафақа ва ижтимоий ёрдам маблағлари ҳисобидан ундириши тақиқланади. Бу дегани — фуқаронинг ижтимоий карта ҳисобварағига тушган нафақа, моддий ёрдам, болалар пули ва бошқа ижтимоий тўловлар энди кредит учун автоматик ечиб олинмайди. Telegram | Instagram | Facebook

❗️Президент фармонига кўра, 2026 йил 1 февралдан: “Давлат таъминотидаги оила” тоифасига киритилган оилалар учун қуйидагиларни ўз ичига олган ижтимоий ёрдам пакети жорий этилади: ▪️ ушбу оилалар хонадонига қуввати 7-10 кВтлик қуёш панелларини ўрнатиш учун БҲМнинг 100 бараваригача субсидия ажратилади; ▪️ ушбу оилаларга тижорат банклари орқали 4 йилгача БҲМнинг 75 бараваригача қуйидаги мақсад ва шартларда кредит ажратилади: ➖ кредит оиланинг меҳнатга лаёқатли аъзоларининг бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни бошлаш ёки кенгайтириш, шу жумладан, чорва моллари, парранда, қуён, балиқ ва асалари уяси, кўчма дўконлар, мотороллер, скутер ва бошқа асосий воситаларни сотиб олиш ёки иссиқхона қуриш учун ажратилади; ➖ кредит 1 йиллик имтиёзли давр билан “давлат таъминотидаги оила” тоифасидаги оила аъзосининг ижтимоий картасига ўтказилади; ➖ кредит фоиз ставкаси Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастури доирасидаги фоиз ставкасида ҳисобланади. Telegram | Instagram | Facebook

❗️Тергов судьяларига қамоққа олиш, уй қамоғи тарзидаги ва бошқа эҳтиёт чораларини, шунингдек, процессуал мажбурлов чораларини ўзгартириш ва бекор қилиш ваколати берилиши мумкин — Фармон лойиҳаси Telegram | Instagram | Facebook

❗️Давлат кафолати остида ташқи қарз олиш масаласини маъқуллашни Олий Мажлис палаталари ваколатига ўтказиш орқали давлат ташқи қарзини бошқариш устидан парламент назорати кучайтирилади — Лойиҳа Telegram | Instagram | Facebook

Visa PUBG MOBILE –haqiqiy o'yin ishqibozlari uchun karta Visa PUBG MOBILE kartasi orqali siz: • Har bir to'lovdan UC keshbek
Visa PUBG MOBILE –haqiqiy o'yin ishqibozlari uchun karta Visa PUBG MOBILE kartasi orqali siz: • Har bir to'lovdan UC keshbek olishingiz • To'g'ridan-to'g'ri o'yinda gift box yutib olishingiz • Kartadan ham O'zbekistonda, ham uning tashqarisida ham foydalanishingiz mumkin Visa PUBG MOBILE — ulkan g'alabalaringiz kaliti! Oʻrnatish #reklama 16+ ru.ipakyulibank.uz

Равшан Мамаджанович Маматов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Наркотиклар ва ўқотар қуролларни назорат қилиш агентлиги директори лавозимидан озод этилди. Telegram | Instagram | Facebook

Солиқ қўмитаси тадбиркорлар билан ишлашда энг қониқарсиз орган деб топилди Бизнес-омбудсман тадбиркорлик субъектларида давлат
Солиқ қўмитаси тадбиркорлар билан ишлашда энг қониқарсиз орган деб топилди Бизнес-омбудсман тадбиркорлик субъектларида давлат назоратини амалга оширувчи органлар фаолияти бўйича рейтинг натижаларини эълон қилди. Telegram | Instagram | Facebook

Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг таклифига биноан 29 январь куни расмий ташриф билан у
Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг таклифига биноан 29 январь куни расмий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади. Telegram | Instagram | Facebook

1 daqiqada onlayn kredit karta oching, 45 kungacha 0% 100 mlngacha onlayn pul, limitingizni hoziroq bilib oling. AVO bank ilo
1 daqiqada onlayn kredit karta oching, 45 kungacha 0% 100 mlngacha onlayn pul, limitingizni hoziroq bilib oling. AVO bank ilovasini yuklab oling 💰 Oʻrnatish #reklama 16+ avo.uz

Азизхон Шарипхонович Умархонов Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти бошлиғи
Азизхон Шарипхонович Умархонов Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар А.Умархонов Тошкент шаҳри Олмазор тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган эди. Telegram | Instagram | Facebook

Диёрбек Сатторов ички ишлар вазирининг ўринбосари – Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти бошлиғи л
Диёрбек Сатторов ички ишлар вазирининг ўринбосари – Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти бошлиғи лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Президент Администрацияси Жамоат хавфсизлиги ва қонун устуворлиги бўйича департаменти шўъба мудири лавозимидан озод этилди. Telegram | Instagram | Facebook